XONQALIKLAR | Расмий канали
13.4K subscribers
617 photos
481 videos
121 links
• Реклама учун: 👉🏻 @Xzmenedjer

⭐ ХОНҚАЛИКЛАР учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥊 Боксчиларимиз устоз Тўлқин Қиличевни 150 минг долларлик Mercedes билан табриклашди!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 29 сентябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадриднинг “Реал” клуби Олмаотага етиб борди

Аэропортда футболчиларни қозоқ анъаналарига хос миллий либослар, егуликлар ва Чемпионлар лигаси (ЧЛ) мадҳиясини халқ чолғу асбобларида ижро этиб, кутиб олишди.

Маълумот учун, эртага “Реал” ЧЛнинг умумий гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Олмаотанинг “Кайрат” клубига қарши майдонга тушади.
Тезкор

Фабио Каннаваро — Ўзбекистон миллий жамоасининг янги бош мураббийи бўлади

Фабрицио Романо бу масала амалда ҳал бўлганини англатувчи Here we go! иборасини қўллаган ҳолда хабар берди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
FIFA президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон ва Озарбайжонни FIFA U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлиги билан табриклади
🇹🇷🇺🇿 Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини осиб қўйди

Аёл Чанкри вилояти Черкаш шаҳрида кекса чол-кампирни парвариш қилган. Жорий йил 30-сентябр куни у боғда ўз жонига қасд қилган. Ҳодиса тафсилотлари яқин атрофдагилар воқеани пайқагач, маълум бўлган.

Истанбулдаги Бош консулхонанинг маълум қилишича, Жиззахлик аёл ростдан ҳам ўз жонига қасд қилган. Унинг жасади 2-октябр куни Ўзбекистонга қайтарилган. Ҳозирда ҳолат тергов қилиниб, фожиага нима сабаб бўлгани ўрганилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨❗️Самарқандда пиёдани уриб, воқеа жойидан яширингган ҳайдовчи ушланди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи A-378 автомобиль йўлининг пиёдалар ўтиш жойида “Tracker 2” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳайдовчи ва транспорт воситаси тезда топилиб, унга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилган ҳамда автомашина жарималар майдончасига жойлаштирилган.

‼️ Барча ҳайдовчилардан пиёдаларга эътиборли бўлишлари ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз.
❤1
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан жорий йилнинг 6–7 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Божхонадан iPhone 17 ни олиб ўтиш қанчага тушади?

Қайд этилишича, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадида олиб кириладиган товарлар ҳаво транспорти орқали 1000 долларгача, темирйўл ва дарё транспортида 500 долларгача ҳамда автомобильда ёки пиёда бўлганда 300 долларгача қийматда божсиз ўтказилади.

Мобил қурилмалар учун божхона қиймати белгиланган нормадан ортган тақдирда, меъёрлардан ошиқча қисмга нисбатан 30 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади.

Шу билан бирга, божхона кирим ордерини тўлдириш ва расмийлаштириш учун БҲМнинг 25 фоизи, яъни 103 000 сўм олинади.
❤1
Forwarded from .
Катта ҳажмдаги бино ва иншоотлар томини ёпиш хизмати❗️

Жойларнинг том қисмини: контейнер ва темир материалдан сифатли тез ва арзон нархларда ёпиб берамиз
🏘 Уй томи
⛩ Навес козерок
🏠 Коттежлар
🏟 Футбол майдонлари
⛺️ Молхона ва катта зданияларни

👌 23 метргача устун қўймасдан
✅ Тўсин ташлаб ёпиб берамиз

☎️ +998979898393

📍 Ўзбекистон бўйлаб хизмат кўрсатамиз
❤1
Бухоро ва Навоийда олтин қазиётган 37 нафар шахс қўлга олинди

Шофиркон туманидаги «Қулжуқтов» ва Конимех туманидаги «Товшан» тоғ массивларида жойлашган «Олтин Кон» МЧЖ тасарруфидаги ҳудудларда бегона шахслар томонидан ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланган. «Қулжуқтов» массивида ўтказилган тадбир давомида 37 нафар шахс ноқонуний фаолият юритаётган пайтда қўлга олинди.

Тадбир давомида, 3 та Форд автомашинаси, 8 та перфоратор, 6 та компрессор ва таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган 400 қопга яқин руда ва бошқа қўлбола ясама асбоб-ускуналар ашёвий далиллар сифатида олинди ҳамда ноқонуний фаолият орқали давлат ва жамият манфаатларига жами 20 млрд сўмдан ортиқ етказилган зарар аниқланди.
Фавқулодда вазиятларнинг 70 фоизи аҳоли хонадонларида содир бўлмоқда

Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда айтиб ўтилди.

Шу сабабли маҳаллаларда хавфсизлик маданиятини ошириш бўйича профилактик чора-тадбирлар ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек ФВВ соҳасини замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш ҳамда рақамлаштириш бўйича топшириқ берилди.
❤1