XONQALIKLAR | Расмий канали
13.4K subscribers
617 photos
481 videos
121 links
• Реклама учун: 👉🏻 @Xzmenedjer

⭐ ХОНҚАЛИКЛАР учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
Самарқандда 6 киши автомобилларини маст ҳолатда бошқаргани учун 15 суткадан қамалди

Қайд этилишича, спиртли ичимлик истеъмол қилиб, автомобил бошқарган 6 нафар шахснинг ҳар бирига нисбатан 15 суткадан қамоқ жазоси тайинланди. Шунингдек, 3 нафар ЙПХ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган фуқарога БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

“Мастлигимда ГАИ ходимлари ушлаб олди. Ҳозир судда энди 15 сутка берди, қилган ишларимдан пушаймонман. Бошқа ҳайдовчиларга ичмасликни тавсия қиламан”, деган автомашинани маст ҳолатда бошқариб жавобгарликка тортилганлардан бири.
Тезкор

🌪Хоразм вилоятининг айрим ҳудудларида қум бўрони кўтарилгани айтилмоқда
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkentda Markaziy Osiyodagi eng yirik tibbiyot muassasasi - Central Asian University Hospital (CAU Hospital) qurilishi boshlandi

🏥 Loyihani AKFA Group va CAU Cleveland Clinic bilan hamkorlikda amalga oshirmoqda. Shifoxona tibbiyot, ta’lim va fan uyg‘unlashgan ilg‘or tajribalar markaziga aylanadi.

📊 Ko‘lami tahsinga sazovor:
• 91 500 m²
• 120 ta o‘rin
• yiliga 269 000 bemor
• 8 ta jarrohlik xonasi (2 tasi gibrid)
• Simulyatsiya markazi va o‘quv laboratoriyalari

🚁 Vertolyot maydonchasi bilan shoshilinch yordam - 350 km gacha qamrovni ta’minlaydi!
Сурхондарёда 15 ёшли қиз турмушга берилди

Расмий огоҳлантиришларга қарамай, жорий йилнинг 10 август куни тўй ўтказилган.

Ушбу ҳолат бўйича маҳаллий профилактика инспектори томонидан қонунчиликка мувофиқ маъмурий жавобгарлик чораси қўлланиб, айбдорларга жарима белгиланган .

Ҳозирда А.Р Денов туманидаги касб-ҳунар мактабида таълим олаётган бўлиб, унинг ҳуқуқлари ва таълим жараёни мутасаддилар томонидан доимий назоратга олинган.
📱Тошкент аэропортида iPhone 17 Pro Max’ни ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Текширув давомида Доҳадан учиб келган йўловчи “яшил” йўлак орқали ўтаётганда, унинг ёнидан декларация қилинмаган 9 дона iPhone 17 Pro Max топилган.

Уларнинг умумий қиймати 230 млн сўмга баҳоланган.

Телефонлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилиб, йўловчига нисбатан суриштирув ишлари бошланди.
📊 Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-август ойларида нефть ва газ ишлаб чиқариш камайди

Аммо бу тенденция кўмир ишлаб чиқаришга таъсир қилмади ва бу йўналишда 11% ўсишга эришилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Президент Шавкат Мирзиёев АҚШдаги ватандошлар билан учрашди.
Энди техник кўрик муддати тугаган автомобилларга ёнилғи қуйилмайди

Автомашина газ қуйиш шохобчасига кирганда унинг техник кўрикдан ўтганлиги автоматик тарзда текширилади. Агар техник кўрик муддати тугаган бўлса, тизим операторга хабар беради.

Шунингдек, агар ёқилғи тури мос келмаса ёки баллон рўйхатдан ўтказилмаган бўлса, тизим бу ҳақда ҳам операторни шу жойнинг ўзида огоҳлантиради.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида экилган хитой чигитидан олинган пахта ҳосили экан, туришидан 70-80 центнер беради-ёв

«Кечирасизлару, пахта уруғчилиги илмий текшириш институтларидаги "олим"ларимиз шунча йиллардан бери бекорга вақт ва пул совурганининг исботи бу», деб ёзган видеони улашган блогер.

Видеони фермер танишларга юбориб қўямиз
Қашқадарёда 19 йил аввал қамалган божхона инспектори оқланди

Унга нисбатан бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, катта миқдордаги мандарин маҳсулотларини божхона декларациясида кўрсатмай, ундирилиши лозим бўлган божхона тўловларидан қочишда хизмат мавқейидан фойдаланиш каби айбловлар қўйилган.
❗️Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган АЭС реакторлари макети

Ушбу атом электр энергия генерациялари 60 йилгача хизмат қилиб бераркан. Зилзилага бардошлиги эса 9 баллгача.
🇹🇷🇺🇿Туркияда қидирувдаги яна 3 ўзбекистонлик қўлга олинди

Фирибгарлик жиноятини содир этганликда айбланиб, қидирувда бўлган Шоҳиста Ражабовна Муллаева Ўзбекистонга депортация қилинган.

Шунингдек, солиқ ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаган ва божхона қонунчилигини бузиш билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбланиб қидирувда бўлган 2 нафар шахс ҳам қўлга олиниб, Ўзбекистон тергов органларига топширилган.

Ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабрланган фуқаролардан ИИВга, шунингдек Истанбул шаҳридаги Бош консулхонага мурожаат қилиш сўралади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🥊 Боксчиларимиз устоз Тўлқин Қиличевни 150 минг долларлик Mercedes билан табриклашди!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2025 йил 29 сентябрдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мадриднинг “Реал” клуби Олмаотага етиб борди

Аэропортда футболчиларни қозоқ анъаналарига хос миллий либослар, егуликлар ва Чемпионлар лигаси (ЧЛ) мадҳиясини халқ чолғу асбобларида ижро этиб, кутиб олишди.

Маълумот учун, эртага “Реал” ЧЛнинг умумий гуруҳ босқичи 2-тури доирасида Олмаотанинг “Кайрат” клубига қарши майдонга тушади.
Тезкор

Фабио Каннаваро — Ўзбекистон миллий жамоасининг янги бош мураббийи бўлади

Фабрицио Романо бу масала амалда ҳал бўлганини англатувчи Here we go! иборасини қўллаган ҳолда хабар берди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
FIFA президенти ўзининг расмий саҳифасида Ўзбекистон ва Озарбайжонни FIFA U-20 Жаҳон чемпионати мезбонлиги билан табриклади
🇹🇷🇺🇿 Туркияда ўзбекистонлик аёл ўзини осиб қўйди

Аёл Чанкри вилояти Черкаш шаҳрида кекса чол-кампирни парвариш қилган. Жорий йил 30-сентябр куни у боғда ўз жонига қасд қилган. Ҳодиса тафсилотлари яқин атрофдагилар воқеани пайқагач, маълум бўлган.

Истанбулдаги Бош консулхонанинг маълум қилишича, Жиззахлик аёл ростдан ҳам ўз жонига қасд қилган. Унинг жасади 2-октябр куни Ўзбекистонга қайтарилган. Ҳозирда ҳолат тергов қилиниб, фожиага нима сабаб бўлгани ўрганилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚨❗️Самарқандда пиёдани уриб, воқеа жойидан яширингган ҳайдовчи ушланди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳар ҳудудидан ўтувчи A-378 автомобиль йўлининг пиёдалар ўтиш жойида “Tracker 2” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Ҳайдовчи ва транспорт воситаси тезда топилиб, унга нисбатан қонуний тартибда чора кўрилган ҳамда автомашина жарималар майдончасига жойлаштирилган.

‼️ Барча ҳайдовчилардан пиёдаларга эътиборли бўлишлари ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишларини сўраймиз.
❤1
Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга амалий ташриф билан боради

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан жорий йилнинг 6–7 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади.

Давлатимиз раҳбари Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.
Божхонадан iPhone 17 ни олиб ўтиш қанчага тушади?

Қайд этилишича, жисмоний шахслар томонидан шахсий эҳтиёжи учун нотижорат мақсадида олиб кириладиган товарлар ҳаво транспорти орқали 1000 долларгача, темирйўл ва дарё транспортида 500 долларгача ҳамда автомобильда ёки пиёда бўлганда 300 долларгача қийматда божсиз ўтказилади.

Мобил қурилмалар учун божхона қиймати белгиланган нормадан ортган тақдирда, меъёрлардан ошиқча қисмга нисбатан 30 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади.

Шу билан бирга, божхона кирим ордерини тўлдириш ва расмийлаштириш учун БҲМнинг 25 фоизи, яъни 103 000 сўм олинади.
❤1