XONQALIKLAR | Расмий канали
13.2K subscribers
618 photos
489 videos
121 links
• Реклама учун: 👉🏻 @Xzmenedjer

⭐ ХОНҚАЛИКЛАР учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади

Икки терма жамоа «CAFA Nations Cup» соврини учун куч синашади.

Учрашувга соат 19:30 да «Олимпия» стадионида старт берилади.

Ўйинни ФИФА президенти Жанни Инфантино стадиондан томоша қилади.

🇺🇿⚽️ Миллий жамоамизни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонг хаос билан бошланди: Тошкентда эрталабки тирбандлик биринчи марта 8 баллга етди

Бугун эрталаб пойтахт том маънода тирбандликка дуч келди. Yandex маълумотларига кўра, йўллардаги тирбандлик 8 баллга етган.

Сабаби оддий: 2-курс ва ундан юқори талабалар ўқишга қайтди, машиналар оқими кескин кўпайди. Энди бундай тирбандликлар тошкентликлар учун кундалик воқеликка айланиши мумкин.
🚨🚨🚨 БУ́СТОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ИККИ ЎРИНБОСАРИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг икки нафар ўринбосари пора олаётганда ushlandi.

Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин ҳам туман ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари пора билан қўлга олинган эди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МТВ ходими қизларга интим алоқа эвазига директор лавозимини таклиф қилди.
Уч йил олдин Тошкентда қизини айиқ қафасига ташлаган она ёдингиздами, ўша аёл фарзандини пичоқлаб ўлдирибди

«Миллар» кўрсатувида маълум қилинишича, энди мактабга чиққан қиз 34 ёшли онаси бир неча марта пичоқ билан зарба бериши оқибатида вафот этган.

Маълум бўлишича, 2022 йилдан буён психоневрология диспансерида рўйхатда турган ва шу ерда даволанган аёлга 2 август куни амбулатор даволанишга рухсат берилган. Аёлнинг ўғли ҳам бор.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Аёл қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.
2027 йил 1 январгача барча қишлоқ хўжалиги ерлари ижара ҳуқуқига ўтказилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда маълум бўлди.

Шунингдек, ижарага берилган ерларни қисман қайта ижарага беришга, яъни бир қисмини ўзида олиб қолиб, қолган қисмини бошқа ижарачига ўтказишга ҳам рухсат берилади.

Ундан ташқари, қишлоқ хўжалиги ерларида енгил конструкцияли омборхоналар, саралаш, қадоқлаш жойлари, дала шийпони, техника парки қуришга рухсат берилади.
Тошкентда қизга тегажоғлик қилган йигит 5 суткага ҳибсга олинди

Мирзо-Улуғбек тумани суди 19 ёшли йигитни бегона қизга нисбатан номаъқул ҳаракатлари учун айбдор деб топиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Суд қарорига кўра, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси бўйича айбдор деб топилди ва 5 сутка маъмурий ҳибсга олинди.
Самарқандда уйида наркотик сақлаган шахслар қўлга олинди

Ургут туманида яшовчи 33 ёшли шахснинг уйидан Тожикистондан олиб келинган 960 грамм опий топилди.

Пастдарғом туманида эса 54 ёшли фуқаронинг хонадонида 25 кг 520 грамм марихуана сақланаётгани аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.
Ҳарбий ва идоравий формаларга ўхшаш кийим кийганлар жаримага тортилади

Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида ниқоб таққан эркаклар болаларни ўғирлаб кетаётгани ҳақида миш-мишлар тарқалди.

Маълум бўлишича, ваҳимага Юқори Чирчиқ тумани «Тараққиёт» маҳалласида яшовчи 13 ёшли ўсмир сабаб бўлган. 9 сентябрь куни у ота-онасининг рухсатисиз дўстининг олдига кетган ва жазодан қочиш учун уни ўғирлаб кетишгани ва ҳатто каналга ташлаб юборишгани ҳақида ҳикоя ўйлаб топган.

Қариндошлар бунга ишониб, ҳиссиётларга тўла видеони ёзиб олишган ва у тезда ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.

Текширув шуни кўрсатдики, буларнинг барчаси уйдирма. Ўсмир воқеани ўзи ўйлаб топганини тан олди.

ИИББнинг таъкидлашича, вилоятда сўнгги йилларда болаларни ўғирлаш ҳолатлари кузатилмаган.
Пулли тўхташ жойлари учун аҳолига махсус имтиёзлар жорий этилади

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларга пулли тўхташ жойларидан фойдаланишда имтиёзлар тақдим этилади.

Резидентлик рухсатномалари эгаларига қуйидаги имкониятлар берилади:

• ўз маҳалласининг ҳудудидаги тўхташ жойларидан тунги вақтда (кечки пайтдан тонггача) имтиёзли шартларда фойдаланиш;
• кундузги вақтда ҳам муайян чегирмалар бериш;
• байрам ва дам олиш кунлари янада кенгроқ имтиёзлардан фойдаланиш.
❤1
Чилонзорда 17 ёшли бола Spark'да ЙПХ машинасига бориб урилди

Чилонзор туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида дастлабки маълумот тақдим этилди.

ЙТҲ натижасида автомашина ҳайдовчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Тошкентда яна бир автосалон ўнлаб мижозларини чув туширгани маълум бўлди

«Premier Motors Auto» МЧЖ таъсисчиларидан бири, менежери ва ишчилари фирибгарликда гумонланяпти. Автосалон менежери 20 га яқин ҳолатда машина олиб бериш ёки сотиб олиш ваъдаси билан фуқароларни алдагани ҳамда тўланган миллиардлаб сўм пулларни ўз эҳтиёжига ишлатиб юборгани айтилмоқда. Олиб берилиши айтилган машиналар орасида Equinox, Malibu-2, Traverse, BMW I3, Lixiang L9 каби қимматбаҳо автомобиллар ҳам бор.
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳрисабзда ёш болани уриб юборай деган Damas ҳайдовчиси 68 ёшли отахон экан

Қайд этилишича, суд жазо сифатида фуқарони 1 йилга правасидан маҳрум этиб, 10,3 млн сўм миқдорида жарима белгилади.

Отахон тезкор суриштирув ишлари ва камералар орқали олинган маълумотлар асосида топилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ 1-октябрь муносабати билан Ўзбекистондаги барча ўқитувчилар сал кам 1 миллион сўм пул мукофоти олишади

🔷 Ўқитувчи танишларга юбориб қўямиз!
Хорижда қийин аҳволга тушиб қолган 1 минг 300 ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

“Ватанга қайтариш” акцияси доирасида Россиядан энг кўп фуқаро олиб келинган. Авиачипталар харидига давлат ҳисобидан 4,4 млрд сўм сарфланган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда Tracker ҳайдовчиси хавфли тарзда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланди.

Ҳайдовчи 13 сентябрь куни йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузгани видеорегистраторга тушган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТЕЗКОР ТАРҚАТИНГ

Энди уйингиздаги сув қудуқларига ҳам “СЧЁТЧИК” ўрнатилади.

💰Уйигизда сув қудуғи қаздириб хисоблагичсиз фойдалансангиз солиқ ставксининг 5% гача жаримага тортиласиз!

(Уйида қудуқи борларга жўнатиб қўйинг)

(Самарқандликларга қўшилинг)
«Малибу 2» лар учун «Уз Ауто» шартномаларни очди!!!

Анчадан бери «Малибу 2» лар учун шартномалар берилмаётган эди. Хозироқда яна шартномалар берилишни бошланибди.

Салондан «Малибу 2» олиб минаман деганлар бемалол https://uzavtosavdo.uz/ сайтига кириб янги шартнома олишингиз мумкин!!

Машина етказиб бериш охирги сроги 31-октябргача экан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

⚡️Тарбиячилар, педагоглар ва ёш болали ота оналар учун яхши янгилик!

Бу хабарни уларга юбориб қўйинг
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇷 Ўзбекистон мерганлари Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада ғалабани қўлга киритди