XONQALIKLAR | Расмий канали
13.2K subscribers
621 photos
492 videos
121 links
• Реклама учун: 👉🏻 @Xzmenedjer

⭐ ХОНҚАЛИКЛАР учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
Наманганда 30 минг доллар миқдордаги қалбаки купюраларни ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди

Лаcетти машинасида бўлган йўловчи 100 долларлик купюрадаги қалбаки 30 000 долларни Наманган шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❌Тошкент шаҳрида дом қуриш учун 200 минг доллар "ассаломалукум" боракан яна пора бор экан 😬

Мана нимага ТОШКЕНТДА уйлар қиммат...Сабаби коррупция

«Ерни сотиб олиб қурилиш бошлаш учун заявка ташласак, порасини бермагунимизча қабул қилмайди. Унга 20 минг доллар, бунга 50 минг доллар, яна кимгадир 100 минг доллар беряпмиз»

Тадбиркор Тошкент шаҳрида дом қуриш учун 200 000 минг доллар пора тарқатилиши ҳақида очиқ - ойдин гапириб ташлади

Қурилиш вазирлиги, Архитектура ва Кадастр агентлигидан муносабат кутиб қоламиз
‼️Водийда газ заправкалар ишламаслиги сабаб аҳоли бензин билан таъминланади

Энергетика вазирлиги биржа савдоларига Фарғона водийси учун 2000 тонна бензин қўйилишини маълум қилди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида коррупцион ҳолатлар аниқланди

Фарғонада ерни ноқонуний сотиш учун 15 минг «кўкида» пора олган мутахассис ушланган бўлса, Тошкентда бошқарма юрисконсулти ҳам 15 минг доллар пора олиб қўлга тушган ва қамоққа олинган.

Сурхондарёда эса солиқ инспектори тадбиркорнинг солиқ қарзини сўндириш учун 8 млн сўм олган вақтида ушланган.

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида ЙПХ гуруҳ командирига 500 долларни пора тариқасида таклиф қилган Onix ҳайдовчиси қўлга олинди.

Фарғона вилоятининг Қува ҳамда Боғдод туманларида профилактика инспекторига 1000 доллар, ЙПХ инспекторига эса 800 долларни таклиф қилган шахслар ушланди.

Сурхондарё вилоятида маст ҳолда рул бошқарувига киришганлиги учун маъмурий чора қўлланилган фуқаро ЙПХ инспекторига 3 млн сўмни пора тариқасида бераётган вақтда қўлга олинди.
Энди нотариусга борганда паспорт сўралмайди

Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади. Хусусан, ФҲДЁ органида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари, мудофаа бўлимларида ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгарганлиги ҳақидаги ҳужжат сўралмайди, бу маълумотлар ахборот тизимлари орқали онлайн олинади.
❗️Ўзбекистонда ЗАГС энди поликлиникадан маълумотнома талаб қилмайди

Энди ЗАГСда никоҳни рўйхатдан ўтказишда ёшлар поликлиникадан тиббий маълумотнома олиб келишлари шарт эмас.

Керакли барча маълумотлар давлат органлари томонидан автоматик тарзда — интеграциялашган тизимлар орқали олинади.

Бу камроқ бюрократия ва навбатлар, келажакдаги оилалар учун кўпроқ қулайлик демакдир.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон зилзиладан жабрланган Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами юборди

Озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ва тиббий буюмлар ортилган 300 тоннага яқин юк Ўзбекистон халқи номидан Балх вилоятига етказилди.
❗️Фермер ва деҳқонлар учун ҚҚС имтиёзлари кенгайтирилади

Бу ҳақда Солиқ қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

2026 йил 1 январдан бошлаб қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан деҳқон ва фермерларга ўзи етиштирган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини (ғалла ва пахтадан ташқари) сотишда қўшилган қиймат солиғи учун нол ставка қўлланилади.

Шу билан бирга, маҳсулот етиштириш жараёнида уруғ, ўғит, ёқилғи, транспорт, электр энергияси каби харажатлар бўйича ҳисобга олинган ҚҚСни қайтариб бериш амалиёти ҳам сақланиб қолади.

Натижада деҳқон ва фермерлар ихтиёрида йилига 300 миллиард сўм миқдорида маблағ қолади, шунингдек, қўшимча равишда 400 миллиард сўмлик солиқни қайтариб олиш имконияти юзага келади.
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
‼️ЧAҚAЛОҚНИНГ ЧИРИБ КЕТГAН ИЧАКЛАРИ КЕСИБ ТАШЛАНДИ

Бунгa aсосий сaбaб – онa болaсигa овқaтни оғзидa чeйнaб бeргaнлиги. Оғзидaги бaктeриялaр болaгa ўтгaни вa болaнинг иммунитeти ҳaли ривожлaнмaгaни сaбaбли жиддий оқибaтлaргa олиб кeлгaн.

Яқинлaргa улaшиб огоҳлaнтириб қўйинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Профессор Зарифбой Ибодуллаев:

- Ходимнинг иш вақти 8 соатдан ошмаслиги, шанба ва якшанба кунлари эса албатта дам олиши шарт.

Сизниниг фикирингиз қандай ❗️
❤2
‼️Бунёдкор метро бекатидаги ҳолат еканлиги айтилмоқда😨

Тошкентда транспорт коллапси: «Бунёдкор»да одамлар тирбандликда туриб нафаси қийилди!

Иш кунлари метронинг «Бунёдкор» бекатида ҳақиқий тартибсизлик юз берди: навбат эскалаторгача чўзилди, платформада нафас олиш қийин бўлди, вагонларга эса одамлар зўрға кирди.

⚠️ Бу ҳали бошланиши холос — эртага, 8 сентябрдан, иккинчи курс ва ундан юқори талабалар ҳам ўқишга чиқишади. Одамлар яна бир неча баробар кўпаяди. Тайёр туринг!
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангренда мудҳиш ЙТҲда 7 киши ҳалок бўлди

Кеча А-373 автомобиль йўлнинг 93-км.да цемент ташувчи «Shacman» юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, темир йўл кесишмасида тўхтаб турган 2 та юк ташувчи ва 5 та енгил автомобиль билан тўқнашган.

Тошкент вилоят ИИББ хабарига кўра, оқибатда 7 киши воқеа жойида вафот этган, 5 киши шифохонага ётқизилган, 4 кишига тиббий ёрдам кўрсатиб, уйига жавоб берилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ҳамда оғир оқибатга олиб келган шарт-шароитларга баҳо бериш учун бош вазир ўринбосари бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилган.
❤3
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади

Икки терма жамоа «CAFA Nations Cup» соврини учун куч синашади.

Учрашувга соат 19:30 да «Олимпия» стадионида старт берилади.

Ўйинни ФИФА президенти Жанни Инфантино стадиондан томоша қилади.

🇺🇿⚽️ Миллий жамоамизни биргаликда қўллаб-қувватлаймиз!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонг хаос билан бошланди: Тошкентда эрталабки тирбандлик биринчи марта 8 баллга етди

Бугун эрталаб пойтахт том маънода тирбандликка дуч келди. Yandex маълумотларига кўра, йўллардаги тирбандлик 8 баллга етган.

Сабаби оддий: 2-курс ва ундан юқори талабалар ўқишга қайтди, машиналар оқими кескин кўпайди. Энди бундай тирбандликлар тошкентликлар учун кундалик воқеликка айланиши мумкин.
🚨🚨🚨 БУ́СТОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ ИККИ ЎРИНБОСАРИ ПОРА БИЛАН ҚЎЛГА ОЛИНДИ

Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг икки нафар ўринбосари пора олаётганда ushlandi.

Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин ҳам туман ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари пора билан қўлга олинган эди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МТВ ходими қизларга интим алоқа эвазига директор лавозимини таклиф қилди.
Уч йил олдин Тошкентда қизини айиқ қафасига ташлаган она ёдингиздами, ўша аёл фарзандини пичоқлаб ўлдирибди

«Миллар» кўрсатувида маълум қилинишича, энди мактабга чиққан қиз 34 ёшли онаси бир неча марта пичоқ билан зарба бериши оқибатида вафот этган.

Маълум бўлишича, 2022 йилдан буён психоневрология диспансерида рўйхатда турган ва шу ерда даволанган аёлга 2 август куни амбулатор даволанишга рухсат берилган. Аёлнинг ўғли ҳам бор.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Аёл қўлга олинган, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дея маълум қилди Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов.
2027 йил 1 январгача барча қишлоқ хўжалиги ерлари ижара ҳуқуқига ўтказилади

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган йиғилишда маълум бўлди.

Шунингдек, ижарага берилган ерларни қисман қайта ижарага беришга, яъни бир қисмини ўзида олиб қолиб, қолган қисмини бошқа ижарачига ўтказишга ҳам рухсат берилади.

Ундан ташқари, қишлоқ хўжалиги ерларида енгил конструкцияли омборхоналар, саралаш, қадоқлаш жойлари, дала шийпони, техника парки қуришга рухсат берилади.
Тошкентда қизга тегажоғлик қилган йигит 5 суткага ҳибсга олинди

Мирзо-Улуғбек тумани суди 19 ёшли йигитни бегона қизга нисбатан номаъқул ҳаракатлари учун айбдор деб топиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосини тайинлади.

Суд қарорига кўра, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси бўйича айбдор деб топилди ва 5 сутка маъмурий ҳибсга олинди.
Самарқандда уйида наркотик сақлаган шахслар қўлга олинди

Ургут туманида яшовчи 33 ёшли шахснинг уйидан Тожикистондан олиб келинган 960 грамм опий топилди.

Пастдарғом туманида эса 54 ёшли фуқаронинг хонадонида 25 кг 520 грамм марихуана сақланаётгани аниқланди ва ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар қамоққа олинган.