XONQALIKLAR | Расмий канали
13.1K subscribers
622 photos
495 videos
121 links
• Реклама учун: 👉🏻 @Xzmenedjer

⭐ ХОНҚАЛИКЛАР учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Олмаота полицияси электр самокатларда рейдлар ўтказмоқда

Xабарда айтилишича, бу орқали ходимлар йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини текширмоқда.
Россияда муҳожирларга сохта ҳужжатлар тайёрлаб берган ўзбекистонлик қамалди

Ушбу шахс ўзбекистонлик фуқароларнинг паспортларига сохта муҳр-штамплар қўйиш билан шуғулланган.

Москва суди ўзбекистонлик фуқарони ноқонуний миграцияни ташкил этгани учун айбдор деб топиб, унга 1 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган.

Суд жараёнида у ўз айбини тўлиқ тан олган ва қилган ишидан афсусланаётганини маълум қилган.
❤1
Тадқиқот: Фаст-фуд фарзандли бўлиш потенциалини йўқ қилади ва спермани уҳлатиб қўяди.

Олимлар 20-35 ёшдаги эркакларни синовдан ўтказдилар ва шуни аниқладилар: бор-йўғи уч ҳафта давомида бургер, чипс, сода ва оқ нон истеъмол қилиш тестостерон даражасини кескин пасайтириб, гормонларни бузади ва жинсий контсепцияни деярли имконсиз қилади.

Фаст-фудни кўп ейдиган яқинларга юбориб қўямиз
тезкор расман

⚡Қўлда терилган 1 кг пахта учун 2000 сўм нарх белгиланди - ВАЗИРЛИК

Унга кўра, жорий йилда пахта терими нархлари қуйидагича белгиланди:

Машина ёрдамида терилган пахтанинг 1 килограмми учун – 1 373 сўм;

Қўл меҳнати билан терилган пахтанинг 1 килограмми учун – 2 000 сўм тавсиявий нарх белгиланганди

Терим вақтида кластер, фермер хўжалиги раҳбарлари ва теримчилар ўртасида ўзаро келишув асосида терим нархи мустақил белгилаш амалиёти ҳам қўлланади;
Шунингдек, пахта етиштириш харажатларини қоплаш мақсадида давлат бюджети ҳисобидан 1 килограмм пахта учун 1 000 сўм субсидия ажратилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Самарқанднинг айрим худудларида чанг тўзон бошланди

Самарқанд вилояти Нуробод тумани Ағрон қишлоғидаги чанг бўрони
☀️ Ерда 2 сентябрь куни кучли магнит бўронлари кутилмоқда

Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.

Геомагнит таъсир ва Қуёш плазмасининг етиб келиш вақтини бир суткада аниқроқ айтиш мумкин бўлади.

Олимларнинг огоҳлантиришича, ҳозир такрорий плазма отилиши асосий хавф сифатида кўрилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрам арафасида Самарқандда тикувчилик корхонаси ишга туширилди,
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун, 2-сентябрь, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниэвич Каримовни хотирлаш куни

❗️Ислом Каримовнинг болалик ва ўсмирлик йиллари ҳақида филм

Бугун биринчи Президентимиз вафот этганларига 9 йил бўлди.
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёевнинг Мустақиллик байрамидаги нутқидан:

“Аҳолининг турмуш шароитлари яхшиланиб бораётгани натижасида ўртача умр кўриш даражаси 73,8 ёшдан 75,1 ёшгача узайди”.
❤1
Пискентда авто синов амалиёти бекор қилинди

2 сентябрдан автомобилларни Пискент синов мажмуасида текшириш тўхтатилиб, бу вазифа расмий дилерлар тизимига ўтказилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навоийда паралимпия чемпиони меҳмонхона ходимини калтакладими?

Навоийда Паралимпия чемпиони иштирокидаги ҳодиса тафсилотлари маълум бўлди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 180 млрд сўмлик криптовалюта схемаси фош этилди

«Хавфсиз кибермайдон» операцияси доирасида Киберхавфсизлик маркази ходимлари криптоактивларни ноқонуний айланишига алоқадор деб гумон қилинган олти нафар шахсни қўлга олди.

Тергув маълумотларига кўра, гуруҳ хорижий букмекерлик компанияларига хизмат кўрсатган ҳамда Desent платформаси орқали пулларни қонунийлаштириш операцияларини амалга оширган.

Қидирув ишлари натижасида мингдан ортиқ пластик карталар ва 38 та мобил телефон мусодара қилинди.

Жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 278-8-моддаси 3-қисми «а» ва «в» бандлари бўйича қўзғатилган. Айбланувчилар 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Самарқанд вилояти раҳбари: «Бозор куни очко учун ишга чиқманг»

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев мутасаддиларга мурожаат қилиб, бозор куни очко йиғиш мақсадида ишга чиқиш керак эмаслигини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, бу кунни уйдагиларга бағишлаш, оила даврасида ўтказиш муҳим ҳисобланади.
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ангренда ИИБ терговчиси пора билан ушланди

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими катта терговчиси ўз иш юритувида бўлган терговга қадар текширув иши доирасида фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатмаслик ва тегишли тартибда чора кўрмаслик эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Наманганда 30 минг доллар миқдордаги қалбаки купюраларни ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди

Лаcетти машинасида бўлган йўловчи 100 долларлик купюрадаги қалбаки 30 000 долларни Наманган шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❌Тошкент шаҳрида дом қуриш учун 200 минг доллар "ассаломалукум" боракан яна пора бор экан 😬

Мана нимага ТОШКЕНТДА уйлар қиммат...Сабаби коррупция

«Ерни сотиб олиб қурилиш бошлаш учун заявка ташласак, порасини бермагунимизча қабул қилмайди. Унга 20 минг доллар, бунга 50 минг доллар, яна кимгадир 100 минг доллар беряпмиз»

Тадбиркор Тошкент шаҳрида дом қуриш учун 200 000 минг доллар пора тарқатилиши ҳақида очиқ - ойдин гапириб ташлади

Қурилиш вазирлиги, Архитектура ва Кадастр агентлигидан муносабат кутиб қоламиз
‼️Водийда газ заправкалар ишламаслиги сабаб аҳоли бензин билан таъминланади

Энергетика вазирлиги биржа савдоларига Фарғона водийси учун 2000 тонна бензин қўйилишини маълум қилди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона, Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида коррупцион ҳолатлар аниқланди

Фарғонада ерни ноқонуний сотиш учун 15 минг «кўкида» пора олган мутахассис ушланган бўлса, Тошкентда бошқарма юрисконсулти ҳам 15 минг доллар пора олиб қўлга тушган ва қамоққа олинган.

Сурхондарёда эса солиқ инспектори тадбиркорнинг солиқ қарзини сўндириш учун 8 млн сўм олган вақтида ушланган.

Юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳрида ЙПХ гуруҳ командирига 500 долларни пора тариқасида таклиф қилган Onix ҳайдовчиси қўлга олинди.

Фарғона вилоятининг Қува ҳамда Боғдод туманларида профилактика инспекторига 1000 доллар, ЙПХ инспекторига эса 800 долларни таклиф қилган шахслар ушланди.

Сурхондарё вилоятида маст ҳолда рул бошқарувига киришганлиги учун маъмурий чора қўлланилган фуқаро ЙПХ инспекторига 3 млн сўмни пора тариқасида бераётган вақтда қўлга олинди.
Энди нотариусга борганда паспорт сўралмайди

Фуқаролардан 30 турдаги ҳужжатларни талаб этиш бекор қилинади. Хусусан, ФҲДЁ органида никоҳланувчи шахсларнинг тиббий кўрик натижалари, мудофаа бўлимларида ҳарбий хизматга мажбурларнинг турар жойи ўзгарганлиги ҳақидаги ҳужжат сўралмайди, бу маълумотлар ахборот тизимлари орқали онлайн олинади.
❗️Ўзбекистонда ЗАГС энди поликлиникадан маълумотнома талаб қилмайди

Энди ЗАГСда никоҳни рўйхатдан ўтказишда ёшлар поликлиникадан тиббий маълумотнома олиб келишлари шарт эмас.

Керакли барча маълумотлар давлат органлари томонидан автоматик тарзда — интеграциялашган тизимлар орқали олинади.

Бу камроқ бюрократия ва навбатлар, келажакдаги оилалар учун кўпроқ қулайлик демакдир.