XONQALIKLAR | Расмий канали
14K subscribers
614 photos
468 videos
121 links
• Реклама учун: 👉🏻 @Xzmenedjer

⭐ ХОНҚАЛИКЛАР учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
❗️Шифокорлар огоҳлантирмоқда: бурун спрейлари гиёҳвандликка ўхшаш қарамликни келтириб чиқаради

Мутахассисларнинг айтишича, кўпчилик одамлар бурун битишини енгиллаштирувчи спрейлардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланмоқда, бу эса организмни уларга ўрганиб қолишига олиб келади.

Натижада одам спрейсиз нафас ололмайдиган ҳолатга келади, бу эса бурун шиллиқ қаватининг шикастланишига ва сурункали нафас етишмовчилигига сабаб бўлади.
Бўстонлиқ йўлида ҳайдовчилар жанжали бўйича расмий изоҳ берилди

Соат 14:00 ларда “Cobalt” ва юк машинаси ҳайдовчилари ўртасида йўл талашиш ортидан жанжал чиққан. Маълумотларга кўра, “Cobalt” ҳайдовчиси Ф.М. (1992 й.) қўлидаги отвёртка билан иккинчи ҳайдовчига таҳдид қилган.

Профилактика инспектори ва ИИБ ходимлари воқеага тез етиб бориб, жанжални тўхтатган ва Ф.М. ушланган.

Ҳолат МЖтКнинг 183-моддаси бўйича расмийлаштирилди, материаллар судга юборилган.
😷Ҳамон “жуда зарарли”

IQAir портали Тошкент ҳавосида PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсия қилгандан 26,6 баравар ортиқ бўлиб турганини кўрсатмоқда.

Бошқа ҳудудлардаги вазият инфографикада!
❗️2026 йилдан магистр ўқитувчиларга тўғридан-тўғри 1-малака тоифаси берилади

Янги ўқув йилдан бошлаб ўқитувчилар учун муҳим янгилик амалга киритилади:
➖ магистратурани тугатганлар мактабга ишга кириши биланоқ — 1-малака тоифасига эга бўлади;
➖ бакалаврни имтиёзли (қизил) диплом билан битирганлар эса автоматик тарзда 2-малака тоифасини олади;
➖ ўқитувчилар учун Давлат хизматлари тўлови 2 баробарга камайтирилади.
🇰🇿🇺🇿Қозоғистонда қийин аҳволда қолган Ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Олмаота шаҳрида иш берувчилар томонидан меҳнат ҳақлари берилмасдан, оғир моддий аҳволга тушиб қолган Ўзбекистонликларга Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги томонидан ватанга қайтишига ёрдам кўрсатилган.
Чиқинди корхоналари аҳолидан 8,8 млрд сўмдан ортиқ асоссиз маблағ ундиргани аниқланди

Тошкент вилоятида истеъмолчиларга тўловлар ҳисобланган бўлса ҳам, хизмат белгиланган даражада кўрсатилмаган. 
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахга йўл олди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Фуқаролик жамияти ҳафталиги"нинг биринчи куни қандай ўтди?

Бугун пойтахтдаги Ёшлар ижод саройида "Фуқаролик жамияти ҳафталиги" доирасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш ва унинг ижросини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда мутасадди ташкилот раҳбарлари сўзга чиқди. Тўртинчи ҳокимиятнинг жамиятдаги ўрни, медиа этикаси ва ОАВ соҳаси муҳокама марказида бўлди.
❤1
Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида йўллардаги қоидабузарликларни автоматик аниқланиши мумкин

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга 1 декабрь куни соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва космос соҳаларида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича тақдимот вақтида маълум қилинган.
🚍 Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган 19632 нафар йўловчи аниқланди

Уларга нисбатан тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, деб маълум қилди Транспорт назорати инспекцияси.

Қайд этилишича, эндиликда “Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” ДМ ходимларига йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан жарима баённомаларини расмийлаштириш ҳуқуқи берилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Даҳшат

❗️Тошкентда Hongqi ва BYD тўқнашиб, улардан бири иккига бўлиниб кетди

ЙТҲ 3-декабр куни соат 10:25 ларда Олмазор туманида содир бўлган. Пойтахт ЙҲХБга кўра, ҳайдовчилар енгил тан жароҳати олган, уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шавкат Мирзиёев Россия Ҳукумати раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистонга Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Денис Мантуров Шавкат Мирзиёевга бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режаларни тақдимот қилди.
♟️Нодирбек Абдусатторов – London Chess Classic чемпиони

⚡Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic турнирида навбатдаги тарихий натижани қайд этди. Абдусатторов бу турнирда ҳақиқий доминант ўйин кўрсатди: у кетма-кет 6 та партияда ғалаба қозониб, энг яқин таъқибчиларидан 2 очкога олдинлаб кетди. Сўнгги турдаги Алиреза Фироузжага қарши дуранг натижа мусобақа якунига 1 тур қолганда уни турнир чемпионига айлантирди.

🤝 Нодирбекни ажойиб муваффақият билан табриклаймиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мен ўзимга яқин қариндош бўлмаган бегона одамга тегишли автомашинани ишончнома орқали бошқараман.

Ўртоқларим билан кўп узоқ жойларга бораман. Шу вақтда агар суг урта чекловсиз бўлса ҳайдовчилик гувоҳномаси бор дўстларимга ёнида ўтириб бошқарувни топширсам бўладими?»


Жавобни эшитинг, керакли манзилларга юборинг
Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида Мексика (Мехико-сити) ва АҚШнинг иккита шаҳри (Ҳьюстон, Атланта)да ўйнайди.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 61 млрд доллардан ошди

Ноябр ойида захиралар 1,9 миллиард долларга ўсди, йил бошидан эса улар 20 миллиард долларга ошди. Бу, аввало, олтин нархи ва ҳажмининг ортиши билан боғланмоқда.
Forwarded from Online Market 🚘
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
VITEK СУППЕР АКЦИЯ ФАКАТ 3 КУН

Азизлар ҳаво харорати пасая бошлагани сари қишнинг қахратонини ҳис қила бошладик. Ҳозирдан тайёрланиб олмасак бу иситгичларни нархини қишга яқин эплаб бўмай қолади.

"Vitek" — Сифатли, қулай, хамёнбоб! Электр қуввати тежамкор ва албатта совуқ кунларда саломатлигингиз дастёри бўлиб хизмат қилади...

— Тўрт хил режимда ишлайди
— Пульт орқали бошқарилади
— 25-30 квадратни иситади
— 1-2 КВ (тежамкор)
— Иситиши +36, Совутиши зўр

🇩🇪 Германия маҳсулоти

💰Нархи: 149.000 сўм✅

O'zbekiston bo'yicha yetqazib berish xizmati MAVJUD. Saytga kirib buyurtma bering 10 daqiqa ichida operatorlar bog'lanadi.

Буюртма бериш:👇
https://alijahon.uz/oqim/101480
https://alijahon.uz/oqim/101480
https://alijahon.uz/oqim/101480

Buyurma qila olmasangiz:
@aperatorchi ga murojat qiling
🇺🇿 8-Декабр — Конституция куни!

Бугун халқимиз эркинлиги ва ҳуқуқларини кафолатлаб турган, демократик тараққиётимизнинг асоси бўлган Бош қонунимиз қабул қилинган кун.
Конституция —
✔️ ҳуқуқларимизни ҳимоя қилади
✔️ тинчлик ва барқарорликни таъминлайди
✔️ келажак тараққиётимиз пойдеворидир
Ушбу қутлуғ кунда юртимизга осойишталик, халқимизга фаровонлик, ҳар бир хонадонга файзу барака тилаймиз.

🇺🇿 Конституция куни муборак бўлсин!
❤1
Ёмғир ёғиши ортидан Тошкентда ҳаво яна нисбатан тозаланди

IQAir портали пойтахт ҳавосида PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсия қилгандан 6,6 баравар ортиқ эканини кўрсатмоқда.

Бошқа ҳудудлардаги ҳолатни инфографикада билиб олинг.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ер муносабатларига оид йирик ноқонуний ҳолатлар фош этилди

Тошкент, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ерларни ноқонуний сотиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.
☄⚡️ Бугун Ерда кучли магнит бўрони кузатилади

9-10 декабрь кунлари Ерда G2–G3 даражасидаги кучли магнит бўронлари кузатилиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Россия Фанлар академияси Космик тадқиқотлар институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси маълум қилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, энг кучли таъсир 9 декабрь куни тушдан кейин юзага келиши кутилмоқда. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, магнит майдонидаги бузилишлар 11 декабргача давом этиши мумкин.