XONQALIKLAR | Расмий канали
14K subscribers
614 photos
467 videos
121 links
• Реклама учун: 👉🏻 @Xzmenedjer

⭐ ХОНҚАЛИКЛАР учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўриқлаш студияси | Мамлакатимизда атмосфера ҳавосининг ифлосланишини олдини олиш ҳамда экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Қўриқлаш бўлинмалари томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари тафсилотлари


Хазон ёқган, зовур ёқган, дала ёқган, ахлат ёқган.
Нега одамлар ҳали ҳануз тушунишмайди, эколгия яхшилиги ва ҳавони тозалиги бу умримизнинг гаровику?
Қаерга қараб кетяпмиз?

Экология бўйича назоратни кучайтиришларини сўраб қоламиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Турп шарбатининг фойдали жиҳатларини биласизми ?

Аммо турпни ошқозон ва ичакда яраси борлар ейишини маслаҳат берилмайди!

Яқинларга юбориб қўямиз
Расман

ИИВ ҳузурида Қўриқлаш департаменти қайта ташкил этилди

Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш департаменти этиб қайта ташкил этилди. Бу 28-ноябр куни қабул қилинган “Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини амарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида белгиланган.
🔥HAVAL — FOIZSIZ MUDDATLI TO'LOV🔥

Foizsiz muddatli to'lov shartlari Davr bank orqali HAVAL M6 va Jolion uchun:
✅ Boshlang‘ich to‘lov - 30% dan
✅ To’lov muddati - 36 oygacha
✅ Kafolat - 5 yil yoki 150 000 km

📞 Batafsil ma'lumot uchun:
+998951079933

Instagram || Telegram
#даҳшат

❗️Фарғонада эр хотини ва икки боласининг қотилига айланди

Қотиллик кеча, 29 ноябр куни Қува туманида содир этилган. 34 ёшли ота 31 ёшли турмуш ўртоғи, шунингдек 5 яшар қизи ва 1 яшар ўғлини қасддан ўлдирган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши очилди. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
❗️Шифокорлар огоҳлантирмоқда: бурун спрейлари гиёҳвандликка ўхшаш қарамликни келтириб чиқаради

Мутахассисларнинг айтишича, кўпчилик одамлар бурун битишини енгиллаштирувчи спрейлардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланмоқда, бу эса организмни уларга ўрганиб қолишига олиб келади.

Натижада одам спрейсиз нафас ололмайдиган ҳолатга келади, бу эса бурун шиллиқ қаватининг шикастланишига ва сурункали нафас етишмовчилигига сабаб бўлади.
Бўстонлиқ йўлида ҳайдовчилар жанжали бўйича расмий изоҳ берилди

Соат 14:00 ларда “Cobalt” ва юк машинаси ҳайдовчилари ўртасида йўл талашиш ортидан жанжал чиққан. Маълумотларга кўра, “Cobalt” ҳайдовчиси Ф.М. (1992 й.) қўлидаги отвёртка билан иккинчи ҳайдовчига таҳдид қилган.

Профилактика инспектори ва ИИБ ходимлари воқеага тез етиб бориб, жанжални тўхтатган ва Ф.М. ушланган.

Ҳолат МЖтКнинг 183-моддаси бўйича расмийлаштирилди, материаллар судга юборилган.
😷Ҳамон “жуда зарарли”

IQAir портали Тошкент ҳавосида PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсия қилгандан 26,6 баравар ортиқ бўлиб турганини кўрсатмоқда.

Бошқа ҳудудлардаги вазият инфографикада!
❗️2026 йилдан магистр ўқитувчиларга тўғридан-тўғри 1-малака тоифаси берилади

Янги ўқув йилдан бошлаб ўқитувчилар учун муҳим янгилик амалга киритилади:
➖ магистратурани тугатганлар мактабга ишга кириши биланоқ — 1-малака тоифасига эга бўлади;
➖ бакалаврни имтиёзли (қизил) диплом билан битирганлар эса автоматик тарзда 2-малака тоифасини олади;
➖ ўқитувчилар учун Давлат хизматлари тўлови 2 баробарга камайтирилади.
🇰🇿🇺🇿Қозоғистонда қийин аҳволда қолган Ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Олмаота шаҳрида иш берувчилар томонидан меҳнат ҳақлари берилмасдан, оғир моддий аҳволга тушиб қолган Ўзбекистонликларга Бош консулхона ҳамда Миграция агентлиги томонидан ватанга қайтишига ёрдам кўрсатилган.
Чиқинди корхоналари аҳолидан 8,8 млрд сўмдан ортиқ асоссиз маблағ ундиргани аниқланди

Тошкент вилоятида истеъмолчиларга тўловлар ҳисобланган бўлса ҳам, хизмат белгиланган даражада кўрсатилмаган. 
Президент Шавкат Мирзиёев Жиззахга йўл олди
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Фуқаролик жамияти ҳафталиги"нинг биринчи куни қандай ўтди?

Бугун пойтахтдаги Ёшлар ижод саройида "Фуқаролик жамияти ҳафталиги" доирасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини амалга ошириш ва унинг ижросини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўрни” мавзусидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда мутасадди ташкилот раҳбарлари сўзга чиқди. Тўртинчи ҳокимиятнинг жамиятдаги ўрни, медиа этикаси ва ОАВ соҳаси муҳокама марказида бўлди.
❤1
Ўзбекистонда сунъий интеллект ёрдамида йўллардаги қоидабузарликларни автоматик аниқланиши мумкин

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевга 1 декабрь куни соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва космос соҳаларида сунъий интеллект технологияларини жорий қилиш бўйича олиб борилаётган ишлар бўйича тақдимот вақтида маълум қилинган.
🚍 Тошкент жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган 19632 нафар йўловчи аниқланди

Уларга нисбатан тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, деб маълум қилди Транспорт назорати инспекцияси.

Қайд этилишича, эндиликда “Тошкент шаҳар йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш” ДМ ходимларига йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан жарима баённомаларини расмийлаштириш ҳуқуқи берилган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Даҳшат

❗️Тошкентда Hongqi ва BYD тўқнашиб, улардан бири иккига бўлиниб кетди

ЙТҲ 3-декабр куни соат 10:25 ларда Олмазор туманида содир бўлган. Пойтахт ЙҲХБга кўра, ҳайдовчилар енгил тан жароҳати олган, уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Шавкат Мирзиёев Россия Ҳукумати раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди

Ўзбекистонга Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун келган Денис Мантуров Шавкат Мирзиёевга бир қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ режаларни тақдимот қилди.
♟️Нодирбек Абдусатторов – London Chess Classic чемпиони

⚡Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic турнирида навбатдаги тарихий натижани қайд этди. Абдусатторов бу турнирда ҳақиқий доминант ўйин кўрсатди: у кетма-кет 6 та партияда ғалаба қозониб, энг яқин таъқибчиларидан 2 очкога олдинлаб кетди. Сўнгги турдаги Алиреза Фироузжага қарши дуранг натижа мусобақа якунига 1 тур қолганда уни турнир чемпионига айлантирди.

🤝 Нодирбекни ажойиб муваффақият билан табриклаймиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Мен ўзимга яқин қариндош бўлмаган бегона одамга тегишли автомашинани ишончнома орқали бошқараман.

Ўртоқларим билан кўп узоқ жойларга бораман. Шу вақтда агар суг урта чекловсиз бўлса ҳайдовчилик гувоҳномаси бор дўстларимга ёнида ўтириб бошқарувни топширсам бўладими?»


Жавобни эшитинг, керакли манзилларга юборинг
Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичида Мексика (Мехико-сити) ва АҚШнинг иккита шаҳри (Ҳьюстон, Атланта)да ўйнайди.
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 61 млрд доллардан ошди

Ноябр ойида захиралар 1,9 миллиард долларга ўсди, йил бошидан эса улар 20 миллиард долларга ошди. Бу, аввало, олтин нархи ва ҳажмининг ортиши билан боғланмоқда.