XONQALIKLAR | Расмий канали
14K subscribers
614 photos
468 videos
121 links
• Реклама учун: 👉🏻 @Xzmenedjer

⭐ ХОНҚАЛИКЛАР учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
тезкор

⚡️Ҳудудий Экология бўлинмалари ҳокимиятга бўйсунмайдиган бўлди, хокимларни айтганини қилмайди

Президент Фармонига кўра, Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ўз фаолиятини маҳаллий ҳокимиятлардан мустақил равишда амалга оширади ва бевосита Экология қўмитасига бўйсинади.

❗️Жуда зўр ўзгариш бўлибди, энди дарахтларни сақлаб қолишни имкони ўсади
😷Тошкент ҳавоси эрталабдан “жуда зарарли" бўлиб турибди

IQAir порталига кўра, пойтахт ҳавосида PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсия қилганидан 35 баравар ортиб кетган.

Бошқа ҳудудлардаги ҳаво сифати билан инфографикада танишинг.
❗️2026 йилдан мажбурий автосуғурта тарифлари ва товон пули ошади

2026 йилдан мажбурий автосуғурта бўйича минимал кафолатланган товон пули 40 млн сўмдан 80 млн сўмга оширилади. Бу — ЙТҲда ҳайдовчи ёки йўловчига етказилган зарар учун суғурта компанияси тўлайдиган энг кам миқдор.

📈 1 январдан амал қиладиган янги тарифлар:

Енгил автомобиллар:
➖ Ҳудудларда: 160 000 сўм;
➖ Тошкент шаҳри ва вилояти: 192 000 сўм;
➖ Чет эл рақамли (вақтинча киритилган): 320 000 сўм.

Юк автомобиллари:
➖ Ҳудудларда: 280 000 сўм (48 000 → 280 000);
➖ Тошкент шаҳри/вилояти: 336 000 сўм (67 200 → 336 000);
➖ Чет эл рақамли: 560 000 сўм.

ЙТҲга сабабчи бўлган ҳайдовчилар учун тарифлар оширилади:
➖ 1 та ҳодиса: 208 000 – 249 600 сўм;
➖ 2 та ҳодиса: 320 000 – 384 000 сўм;
➖ 3 ва ундан ортиқ: 480 000 – 576 000 сўм.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚗 Kia Sonet — Bozordagi eng kuchli taklif!

🔥Bu oddiy aksiyaga emas — bu real imkoniyat.

▪️ Yillik foiz stavkasi — 0%
▪️ Boshlang‘ich to‘lov — 30% dan boshlab
▪️ To‘lov muddati - 36 oygacha

Tafsilotlar va to‘liq ma’lumot uchun hoziroq qo‘ng‘iroq qiling.
📞 +998 88 158 11 11

📍Kia Urgench

Instagram || Telegram
Ўзбекистон МТЖ FIFA'нинг янгиланган рейтингида 5 поғона юқорилади

Янги рейтингга кўра, миллий терма жамоа 50-ўринга кўтарилди.

Ўзбекистон ҳозирча Марказий Осиёнинг энг кучли терма жамоаси мақомини сақлаб турибди.

Қўшни давлатлар рейтинги эса қўйидагича:

🇹🇯Тожикистон — 101-ўрин,
🇰🇬Қирғизистон — 104-ўрин,
🇰🇿Қозоғистон — 115-ўрин,
🇹🇲Туркманистон — 137-ўрин.
2025-йилда Россиядан 19 мингдан ортиқ мигрант депортация қилинди

128 мингдан ортиқ иммиграция қонунчилигини бузиш ҳолатлари аниқланган. Хорижий фуқароларни Россиядан маъмурий чиқариб юбориш ва депортация қилиш бўйича 19 мингдан ортиқ қарор қабул қилинган.

Қоидабузарликларнинг 100 мингтаси кириш ва чиқиш, транзит ва яшаш қоидалари билан боғлиқ. Қолган 28 минг қонунбузарлик хорижликларни ишга жойлаштиришга алоқадор.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада тартибни бузган футбол мухлислари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ходимлар тарафидан калтакланди

Жорий йилнинг 22-ноябр куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган “Нефтчи” – “Қизилқум” футбол ўйини бошланишидан аввал, стадионнинг 2-сон назорат ўтиш жойида фуқаролар тартиб билан ҳудудига киритилаётган вақтда, бир нечта чиптасиз шахслар стадионга ноқонуний киришга уринган.

Ҳозирда мазкур тартибсизликни уюштиришда гумонланган барча фуқароларнинг шахси аниқланган бўлиб, уларнинг ҳаракатларига қонуний баҳо бериш мақсадида суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Боллада балғамни тезда кўчириш учун енгилгина, кунига 3 маҳал тўқ бўлмаган қоринда орқа томонидан секинлик билан уриш усули қўлланилади. Бу усул болалардаги балғамни тезроқ узишга ёрдам беради.
😷Тошкент ҳавосида PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсия қилгандан 26,4 марта ортиб кетди

IQAir портали маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Бошқа ҳудудлардаги ҳаво сифатини инфографикада билиб олинг!
❗️Рақобат қўмитаси пулли парковка бўйича ўрганиш бошлади

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 11 та товар бозорида устун мавқега эга бўлмаган, лекин битим шартлари, товарлар сотиладиган ҳудуд ёки нархга бир томонлама таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлган 66 та корхонани аниқлади.

Улар устун музокара кучи деб эътироф этилди. Шу жумладан, Тошкент шаҳрида фаолият олиб борувчи автотураргоҳ операторларининг устун музокара кучини эътироф этиш юзасидан тегишли ўрганишлар олиб бориляпти, — Рақобат қўмитаси.

Бухорода бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан вафот этди

Заҳарланганлар эр-хотин ва уларнинг 16 ва 2 ёшдаги икки қизи бўлган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

Судга оид тиббий эксперт мутахассисларининг дастлабки маълумотига кўра, марҳумлар номаълум этиологиядан заҳарланиши оқибатида ўткир нафас ва юрак-қон томир фаолиятининг етишмовчилигидан вафот этгани қайд этилган.

Вафот этган эркак 43 ёшда, аёл 40 ёшда, қизлари эса 16 ва 2 ёшда бўлган.
Зоир Мирзаев аёллар тандирда нон ёпмай қўйгани сабабли саратон кўпайганини айтди

“Тандирда нон ёпган аёлда рак касали бўлмайди, дейди. Сабаби организм қизигандан кейин, қон организмда икки баравар тез айланар экан-да. Шу тезликда ҳалиги қон томирларини тозалаб ташлайди. Бу факторлардан биттаси-да, шуни йўқотдик-да бизлар”, дейди ҳоким.
❗️ОТМларда контракт тўлаш муддатлари янгиланди

Ўзбекистонда давлат ОТМларда контракт тўлаш тартиби янгича белгиланди.

Янги низомга кўра:
▪️ 25% — абитуриентлар учун 15 сентябргача, юқори босқичлар учун 1 октябргача;
▪️ 50% — 1 январгача;
▪️ 75% — 1 мартагача;
▪️ 100% — 1 майгача тўланади.

Шу билан бирга, ОТМ ректори ёки Давлат комиссияси бу муддатларни узайтириши мумкин.

Контрактдан тушган маблағлар эса ёш педагоглар ва илмий ходимларни чет элда ўқитиш, стажировкаларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☄️Огоҳ бўлинг! Қўлингиздаги телефонга бошқалар уланиб олган бўлиши мумкин. Буни қандай текширишни ва уланишларни ўчириб қўйишни билиб олинг.

Яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўямиз.
Ўзбекистон Россия билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокараларни деярли якунлади, Тайван қолмоқда

Россия билан бир нечта техник масалаларни ҳал қилиш қолди, шундан сўнг Ўзбекистон якуний босқични - Хитой Тайпейи билан икки томонлама музокараларни якунлаши керак.
❗️“Шажара” ахборот тизими 2026 йил 1 сентябрдан жорий этилади

Оила шажарасини шакллантириш хизмати қуйидаги даврлар бўйича кўрсатилади:

🔹IX асрдан – 1917 йилгача;
🔹1918 йилдан – 1945 йилгача;
🔹1946 йилдан – ҳозирги кунга қадар.

Республика суд экспертиза марказининг ДНК маълумотлари хизмати орқали фуқароларнинг этник келиб чиқиши ҳақидаги маълумотлар аниқланади.
❤1
🇦🇿🇺🇿Озарбайжонда қийин аҳволга тушиб қолган онахон Ўзбекистонга қайтарилди

Соғлиғидаги жиддий муаммолар, жумладан, микроинфарктни бошидан кечирган онахон Ўзбекистон элчихонасига ватанга қайтиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилган. Фуқаро Озарбайжонда ҳужжатларни расмийлаштирмасдан яшаб келган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ҳам йўқотган.

Онахонга авиачипта сотиб олиниб, Ўзбекистонга қайтарилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун ҳаво яхшиланиши дарҳол юз бермайди?

Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси Азиз Абдуҳакимов давоб берди:

"Шуни англаш керакки, табиий иқлим жараёнлари қисқа муддатда ушбу масалани тўлиқ ҳал этишга имкон бермайди. Бир вақтнинг ўзида юқорида келтириб ўтилган бир нечта омиллар туфайли атмосфера ҳавоси янгиланиши анча секин кечади. Бундай шароитда табиий омил билан боғлиқ бўлмаган барча антропоген омилларни максимал даражада камайтириш лозим”.
😴Ҳақиқий муваффақиятга эришганлар ва Миллиардерлар уйқуси: Шифокорлар идеал уйқу учун жадвални эълон қилишди.

Қулай вақтни танланг, шунда танангиз автоматик равишда ритмга киради
.

Тўғри уйқу жадвали
Уйқу вақти → Уйғониш вақти:
21:00 → 4:30.  21:30 → 5:00
22:00 → 5:30.  22:30 → 6:00
23:00 → 6:30.  23:30 → 7:00
00:00 → 7:30.  00:00 → 7:00
00:00 → 7:30.  00:30 → 8:00
01:00 → 8:30.  01:30 → 9:00
Диққат Тарқатинг

❗️🚬 Ўзбекистонда электрон сигареталар муомаласи учун жавобгарлик белгиланди

Эндиликда бундай тамаки маҳсулотлари ва уларнинг қисмларини сақлаш, тайёрлаш, ташиш ёки Ўзбекистонга олиб кириш жиноят сифатида баҳоланади.

Агар бу ишлар катта миқдорда содир этилса ёки шахс аввал бу бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, унга қуйидаги жазолар қўлланилади:

▪️БҲМнинг 300–500 баравари миқдорида жарима;
▪️2–3 йил ахлоқ тузатиш ишлари;
▪️3–5 йил озодликни чеклаш;
▪️ёки 3–5 йил озодликдан маҳрум қилиш.

Бироқ шахс ўз айбини тан олиб, ваколатли органларга мурожаат қилса ва тақиқланган маҳсулотларни топширса, жавобгарликдан озод қилинади.
⚡️⚡️Тошкент давлат юридик университети Янги Тошкентга кўчирилади

Президент фармонида белгиланишича, Янги Тошкент ҳудудидан университетнинг замонавий кампусини барпо этиш учун зарур ҳудуд ажратилади.

Адлия вазирлиги буюртмачи билан биргаликда энг мақбул таклифларни танлаш асосида ТДЮнинг замонавий кампусини лойиҳалаш ва қуриш жараёнига ҳамда уни молиялаштиришга халқаро молия институтлари, халқаро, регионал ва хорижий банкларнинг имтиёзли маблағларини ҳамда хорижий йирик қурувчи компанияларни жалб этади (2025-2028 йиллар).