XONQALIKLAR | Расмий канали
13.7K subscribers
615 photos
474 videos
121 links
• Реклама учун: 👉🏻 @Xzmenedjer

⭐ ХОНҚАЛИКЛАР учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
Навоийда собиқ хотини, қайнона ва қайнотасини юк машинасида қасддан босиб ўлдирган эркак умрбодга қамалди.

41 ёшли эркак ушбу қотилликни МИБ ходимлари кўз ўнгида содир қилган. У собиқ турмуш ўртоғи, кекса ёшдаги қайнона ва қайнотасини ўзининг бошқарувидаги HOWO юк машинасида қасддан босиб ўлдирган. Жанжалнинг сабаби эркакни собиқ қайнотасига тегишли далаҳовлидан мажбурий тартибда чиқариш билан боғлиқ бўлган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент аэропортида зиёратчи кийимини кийиб, дориларни ноқонуний олиб киришга уриган йўловчи ушланди

Деҳлидан келган йўловчи ноқонуний юк билан Тошкент аэропортига ташриф буюрди. У, аэропортга келган зиёратчиларни кўриб, улар билан бирга ўтиб кетишга уринган.
🚑 Яхши хабарлар: Ўзбекистонда тез ёрдамга қўнғироқ қилиб, онлайн маслаҳат олиш мумкин бўлади.

2026-йилдан бошлаб тез ёрдам тизимида “Онлайн-шифокор” лойиҳаси ишга тушади. Бу тизим диспетчерларга шифокорлардан реал вақт режимида маслаҳат олиш имконини беради. Уни жорий этиш учун 2,4 минг нафар диспетчер ўқитилди.
🗑Тошкентда белгиланмаган жойга "мусор" ташлаганлар 2 млрд сўм жаримага тортилди

Бу ҳақда Пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, “Халқ назорати” платформаси орқали одамлардан экологияга оид 62 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган, уларнинг аксар қисми ҳал қилинган.

Шу доирада чиқиндилар билан боғлиқ 3 696 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2 млрд сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган.
Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари ишга тушиши мумкин

Америка Қўшма Штатларига қилган расмий ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашиб, уларнинг инвестиция ташаббусларини шахсан қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади.
❤1
Диққат

General Motors Ўзбекистонда Chevrolet моделларини кенгайтиради.

Бу ҳақда Вашингтонда бўлиб ўтган Шавкат Мирзиёев ва GM'нинг ижрочи директори Шилпан Амин учрашувида маълум қилинди.

Ўзбекистон Chevrolet бренди учун АҚШдан кейин иккинчи йирик бозорга ҳамда Марказий Осиё ва МДҲ бозорларида сотувлар бўйича етакчига айланган.
Диққат

Тошкентда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилади!

8—9-ноябр кунлари совуқ ҳаво массалари чекиниши давом этади. Тошкентда кундузги ҳаво ҳарорати +15…+16°C гача кўтарилиши кутилмоқда.

Яқинларга юбориб қўйинг.
ЎФА фахрийлар кенгаши раиси, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" Тўлаган Исоқов вафот этди

У футболчи сифатида “Пахтакор” жамоаси шарафини 13 мавсум давомида муносиб ҳимоя қилган, 252 ўйинда майдонга тушиб, 52 гол киритишга муваффақ бўлган.

Мураббийлик фаолиятида давомида “Пахтакор”, “Зарафшон” ва “Сурхон” жамоаларини бошқарган, шунингдек, сўнгги йилларда ЎФА фахрийлар кенгашига раҳбарлик қилган.
Хоразмда вирусли дастур орқали фуқаролар пулини ўғирлаб келган гуруҳ қўлга олинди

Жиноий гуруҳ “apk” вирусли файлларини яратиб, фуқароларнинг банк карталаридаги пул маблағларини ўғирлаш билан шуғулланиб келган. Улар нечта фуқарога зарар етказгани ва қанча маблағни қўлга киритгани ҳозирча аниқ эмас.
❗️Ўзбекистон халқаро захиралари тарихий рекорд янгилади — 60 млрд долларга яқинлашди

2025 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, мамлакатнинг расмий захира активлари 59,3 млрд долларга етди — бу тарихдаги энг юқори кўрсаткич.

📈 Захиралар қиймати бир ойда 4,3 млрд долларга ошган, шундан:
➖ валюта қисми — 731 млн долларга;
➖ олтин қисми — 3,6 млрд долларга, яъни 47,8 млрд долларгача кўпайган.

Олтин захирасининг ҳажми ҳам 11,6 млн троя унциядан 11,9 млн унциягача ошди.

Жаҳон бозоридаги олтин нархининг 50% ўсиши мамлакат захираларининг кўпайишига асосий омил бўлди.

Марказий банк маълумотига кўра, захиралар таркибидаги қимматли қоғозлар қиймати ҳам 1 млрд доллардан ошиб кетган. Олтин нархи 2025 йилда биринчи бор 1 унция учун 4381 доллардан ошган.

Бу натижа Ўзбекистон учун мустақиллик тарихидаги мутлақ рекорд бўлди.
❗️2026 йил 1 апрелдан давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади

Президент қарорига кўра, 2026 йилдан бошлаб:
➖ Давлат тиббиёт муассасалари ходимлари “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан ҳар йили қўшимча рағбатлантирилади;
➖ 1 апрелдан бошлаб тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади. Байрам ва дам олиш кунлари эса навбатчилик асосида иш ташкил этилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида Президент қарорини тўлиқ матни.
⚡️Ўзбекистонда хусусий клиникаларда ҳам бепул даволаниш мумкин бўлади

Бунинг учун йўлланма олиш керак бўлади. 2026-йилдан тиббиёт ташкилотларида йўлланма асосида давлат бюджети ҳисобидан тиббий ёрдам туман (шаҳар) ва ҳудудий даражаларда аҳолининг барча тоифаларига, республика даражасида эса имтиёзли беморларга кўрсатилади.
Тимур Кападзе Ўзбекистон миллий терма жамоасини тарк этди

ЎФА маълумотига кўра, ёрдамчи мураббий Тимур Кападзе лавозимидан озод этилишни сўраб мурожаат қилган.

Мутахассис бошқа таклиф олгани ва фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттириш ниятида эканлигини билдирган.

ЎФА раҳбарияти Кападзенинг қарорини ҳурмат билан қабул қилиб, унинг фаолиятида муваффақиятлар тилади.
❤1
Диққат

Яна бир яхши янгилик: Ўзбекистонда шифокорлар фарзандлари учун давлат ўқиш контрактларини тўлаб беради

2026 йилдан бошлаб, меҳнат стажи камида 15 йил бўлган шифокорлар ва фармацевтларнинг фарзандлари учун давлат олий таълим муассасаларида ўқиш контракт қийматининг 30 фоизини қоплаб беради.

Бу ҳар куни инсон ҳаётини сақлаб қолиш учун меҳнат қилаётган шифокорларимизга муносиб эътироф ва қўллаб-қувватлаш чорасидир!
‼️Жамоат жойларида гиёҳванд моддаларни истеъмол қилганлик учун 15 суткагача қамоқ жазоси жорий этилади

Шавкат Мирзиёев гиёҳвандлик ва наркожиноятчиликка қарши курашишнинг янги чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжатга кўра, мактаб ва коллежларда кучли таъсир қилувчи моддаларни сотганлик учун жазо икки баравар оширилади. Илгари чекувчи ёнидан гиёҳвандлик моддаси топилмаса, у қамалмас эди. Энди бу тартиб ҳам ўзгаради.

Яқинларга ҳам юбориб қўямиз.
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨ Kia Sonet — harakatdagi erkinlik !

▪️ Yillik foiz stavkasi — 0%
▪️ Boshlang‘ich to‘lov — 30% dan boshlab
▪️ To‘lov muddati - 24 oygacha
▪️ Majburiy shart — sug‘urta polisini sotib olish

😉 Foizlar nol bo‘lganda, orzularni amalga oshirish osonlashadi

📞 Batafsil ma’lumot uchun: +998 88 158 11 11

📍Kia Urgench

Instagram || Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда шифокор беморнинг ўғли томонидан калтакланди

Сирдарё вилояти юқумли касалликлар шифохонаси шифокори ярим тунда олиб келинган бемор аёлнинг қўлидан тутиб, ўтиришига кўмаклашгани учун унинг ўғли томонидан калтакланди. Гувоҳлар аёлнинг турмуш ўртоғи шифокорга ўлдириб юбориш билан таҳдид қилганини, ҳамшираларни ҳақоратлаганини айтмоқда. Воқеа жойига чақиртирилган ИИБ ходимлари томонларни яраштириш билан чекланган.
🇺🇿🇰🇿🇹🇯🇰🇬🇹🇲 Яқин кунларда Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари лидерларининг навбатдаги маслаҳат учрашуви бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Тошкент вилоятида эркак дўконга бостириб кириб, сотувчи аёлни ов қуроли билан калтаклади

Вилоят ИИББ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Маълумотга кўра, “Кўксарой” МФЙда яшовчи 33 ёшли Р.Қ. ўзининг шаръий никоҳида бўлган 35 ёшли Н.Ш. олдига ов қуроли билан келиб, ўзаро низо сабабли унга таҳдид қилиб, калтаклаган.

Айни пайтда ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва гумонланувчи терговга жалб этилган.
⚡️ Россияда энди Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномаси ўтмайди

Дума спикери Володиннинг сўзларига кўра, рус тили давлат тили мақомини олган давлатларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасигина Россияда тан олинади. Ҳозирча Қозоғистон, Беларус, Қирғизистон, Тожикистон фуқаролари ҳайдовчилик гувоҳномалари билан Россияда ҳаракатланса бўлади.

Қолган мамлакатлар, жумладан ўзбекистонликлар ҳам алоҳида имтиҳон топширган ҳолда рус гувоҳномасини олиши керак бўлади.

Россиядаги танишларга юбориб қўямиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Мобил телефон ва бошқа гаджетларни ётоқ ёнида, ёстиқ тагида қаровсиз ёки тунги вақтда қаввутлаш аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин

🔹 телефонингизни кундузги вақт, назоратингиз остида қувватлантиринг;
🔹 телефонингизни ёстиқ тагига асло қўйманг;
🔹агар электр жиҳози алангаланса, биринчи навбатда токни узиш керак, сўнг устига қалин мато ёпиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг!