XONQALIKLAR | Расмий канали
13.7K subscribers
615 photos
474 videos
121 links
• Реклама учун: 👉🏻 @Xzmenedjer

⭐ ХОНҚАЛИКЛАР учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
Тезкор

⚡️Бугундан отопление берилади

Тошкент вилояти ва шаҳрида бугундан иситиш мавсуми бошланди

Пойтахтда марказлашган иссиқлик таъминоти ижтимоий объектларда 3 ноябрдан, турар жой объектларида эса 5 ноябрдан бошлаб йўлга қўйилади.
Ваниҳоят, ёмғир ортидан Тошкент ҳавоси тозаланди

IQAir порталига кўра, пойтахт ҳавосида PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсия қилган меъёрдан ошиб кетмаган.

Қолган ҳудудлардаги ҳаво сифатини инфографикада билиб олинг.
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Совуқ кунларда бош кийимсиз юрманг! Ўлимни тезлаштиради

Бошни ювиб, чала қуритиб, соч турмагим бузилади деб, бош кийим киймасдан совуққа чиқиш, соғлиғингизга жиддий зарар етказади!

Мутахассис фикрларини яқинларингизга ҳам етказишни унутманг!
Шавкат Мирзиёев: “Мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини тизимли ҳимоя қилиш зарурати ортди”

Президент Доҳада бўлиб ўтган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида сўзга чиқиб, дунёда 300 миллиондан ортиқ мигрант ўзга мамлакатларда меҳнат қилаётганини таъкидлади.

“Афсуски, уларнинг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўп учрамоқда”, — деди давлат раҳбари.

Шу муносабат билан у мигрантлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича халқаро форум ўтказиш ва Глобал дастур қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.
Диққат

⚡Ўзбекистонда иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик ёрдам пули берилиши бошланди

Моддий ёрдам олиш учун аризалар 1-октябргача қабул қилинган бўлиб, улар “Маҳалла еттилиги” томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлар картангиздан қандай пул ечиб олишини видеода кўриб билиб олинг.

Бу видеони яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўйинг.
⚠️ Тошкентда Telegramда катталар учун канал юритган қиз суд қилинди

Бухоро вилоятида туғилган қиз Telegramда бир гуруҳ очди, унда белгиланган тўлов эвазига 18+ видеоларни кўриш мумкин эди.

Гуруҳда у ўз иштирокидаги порнографик видеоларни жойлаштирган ва бошқа чатларда эълонлар бериб, хоҳловчиларни белгиланган тўлов орқали гуруҳига қўшилишга ва "катталар видеосини" чекловсиз кўришга таклиф қилган.

Суд қизни айбли деб топиб, унга 41,2 млн сўм жарима жазо тайинланган. Шунингдек, видеоларни суратга олиш ва тарқатишда қўлланган Redmi Go мобил телефони олиб қўйилди ва йўқ қилинади.
❗️Ўзбекистонда янги молиявий пирамида — XCM авж олди. Уни ҳатто “орган” ходимлари ҳам тарғиб қилмоқда

Ўзбекистонда “видео кўриб пул топиш”ни ваъда қилган XCM лойиҳаси кенг ёйилмоқда. Аслида бу — оддий пирамида. Қўшилиш учун депозит тўлаш талаб қилинади, кейин “даромад” ваъда қилинади.

Айрим ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам бу схемага ишониб, бошқаларни чақирмоқда.

Эслатма: Бундай лойиҳаларда фақат биринчи қўшилганлар вақтинча фойда кўради, қолганлар эса пулдан айрилади.
Сирдарёда машина олиб қочиб, Бўкада ИИБ ходимини пичоқлаган икки йигит узоқ муддатга қамалди

18 ёшли йигитлар аввалига Самарқанд шаҳридан йўловчи сифатида минган Cobalt машинасини, сўнгра Бўка тумани ҳудудида уларни тўхтатган ИИБ ходими машинасини олиб қочган. Улар ИИБ тезкор вакилига пичоқ билан жароҳат ҳам етказишган. Суд ҳукми билан йигитларнинг бири 9,5 йилга, иккинчиси 15,6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
🎮ID ORQALI DOIMIY UC NARXLAR✅
✅✅✅✅✅


➡️60 - 14.000 🤑
➡️120 - 28.000 🤑
➡️180 - 42.000 🤑
➡️240 - 56.000 🤑
➡️325 - 65.000 🤑
➡️385 - 85.000 🤑
➡️445 - 95.000 🤑
➡️505 - 110.000 🤑
➡️650 - 124.000 🤑
➡️710 - 138.000 🤑
➡️975 - 184.000 🤑
➡️1300 -247.000🤑
➡️1800 - 310.000 🤑
➡️2125 -375.000🤑
➡️2460 -432.000🤑
➡️3850 - 590.000 🤑
➡️4830. -770.000🤑
➡️5710. -902.000🤑
➡️8100 - 1.170.000 🤑

➡️81,000💲 Gachom🤯

🎲•HALOLLIK FOYDADAN USTUN INSHAALLOH🤩

📍UC KERAKMI: @wolkanad 💎
✈️  US SERVISE :
@wolkanad  💵
✈️ TELEGRAM GURUX 
@PUBG_UCOLISH @UC_olish1
✈️ TELEGRAM KANAL:
@P_U_B_GX
✈️ ISBOT KANALI:
@WOLKANAD_ISBOT
Навоийда собиқ хотини, қайнона ва қайнотасини юк машинасида қасддан босиб ўлдирган эркак умрбодга қамалди.

41 ёшли эркак ушбу қотилликни МИБ ходимлари кўз ўнгида содир қилган. У собиқ турмуш ўртоғи, кекса ёшдаги қайнона ва қайнотасини ўзининг бошқарувидаги HOWO юк машинасида қасддан босиб ўлдирган. Жанжалнинг сабаби эркакни собиқ қайнотасига тегишли далаҳовлидан мажбурий тартибда чиқариш билан боғлиқ бўлган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент аэропортида зиёратчи кийимини кийиб, дориларни ноқонуний олиб киришга уриган йўловчи ушланди

Деҳлидан келган йўловчи ноқонуний юк билан Тошкент аэропортига ташриф буюрди. У, аэропортга келган зиёратчиларни кўриб, улар билан бирга ўтиб кетишга уринган.
🚑 Яхши хабарлар: Ўзбекистонда тез ёрдамга қўнғироқ қилиб, онлайн маслаҳат олиш мумкин бўлади.

2026-йилдан бошлаб тез ёрдам тизимида “Онлайн-шифокор” лойиҳаси ишга тушади. Бу тизим диспетчерларга шифокорлардан реал вақт режимида маслаҳат олиш имконини беради. Уни жорий этиш учун 2,4 минг нафар диспетчер ўқитилди.
🗑Тошкентда белгиланмаган жойга "мусор" ташлаганлар 2 млрд сўм жаримага тортилди

Бу ҳақда Пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, “Халқ назорати” платформаси орқали одамлардан экологияга оид 62 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган, уларнинг аксар қисми ҳал қилинган.

Шу доирада чиқиндилар билан боғлиқ 3 696 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2 млрд сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган.
Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари ишга тушиши мумкин

Америка Қўшма Штатларига қилган расмий ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашиб, уларнинг инвестиция ташаббусларини шахсан қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади.
❤1
Диққат

General Motors Ўзбекистонда Chevrolet моделларини кенгайтиради.

Бу ҳақда Вашингтонда бўлиб ўтган Шавкат Мирзиёев ва GM'нинг ижрочи директори Шилпан Амин учрашувида маълум қилинди.

Ўзбекистон Chevrolet бренди учун АҚШдан кейин иккинчи йирик бозорга ҳамда Марказий Осиё ва МДҲ бозорларида сотувлар бўйича етакчига айланган.
Диққат

Тошкентда дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилади!

8—9-ноябр кунлари совуқ ҳаво массалари чекиниши давом этади. Тошкентда кундузги ҳаво ҳарорати +15…+16°C гача кўтарилиши кутилмоқда.

Яқинларга юбориб қўйинг.
ЎФА фахрийлар кенгаши раиси, "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" Тўлаган Исоқов вафот этди

У футболчи сифатида “Пахтакор” жамоаси шарафини 13 мавсум давомида муносиб ҳимоя қилган, 252 ўйинда майдонга тушиб, 52 гол киритишга муваффақ бўлган.

Мураббийлик фаолиятида давомида “Пахтакор”, “Зарафшон” ва “Сурхон” жамоаларини бошқарган, шунингдек, сўнгги йилларда ЎФА фахрийлар кенгашига раҳбарлик қилган.
Хоразмда вирусли дастур орқали фуқаролар пулини ўғирлаб келган гуруҳ қўлга олинди

Жиноий гуруҳ “apk” вирусли файлларини яратиб, фуқароларнинг банк карталаридаги пул маблағларини ўғирлаш билан шуғулланиб келган. Улар нечта фуқарога зарар етказгани ва қанча маблағни қўлга киритгани ҳозирча аниқ эмас.
❗️Ўзбекистон халқаро захиралари тарихий рекорд янгилади — 60 млрд долларга яқинлашди

2025 йил 1 ноябр ҳолатига кўра, мамлакатнинг расмий захира активлари 59,3 млрд долларга етди — бу тарихдаги энг юқори кўрсаткич.

📈 Захиралар қиймати бир ойда 4,3 млрд долларга ошган, шундан:
➖ валюта қисми — 731 млн долларга;
➖ олтин қисми — 3,6 млрд долларга, яъни 47,8 млрд долларгача кўпайган.

Олтин захирасининг ҳажми ҳам 11,6 млн троя унциядан 11,9 млн унциягача ошди.

Жаҳон бозоридаги олтин нархининг 50% ўсиши мамлакат захираларининг кўпайишига асосий омил бўлди.

Марказий банк маълумотига кўра, захиралар таркибидаги қимматли қоғозлар қиймати ҳам 1 млрд доллардан ошиб кетган. Олтин нархи 2025 йилда биринчи бор 1 унция учун 4381 доллардан ошган.

Бу натижа Ўзбекистон учун мустақиллик тарихидаги мутлақ рекорд бўлди.
❗️2026 йил 1 апрелдан давлат тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади

Президент қарорига кўра, 2026 йилдан бошлаб:
➖ Давлат тиббиёт муассасалари ходимлари “Тиббиёт ходимлари куни” муносабати билан ҳар йили қўшимча рағбатлантирилади;
➖ 1 апрелдан бошлаб тиббиёт муассасалари беш кунлик иш ҳафтасига ўтади. Байрам ва дам олиш кунлари эса навбатчилик асосида иш ташкил этилади.

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида Президент қарорини тўлиқ матни.