XONQALIKLAR | Расмий канали
13.7K subscribers
615 photos
474 videos
121 links
• Реклама учун: 👉🏻 @Xzmenedjer

⭐ ХОНҚАЛИКЛАР учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
Ўзбекистонга кейинги ҳафта совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келади

Ўзбекистонда ноябр ойи бошида ҳаво ҳарорати кескин пасайиши кутилмоқда. 3 ноябр куни республика ҳудудига совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғолди ва тоғли ҳудудларда қорга айланади. Кечалари ҳарорат 0…+3 даражани ташкил этади.
❤1
Жиззахда уйда ёш келин ва куёв ис гази сабаб ҳалок бўлди

Ҳалок бўлганлар 4 кун аввал тўйи бўлган 21 ёшли йигит ҳамда 19 ёшли келинчак бўлган.

Ходиса жорий йил 25 октябрь куни соат 06:50 да Жиззах вилоятининг Ғаллаорол тумани Суғумбой қишлоғидаги уйда содир бўлган. Бу ҳақда "Zamon" информацион дастурида хабар берилган.

21 ёшли ёш йигит ва унинг 19 ёшли хотини номаълум моддадан заҳарланиб вафот этган. Оила бошлиғининг сўзларига кўра, ҳодисадан 4 кун аввал маҳалладаги 2006 йилда туғилган қизни ўғлига олиб берган.

Туман газ таъминоти бошқармаси бош муҳандисининг айтишича, уйдаги вентиляция канали ва газ чиқариш жойи ғишт билан беркитилган бўлган. Уй эгалари иссиқлик билан таъминлаш мавсумининг бошланишидан олдин печкани текширмаган. Узоқ муддат давомида доимий ишлаган печканинг ўзи ис гази чиқарган.

Ходиса сабабларини аниқлаш учун махсус комиссия тузилган ва тегишли экспертиза тайинланган.
Ўзбекистон «Қиёмат куни омбори»га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Норвегиядаги Бутунжаҳон уруғ омборига буғдой, қовун, тарвуз, помидор, қалампир, бақлажон, сабзи, пиёз ва бошқа маҳаллий экинлар уруғи юборилди. Омбор табиий офатлар, можаролар, молиявий инқирозлар ёки техник носозликлар туфайли ўсимлик турларининг йўқолиш хавфини камайтириши таъкидланмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️🤰Энди нафақат давлат ишида балки хусусий секторда ишлайдиган сотувчи, фаррош, салончи каби барча аёлларга дикрет пўли тўлаб берилади.

Сенаторга кўра 2024 йилда 133 мингга яқин аёлларга туғруқ нафақалари тўлаб берилган, шундан фақат 15 мингдан кўпроғи хусусий секторда ишловчи аёллар ҳиссасига тўғри келганлиги, амалда эса хусусий секторда ҳар йили камида 150-160 минг аёл туғруқ таътилига чиқиши қайд этиган.

“Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги Қонун билан шу турдаги ижтимоий нафақалар билан ходимларни тўлиқ қамраб олинади.
❤2
Forwarded from XORAZMLIKLAR 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Kia Sonet – harakat qilish vaqti keldi!

Yangi Kia Sonet – bu shunchaki avtomobil emas, bu sizning uslubingiz va erkinligingiz!

🔥 Maxsus taklif:

• 0% yillik stavka

• 55% dan boshlang‘ich to‘lov

• 24 oygacha muddatli to‘lov

• 5 yil yoki 150 000 km kafolat

✨ Sportga hos dizayn, zamonaviy multimedia, qulay boshqaruv va O‘zbekiston yo‘llariga mos ishonchli 1.5 MPi dvigatel – barchasi bitta krossoverda!

Harakatni bugun boshlang.

📞 +998881581111

Instagram || Telegram
🔥 Тошкентни сирли ОРВИ тўлқини қамраб олди.

Ижтимоий тармоқларда ва пойтахт аҳолиси орасида ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ОРВИ) билан касалланиш ҳолатларининг кескин ортиши ҳақида хавотирли хабарлар тарқалмоқда.

Фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, бу мавсумдаги вирус оғир кечмоқда. Энг кўп кузатилаётган белгилари — бир неча кун давомида тушмайдиган юқори ҳарорат, тамоқнинг қаттиқ оғриши ва ҳушсизлик берувчи йўталдир.
Тезкор

⚡️Бугундан отопление берилади

Тошкент вилояти ва шаҳрида бугундан иситиш мавсуми бошланди

Пойтахтда марказлашган иссиқлик таъминоти ижтимоий объектларда 3 ноябрдан, турар жой объектларида эса 5 ноябрдан бошлаб йўлга қўйилади.
Ваниҳоят, ёмғир ортидан Тошкент ҳавоси тозаланди

IQAir порталига кўра, пойтахт ҳавосида PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсия қилган меъёрдан ошиб кетмаган.

Қолган ҳудудлардаги ҳаво сифатини инфографикада билиб олинг.
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Совуқ кунларда бош кийимсиз юрманг! Ўлимни тезлаштиради

Бошни ювиб, чала қуритиб, соч турмагим бузилади деб, бош кийим киймасдан совуққа чиқиш, соғлиғингизга жиддий зарар етказади!

Мутахассис фикрларини яқинларингизга ҳам етказишни унутманг!
Шавкат Мирзиёев: “Мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини тизимли ҳимоя қилиш зарурати ортди”

Президент Доҳада бўлиб ўтган Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Жаҳон саммитида сўзга чиқиб, дунёда 300 миллиондан ортиқ мигрант ўзга мамлакатларда меҳнат қилаётганини таъкидлади.

“Афсуски, уларнинг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар кўп учрамоқда”, — деди давлат раҳбари.

Шу муносабат билан у мигрантлар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳамда ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича халқаро форум ўтказиш ва Глобал дастур қабул қилиш ташаббусини илгари сурди.
Диққат

⚡Ўзбекистонда иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик ёрдам пули берилиши бошланди

Моддий ёрдам олиш учун аризалар 1-октябргача қабул қилинган бўлиб, улар “Маҳалла еттилиги” томонидан кўриб чиқилиб, маъқулланган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлар картангиздан қандай пул ечиб олишини видеода кўриб билиб олинг.

Бу видеони яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўйинг.
⚠️ Тошкентда Telegramда катталар учун канал юритган қиз суд қилинди

Бухоро вилоятида туғилган қиз Telegramда бир гуруҳ очди, унда белгиланган тўлов эвазига 18+ видеоларни кўриш мумкин эди.

Гуруҳда у ўз иштирокидаги порнографик видеоларни жойлаштирган ва бошқа чатларда эълонлар бериб, хоҳловчиларни белгиланган тўлов орқали гуруҳига қўшилишга ва "катталар видеосини" чекловсиз кўришга таклиф қилган.

Суд қизни айбли деб топиб, унга 41,2 млн сўм жарима жазо тайинланган. Шунингдек, видеоларни суратга олиш ва тарқатишда қўлланган Redmi Go мобил телефони олиб қўйилди ва йўқ қилинади.
❗️Ўзбекистонда янги молиявий пирамида — XCM авж олди. Уни ҳатто “орган” ходимлари ҳам тарғиб қилмоқда

Ўзбекистонда “видео кўриб пул топиш”ни ваъда қилган XCM лойиҳаси кенг ёйилмоқда. Аслида бу — оддий пирамида. Қўшилиш учун депозит тўлаш талаб қилинади, кейин “даромад” ваъда қилинади.

Айрим ҳуқуқ-тартибот ходимлари ҳам бу схемага ишониб, бошқаларни чақирмоқда.

Эслатма: Бундай лойиҳаларда фақат биринчи қўшилганлар вақтинча фойда кўради, қолганлар эса пулдан айрилади.
Сирдарёда машина олиб қочиб, Бўкада ИИБ ходимини пичоқлаган икки йигит узоқ муддатга қамалди

18 ёшли йигитлар аввалига Самарқанд шаҳридан йўловчи сифатида минган Cobalt машинасини, сўнгра Бўка тумани ҳудудида уларни тўхтатган ИИБ ходими машинасини олиб қочган. Улар ИИБ тезкор вакилига пичоқ билан жароҳат ҳам етказишган. Суд ҳукми билан йигитларнинг бири 9,5 йилга, иккинчиси 15,6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
🎮ID ORQALI DOIMIY UC NARXLAR✅
✅✅✅✅✅


➡️60 - 14.000 🤑
➡️120 - 28.000 🤑
➡️180 - 42.000 🤑
➡️240 - 56.000 🤑
➡️325 - 65.000 🤑
➡️385 - 85.000 🤑
➡️445 - 95.000 🤑
➡️505 - 110.000 🤑
➡️650 - 124.000 🤑
➡️710 - 138.000 🤑
➡️975 - 184.000 🤑
➡️1300 -247.000🤑
➡️1800 - 310.000 🤑
➡️2125 -375.000🤑
➡️2460 -432.000🤑
➡️3850 - 590.000 🤑
➡️4830. -770.000🤑
➡️5710. -902.000🤑
➡️8100 - 1.170.000 🤑

➡️81,000💲 Gachom🤯

🎲•HALOLLIK FOYDADAN USTUN INSHAALLOH🤩

📍UC KERAKMI: @wolkanad 💎
✈️  US SERVISE :
@wolkanad  💵
✈️ TELEGRAM GURUX 
@PUBG_UCOLISH @UC_olish1
✈️ TELEGRAM KANAL:
@P_U_B_GX
✈️ ISBOT KANALI:
@WOLKANAD_ISBOT
Навоийда собиқ хотини, қайнона ва қайнотасини юк машинасида қасддан босиб ўлдирган эркак умрбодга қамалди.

41 ёшли эркак ушбу қотилликни МИБ ходимлари кўз ўнгида содир қилган. У собиқ турмуш ўртоғи, кекса ёшдаги қайнона ва қайнотасини ўзининг бошқарувидаги HOWO юк машинасида қасддан босиб ўлдирган. Жанжалнинг сабаби эркакни собиқ қайнотасига тегишли далаҳовлидан мажбурий тартибда чиқариш билан боғлиқ бўлган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент аэропортида зиёратчи кийимини кийиб, дориларни ноқонуний олиб киришга уриган йўловчи ушланди

Деҳлидан келган йўловчи ноқонуний юк билан Тошкент аэропортига ташриф буюрди. У, аэропортга келган зиёратчиларни кўриб, улар билан бирга ўтиб кетишга уринган.
🚑 Яхши хабарлар: Ўзбекистонда тез ёрдамга қўнғироқ қилиб, онлайн маслаҳат олиш мумкин бўлади.

2026-йилдан бошлаб тез ёрдам тизимида “Онлайн-шифокор” лойиҳаси ишга тушади. Бу тизим диспетчерларга шифокорлардан реал вақт режимида маслаҳат олиш имконини беради. Уни жорий этиш учун 2,4 минг нафар диспетчер ўқитилди.
🗑Тошкентда белгиланмаган жойга "мусор" ташлаганлар 2 млрд сўм жаримага тортилди

Бу ҳақда Пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, “Халқ назорати” платформаси орқали одамлардан экологияга оид 62 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган, уларнинг аксар қисми ҳал қилинган.

Шу доирада чиқиндилар билан боғлиқ 3 696 та ҳолат аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан жами 2 млрд сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган.
Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари ишга тушиши мумкин

Америка Қўшма Штатларига қилган расмий ташрифи доирасида Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашиб, уларнинг инвестиция ташаббусларини шахсан қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади.
❤1