XONQALIKLAR | Расмий канали
13.6K subscribers
617 photos
476 videos
121 links
• Реклама учун: 👉🏻 @Xzmenedjer

⭐ ХОНҚАЛИКЛАР учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️350 миллион йил аввал Марказий Ўзбекистон орол бўлган! 🏝

Ҳа, геологик тарихга назар ташласак, ҳозирги Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари жойлашган ҳудудлар бир пайтлар денгизлар билан ўралган ороллар тизими бўлган. 🌍

Бу даврда ер юзида карбон даврининг бошларига тўғри келади. Ўша пайтда денгиз ҳаёти гуллаб-яшнаган, маржон рифлари, трилобитлар ва қадимий балиқлар яшаган. 🐚🐠

Бугунги кунда эса ўша қадимий денгизларнинг изларини тошқотган денгиз ҳайвонлари қолдиқлари орқали кўришимиз мумкин — улар Ўзбекистон тоғ жинсларида сақланиб қолган. 🪨
❤2
❗️Эндиликда ННТлар ҳам “сирли мижоз” бўлиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасининг 667-сонли қарорига кўра, нодавлат нотижорат ташкилотларига (ННТ) чакана савдо ва тиббий хизмат соҳаларида “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирларини ўтказиш ҳуқуқи берилди.

➖ бу орқали хизмат ва савдо соҳасидаги қонунбузарликлар ННТлар томонидан холис баҳоланади;
➖ тадбирлар қонунийлик, холислик ва махфийлик асосида амалга оширилади;
➖ агар қонунбузарлик аниқланса, тегишли органларга юборилади ва жамоатчиликка маълум қилинади;
➖ биринчи марта аниқланса — тушунтириш, такрорий ҳолларда — текширув чоралари кўрилади.

🇺🇿 Биз халқ орасидан хабар етказамиз,
сиз эса — ҳаққоний янгиликлар ва ҳақиқий ҳаёт манзараларини бизнинг каналда кузатинг❗️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент йўлида йирик партия истеъмолга яроқсиз гўшт ушланди

Сирдарёда ЙПХ ходимлари «Қашқадарё–Тошкент» йўналишидаги Cobalt салони ва юкхонасидан ҳужжатсиз 250 кг гўштни аниқлади, экспертиза мол гўшти истеъмолга яроқсиз эканини тасдиқлади, иш прокуратура ҳузуридаги Департаментга ўтказилди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡Кеча кечқурун заправкада портлаш оқибатида бир киши вафот этди😥😱

Портлашни бир неча километрдан кўринган видеоси тарқалди, Чуст тумани

Ҳолат иш фаолиятини тўхтатган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида 10 тонналик ёнилғи сақлаш систернаси бошқа жойга кўчирилаётганида содир бўлган.
Тошкентнинг Мирзо-Улуғбек туманида чиябўри қўлга олинди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда ёввойи ҳайвон ҳақида хавотирли хабарлар тарқалган эди.

Чиябўрининг аҳволи яхши ва ҳозирда уни Тошкент ҳайвонот боғига ўтказиш ишлари олиб борилмоқда, деди шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби Гулноза Қосимова.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💸 Тошкент вилоятида умумий қиймати 5,2 млрд. сўмдан ортиқ турли валюталарни хорижга олиб чиқишга уриниш фош этилди

Аниқланишича, бекободлик шахс 18 680 300 рубль, 140 700 сомони ва 180 млн. Сўмни 34 киши ёрдамида Тожикистонга олиб ўтишга уринган. Чегара постида уларн тўхтатилган.

Шунингдек, бекободлик шахснинг машинасидан ҳам 13 538 305 рубль, 24 107 сомони, 885 евро, 300 доллар, 300 юань, 6840 сом ва 10 207 000 сўм топилиб, далил сифатида расмийлаштирилди.

Ҳозирда фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
Диққат

Ўзгидромет кучли шамол ва чанг-тўзон кўтарилишидан огоҳлантирди

Унга кўра, бугун Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

*“Мазкур ҳудудлар аҳолиси ҳамда меҳмонларидан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз. Очиқ ҳаводаги фаолиятларини қисқартиришлари, хонадан ташқарига чиққанда ниқоб тақишлари керак”, дейилади расмий хабарда.
❗️Ўзбекистонда 2024 йил давомида коррупция давлатга 2,8 трлн сўм зарар етказди

Бош прокуратура маълумотларига кўра, жорий йил ичида аниқланган коррупцияга оид жиноятлар натижасида давлат манфаатларига 2,8 триллион сўмлик зарар етказилган.

Шунингдек, тергов жараёнларида ушбу маблағнинг бир қисми ундирилгани қайд этилган.
Туркияда аэропортда 5 нафар ўзбекистонлик 61 килограмм олтин билан қўлга олинди

Олтин гўшт майдалагичлар ва миксерлар ичига эҳтиёт қисмлар сифатида яширилган.

Маълум қилинишича, 3 нафар аёл ва 2 нафар эркакдан иборат гуруҳ Ўзбекистондан Истанбул орқали Каппадокия вилоятининг Невшехир аэропортига учиб келган. Текширув давомида уларнинг бағажларидан 61 килограмм 121 грамм олтин аниқланган. Қимматбаҳо металл гўшт майдалагичлар ва миксерлар ичига эҳтиёт қисмлар шаклида эритилиб жойлаштирилгани маълум бўлган.
Терговга кўра, Невшехир вилояти полициясининг контрабанда ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ходимлари гумондорлар ҳақида аввалдан маълумотга эга бўлган. Аэропортда уларни кутиб олиш учун келган шахс ҳам қўлга олинган.

Қўлга олинган шахслар ва топилган олтинлар мусодара қилиниб, гумондорлар суд органларига топширилган.
🇺🇿🇷🇸Шавкат Мирзиёев Вучич билан дарахт экди

Фахрий меҳмонлар хиёбонида Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Александр Вучич мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги дўстлик ҳамда шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга, икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очишга муштарак интилиш ифодаси сифатида дарахт эккан.
❗️Шароф Рашидов тумани ҳокими қамоқдан чиққани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Айрим манбаларда тарқалган маълумотларга кўра, жиноят иши фигуранти Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимида ишлаган М.Х. озод этилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 10 июль куни Жиззах шаҳар суди М.Х.га нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чорасини қўллаган ва у ҳозирда ҳам тергов ҳибсхонасида сақланмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, М.Х. Жиноят кодексининг 167, 205, 206, 209, 210 ва 229-4-моддалари бўйича айбланмоқда.

Ҳозирда мазкур жиноят иши Арнасой туман суди иш юритувида бўлиб, у мазмунан кўриб чиқиш учун тайинлаш босқичида экани маълум қилинди.
Янги Тошкент аэропорти қурилиши ҳудудидаги аҳоли кўчирилади

Аҳоли хонадонларига ва фермер хўжаликлари ҳудудидаги мавжуд бино-иншоотларига компенсация тўлаб берилади.
❤1
Сурхон давлат қўриқхонасининг 4 гектар ери қурилиш учун берилаётгани рад этилди

Тегишли ўзгаришлар Экология, Геология, Кадастр ва Иқтисодиёт вазирликлари билан келишилган ҳолда, экологик назорат остида амалга оширилади. "Сурхон" давлат қўриқхонасининг асосий табиий ҳудуди эса ўз ҳолича сақланиб қолади.
#Тезкор

⚡Chevrolet Cobalt автомобиллари учун онлайн контрактация 2025 йил 3 ноябрь, соат 10:00 да очилади.

Кобальт ишқибозларига юбориб қўямиз!
🇺🇿 🇫🇮Финляндия президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади

Александр Стаббнинг ташрифи 29 октябрь — 1 ноябрь кунларига белгиланган.

Дастур доирасида у Шавкат Мирзиёев билан олий даражадаги музокаралар ўтказади.

Томонлар икки давлат муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш, шу жумладан сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш, ҳамда маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қиладилар.
#Тезкор

Ўзбекистонда кредит тўловларини кечиктираётган фуқаролар учун енгиллик берилади


Шунингдек:

🔹янги чек-лист жорий этилади — у орқали мижоз кредит олишдаги барча таваккалчилик ва мажбуриятлар ҳақида олдиндан маълумот олади;

🔹банклар фуқароларни ортиқча қарзга ундамаслиги, давлат нафақалари ҳисобидан қарз ундирмаслиги ҳақидаги қоидалар кучайтирилди;

🔹мижоз розилигисиз олдиндан белгиланган белгилар ёки кредит параметрларини киритишга йўл қўйилмайди;

🔹омонатларни кафолатлаш тизими ҳақида аниқ ва стандарт маълумот бериш мажбурияти жорий этилади.

Кредити бор танишларимизга юбориб қўямиз😉
Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон театр арбоблари уюшмаси раиси Ёқуб Аҳмедов 87 ёшида вафот этди.
❗️7 кун электр учун тўлов қилиб бўлмаслиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ижтимоий тармоқларда тарқалган “Ўзбекистонда 7 кун мобайнида электр энергияси учун тўлов қабул қилинмайди” деган хабарлар асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг таъкидлашича, тўлов тизими одатдагидек ишламоқда ва аҳолидан ҳеч қандай чеклов ёки тўхташ ҳолати кутилмаётгани қайд этилди.
Ўзбекистонда олтин нархи кескин тушиб кетди!

АҚШ ва Хитой раҳбарларининг шов-шувли учрашувидан сўнг Ўзбекистонда олтин нархи деярли 800 минг сўмга пасайди. Кеча 5 граммлик стандарт олтин қуймаси 8 687 000 сўм бўлган бўлса, бугун — 7 880 000 сўмга тушди.

Жаҳон бозорида эса икки давлат ўртасидаги муносабатларда «янги барқарорлик даври бошланди» деган баёнотларидан кейин инвесторлар олтинни оммавий сотишни бошлагани айтилаяпти.
❗️Мактабларда ниқоб тақиш мажбурий эмас — Нурмат Атабеков

Ижтимоий тармоқларда 30 октябрдан Тошкент мактабларида тиббий ниқоб тақиш мажбурий бўлиши ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз экани маълум қилинди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Нурмат Атабековнинг таъкидлашича, бу хабарлар нотўғри талқин қилинган. Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳужжат сентябрь ойида ҳар йили мавсумий касалликлар авжи олдидан қабул қилинадиган профилактик тавсия ҳисобланади.

Ҳозирча эпидемик вазият барқарор ва мактабларда ёппасига ниқоб тақиш зарурати йўқ. Ниқоб фақат касалланиш ҳолати аниқланган синф ёки жойларда тавсия этилади.
Forwarded from XORAZMLIKLAR 🇺🇿
🔥 Chery Arrizo 6 Pro ойига атиги 2 666 000 сўмга фоизсиз муддатли тўловга!

Замонавий ва шаҳар седанни энг қулай шартларда харид қилинг:

✅ Муддати: 36 ой
✅ Ойлик тўлов: 2 666 000 сўм
✅ Йиллик ставка: 0%


Бошланғич тўлов ҳам мавжуд.

Барча шартларни билиш учун қўнғироқ қилинг:

📞 +99897 548 05 55
📞 +99850 055 75 55

Instagram || Telegram