XONQALIKLAR | Расмий канали
13.5K subscribers
617 photos
478 videos
121 links
• Реклама учун: 👉🏻 @Xzmenedjer

⭐ ХОНҚАЛИКЛАР учун ташкил этилган махсус телеграм канал!

• Вилоятимиз ва туманимиз ҳаётига оид энг сўнги янгиликлар ва кўнгил очар лавҳалар бизнинг каналда!
Download Telegram
Forwarded from .
Катта ҳажмдаги бино ва иншоотлар томини ёпиш хизмати❗️

Жойларнинг том қисмини: контейнер ва темир материалдан сифатли тез ва арзон нархларда ёпиб берамиз
🏘 Уй томи
⛩ Навес козерок
🏠 Коттежлар
🏟 Футбол майдонлари
⛺️ Молхона ва катта зданияларни

👌 23 метргача устун қўймасдан
✅ Тўсин ташлаб ёпиб берамиз

☎️ +998979898393

📍 Ўзбекистон бўйлаб хизмат кўрсатамиз
❤1
Бухоро ва Навоийда олтин қазиётган 37 нафар шахс қўлга олинди

Шофиркон туманидаги «Қулжуқтов» ва Конимех туманидаги «Товшан» тоғ массивларида жойлашган «Олтин Кон» МЧЖ тасарруфидаги ҳудудларда бегона шахслар томонидан ноқонуний олтин қазиб олиш ҳолатлари аниқланган. «Қулжуқтов» массивида ўтказилган тадбир давомида 37 нафар шахс ноқонуний фаолият юритаётган пайтда қўлга олинди.

Тадбир давомида, 3 та Форд автомашинаси, 8 та перфоратор, 6 та компрессор ва таркибида олтин моддаси мавжуд бўлган 400 қопга яқин руда ва бошқа қўлбола ясама асбоб-ускуналар ашёвий далиллар сифатида олинди ҳамда ноқонуний фаолият орқали давлат ва жамият манфаатларига жами 20 млрд сўмдан ортиқ етказилган зарар аниқланди.
Фавқулодда вазиятларнинг 70 фоизи аҳоли хонадонларида содир бўлмоқда

Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимотда айтиб ўтилди.

Шу сабабли маҳаллаларда хавфсизлик маданиятини ошириш бўйича профилактик чора-тадбирлар ўтказиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек ФВВ соҳасини замонавий техник воситалар билан жиҳозлаш ҳамда рақамлаштириш бўйича топшириқ берилди.
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ДХХ пойтахт, Тошкент ва Фарғона вилоятларида наркотиклар айланмасига чек қўйди

Бўстонлиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда 5 нафар ака-укаларнинг уйидан 9 кг 14 гр марихуана, 1 туп каннабис, уларнинг шеригидан эса қуруқ ҳолатдаги каннабис топилди.

Юнусободда эса фуқаронинг машинасидан 967 гр, унинг шеригидан 1 кг 992 гр "гашиш" топилди.

Фарғона туманида эса фуқаронинг уйидан Қирғизистондан олиб келинган қиймати 412 млн. сўмга тенг 6880 дона "Зардекс" кучли таъсир қилувчи дориси топилди.

Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.
🇺🇿 Ўзбекистон Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик, осойишталик ва барқарор тараққиётни таъминлашнинг қатъий тарафдори эканини таъкидлайман. Шу муносабат билан ушбу мамлакатда йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда биргаликда иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф этамиз - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишидаги нутқидан.
Андижон, Жалақудуқда мансабдорлар ишсиз аёллар учун ажратилган субсидияни “еб юборишган”

Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

❗️Жалақудуқ туманидаги «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш» бўлими масъул шахслари МЧЖ раҳбари билан тил бириктириб, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ҳамда Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида турган 25 нафар ишсиз аёл номидан сохта ҳужжатлар расмийлаштиришган.

Қоғозда гўё уларга 247,5 млн сўмлик тикув асбоб-ускуналари берилган, амалда эса пуллар мансабдорлар томонидан талон-торож қилинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
❗️Иссиқ ҳафта кутилмоқда

Ўзбекистоннинг асосий ҳудудларида бу ҳафта ҳаво ҳарорати меъёрдан 3–6 даража юқори бўлади. Бу — октябрь ўрталари учун одатдагидан иссиқ об-ҳаво ҳисобланади.

❄️ Шу билан бирга, Қозоғистоннинг шимоли-шарқи ва Мўғилистон ғарбида аксинча, аномал совуқ ҳафта кузатилиб, ҳарорат меъёрдан 12 даража паст бўлиши кутилмоқда.
Тезкор

Қамчиқ довонида ҳам туризм маскани барпо этилади👏

Довоннинг Наманган вилоятидан ўтган қисмида дор йўли ва дам олиш мажмуаси қурилади. Лойиҳа 90 гектар майдонни қамраб олади.
❤1
Наманганда 38 ёшли педофил 7 ёшли қизчани зўрлади

1987 йилда туғилган Б.С. 2025 йил 14 октябр куни тоғаси Ж.М.нинг яшаш хонадонига тўй маросимига борган. У тўйда тоғасининг 2018 йилда туғилган невараси И.К.ни вояга етмаганлигидан фойдаланиб, алдаган ҳолда четга олиб чиққан. Сўнгра қизалоқнинг номусига тегиб, воқеа жойидан яширинган.

Ҳозирда қизалоқ шифохонанинг жонлантириш бўлимида экани айтилмоқда. Қочиб яширинган педофил 2 кунлик қидирувдан сўнг қўлга олинган ва унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ушбу шахс 2014 йилда жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш, 2020 йилда номусга тегиш жиноятларини содир қилиб, судлангани маълум бўлди.
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда бир нечта ўқувчи қизлар ўртасида кўчада муштлашув бўлди — видео

Икки нафар 9-синф ўқувчи қизлар телефон орқали жанжалишишган ва эртаси куни кўчада муштлашув бўлган. Бунинг ортидан 12 ота-она жаримага тортилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ИИО ходимига 50 минг доллар пора таклиф қилган шахс жиноий жавобгарликка тортилди.
❗️Ўзбекистон аҳолиси 1 октябрь ҳолатига кўра 38 млн 69,1 минг кишини ташкил этди

👩 Аҳолининг 49,6%и — 18 млн 896,6 минг нафари аёллар

👨 50,4%и — 19 млн 172,5 минг нафари эркаклардир.

Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Тунги клубда фуқарони уриб комага тушириб қўйган эркак 8 йил-у 1 ойга қамалди

Бугун, 24-октябр куни жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида 1995-йилда Тошкент шаҳрида туғилган шахсга оид жиноят ишини биринчи инстансияда кўриб чиқиш бўйича суд жараёни якунланган.

Суднинг ҳукмига кўра эркакка 8 йил-у 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланган.
Forwarded from .
🚗HAVAL Jolion xarid qiling — ikkita TXKni sovg‘a sifatida oling!

24-oktabrdan HAVAL Uzbekistan yangi aksiyani boshlaydi.

Endi zamonaviy HAVAL Jolion shahar krossoverini xarid qilgan mijozlar ikki marotaba rejali texnik xizmat ko‘rsatishga bepul ega bo‘ladilar.

TXK tarkibiga quyidagilar kiradi:
• avtomobilni diagnostika qilish
• moy va filtrlarni almashtirish
• havo va salon filtrini almashtirish

📍Mazkur xizmat faqat HAVAL Uzbekistan’ning rasmiy dilerlik markazida koʻrsatiladi.

Avtomobillar soni cheklangan.

Haval Xorazm rasmiy dilerlik markazi:
📞 +998951079933

Instagram || Telegram
Ўзбекистонда “сирли мижоз” усули билан тиббиёт ва дорихона хизматлари сифати баҳоланади

Ўзбекистонда энди нодавлат нотижорат ташкилотлари чакана савдода назорат хариди ва “сирли мижоз” тадбирларини ўтказиши мумкин бўлди.

Назорат хариди жараёнида олинган намуна ва маълумотлар тегишли лабораторияларда синовдан ўтказилади. Агар товар ёки хизмат қонун талабларига мос келмаса, тегишли ваколатли органларга юборилади ва жамоатчиликка ахборот берилади. Биринчи марта қонунбузарлик аниқланса, тушунтириш ва ёрдам чоралари кўрилади, такрорий ҳолларда эса текширув белгиланади.