"Xoji Shayxuddin xo'ja" masjidi
1.19K subscribers
15.9K photos
6.66K videos
3 files
3.06K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi Sirdaryo viloyati Oq oltin tumani "Hoji Shayxuddin xo'ja" jome masjidi
Download Telegram
🪰ПАШША МЎЪЖИЗАСИ


Пашша ҳақида Қуръоний ва илмий мулоҳазалар

1.Пашша тўрт томонга ҳам вертикал ҳолатда уча олади, тепа, пастга учаётганда у секунднинг ўндан бири (10/1) вақтида учиш ҳолатини ўзгартира олади. Бу нарса унга ҳимояланиш ва учишни назорат қилишда юқори имконни беради.
2.Пашша – ўта юқори учиш тезлиги билан тавсифланади. У секундига юз марталаб қанот қоқа олади, шу сабаб уни тутиб олиш ўта машаққатдир. 

3.Пашшанинг 6 та қаноти бор. Танаси эса ёпишқоқ қўшимчалар билан қопланган бўлиб, унинг ёрдамида турли предметларга ҳатто, ойна каби силлиқ нарсаларга ҳам ёпиша олади.
4.Пашшада 38 та мускул бўлиб, унинг 20 таси билан қанотларини ҳаракатга келтирса, 18 таси орқали бошини барча томонга қараб ҳаракатлантира олади.
5.Пашшанинг икки асосий кўзи бўлиб, унинг ичидаги линзаларнинг сони 4000 тани ташкил этади. Ҳар бир линза мияга уланган ва уларнинг ёрдамида пашшанинг кўзлари барча йўналишларда секундига 100лаб тасвирларни кўра олади... Ақли, иқтидори, қуввати ва илми қай даражага етган бўлмасин, қай бир инсон пашша каби ишларни амалга оширишга қодир?
6.Пашша овқатга тушиб, бирон нима ейишни бошлар экан, ундаги овқат ҳазм қилиш ферментлари саноқли лаҳзаларда ошқозони ичида уни парчалаб, ҳазм қилиб ташлайди. Демакки, бу оятда келган“...Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар”ни айнан тасдиқлайди. (Ҳаж сураси, 73-оят).

Аллоҳ таоло айтади: “Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг! Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, топинаётган нарсаларингиз, агар барчалари бирлашсалар ҳам, битта пашша ярата олмаслар. Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди. Улар Аллоҳнинг қадрини жойига қўймадилар. Албатта, Аллоҳ кучли ва азиздир”.

(Ҳаж сураси, 73-74 оятлар).

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@Sabotul_ojizinn🫧


@Xoji_Shayxuddin_xoja🫧
masjidi
🪰🍲ОВҚАТГА ПАШША ТУШСА...

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилдилар: “Агар сизлардан бирингизнинг идишига пашша тушса, унинг ҳамма (жусса)сини (таом ёки ичимликка) ботириб, сўнг олиб ташласин. Зеро, пашшанинг бир қанотида шифо бўлса, иккинчисида заҳар бўлади” (Имом Бухорий ривояти).
Пашшалар одатда бактерия, айниқса, ичтерлама (безгак) бактерияларини ташувчи ҳашарот ҳисобланади. Шу боис воқеликка қаралса, пашша тушган таом ёки ичимликни тўкиб ташлаш керак бўлади. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эса аксинча, пашшани таом ё ичимликка қайтадан ботиргандан сўнг олиб ташлашни буюряптилар.

Буни қандай тушуниш мумкин?
Бу саволга ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан жавоб бериш мумкин. Назарий жавоб шундан иборатки, тиббиёт ходимларидан бири айтади: “Агар пашшада бактерияга қарши восита бўлмаганида, у танасига ёпишиб олган бактериялар таъсирида ҳалок бўлган ва ер юзидан қирилиб кетган бўларди”.
Жавобнинг амалий қисмига келадиган бўлсак, қадимги халқларнинг ари ёки чаён чаққан ерга пашшани суркаш орқали ижобий натижага эришганларини кузатиш мумкин.
Искандария университетининг тиббиёт факультети устози, доктор Амин Ризо пашша ҳадиси ҳақида мақола ёзиб, унда қадимги табобат манбаларида турли касалликларни даволашда пашшадан фойдаланишга оид қўлланмалар мавжудлигини таъкидлайди.
Шунингдек, Биринчи жаҳон уруши пайтида яраланган аскарларнинг жароҳатлари жуда тез бита бошлаган. Ҳолбуки, уларга шифохоналардагидек етарлича дори-дармон бериш имкони йўқ эди. Чунки ярадор аскарлар очиқ майдонда даволанишар, натижада уларнинг жароҳатларини пашшалар тинмай “зиёрат” қилиб туришарди.
1922 йил Ҳиндистондаги ўлатнинг сабаблари ҳақида узоқ изланишлар олиб борган доктор Бирил бактерияларга ҳужум қилиб, уларни қириб юборувчи митти мавжудотнинг борлигини эълон қилди. Айнан ўша мавжудот ичбуруғнинг сўнишида асосий омил эканини исботлади. Улар мазкур дарддан тузалаётган беморларнинг ахлатларида мавжуд эди. Пашшалар ахлатга қўниб, ундаги антибактерияларни қудуқларга элтар, ундан сув ичган одамлар эса соғая бошлаган. Чунки сув орқали уларнинг организмига кирган антибактериялар улардаги ичбуруғ бактерияларини куйдириб, қоракуяга айлантириб қўяр эди. Шундай қилиб, бактериологик касалликларга қарши курашишда пашшанинг аҳамияти катта экани кашф бўлди.
Доктор Муҳаммад Комил Абдусамад айтади: «Замонавий илм-фан ҳадисдаги “ботириш” сирини исботлади. Албатта, пашшанинг бир қанотида ўзгача хусусият бўлиб, у билан ҳар томонга бактерияларни ташийди. Шунга биноан, қачон пашша ичимлик ёки таомга тушадиган бўлса, унга ўзидаги заҳарли бектерияларни сочади. Бу бактерияларга қарши восита ҳам пашшанинг ўзида бўлиб, қанотларидан бирига яқин жойлашган қорнида ёпишиб туради. Шундай қилиб, заҳар бор ерда унинг давоси ҳам бўлади. Шунинг учун пашшани тўлиқ ботириб, сўнг олиб ташлаш ундан тушган заҳарли микроб, бактерияларнинг таъсирини кесишда ва йўқ қилишда кифоя қилади. Пашшанинг бактерия қирувчиси  (антибактерия) деб аталувчи майда заррачаларни ажратиши илмий жиҳатдан исботланди.
Демак, таом ёки шаробга пашша тушса, ўша “антибактерия”ларни тушириш учун пашшани унга ботириш вожиб бўлади. Ана шунда пашшадан биринчи дафъада тушган заҳарли микроб (вирус)лар уни (иккинчи) ботириш натижасида ажралган “антибактерия”лар томонидан қириб, йўқ қилинади.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ
!!

@Sabotul_ojizinn🫧


@Xoji_Shayxuddin_xoja🫧
masjidi
🌙Минг бир ҳадис:

990-ҲАДИС

لا يغل مؤمن


Мўмин киши бировнинг ҳаққига хиёнат қилмайди.


@Xoji_Shayxuddin_xoja
masjidi
.
Мўмин киши хиёнат қилмайди

Хиёнат—бу сўзнинг умумий маъноси аҳдни бузмоқ, ишончни суиистеъмол қилмоқ, ваъдага вафосизлик кабилар бўлиб, исломийлик юзасидан ҳам, инсонийлик юзасидан ҳам салбий сифат деб қаралади. Инсон ҳаётда ўз обрўси, шаъни, номус ва ориятини сақлаши учун хиёнатнинг ҳар қандай кўча-ю сўқмоқларидан йироқ бўлиши, ундан қаттиқ хазар қилиши лозимдир.

Қиёмат куни банда кимгадир зулм қилган, кимнидир хафа қилган, у ёки бу миқдорда озор етказган, кимнингдир пулини қайтариб бермаган, кимнингдир ҳаққига хиёнат қилган бўлса унинг савобли амалларидан, масалан қилган ибодатларидан ҳақ эгаларига, шикоятчиларга олиб берилади.


“У Зот кўзларнинг хиёнатини ҳам, кўкслар яширган нарсаларни ҳам билур”,
(Ғофир сураси, 19–оят).
Яъни, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло хиёнат қарашини билади, беркитилган сирни билади ва қалбларда яширин нарсаларни ҳам билади. Бирон нарса Ундан махфий қолмайди, барини билади.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо деди: “У шундай кишики, одамлар билан бирга ўтиради. Бир аёл ўтиб қолади ва у бўлса, одамлардан ўғринча унга кўз ташлайди”.

Жамиятда қанчалик омонатдорлик васфу-сифати олий бўлса, жамият шунчалик хотиржам бўлади. Жамият қанчалик хиёнат устига қурилса унда шунчалик саросималик, телбалик бўлади.

Аллоҳ таоло бизларни хиёнаткор бандалар қаторида қилиб қўймасин!



@Xoji_Shayxuddin_xoja
masjidi
Шарҳ: Ушбу ҳадиси қудсийда шерик бўлганларнинг бир-бирларига хиёнат қилмасликлари ҳақида қаттиқ таъкидлаш бор.
Агар шериклар бир-бирининг ҳақига кўз олайтирмаса, поймол қилмаса, Аллоҳ таоло улар билан бирга бўлади. Хайр-барака бирга бўлади.
Агар шериклар бир-бирларига хиёнат қилсалар Аллоҳ таоло уларнинг орасидан чиқади. Хайр-барака ҳам уларнинг ширкатидан чиқади.
Сўнг уларнинг орасига шайтон киради. Ширкатлари эса таназзулга юз тутади.

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!

🔹
@Bayyinauz


🔹@Xoji_Shayxuddin_xoja
masjidi
Султон Селим Ёвуз бозорларнинг бирини кўздан кечиришга қарор қилади ва қуш сотилаётган бўлимга киради, сотувчилардан бири саъва қушларини, донасини 1 олтиндан сотаётган эди бироқ биттаси алоҳида қафасда ва 50 олтинга сотилаётган эди.

Султон сотувчидан сабабини сўраганида шундай жавоб олди: Бу алоҳида турган саъва сайраши ила қолган шерикларини ўз атрофига тўплайди ва уларни тутилишига сабабчи бўлади. Султон 100 тилло чиқариб, қушни манга бер деди. Атрофда кузатаётганлар ҳайратда эди, Султон бўлатуриб қушни нима қиларкан деяётгандилар.

Султон қушни олдида бошини куч ила тортиб танасидан узиб ташлади сўнгра шундай деди:

Ўз умматига хиёнат қилганнинг оқибати шу.
———
Дўстларингизга ҳам улашинг!

🐦‍⬛️@Bayyinauz


🐦‍⬛️@Xoji_Shayxuddin_xoja
masjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма!
Аксинча садоқатни ўргатганлари учун, хиёнат қилганларга ташаккур эт.
Тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун, ёлғончилардан миннатдор бўл.
Бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун, бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуои хайр қил.
Ҳаётингга маъно бахш этганлари учун, ҳар кимни сев.
Қоралар оқни ажратиб берганлари учун, ҳаёт яна ҳам гўзал яна ҳам латофатлидир...

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

Хайрли тун
Оқшомингиз мароқли ўтсин, қадри диндошим...


@fariduddin_attor🌙


@Xoji_Shayxuddin_xoja🌙
masjidi
🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин. Йўл қўйган хато -камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Эртанги кунга барчамизни соғ-омон етказсин!Хайрли тун азизлар. Яхши дам олинг. Ширин тушлар хамроҳингиз бўлсин.Тунингиз осуда ўтсин. Аллоҳ Ўз паноҳида асрасин.


@Xoji_Shayxuddin_xoja
masjidi.
🌙
Ассаламу алайкум ва Роҳматуллохи ва Барокатуҳ!🌾
🌼Тонгингиз хайрли барокатли бўлсин.

عن صخر الغامدي رضي الله عنه عن النبي صل الله عليه وسلم قال: اللهم بارك لامتي في بدورها
(رواه الترمذي و حسنه )
Сахар ал-Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Аллоҳим, умматимга саҳарини баракали қилгин! " дедилар.
(Термизий ривоят килди ва ҳасан,деди.)
.۞ بِسْــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِــــــــــــيم ۞.
Milodiy 29-aprel 2024 yil.
Hijriy 20-Shavvol
1445 yil. Dushanba.

Namoz vaqtlari (Bo'ston)

04:01 TONG

05:30 QUYOSH

12:32 PESHIN

17:22 ASR

19:27 SHOM

20:52 XUFTON

#Namoz_vaqtlari.
"ХожиШайхуддинхўжа" масжидида намоз уқиш вақтлари:

Бомдод 04-50

Пешин 13-00

Аср 17-25

Шом 19-30

Хуфтон 21-00
​​Манҳаждан чиқиш

Муҳаммад Ротиб Нобулсий ҳафизаҳуллоҳ айтади:
"Биринчи хутбамни Нобулсий масжидида 1974 йил қилганман. Ўшанда бир ёши катта инсон менинг олдимга келиб йиғлади. Мен уни юпатган бўлиб ҳол-аҳвол сўрадим. У шундай деди:
- Хотиним менга хиёнат қилаяпди.
Мен:
- Ким билан?
- Қўшним билан.
-Қўшнингиз билан алоқа қандай бошланди?
- Бир куни қўшним мени зиёрат қилгани келди. Аёлим нариги уйда ёлғиз қолмасин учун уни чақирдим:
- Хотин! Кел биз билан ўтир. Бу бизнинг қўшнимиз. Сенга акадай инсон.
Иш ана шундан бошланди.
Нобулсий айтади:
Мен у кишига дедим:
"Агар сиз илмий суҳбатларда кўпроқ иштирок қилганингизда шундай бўлмас эди. Дунёда қанақа мусибат бўлса барчаси Аллоҳнинг манҳажидан чиққанимиз учун содир бўлади. (Номаҳрам ҳеч қачон ака бўла олмайди) Аллоҳнинг манҳажидан чиқиш эса жоҳиллик сабабидан бўлади. Жоҳил ўзига - ўзи душмани ҳам қила олмайдиган ёмонликларни қилиши мумкин.
Сиз илмий суҳбатларда иштирок қилар экансиз, ўзингизга дунё ва охират омонлиги кафолатини берасиз. Чунки сиз бунда Аллоҳнинг таълимотларини ўрганасиз".

———
Дўстларингизга ҳам улашинг!

@Bayyinauz🌸


@Xoji_Shayxuddin_xoja🌸
masjidi
МУСУЛМОН АЛДАМАЙДИ ХИЁНАТ ҚИЛМАЙДИ

Менга бир киши:
— Алҳамдулиллаҳ, моторида нуқсони (дефекти) бор, ўта хатарли машинами бир кимсага сотиб юбордим, у айбини билмай сотиб олди, қутулдим, — деди.
Кейин янги машина олиб бир ҳафта маза қилиб минди. Сўнг, машинаси бузилиб қолиб, катта харажат қилди. У келиб, менга шикоят килишни бошлади.
Мен:
— Бир ҳафта олдин машинанг айбини яшириб сотиб юборганини айтган сен эдинг-ку, бу ўша хиёнату алдовинг жазоси бўлади, — дедим.
Инсон савдо қилаётганида, айбини яшириб сотиши катта гуноҳдир. Чунки шариат ҳукмига кўра ўзингга раво кўрмаган нарсангни биродарингга ҳам раво кўрмаслик шарт.
Ўзинг учун ёмон кўрилган нарса биродарларинг учун ҳам ёмон кўрилиши лозим.
Мўмин кимса учун гарчи манфаатли моддият ҳосил бўладиган иш бўлсада, у сабабли Аллоҳга гуноҳкор бўлинса, бундай ишни қилмаслиги лозим.
Аллоҳ ғазабига дучор қиладиган ишни қила кўрма!
Инсон бирон нарсани айбини айтиб, айбига яраша арзонроққа сотишининг эса зарари йўқ.

«Шайх Нобулсийдан қиссалар ва ҳиссалар» китобидан.

@mehrob_uz🫧


@Xoji_Shayxuddin_xoja🫧
masjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

#ҳикмат
Қанийди  бутун  дунё  «حرب»  (уруш)  сўзидаги  «ро» ҳарфини ўчириб ташласа! Ҳамма тинч-омон яшар эди. (« حرب » сўзидаги «ро» ҳарфи олиб ташланса, « حب» «меҳр-муҳаббат» сўзи ҳосил бўлади)
___
Азизлар, бу чексизлик оламида азизу мукаррам этиб яратилган эканмиз,
бир-биримизга азиз эканлигимизни ҳис этиб яшайлик.
Кўнгилларимиздек кўнгилларни, бизни асраб-авайловчиларимиз қўлларини маҳкам тутайлик...
Ахир, ким ҳам иссиқ-совуғимизда бизга улардек қалбини оча оларди?!..

Сизларга муҳаббатли соғинчимиз бор...
Дуоларингизга муштоқмиз, қадрликларим...
Дунёни Муҳаббат қутқаради!

bintu Ismoil

🪷Хайрли тонг!
Кунингиз барокатли, ибодатларингиз хушуъли, дуоларингиз ижобат бўлсин

@fariduddin_attor🌸


@Xoji_Shayxuddin_xoja🌸
masjidi