Камина куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳузуридаги Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази мутахассислари учун ўйин технологиялари орқали раҳбар кадрларнинг компетенцияларини аниқлаш ва баҳолашга бағишланган амалий тренинг машғулотини ўтказиш шарафига муяссар бўлдим.
Тренинг жараёни жуда қизиқарли, самимий муҳитда ва ўзаро тажриба алмашишга бой тарзда кечди. Иштирокчиларнинг юқори даражадаги фаоллиги, янгиликка интилиши ва касбий мулоҳазалари машғулотларни янада мазмунли ва самарали қилди. Айниқса, мен учун қадрли бўлган инсонлар билан фикр ва билим алмашиш, уларнинг тажрибасидан баҳраманд бўлиш ҳиссини сўз билан тўлиқ ифодалаш мушкул.
Албатта, таъкидлаш жоизки, мазкур Марказда ўз соҳасини пухта эгаллаган, юксак интеллектуал салоҳиятга эга, тажрибали ва етук мутахассислар жамоаси шаклланган. Бу эса раҳбар кадрларни баҳолаш ва ривожлантириш тизимини такомиллаштириш йўлида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.
Ишонаманки, Марказ жамоаси ўзининг юксак салоҳияти ва фидойилиги билан мамлакатимизда самарали давлат бошқарувини ривожлантириш, профессионал раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва баҳолаш соҳасида янада салмоқли натижаларга эришади.
Раҳбар кадрларни баҳолаш маркази жамоасига келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар, янги ютуқлар ва эзгу ташаббуслар тилайман.
Ха айтганча, агар сизга қайси ўйин технологияси бўйича машғулот ўтказилганлиги қизиқ бўлса ушбу иловадан видео-дарсни кўришингиз мумкин.
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidirovformat

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Нега биз ҳар-хилмиз” номли ўзбек тилида янги таълим ўйини
Бир вақтлар Бошқаув академиясида ишлаб юрган кезларим Жанубий Кореянинг NHI университетида қўлланиладиган геймификация технологиялари асосида ўзбек тилида илк бор «Нега биз ҳар хилмиз?» номли инновацион таълимий ўйин яратган эдим. Ушбу ўйин инсон капитали ривожланишини таъминлаш, шахснинг индивидуал компетенцияларини аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек, жамоавий ишлаш, самарали мулоқот, лидерлик, позитив фикрлаш, тизимли ва танқидий тафаккур ҳамда инновацияга йўналганлик каби замонавий компетенцияларни ривожлантиришга қаратилган.
Мазкур таълимий маҳсулот ташкилот ва муассасаларда ходимларнинг компетенциявий салоҳиятини баҳолаш ҳамда уларни ривожлантириш жараёнларида самарали восита сифатида хизмат қилади.
Видео қўлланмани кўринг ва тафаккур қилинг!
Алоқага чиқиш учун: @Sotsiolog_S

🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега баъзи инсонлар ўзини таниб бўлмас даражада ўзгартиради?
Ҳар бир инсон ҳаёти давомида дард, йўқотиш ва салбий ички кечинмаларни бошдан кечиради. Бу — ҳаётнинг табиий бир қисми. Аммо инсоннинг тақдирини унинг дарди эмас, балки ўша дардга нисбатан қандай муносабатда бўлиниши белгилайди.
Яқинларининг меҳри ва қўллаб-қувватлаши, шунингдек, ўз вақтида олинган профессионал психологик ёрдам инсонга ҳаётдан яна баҳра олиш ва жамиятга мослашиш имконини беради. Афсуски, сиз видеода кўрган айрим инсонлар ана шундай ёрдамдан маҳрум қолган бўлиши мумкин. Натижада улар ички оғриқни енгиш ўрнига, уни ташқи кўриниш орқали ифода этишга уринишган.
Бу ечимми? Албатта, йўқ.
Социолог Чарльз Кулининг «Ойнадек мен» назариясига кўра, инсон ўзини атрофдагиларнинг муносабати орқали қабул қилади. Психолог Жон Боулби эса меҳр ва хавфсиз эмоционал муҳит инсон руҳий саломатлиги учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидлаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) ҳам ижтимоий қўллаб-қувватлаш руҳий саломатликнинг муҳим омили эканини қайд этади.
Шунинг учун бундай инсонларга қоралаш билан эмас, ҳамдардлик билан қараш керак. Чунки баъзан инсонга ҳукм эмас, балки уни тушунадиган инсон, яқинларининг меҳри ва малакали мутахассис ёрдами керак бўлади. Жамиятнинг етуклиги эса айнан шундай инсонларга қанчалик меҳр ва қўллов кўрсата олиши билан ўлчанади.
Тафаккур қилайлик!

❤2👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Теётр дегани мана шундай замонавий ва креатив бўлса-да!
Театр — бу фақат томоша эмас, балки руҳ учун ҳордиқ, тафаккур ва илҳом манбаи. Замонавий инсон ҳафтасига камида бир марта ишдаги стресс ва чарчоқдан халос бўлиш учун оиласи билан театрга борса, бу нафақат маданий дам олиш, балки яқинлар билан сифатли вақт ўтказиш имконияти ҳамдир.
Сиз кўриб турган ушбу спектакль Япония театрларидан бирида саҳналаштирилмоқда. Саҳна безаклари, технологиялар, ёруғлик, актёрлик маҳорати ва томошабин учун яратилган муҳитга назар ташланг. Энди ўзимиздаги театрлар билан қиёс қилиб кўринг. Қайси муҳит сизни кўпроқ ўзига тортади?
Афсуски, баъзан бизда театрлар томошабинни жалб қилиш ўрнига, ҳали ҳам «ёпиқ топшириқ»лар, мажбурий ташрифлар ва эскича ёндашувлар билан чекланиб қолмоқда. Ваҳоланки, санъатни мажбурлаб севдириб бўлмайди. Томошабинни замонавий саҳна, сифатли асар ва юқори даражадаги сервис билан ўзига жалб қилиш мумкин.
Қизиқ, театрларимиз раҳбарлари ҳам замон билан ҳамнафас бўлиб, янги ғоялар ва технологияларга юзланармиди? Ёки ҳали ҳам мажбурий келтирилган томошабинларга таяниб, эски услубда фаолият юритишда давом этармиди?
Ахир, XXI аср томошабинини буйруқ билан эмас, сифат ва ижод билан театрга олиб келиш мумкин.
Тафаккур қилишларига умидвормиз!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров
@Xidrovformat

🇲🇽🇺🇿 Мексикага ва 🏟афсонавий “Azteca” стадионига Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувимиз мезбонлиги учун раҳмат айтамиз.
Терма жамоамиз йигитлари Мексикадаги стадионда ўзларига ажратилган хонада ана шундай самимий ташаккур сўзларини қолдиришибди.
Биз ҳам бугунги ажойиб ўйин учун, ўз ўйини ва иродаси билан миллатимизни, Ўзбекистонни, Марказий Осиёни, Туркий дунёни ҳамда дўст мамлакатларни бирлаштиргани учун жамоамизга миннатдорчилик билдирамиз.
Бугун майдонда нафақат футбол ўйналди, балки дўстлик, ҳурмат ва бирдамлик руҳи ҳам намоён бўлди.
Фахримиз бўлган йигитларимизга раҳмат!
Ўзбекистон олға! 🇺🇿⚽️🔥
#Uzbekistan #WorldCup #Azteca #MilliyJamoa #UzbekistanOlga
Социолог Сухробхўжа Хидиров

🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қирғиз киноижодкорлари томонидан суратга олинган "Худо сақласин" фильми актёрлари фильмнинг иккинчи қисми устида ишлар олиб борилаётганини маълум қилиб, футбол бўйича жаҳон чемпионати саралаш баҳсларида терма жамоамизга чин дилдан мухлислик қилаётганликларини билдиришди ҳамда йигитларимизга катта муваффақият тилашди.
Ҳа, азизлар, бугун футбол чин маънода нафақат ўзбек халқини, балки бутун Марказий Осиё халқларини яқинлаштириб, ўзаро меҳр-оқибат, қардошлик ва ҳамжиҳатлик ришталарини янада мустаҳкамламоқда. Спорт чегара билмайди, у халқларни бирлаштиради, дўстлик ва ўзаро ҳурмат каби эзгу қадриятларни тарғиб қилади.
Қардош халқлар вакилларининг бир-бирини қўллаб-қувватлаши, ютуқлардан биргаликда қувониши минтақамиздаги аҳиллик ва ўзаро ишончнинг ёрқин намунасидир. Бу бирдамлик руҳи келажакда ҳам халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Бирдамлик муборак! Қардошлик ришталари мустаҳкам, юртларимиз тинч, халқларимиз доимо аҳил бўлсин! ⚽️🤝🌏
Тафаккур қилаётганлигимиз рост бўлсин!

🔥5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизларнинг фикрлаш эволюцияси ёхуд қандай қилиб моддиятчилик бугунги куннинг қадриятига айланиб қолди?
Масалага фақат "қизлар ўзгариб кетди" деган оддий хулоса билан эмас, балки социология нуқтаи назаридан ёндашсак, бу ҳолат алоҳида бир жинснинг эмас, балки бутун жамиятдаги қадриятлар трансформациясининг натижаси эканини кўрамиз.
Француз социологи Пьер Бурдьё таъкидлаганидек, инсоннинг диди, хоҳишлари ва танловлари унинг шахсий хусусиятларидан кўра кўпроқ ижтимоий муҳит, маданий капитал ва мавқе учун кураш билан шаклланади. Замонавий жамиятда истеъмол нафақат эҳтиёжни қондириш, балки ижтимоий мақомни намойиш қилиш воситасига айланди.
Немис социологи Макс Вебер жамиятда рационаллашув жараёни кучайиши натижасида муносабатлар ҳам тобора ҳисоб-китоб ва манфаат тамойиллари асосида қурила бошлашини таъкидлаган. Бу ҳолат оилавий муносабатлар ва жуфт танлаш жараёнига ҳам таъсир кўрсатмоқда.
Америкалик социолог Торстейн Веблен эса "намойишкорона истеъмол" тушунчасини илгари суриб, инсонлар кўпинча бойликни фаровонлик учун эмас, балки бошқалар олдида мавқе ва нуфузни намоён қилиш учун истеъмол қилишини кўрсатган. Ижтимоий тармоқлар ривожланган бугунги даврда ушбу ҳодиса янада кучайди.
Роналд Инглхартнинг қадриятлар ўзгариши назариясига кўра, иқтисодий ва маданий ўзгаришлар жамиятдаги устувор қадриятларни ҳам ўзгартиради. Бугунги кунда муваффақият, фаровонлик ва ташқи атрибутлар кўп ҳолларда бахт ва ижтимоий муваффақият мезони сифатида талқин қилинмоқда.
Шунинг учун моддиятчиликни фақат қизларга хос хусусият сифатида баҳолаш илмий жиҳатдан тўлиқ эмас. Бу — глобаллашув, бозор иқтисодиёти, оммавий маданият ва рақамли технологиялар таъсирида шаклланган кенг ижтимоий жараёндир. У эркаклар ва аёллар, ёшлар ва катталар — барча қатламларга турлича даражада таъсир кўрсатмоқда.
Демак саволни "нега қизлар моддиятчи бўлиб қолди?" деб эмаси, нега замонавий жамият инсон қадрини тобора кўпроқ моддий мезонлар орқали ўлчай бошлади? деб қўйсак имантиқий бўлар эди.

🔥2