#МУТОЛАА_ЗАВҚИ
#НОТАНИШ
(давоми)
-5-
Зулфия Сабурани илк бор еттинчи синфда кўрганди. Янги ўқув йилининг биринчи кунида мактаб илмий бўлим мудираси Ҳуснора опа Сабурани синфга етаклаб келганда , бутун синф сув қуйгандек жим-жит бўлиб қолганди, бунга сабаб янги ташриф буюрувчи қизнинг бениҳоя гўзаллиги эди.
Танаффусда Сабурадан онаси билан ёлғиз яшашини , отасини ишхонасида бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлганлигини билиб олишди.
Орадан кўп ўтмай синф қизлари Сабуранинг гўзаллиги сабаб ғайирликлари келиб ёмон кўриб қолишди, чунки нафақат синф , балки мактабнинг манаман деган йигитлари ҳам унга ошиқ-у беқарор бўлиб қолишганди. Сабура фақатгина кўнгли очиқ Зулфия билан дўстлаша олди. Яхши оилада тарбия топган Зулфия уни душман эмас, бир дўст сифатида қабул қилган синфдаги ягона қиз эди. Сабура атрофдаги йигитларга эътибор бермас, фикри- ҳуши фақатгина ўқиш билан банд эди. Мактабни битиргунча ҳам Сабура бирон бир йигитга дил ёрмади. Мактабни тамомлаган йилидаёқ институт талабасига айланган Сабура ўзи каби бу бахтга мушарраф бўлган Зулфия билан энди онда- сонда учрашар , ўқиш, билим олишдан иккиси ҳам вақт орттира олмасдилар. Тақдир тақазоси билан Зулфия шаҳардан қишлоққа келин бўлди. Сабура эса ўзининг курсдоши билан аҳду - паймон қилишиб турмуш қурдилар . Зулфия Сабурани тўйидан уч йил ўтгач учратди . Ўшанда Сабуранинг қўлида шу қизалоғи Сожида бор эди.
Зулфия дугонасини бағрига босар экан, унинг яна ҳомиладор эканлиги сезди, кўзлари билан унинг қорнига қараб ишора қилганча "табриклайман" деганда Сабура лов-лов ёнганча уялқиниб "раҳмат" деганини ҳалигача эслайди.
Орадан икки йил ўтгач... Зулфия Сабура , эри ва икки эгизаги автоҳалокатда ҳалок бўлганлигини, бутун оиладан фақатгина шу Сожидагина омон қолганлигини эшитиб, аллазамонгача ўзига келолмади. Вақт топиб Сожидани излаб борганда уни ҳеч қаердан топа олмайди. Сожида ва унинг эри Ўткирбекнинг жонига атайин қасд қилишганини эшитиб Зулфиянинг яраси қайтадан янгиланганди .
Ўткирбек ўзи ишлайдиган корхонадаги молиявий қинғирликларни фош қилиб ташлаганлиги, тегишли идораларга берган кўрсатмаларини қайтиб олишдан бош тортганлиги учун , ўша ташкилотнинг "қора кучлари" унинг устидан чиқарилган ўлим ҳукмига киприк қоқмай имзо чеккан эдилар .
Йўл- транспорт ҳодисаси туфайли шалағи чиқиб кетган автомобил ичидан бирон жон тирик чиқади деса , воқеа жойига етиб келган ички ишлар ҳодимлари ҳам ишонмаган бўлардилар. Аммо беш кишилик бу оиланинг тўрт яшар қизчаси Сожидани бошидан бир тола сочи тўкилмаёқ машинадан тортиб олинганда , ҳайрат деб аталмиш туйғунинг ўзи ҳам ҳайратда қолганлиги рост эди.
Ўткирбек етимликда ўсган йигит бўлганлиги учун , ёруғ дунёда яқин қариндош-уруғи йўқ эди, узоқроқлари эса ўз кунларини амал- тақал қилиб юрадиган оддий инсонлар эди. Шу сабаб Сожидани Сабуранинг онаси ўз васийлигига олганди . Аммо бутун бошли бир оиланинг бир кун ичида ҳалокатга учраши, бир эмас, нақд тўрт жоннинг бевақт ўлими Сожиданинг бувисини тутдек тўкди. Салима ая икки ой ичида шамдек эриб битди.
Бувиси омонат жонини ҳаққа топшигач, махалла фаоллари иккинчи карра етим қолган Сожидани меҳрибонлик уйига топширишга мажбур бўлдилар .
Зулфияга Сожидани топиш қийин бўлмади. Тайинли манзилни топгач , Зулфия яна ортига , бу сафар ота уйига шошилди. Зулфия бўлиб ўтган гапларни акаси Зарифга шошилиб тушунтирди.

-6-
- Ака , илтимос мени тўғри тушунинг, дилингиз оғримасин. Мана неча йилдан бери тирноққа зор бўлиб яшадингиз . Биламан , сўзларим сизга оғир ботади, аммо нима қилай айтишга мажбурман. Хуллас, марҳума дугонам Сабурадан бир қизалоқ қолган. У ҳозир ** - сонли меҳрибонлик уйида экан. Сиз шу қизчанинг бошини силасангиз дегандим, агар "йўқ" десангиз, уни ўзим асраб олишга ҳаракат қиламан. Мен шунчаки, у қизалоқ сизнинг бағрингизда ҳеч нарсага зориқмай яшайди , деб ўйлаган хаёлим эди.
Зариф Сатторов оғир хўрсинди. У ошхонада куймаланаётган аёли Моҳиранинг келишини кутмай аста жавоб қайтарди:
- Мени ўша меҳрибонлик уйига олиб бора оласанми ?! Қачон вақтинг бўлади?!...
... Бир хафтадан сўнг Сожида Зариф Сатторовларнинг хонадонига эрка қиз бўлиб кириб келди.
* * *
Саратоннинг ланғиллаган куни. Қоқ пешин вақти. Сожида шу вақтда отчопар бозорининг катта айланма йўл тарафидаги бекатида бирорта йўловчи машина топиш умиди-да дарахт соясидан атрофга умид билан термулиб турарди .
- Синглим, йўл қаёққа ?
Сожида ўттиз ёшлар атрофидаги баланд бўйли келишган йигитга тикилди. Йигитнинг кўнглида кири йўқлигини, жуда ҳам шинаванда , самимий эканлигини бир зумда англади. Сожиданинг кўзи унинг икки тарафдан қоронғу бир шарпага ўхшаган нарса қуршаб турганини кўриб, ҳайрати ортди.
- Йўлимиз бир экан. Юринг . Юраверинг , киракаш эмасман. Пул берсангиз ҳам , бермасангиз ҳам майли,- деди Сожиданинг жавобини эшитган йигит уни машинасига таклиф қиларкан. Сожида беихтиёр унга эргашди .
Сўнгги русумдаги зулукдек қоп- қора нексиянинг ичидаги икки йигитга кўзи тушган Сожида бир зумда ҳамма саволларининг ечимини топгандек бўлди . Йигитларнинг бири олд ўриндиқда, иккинчиси орт ўриндиқнинг шофёр ўтирадиган тарафига жойлашганди .
Ўтирган йигитлар мулозамат юзасидан бўлса-да Сожидага олд ўриндиққа ўтишни таклиф қилмадилар. Сожида овозини ўзгартириб салом берди-ю, ўтинган жойида қулоғига қулоқчин таққан бўлди. Йигитларнинг рафторидан шофёрнинг яна битта йўловчи олганига қаршилик кўринмаса-да, аммо шундай чиройли қизни "ошга тушган пашша" бўлиши, уларга ёқмаганлиги юз- кўзларидан кўриниб эди. Бахтларига шофёр йигит бу қизнинг унча узоқ бўлмаган манзилда тушиб қолишини айтиб, йигитларни ўзи билмаган ҳолда тинчлантирди.
Олд ўриндиқда ўтирган йўловчи шофёрга савол орқали қармоқ ташлай бошлади:
- Ҳа ока, мошин арендами дейман ?!
- Йўғ-а , салондан яқинда чиқди, ҳали ёшигаям тўлмаган ,- шофёр мамнун тарзда қониқиш билан жавоб бераркан.
- Ҳаааа, - дея гапга қўшилди ортда ўтирган иккинчи йўловчи , - жаққа жавоб денг.
Шофёр йигит кулиб юборди . Сўзлаётган йигит гапида давом этди :
- Ока , бу дейман ипподромда "точка" борми ?

-7-
-Йўўўқ, пойтахтга бир иш билан келувдим. Институтда бирга ўқиган яқин дўстимнинг оталари оламдан ўтиб қолибди, кеча жанозалари бўлганди. Улгуриб етиб келолмадим. Шунга таъзия билдириб, бир калима қуръон тиловат қилиб қайтаётган ерим эди...
- Шопир ака , ҳув ўша "мост" дан ўтиб мени тушуриб кетинг.
Шофёр Сожиданинг сўровига "хўп" деб гапида давом этди.
Айтилган манзилда тушиб қолган Сожида кўча юзидаги кенг соя берган баҳайбат ёнғоқнинг панасига ўтди. Машина тезда кўздан узоқлашди .
Сожида бир зум ўйланди- ю, қўлидаги телефонни у ёқ, бу ёғини бир айлантириб кўргач, хотирасини титкилаганча рақам тера бошлади:
Тўқсон учли. Беш юз йигирма... ноль етти ...
Рақам эгаси йўқловчини узоқ куттирмади :
- Алло, жиноят қидирув бўлими инспектори лейтенант Алиев сизни эшитади .
Сожида бўғиқ овозда сўзлай бошлади :
- Салом, дўст ...
- Ассалому алайкум , ваалейкум ассалом
- Сизга муҳим маълумотим бор
Алиевнинг:
- Биз танишмизми ? Ўзингиз ҳақингизда икки оғиз ... ,-
сўровини нотаниш аёл жавобсиз қолдирди:
- Ҳозир Тошкент - Жиззах йўналишида ҳаракат қилаётган давлат рақами ... бўлган нексия автомобилида талончилик ва жонга қасд қилиш жиноятлари режалаштирилмоқда. Машина бир соат- у қирқ беш дақиқаларда йўналишнинг * - километрида тўхтайди. Сизнинг тезкор кўрган чорангиз бир инсоннинг қадрли умрини асраб қолишига омил бўлади .
Алиевнинг бетоқатланганлиги овозидан сезилди:
- Кечирасиз- ку , нима учун мен сизга ишонишим керак? Саволларимга жавоб бермасангиз ? Хуллас , кўнгил хушлик қилиш учун бошқа инсонни торинг . Ха айтганча , уяли телефон рақамимга қўнғироқ қилганингизни ўзиёқ менга танишлигингизни англатади. Бу дегани сиз қайсидир қитмир оғайнимнинг буюрмасига кўра бошимни айлантиряпсиз .
Нотанишнинг овозида ҳам заҳарханда билиниб қолди:
- Ўўў, мушоҳада кучи зўр- ку. Аммо шу топда бундай интелектга эга эканлигингиз зарарга ишлагани ёмонда. Сиз вақт йўқотаяпсиз , бу энг ёмони . Гап инсон ҳаёти устида кетаяпгани эса ...
Биласизми , ҳозир улар донғи чиққан кафеда овқатланишга тўхташди. Кўп ўтмай яна йўлга тушадилар .
- Ҳўп , сизни рост гапирдиям дейлик . Аммо мен бу ерда, юзлаб километр узоқликда туриб уларга қандай ёрдам қўлини чўзишим мумкин ?!
Нотаниш ажабланганини яширмади:
- Ияяя, ҳозиргина сизни мақтаган менмидим? Қандай ёрдам беришингизниям мен айтайми ?! Майли , айтсам, айтавераман. Сиз ўша худуд нозирларига боғланинг ва ахборот беринг .
Ха айтганча , бу телефон рақамини қидирувга беришингиз шартмас. Мен бу зормандани ўша талончиларнинг биридан "ухлатдим ". Яна шуни билиб қўйинг-ки, улар менинг шериклариммас. Всё...
Чарчаманг , дўст !
Омад !

-8-
Сожида телефонни тармоқдан буткул узди , унинг экранига тикилганча бироз ўйланди ,сўнгра бир қарорга келганча уни чўнтагига жойлади . "Ҳал қилади, албатта ҳал қилади"- ўйлади Сожида ва елкасидаги оғир юкдан қутилган каби енгил нафас аммасиникига йўл олди .
* * *
Инспектор Азиз Алиев тармоқдан узилгач, оғир ўйга толди. "Қўнғироқ қилган ким экан ? Юборган хабарига ишонса бўлармикан ?! Ё жиноятчиларнинг келишолмаган шерикларидан биримикан ? Гаплари рост бўлса-чи ?! Бир бечоранинг ҳаёти хавф остида бўлса, мен пайсалга солиб, вақтида ёрдамга чўзилмаган қўл орқали бир шўрликнинг умрига зомин бўлиб қолсам-чи ?!
Бўлди ! Таваккал ! "Карнайчидан битта пуф" деган гап бор халқда . Агар маълумот ёлғон бўлса , ҳеч бўлмаса ёлғонлигини билиб оламан- ку ?! Рост бўлган тақдирда эса , бу ёғига виждоним қийналмай ,ҳам ўзимдан фахрланиб яшайман . Қолаверса бу касбим тақазоси. Унинг моҳият - мазмуни эса биринчи ўринда инсонлар тақдири ҳақида ўйлашдир" . Азиз Алиев "Нотаниш" кимса берган маълумотга таянган ҳолда керакли ходимларга уланиш чорасини кўра бошлади ...
* * *
Сожида эртаси куни ижтимоий тармоқларда Тошкент - Жиззах йўналишининг фалон километрида фош этилган жиноят ҳақидаги хабарга кўзи тушди. Хабарда " Инсон ҳаётига дахл қилувчи совуқ қуроллар билан қуролланган Қ. ва Д. исмли шахслар фуқаро У.Р. нинг ҳаётига тажовуз қилиш орқали унинг таасарруфидаги давлат рақами *** бўлган шахсий нексия автомашинасига эга чиқмоқчи бўлган вақтида қўлга олиндилар, жиноятнинг фош бўлишига жиноятчиларнинг шерикларидан бирининг чақуви сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда . Батафсил кейинги сонларда " деб жойлаштирилган постга кўзи тушди.
У хабарни ўқир экан беихтиёр жилмайди :
- Яшанг, дўст ! Так держать !...
* * *
Орадан икки хафталар чамаси вақт ўтганда Азиз Алиевнинг тинчини "таниш" нотаниш рақамдан қилинган қўнғироқ бузди. Бу рақам Алиевга деярли ёд бўлиб кетганди. Шофёр ва жиноятчилар билан боғлиқ воқеа туфайли хаёлини кўп вақт эгаллаган, ўзидан талай жумбоқли саволлар қолдирган "нотаниш" га боғланиш учун Алиев кўп уринганди. Аммо телефон тармоқдан буткул узиб қўйилганлиги учун боғланишни умуман иложи бўлмаганди. Телефон ҳақиқатда жиноят вақтида қўлга олинган гумондор шахс Қ. га тегишли бўлиб , у телефонини қачон ва қаерда йўқотиб қўйганини умуман эслай олмаслигидан бошқа маълумот бера олмаганди .
Алиев қўнғироқ овозидан ҳам кўра телефон рақамидан кўпроқ сергакланди. Ўзини совуққон тутишга ҳаракат қилганча тармоққа уланди :
- Эшитаман .
Тармоқдан хиёл бўғиқ овоз эшитилди:
- Ўзингизни таништиринг.
Алиев ҳайрон бўлиб елка қисди :
- Таниб туриб сўраяпсизми ?!
Қўнғироқ қилувчи тезда жавоб йўллади:
- Шууу . Менимча мен ҳамма нарсани сўраб олсам керак ...
Алиев ҳеч нарсага тушунмаётганлигини яшириб ўтирмади:
- Нимани назарда тутаяпсиз , тушунмадим .
Аёл секин кулган бўлса-да, Алиев буни сезгирлик билан илғади :
- Мисол учун ўтган сафарги маълумот учун "раҳмат" дейишингизни. Ҳа айтганча , мен "қулоқ" ёки "сотқин" эмасман... Буям сиз учун бир маълумот бўлақолсин.
Алиев ҳам жавобга жилмайган бўлди:
- Авваламбор , раҳмат эшитишни истайдиган одам телефонини ўчииб қўймайди. Бу биринчидан. Иккинчидан , кеч бўлса-да раҳмат . Шофёр номидан эса алоҳида раҳмат. Бу учинчидан бўлақолсин . Тўртинчидан мен сиз ҳақингизда ёмон фикрга борганим йўқ , гумон қилганим рост ва бу мени касбимнинг бир бўлаги . Бешин...
- Дўст , -чиданларингиз ҳали кўпми ?! Раҳмат учун жавоб : арзийсиз . Очиғи кўп гаплашолмайман . Навбатдаги маълумот- хабарни қабул қилсангиз...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
Kаналга обуна бўлинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

#ташриф
#ташаккурнома
Ассалому алайкум , азиз онажонлар, опаларим, сингилларим , меҳри дарё кўнгилдошларим.
Мана яқин уч кун ичида карами кенг Аллоҳимдан менгинага соғлиқ, саломатлик , узоқ умр тилаган ҳолда чиройли ниятларни қилиб бир неча ўн минглаб истиғфор дуоларини ўқибсизлар, сизларга чексиз ташаккурларим бўлсин . Кўрмаган , кўришмаган , учрашмаган бўлсак-да сатрлар орқали ғойибона мени таниб , ўзингизга шунчалар яқин олганингиздан бошим осмонга етди. Дардимга бефарқ бўлмаганингиз учун , мен учун қимматли вақтингизни аямасдан Қодир Эгамга юзланиб умид билан шифо сўраганингиз учун сиз азизлардан беҳад миннатдорман. Рости "Ёзган сатр , мисра , шеър , ҳикоя , қисса ва романларим орамизни шунчалар яқин қилган экан-да!" деган ўй кўнглим тоғдек кўтариб юборди.
Бу ишларга бош - қош бўлган Бухоролик Рисолат аядан , шунингдек Хоразмлик Роҳат аядан, Фотима бинту Исмоил , Вилоят она , Муҳаббат она , Сабоҳат она , синглимдек азиз Гулруҳ ва бошқа кўплаб кўнгилдошларимиздан ( номингизни бирма- бир келтира олмаганим учун узр , зеро ҳисоб- китобни энг асли Яратган Эгам измида) , жамғариб қўйган 28000 дан ортиқ истиғфорини менга бағишлаган аяжондан , Аллоҳнинг муборак байтида туриб соғлиғим учун 1000 та истиғфор айтиб юборган онажонларимиздан , бари - барингиздан Аллоҳ рози бўлсин.
Куни кеча анчадан буён кўришмаган таниш- билишлар "Гули , юзингиз анча нурли бўлиб қолибдими ?" деб сўрашганда , Сизларни эсладим. "Юзимдаги нур - Ҳаётнинг турли жабҳасида туриб мени эслаб , дардимга шифо , ишимга ривож сўровчиларнинг кафтларидаги дуодан" дедим ўзимга ўзим.
Аслида яқинларим билишади-ки , Аллоҳ берган дардимни ҳам бировга айтишга қизғанадиганлар тоифасиданман. Каналимга касалман деб ёзгим келмайди. Шунчаки ишим кўпайиб кетди деб қўяқоламан. Биринчидан бу орқали яқинларимни безовта қилгим келмайди . Энг асосийси эса шу дарднинг ортидан оладиганим ажр камайиб қоладигандек.
Ҳозирги эса ёзганларим кимларгадир асқотиб қолар деган маънода ёзмоқдаман. Ёдингизда бўлса "ЭРАМ" қиссаси ёзилаётганда бироз тобим деб танаффус қилган эдим. Аслида тобим ундан анча аввал бўлмаган эди. Узоқ йиллар мактабда биологиядан дарс берганман, мендаги ўзгаришлар қон билан боғлиқлигини яхши ҳис қилар эдим. Бироқ мендаги сурункали аллергия касаллиги борлиги ва ўхшаш симтомлар ўзим тугур хатто шифокорларни ҳам чалғитди. Уч ой давомидаги давомли оғриқлардан кейин менга охирги ташхис қўйилди: Танимда коронавирусга чалинган вақтимда яширин тарзда қолиб кетган вируснинг иши экан бу давомли оғриқлар!
Мана бир неча хафта касалхонада ётдим , керакли муолажаларни соат- соатида олдим , ҳозир анча яхшиман , алҳамдуллилаҳ...
Айтмоқчи бўлганим соғлиғингизга бефарқ бўлманг, Ўзингизга ҳам қулоқ солинг ! Шифокорга боришни пайсалга солманг. Соғлом бўлсангизгина яхшиликларни бардавом қила оласиз.! Ахир бизнинг ҳали дунёда қиладиган ишларимиз , ушалмаган орзу , ўқилмаган китоб , кўз тиккан манзилларимиз қанча !? Анча !
Мен ҳам энг гўзал асаримни ҳали ёзганим йўқ...
Насиб бўлса бари яхши бўлади . Яхшиликка бўлади.
Бахт деганлари кимга ярашмабди- ки , бизга ярашмасин ...
Барчангизни Аллоҳ учун яхши кўраман.
Сизнинг Хазонрезги

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум.
Душанба тонги муборак бўлсин.
Тонг чоғида эсиб шаббода,
Дилингизга фараҳбахш этсин!
Қалбдан сизга гўзал тилагим,
Аллоҳим сизни асрасин!
#хайрли_тонг !
Канал: @Xazon_Rezgi
Душанба тонги муборак бўлсин.
Тонг чоғида эсиб шаббода,
Дилингизга фараҳбахш этсин!
Қалбдан сизга гўзал тилагим,
Аллоҳим сизни асрасин!
#хайрли_тонг !
Канал: @Xazon_Rezgi
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#НОТАНИШ
(давоми)
-9-
Бугун тунги соат учларда Чилонзор * - мавзе Гулзор кўча 30-уйга ўғирлик уюштирилмоқда. Ўтган сафаргидек "Бу ер мени таассаруфимда эмас, мен вилоятга қарашли туманда ишлайман" деб баҳона қилманг . Хуллас , сизга айтмоқчи бўлганларим шулар эди.
Чарчаманг, дўст!
Омад !
Қўнғироқ эгаси тезда алоқани узди .
Азиз яна саволлар исканжасида қолганди .
. Тунда айтилган хонадондан уч нафар ўсмир йигитчалар ўғирлик қилишга уринаётганда қўлга олинганлиги ҳақидаги хабарни олган Азиз, булар бари тасодиф эмаслиги ҳақида ўйланиб қолди...
* * *
Сожида ўз онасининг бувиси ҳақида Зулфия аммасидан эшитганди . Зулфия қиздан бор ўтмишини яширмай барини рўйи- рост айтиб берган, Сожидани бор ҳақиқатни билишга ҳақли деб ҳисоблаганлиги учун шу йўлни тутишни лозим топган эди .
У акаси Сожидани асраб олганидан сўнг , қизалоқнинг марҳума бувисини уйини топиб борганди. Ўша манзилдан махалла фаоллари гувоҳлигида Сожидага тегишли ҳужжат ва эсдаликларни олиб қайтган эди . Эсдалик дегани бу бири оқ- қора ва ранглилари ҳам хира тотрган фотосуратлар жамланган эски альбом ҳамда онасининг кундалиги эди.
* * *
Сожида Аммасининг уйидан шаҳардаги хонадониларига қайтганда куннинг дами қайтиб қолганди. У уйга қайтиши ҳақида Вазира опага қўнғироқ қилиб огоҳлантириб қўйгани боис, эшик тагида кўп кутиб қолмади.
Вазира опа Сожидани бағрига босиб энтикиб шивирлади:
- Сени бирам соғиндимки , қизим...
Вазира опа, умуман олиб қараганда, бу хонадонга бутунлай бегона аёл эди. Аммо кўнгил кўзи билан боққанда эса онадек азиз ва муҳтарам эканлигини таъкидламай илож йўқ эди.
Вазира опа Сожиданинг тутинган дадаси профессор Зариф Сатторовнинг кафедрасида лаборант бўлиб ишловчи ҳокисоргина аёл эди. У раҳбарининг хонадонига бундан бир неча йиллар илгари кўчиб келганди. Зариф Сатторов ундан аёлининг бетоблиги сабаб уй юмушларига қарашиб туришни таклиф қилганда, Вазира опа даставвал иккиланганди. Аммо ҳаёт уни рад жавобини беришдан қайтариб қолди. У Зариф Сатторовдан беш ёш катта эди . Кеч турмушга чиққанлиги сабабли, унинг фарзандлари ҳам профессорникига келганларида ёш бола эдилар. Ўша кезлари Вазира опанинг эри мунофиқ ва баттол инсон бўлганлиги учун бир суюқоёқ аёлга илакишгани ва гулдек оиласини ташлаб кетгани етмагандек, камига аёли ва фарзандлари яшайдиган уйни зимдан пуллаб жуфтакни ростлаб қолган эди .

-10-
Зариф ака кўчада қолган Вазира опани фарзандлари қизи Орзу ва ўғли Сардор билан бирга уйларида яшашга аранг кўндириб олиб келганди . Бу вақтда Орзу ўн, Сардор етти ёшда эди . Сожида эса саккиз ёшда бўлиб Сардорга ҳар сафар опаликни даъво қилар, мўмин- қобил Сардор эса унинг талабига биноан "хўп бўлади, опажон" дейишни қўймасди.
Зариф Сатторовнинг хонадони катта ва кўп хонали эди. У Вазира опа ва фарзандларига ҳовли этагидаги алоҳида солинган уч хонани бўшаттириб берган эди . Вазира опа сабаб хонадон бекаси ётиқли касал бўлиб қолганда ҳам, бирон нарсадан азият чекмади. Зариф аканинг аёли Моҳира беш йил дард билан олишди, уни ахири шу дард олиб кетди. Моҳира чиройи оламларга тенг , ақли ҳам хусни каби бир жахон аёл эди. Профессор аёлининг ўлимидан қаттиқ тушкунликка тушиб қолди. Яқинлари Моҳиранинг бевақт ўлимидан бир оз муддат ўтгач, унга қайта турмуш қуришни таклиф қилганларида Зариф акадан қатъиян рад жавобини олишди:
- Моҳира битта эди, битта бўлиб қолади...
Зариф Сатторов ҳам аёлидан кейин кўп яшамади. Орадан икки йил ўтгач, у ҳам омонат жонини эгасига топширди.
Ўлимидан бир ой аввал Зариф ака Вазира опа ва таклиф қилинган нотариус йигит иштирокида бир неча ҳужжатларни имзолаган эди. Ҳужжатларга кўра, Зариф Сатторов Вазира опанинг номига пойтахт марказидаги тўрт хонали квартирани хатлаб берган эди. Яна бир ҳужжатда эса, Сожида турмушга чиққунига қадар Вазира опа фарзандлари билан ушбу хонадонда яшаб туришлари кераклиги битим қилиб шартлашилганди. Сожида турмуш қурганидан кейин эса , улар ўзаро келишган ҳолда ҳаётларини ва муносабатларини ўзлари бошқаришлари мумкинлиги алоҳида қайд қилиб ўтилганди . Бундан ташқари Вазира опанинг номига банкда алоҳида ҳисоб рақами очилиб, унга талай маблағ ҳам инъом этилганди. Бу умумий оила аъзоларининг барча ҳаражатлари учун ажратилган жамғармадан бошқа , алоҳида очилган иккинчи ҳисоб рақами эди .
Ўша куни Вазира опа йиғлайвериб пишиб кетганди.
Аммо орадан бир ой вақт ўтиб профессорни кафедрада жон берганлигини эшитиб , "унинг кўнгли барини олдиндан сезган экан- да " деб ўйлади .
Мана шунга ҳам олти йил вақт бўлибди. Орада болалар улғайишди, бирин - кетин талаба бўлдилар . Уларни талаба мақомига етиштиргунча Вазира опа тиним нималигини билмади. Болаларни мактабда ўқиш билан бир қаторда донғи чиққан ўқув марказларида таълим олдирди. Барча сидқидилдан қилинган меҳнат ўз самарасини бериши табиий. Орзу ўқитувчиликни битирди, уни бир йил аввал курсдошига турмушга бердилар. Сардор эса бир эмас, бир неча ўқув даргоҳига бир йўла етарли балл тўплади. Анча ўйлагач, ўқишини Россиядаги нуфузли тиббиёт олийгоҳида давом эттиришга қарор қилиб , Онасининг оқ фотиҳасини олди .
Фарзандлар ичида Сожидагина Вазира опанинг ёнида қолди. У ҳам бу йил юридик институтини учинчи босқичини якунлаб , тўртинчи босқичга кўчган вақти эди...
* * *
Вазира опа Сожида яхши кўрган дўлмани тайёрлаб турган экан. Сожида кийимларини алмаштириб ,"ая" ( у Вазира опани фаразандлари қатори шундай атар, аяси хам Сожидани улардан ортиқ кўрса кўрарди- ки, асло кам кўрмасди)ига қарашиб юборди.
Овқат вақтида Вазира опа:
- Қизим, бугун келиб заб кўнглимни ёриштирдинг- да .
Очиғи эртага туғилган кунингда шу ерда бўлишингни жудаям ҳоҳлаётгандим. Барака топгур, амманг Зулфияхон топилмас аёл-да . Сени бу ёққа жўнатган удир- а ?! - деди майин овозда

-11-
- Ҳа , ая . Улар мени қувиб солдилар. "Сожихон , йиғиштир тўрва- халтангни. Аянг ҳам роса соғингандирлар. Ҳойнаҳой туғилган кунинг учун сен яхши кўрган банан ва ёнғоқли тортни тайёрлашга ҳам тушгандирлар. Аммо мени тегишим турсин. Бунақа тортни яхши кўриш мендан сенга мерос бўлиб ўтганини айтиб қўйгин" дедилар.
Вазира опа меҳр билан жилмайди:
- Зулфияхонга етадигани йўқда бу дунёда . Одамни жони- я у , одамни жони . Торт аллақачон тайёр . Биттаси коооотта . Униси эрта учун. Яна битта ҳудди шунақаси жимитдеккина . Уни бугун ейишинг учун пиширдим .
- Бугундан мазза экан- да ,ая ...
Фақат тортингизни ҳалироқ еймиз. Дўлмангиз жудаям маззали чиқибди. Кўп еб қўйдим-да, шунга . Энди оғирлашиб кетяпман.
- Ош бўлсин , болам , ош бўлсин.
- Аяяя...
- Нима дейсан , қизим ...
- Сизни менга берган Аллоҳдан ўргилай. Мени бу дунёда оналарим кўп бўлди. Бири- биридан гўзал , бири- биридан ақлли. Туққан онам , кейин бувим, кейин Моҳира ойижоним, Зулфия аммам ҳам аялар . Кейин эса ... Сиз ... Дунёда тенги йўқ , ўхшаши топилмас - ая. Очиғи опам майлику-я, аммо сизни ҳали ҳам сизни Сардордан қизғанаман... Ман шунчалик ёмонман-ми, ая?!
- Сен дунёдаги энг яхши қизсан , қизим ... Ўзинг айтардинг- ку, ҳаҳ нима эди- я , ха топдим- "нўмир адин" . Илоҳим бахтинг бекам бўлсин , қизим.
Сожида аясига яқин сурилиб , пинжига тиқилди:
- Ўзимни аям...
* * *
Сожиданинг алламаҳалгача уйқуси келмади. Ёнгинасида Вазира опа бир текис нафас олганча осойишта ором оларди. Сожида Вазира опани уйғотиб юбормаслик учун аста оёқ учида юриб хонадан чиқди. Сожида бу хонадондаги энг севимли жойи - дадасининг иш кабинетига йўл олган эди .
Хона гир айлана китоб жавонлари ва унга тартиб билан терилган китоблар билан лиқ тўла эди. Ҳар бир жавондаги китоблар тегишли тартибда сараланган эди. Илмий , бадиий адабиётлар яна йўналишлар бўйича алоҳида ажратилган эди.
Сожида ҳовлидан тушиб турган хира- шира электр нури ёрдамида кабинетнинг тўрида жойлашган иш столига етиб борди. У ҳашаматли столни айланиб ўтиб , бақувват чарм креслога оҳиста чўкди. Сожида ўринга жойлашиб олгач, столнинг чап тарафида жойлашган махсус лампани ёқди. Стол атрофи оппоқ нурга чўмди.
Сожида столнинг ўнг тарафидаги энг пастки тормасини очди. У ердан сўнгги пайтларда кўп ўқиётган китобини олди ва лампа ёруғида ўқишга тутинди.
Сожида бу китобни қайта- қайта ўқиган бўлишига қарамай , ҳар сафар таажжуби ортаверар , баъзан аллақайси саволларининг жавобини топгандек бўларди- ю, баъзан яна тахминлар гирдобига тушиб қоларди.
"Ўзликни англаш сири" . Сожида китобни ўқишдан аввал номини қайтадан ўқиди. Муаллиф: психология фанлари доктори Коляда Н.В.
Муаллиф ушбу нашрида борлиқдаги ғайриоддий ҳодисалар, ноёб қобилиятли инсонлар , улар ўртасидаги боғлиқликлар, турли илмий тажрибалар ... ҳақида батафсил тўхталганди .
Сожида китобнинг белги қўйилган бешинчи бўлимини очди. Бу бўлимда айрим ғайриоддий ҳодисаларга гувоҳ бўлган, ўзи ёки ён атрофидаги инсонларда мантиқ илмига зид ҳолатлар кузатилган шахслардан келган мактублар таҳрир остида берилган эди .

-12-
Сожида мактубларга оҳиста кўз югуртира бошлади. Улар мактуб эгаларининг исми ва улар яшаган манзил номи билан келтирилганди.
Елена , Тула :
- Менинг қўшним инсонлар сурати орқали уларнинг ўлик ёки тириклигини аниқ айтиб бера олади. Егорь амаки шу вақтгача бирор марта адашмаган. У хатто суратдаги одам қай ҳолатдагилигиниям аниқ айта олади. Қишлоғимиздан Рома исмли йигит йўқолиб қолганда уни расмини кўриб:" Рома ўлган , у чуқур ҳандақда ётибди, унинг устига тахминан икки прицепча шох- шабба тўкилган" деб айтганди . Романинг ўлиги бир хафта ичида у айтган ҳолатда топилди. Амакининг айтишича у кафтини тутганда , тирик одамлар суратидан иссиқлик, марҳумларникидан эса совуқликни ҳис қиларкан .
Олег , Сахалин
- Мени укам кўзи билан тикилса , ҳаттоки энг тажовузкор ҳайвонларни ҳам юввош қила олади. У буйруқ берганда ҳар қандай ҳайвон унга сўзсиз бўйсунади. Аммо бу фақат кундуз кунлари иш беради.
Жуди , Техас :
- Мен жуда кам туш кўраман. Аммо кўрадиган тушларим доим ўнгидан келади. Ҳаётимни ўзгартирадиган воқеа - ҳодисаларни яхшими , ёмонми кўриш мени ноқулай аҳволга солади. Мен турмушга чиқадиган йигитим, ҳомиладор бўлишим, отамнинг ўлими ... барини олдиндан тушимда кўрганман. Аммо уларга таъсир кўрсата олмайман, уларни ўзгартиришни имконини топа олмаганман.
Сакина , Грузия:
- Ҳаётимда содир бўладиган воқеаларни аввалроқ кўргандек бўлавераман. Баъзи вақтда ҳодисаларни олдиндан ичимда кимдир гапириб , кўрсатиб тургандек бўлаверади. Бир куни қўшнимизнинг ҳовлисида ўйнаб турганимда , ҳовлидан уйнинг таги орқали кўчага чиқиб кетадиган ариққа катта копток тиқилиб қолиши ва ҳаммаёққа сув тошиб кетиши кўзимга кўринди. Копток қизил рангда эди. Нега бу хаёл бошимга келди экан деб ўйлаб бўлмасимдан , қўшни уйдан ҳудди мен кўрган копток учиб келиб ариққа тушди.
Мен коптокни таниган эдим . Уни ариқдан олишим мумкин эди. Аммо мен ҳозиргина кўзимга кўринган ҳодиса ҳақиқатда содир бўлармикан, деб индамай қараб туравердим, оқибатда бутун ҳовлини сув босди. Тиқилиб қолган коптокни олиш учун анча одамнинг силласи қуригани рост .
Атиргул , Қозоғистон :
-Менинг бувимни ғаройиб ҳусусиятлари бор. Бировдан хафа бўлсалар , уларни кимдир қаттиқ ранжитса дарров жазосини олади. Бир куни қўшнимиз кўчамиздаги бувимнинг чиройли қилиб эккан гулларига сигирини боғлаб , расвосини чиқариб ташлабди . Бувим танбеҳ берсалар тан олмади . Шунда улар "атайдан қилган бўлсанг , жавобини бергин" -дедилар диллари оғриб . Ўша куни ёққан дўл қўшнимизни иссиқхонасида етиштираётган помидорларини илма- тешик қилиб юборди. Қизиғи шундаки , дўл бошқа ҳеч кимнинг томорқасига зарар етказгани йўқ .
Сожиданинг кўзи Ўзбекистон деган ёзувга тушиб сергакланди.
Маҳбуба , Ўзбекистон :
- Мен мактабда дарс бераман. Табиатан кўнглим бўш. Очиғи кўп жойларда ҳаққимни талаб қила олмайман. Шу кўнгилчанлигим сабаб кўпинча турли туҳматларга нишон бўлиб қоламан. Бир куни Маҳфуза опа исмли касбдошим битирувчи синфнинг журналига бехосдан гулдондаги сувни тўкиб юборди. Оқибатда журналдаги ёзувлар чапланиб кетди. Опа мендан бор айбни бўйнимга олиб туришимни ўтиниб сўради. У тез орада юқори лавозимга кўтарилишини , агар бу иш унинг бўйнига тушса , шаънига доғ тушиб қолишини ва битай деб турган иши чаппасига айланиб кетишини айтганча астойдил ўтинди. Менинг унга раҳмим келди ва эртаси куни умумий йиғилишда бор айбни бўйнимга олдим. Шунда кутилмаган ҳолат юз берди. Маҳфуза опа сўзга чиқиб мени ношуддан олиб , ландовурга солди. У шунчалар ҳаракат қилди-ки, ер шарининг менинг устимга тўкилмаган мағзаваси қолмади ҳисоб. Йиғилиш аъзолари меҳнат дафтарчамга ёзиш шарти билан менга ҳайфсан эълон қилишди. Журнал учун алоҳида жарима. Ҳуллас, ўша куни емаган сомсам учун қанча тўлов тўлашнинг иложи бўлса , шунчасига маҳкум қилиндим. Албатта , буларнинг барчаси Маҳфуза опанинг қилган астойдил саъй-ҳаракатлари билан амалга ошди.
Ўша куни қай аҳволда ишдан уйга қайтганимни билмайман. Томоғимдан бир қошиқ овқат ҳам ўтмади.
Уйдагиларга бироз шамоллабман дедим- у...

PREMYERA 🔥
KO'ZLARIM YO'LINGDA.
5--QISM.
📝Xazon_Rezgi
🎧Audio qissa.
🎙Shirin Polvonova.
Каnalga ulanish 👇 :

"Муваффақият формуласини билмасам-да, аммо муваффақиятсизлик формуласини яхши биламан— бу барчани рози қилишга уринишдир".
Эрнест Хемингуэй
Эрнест Хемингуэй
#МУТОАЛАА_ЗАВҚИ
#НОТАНИШ
(давоми)
-13-
ётоқхонага йўл олдим . Қанча ётдим билмайман. Ҳеч уйқум келмас, бугун бўлиб ўтган ишлар, яхшилик , савоб қиламан деб тортган жафоларим мени жуда тушкун кайфиятга солиб қўйганди. Ярим кечасига бориб шунақа йиғи кела бошлади, шунақа йиғи кела бошлади. Юзимни ёстиққа босиб овоз чиқармай роса йиғладим. Йиғлаган сарим дардим арий бошлаганлигини сезиб ётардим. Шу алфозда қачон кўзим кетганини сезмай қолибман. Ўша куни ғайриоддий туш кўрганимни яхши эслай оламан. Тушимда қоронғи тунда уйдан чиқиб кўчаларни оралаганча Маҳфуза опанинг хонадонига кириб борганмишман. Маҳфуза опани ўз ётоғида ухлаб ётганини кўрибман. Аста яқинлашибман- у, қўлимда ўзим билан олиб келган аллақандай учли таёқни опанинг ўнг кўзига суқиб олибман .
Тушимда қилган бу ишимдан ўзим ваҳимага тушиб , ўрнимдан сапчиб туриб кетдим. Соатга қарасам тунги иккилар. Анча вақтгача беҳаловат ураётган юрагимнинг дупури босилишини кутиб кўзларимга уйқу келмади.
Эртасига ноилож ишга бордим. Аммо ўша куни ҳаммани ҳайрон қолдирганча Маҳфуза опа ишга келмади.
Маҳфуза опа индинига ишга чиқди. Унга қараб ҳайратдан ёқамни тишлаб олаёздим. Унинг ўнг кўзи моматалоқ бўлиб кетган, юзининг сиёҳранг тусга кириб кетган ўнг тарафи аянчли осилган ҳолда қийшайиб ётарди.
Ўқитувчилар хонасида ёзув- чизув ишларимни қилиб ўтирар эканман, опанинг бошқа ҳамкасбларимизга сўзлаб берган ҳикоясини эшитиб , аъзои баданимдан муздек тер чиқиб кетди .
У , юзидаги оғриқ сабабидан бўлса керак, қисқа -қисқа нафас олганча инқиллаб гапирарди:
Ўтган куни кечқурин одатдагидек уйқуга ётдим. Анча толган эканман тошдек қотиб ухлабман. Ярим кечаси шамоллаб қолган хўжайинимнинг йўталларидан уйғониб кетдим. Уларга дори бердим, тинчланиб ухлаб қолганларидан кейин мен ҳам яна ўринга чўзилдим. Энди кўзим кетганини биламан . Бир вақт тушимда бировнинг хўрсиниб йиғлаётганини кўрдим, аммо у ким , нимага йиғлаяпти , очиғи ҳеч вақога тушунмадим. Бироз ўтиб бошимда кимдир пайдо бўлгандек бўлди. Ўша шарпа боя йиғлаб турган одамники эканлигини ҳис қилиб турардим. У кўп ўйлаб ўтирмай қўлидаги қандайдир учли нарсани ўнг кўзимга суқиб олди. Бутун танам бўйлаб шу даражада кучли оғриқ тарқалдики, авваллари умрим давомида бундай оғриқни ҳеч қачон ҳис қилмаганман. Бор овозда "кўзим" деб додладим ва уйғониб кетдим. Оғриқ тушимда қандай азобга гирифтор қилган бўлса , ўнгимдаям шундай эди . Бутун жоним кўзимга кўриниб қолган эди. Чироқни ёққан хўжайиним юзимга қараб анграйганча қотиб қолдилар . Юзим моматалоқ бўлиб кетган , аста - секин шишиб осилиб тушаётган эди .
Хуллас , кеча кун бўйи шифокорма- шифокор юрдик. Ҳеч қайси доктор менга нима қилганлигини айтиб бера олмади. Уларга тушимдаги воқеа ҳақида гапирсам бири елка қисади , бири...

-14-
Маҳбубанинг мактуби шу ерда тугалланган эди .
Сожида китобни ушлаганча ўйга чўмиб қолганди:
" Ғаройиб инсонлар. Ҳар бирида аллақандай ҳусусият бор. Аммо мен-чи ? Менда шу ўқиган қобилиятлардан деярли ҳар бири мавжуд-ку . Қайси бири кўпроқ ривожланганлигиниям билмайман , очиғи . Мен масофадан туриб лаб қимирлашидан инсоннинг нима гап гапираётганлигини ўқий оламан. Тўғри , буни ҳамма ҳам махсус шуғулланиб ўрганса бўлади. Тайёр қўлланмалари ҳам бор. Аммо мен бу борада умуман шуғулланмаганман-ку. Бир куни телевизорда сурдо таржимали кўрсатувни кўрдим ва барини ўз- ўзидан тушунаётганлигимни фаҳмлаб қолдим.
Тушларимларимда ҳар турли хабарлардан , ҳодисалардан, воқеалардан огоҳ бўлишим ҳам рост. Моҳира ойижонимнинг вафот этишларини уч кун олдин тушимда кўргандим. Ўшанда ойижоним ҳарир либосда оппоқ булутларга кўтарилиб ,у ердан менга қўл силкиганларини кўрганимда даставвал ҳайрон қолганман. Кейин эса уларини тобутда дафн қилишга олиб кетишаётганда беихтиёр тушимни эслагандим. Бундай воқеалар , тушларимнинг ўнгидан келиши бора- бора давомли такрорланаверди. Мен ҳам тушларимни дурустгина таъбирлай бошладим.
"Дўст"ни ҳам илк тушимда кўрдим. Уни учратишимни , унга ишонишим кераклигини , дўст тутинишимни - барини бир ойдан ошиқ тушимда кўрдим. Унга ишонишим мумкинлигига ҳам ишонаман, чунки бунга ҳам кўп маротаба тушларимда ишора олганман. Аммо вақти келиб ...
Ҳа майли , у ёғини ўйлашни ҳозир истамайман.
Менинг кўнглим кўрадиган алоҳида тушларим бор. Бу айнан кўнглим тушлари . Мен уларни ўн беш ёшларимдан кўра бошлагандим... Тушларимда кўнглим соҳибини кўраман... Уни қачон , қаерда учратишимга ҳали ишора олганим йўқ, аммо реал ҳаётда мавжудлигини биламан. Менга берилган шу юрак фақат унга тегишлилигини ва ҳаётда бошқа унинг ўрнини боса оладиган иккинчи инсон бўлмаслигиниям биламан... Эҳ, бу тушлар ...
Сожида яна китобга кўзини тикди ва хаёлларида давом эта бошлади.
Бу китобда менда бор бир ҳусусият ҳақида сўз бормаган . Мен одамларни яхши эшита оламан. Мен уларни ҳамма каби эмас, балки хаёлларида айланаётган сўзларини ўқийман. Айниқса , улар салбий бўлса . Шофёр ва талончилар воқеасидан аввал ҳам бундай ҳодисаларга кўп дуч келганман. Кеча эса уч йигитчани ўғирлик ҳақидаги режаларини бехос супермаркетда , касса ёнида харидларимга пул тўлаш учун навбатда турганимда "эшитиб" қолдим .
Эҳ , бу сиртдан тинглашлар ... Мени жуда қийнайди- да.
Тўхта-чи ? Мен фотосуратлар билан ишлашни ўзимда синамаган эканман. Мен сурат эгаларининг ўлик ё тириклигини аниқлай ола билармиканман?!

-15-
Сожида стол тортмасидан катта расм альбомини қидириб топди . Расм альбомидан эҳтиёт бўлиб фақат бир кишининг ўзи тушган суратларини саралаб суғириб олди. Улар сони ўттизтача эди. Сожида ажратган суратларини стол устида қолдириб , расм альбомини яна тортмага жойлади . У кўзларини юмиб стол устидаги суратларини бир- бирига обдон аралаштириб ташлади . Кейин кўзларини очмасдан қўли билан расмларни пайпаслаб кўра бошлади. У биринчи расмни қўлига олди ва бутун диққатини жамлаб кафтини ич тарафини унинг устида ушлаб турди.
Ажаб ! Сожида аввал бу таҳлит тажрибани қилиб кўрмаганди . У кафти орқали аллақанча маълумот олаётганини илк бор ҳис қилиб турарди. У секин ўзига ўзи ахборот бера бошлади.
- Қиз бола. Негадир жудаям нафис атир иси келяпти. Бу расмга тушилганига анча вақт бўлган. Тахминан ... Тахминан ўттиз беш йилча . Бу қиз жуда дидли кўринади . Негадир менга у жилмайиб тургандек туюляпти. Аммо расм эгаси бу дунёда йўқ шекилли . Расм жуда гўзал ва жуда совуқ... Тўхта-чи , бу ахир Моҳира ойижонимларни талабалик вақтларидаги суратлари бўлмасин тағин . Тавба , ўзим ҳам этдим- а , бу суратни қўлимга олсам нима учун йиғлагим келяпти деб ? Шу ! Аниқ ойижонимни расмлари !
Сожида расмни қўлида ушлаганча секин кўзини очди . Сожида барини аниқ топганлигини кўриб ўзидан ҳайратланмади. Балки расмга қараб кўнгли бузилди.
- Ойижон , - оҳиста шивирлади у , - қандоқ инсон эдингиз- а ...
Сожида бир муддат ўйга толди ва хаёлларини йиғиштириб олди. У ишини давом эттирмоқчи бўлди. Сожида бу сафар стол устидаги лампани ҳам ўчириб қўйди. Хона қоп- қоронғи зулматга чўмди. Сожида одатига кўра , янаям ишончли бўлиши учун тағин кўзини юмди . У энди ҳис - туйғуларга берилмасдан, суратларини кафтида бир зум ушлаб кўриб , уларни иккига ажрата бошлади. Ўттизга яқин сурат зум ўтмай столнинг икки бурчагидан жой олди.
- Тайёр ...- енгил нафас олди Сожида. У кўзини очиб ўтирган жойида стол лампаси чироғини ёқди. У ўзи бажарган ишини текшириб кўра бошлади. Сожида барча суратларини аниқ - таниқ ажратганига кўп ҳам ажабланмади , зеро у ўзининг бу қобилиятининг нималарга қодирлигига аллазамон амин бўлиб бўлган эди.
Сожида креслога суянганча хаёлларига эрк берди.
- Қизиқ, бу тажриба бошқа муҳитда ҳам шундай натижа берармикан ...
Сожида бир тўхтамна келди- ю, боя иккига ажратиб қўйган суратларни яна аралаштириб ташлади . Сўнгра суратларга қарамасдан ўзига тескари тутиб телефонида уларни расмга ола бошлади.
Сожида бу сафар чироқни ўчирмади . Ўзи тескари ўгирилиб ўнг қўли ёрдамида яқинда жойлаган суратларнинг бирини очди . Қўлини телефон экранига тутди ва диққатини жамлади:
- Бу сурат эгаси тирик . Расм оқ - қора . Эркак киши. Ҳозир ёши элликлар атрофида. Лекин расмда йигирма беш ёшлардаги пайти муҳрланган . Бу одам жуда таниш ва қадрдон. Икром поччамнинг ёшлик вақтларидаги расмларимасмикан бу ?
Сожида шарт ортига ўгирилди- ю , поччасининг суратига кўзи тушиб , кулимсираб қўйди. Сожида бу содда , камсуқум , дилкаш поччасини жуда яхши кўрарди .

-16-
Сожида шу таҳлит тажрибаларни бир неча бор текшириб кўрди. Ҳаммасида ижобий натижага эришгач , бошини креслога ҳорғин ташлади :
- Всёёё... Бўлди ... Ҳал... Ҳаммаси...
* * *
Зулфия аммаси Сожида кутганидек эрта сахардан келмади. У поччаси ва аммаваччаси Амирхон билан тушга яқин қўни- қўнжилари тўлганча кириб келишди .
Келишиб олгандек уларнинг ортидан Орзу опаси эри Сайфулло билан хонадонни тўлдирдилар
Ҳаммалари тузалган столга ўтиришгач , дуои- фотиҳа қилинди.
Сожидани туғилган куни билан табриклашар экан , Вазира опа хавотирини яширмади:
- Зулфияхон , сизларнинг эрта- сахардан келишингизга ўрганиб қолган эканмиз . Очиғи , хавотир олдим . Сожида бўлса , "ая, сиқилманг , аммажоним қўни - қўшниникида ҳангома қилиб юрибдилар-ов" деб қолди .
Зулфия амма ва улар билан келганлар кулиб юборишди .
Зулфия опа изоҳга шошилди:
- Сожи тўғри айтибди , Вазира опа. Ҳақиқатдан қўшниникида эдик. Яна ҳар доимгидек Сойиманикида . Кўпинча шу аёлга қараб туриб "ажалим шуни қўлида-ёв " деган бўлмағур хаёлларга бориб қоламанда . Билмадим, бир қарасам биб- бинойи аёл , бир қарасам ... Сожиданинг битта гапи бор- ку "Ўзидан жиннини ёқиб олади" деган. Хуллас, бир қарасам , йўқ бу иккинчи қарашим экан , ундан ўтадиган девонаси йўқ бу дунёда. Ўттизга кирмай олтита болали бўлди. Майли , фарзанд Аллоҳни берган неъмати, аммо уларни дунёга келтиргандан кейин бундоқ қараш ҳам керакми, ахир.
Ман Сойимани кўпинча "э, болларингга қара, қишда бетлари картошка пўстидек тўрлаб , ёзда товонлари қовун тилимидек тилим-тилим бўлиб ёрилиб юришади , бечоралар" десам , нима дейди денг : " бола деганни маъниси шу , қўйовринг опа, юмалаб, думалаб котта бўлишаверади" дейди ҳотиржам. У болаларини эртакдаги бўғирсоқ деб ўйласа керак-да, бу ёғи менга қоронғу. Эри Ҳакимжон ҳам хотининг шундайлигига аллақачон кўникиб бўлган. Аслида у бояқишниям рўзғор ташвишида у , бу ёққа югиришдан вақти ҳам ортмайди.
Хуллас , эрталаб сизларникига отланиб турсак, Сойиманинг катта ўғли Фарҳоджон "тез чиқаркансиз" деб чопиб келиб қолди. "Оббо бу Сойима тушмагур яна нима балоларни бошладийкан" деб ҳаллослаб чиқсам , уйида чинқириб ётибди. Эри уйда йўқ , ҳаммаёқ эса қон бўлиб кетган. Кўриб қалтираб кетдим , зўрға "нима бўлди?" деб сўрашга куч топа олдим халос . Воқеа тафсилотини эшитиб бир кулгим келди , бир йиғлагим. Сойима тушмагур яна иккиқат экан. "Чивиндек жонингга жазо қилиб , яна туғаман деганинг нимаси эди , борини шукурини қилсанг бўлмайдими" десам , "Кизимни иккита қилмоқчийдим. Келинлар ўз йўлига . Қизларим иккита бўлса биздан кейин бир- бири билан дардлашиб юрарди" дейди. Хуллас , ҳомиладорлиги учун тез- тез оёғини томири тортишиб қолаётган экан. Бугун эрталаб ҳам томири ёмон қаттиқ ушлаб қолибди , Сойима жони кўзига кўриниб кетибди-ю , ўғлига айтиб кўрпа қавийдиган нинани олдирибди- ю , шарт томирига тиқиб олибди. Ўша жойидан қон фонтан бўлиб отилиб ётган экан . "Э инсон , бу ақлли фикр калленгга қаердан келди" десам , вой- войлаб илжаяди, "Тангемдан ўрганганмиш" ... Қисқаси , Сойимани поликлиникага олиб бордик , шифокорлар амаллаб қонини тўхтатишди , бечора ўзи камқонмас-ми , яна бор қонини анчасиниям йўқотиб сулайиб қолди шўрлик. Шифохонадан қайтаётиб йўлда бечорага тўртта жигар кабобни едириб уйига олиб бориб ташладик. Шу сабабли бу ерга етиб келгунимизча шу вақт бўлди .
Гапга Икром почча қўшилди :
- Зулфия , шу келинни Ҳакимжонга янги турмушга чиққан вақтидаги қилган иши эсингдами ? Махалладагилар ҳали- ҳануз эслаб кулишади- а ?
- Эсимда, адаси . Ўшанда Сойима тушмагур ...
#давоми_бор
Муаллиф: Хазонрезги
Манзилимиз :
@Xazon_Rezgi

6--QISM.
📝Xazon_Rezgi
🎧Audio qissa.
🎙Shirin Polvonova.
Каnalga ulanish 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
KO'ZLARIM YO'LINGDA.
6--QISM.
📝Xazon_Rezgi
🎧Audio qissa.
🎙Shirin Polvonova.
Каnalga ulanish 👇 :
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мен кўнглимни ёмғирларга бериб бўлдим ...
Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода: Моҳигул Эргашева
"Ҳаёт - гулзор" деганларим тинглангиз бир ,
Кузакда гул қолмади , мен териб бўлдим.
Дарахтлари сарғайган ул хазонрезда ,

Гул фаслининг интиқоси яқин бунча ,
Бошланишдан тугамоғи осон шунча ,
Япроқ остда бўй таратган синган ғунча ...
Мен кўнглимни ёмғирларга бериб бўлдим...
Энди кўзим умид билан боқмайди ҳеч ,
Дард тугуни ечилмоққа ҳечдан- да кеч ,
Ҳоҳла танғи , иста уни минг бора еч ,

Надоматдан асар топмай гул юзимда ,
Ўзим суйган , бино қўйган шул кузимда ,
Вақти келди, кўринг ана ўттизимда ,

Оташ эдим , синовларда хўп тобланиб ,
Ложувард ул симоб каби эриб бўлдим .
Қидирмангиз керак бўлиб қолганимда ,
Керагим ул - ёмғирга дил бериб бўлдим ...
Каналга уланиш 👇:

#КЎНГЛИМНИНГ_КЎЧАСИ
ОДАМИЙЛИК ҚАЙДА ҚОЛДИ ?
Мен доим яхшилар , уларнинг қилган яхшиликлар ҳақида ёзгим келади. Аммо қани менинг ҳоҳишим доим амалга ошса экан . Бу сафар ҳам шундай. Яқинда ўзим гувоҳи бўлганим бир воқеа мени қаттиқ ларзага солди. Шу ҳақда ёзмасам юракдаги юкдан қутила олмаслигим тайин шекилли. Воқеани сиз билан бўлишгим келди.
Яқинда касалхонада даволанишимга тўғри келди. У ердаги "сафарим қарий" бошлаганда ҳамшира Ўлмасхон билагимга осма укол улар экан юрагидагини тўкиб солди. Бўлимдаги ҳамширалар бири- биридан меҳрибон, ҳушчақчақ ва инсон кўнглини кўтаришга уста. Аммо бу сафар Ўлмасхоннинг шаҳди пастдек кўринди:
- Яхши қиз , нимагадир кайфиятингиз йўқдек ? Сиздек қизни кимдир хафа қилдими ? Бир оғиз айтинг-чи менга ? - дедим томиримга бир текис оқа бошлаган томчи дорига тикилганча.
- Ҳаа хафаман, - хўрсинди Ўлмасхон ,- опа, бу одамларга нима бўляпти экан-а ? Учинчи палатада икки опа-сингил ётганди , хабарингиз борми ?
- Йўқ , - бош чайқадим мен ,- биласиз- ку , мен ўзимизни палата ва Сизлар билан ишим бор. Қолганларга эътибор беришга вақтим ҳам , рости ҳоҳишим ҳам бўлмабди...
- Хуллас ўша опа- сингил кечга томон парфюмерия маҳсулотлари олиб келиб сотадиган аёлдан бир халта маҳсулотини "индинга берамиз" деб насияга олиб жуфтакни ростлаб қолишибди.
Палатага жимлик чўкди. Ўша аёл бизнинг ҳам палатага кирганди. Оппоқ , рангпар, хомуш чеҳрали бу аёлнинг ёнида ўн ёшлардаги қизчаси ҳам бор эди.
"Агар ҳозир пулингиз бўлмаса , бир , икки кунга десангиз ҳам маҳсулотларимни сизларга ишониб ташлаб кетавераман" деганди ўша куни жовдираб .
- Бечора аёл бева бошига учта етимини боқади. Кундузлари бир неча жойда ишлайди , кеч кирганда "Ҳарна пул бўлади" деб майда-чуйда сотарди. Ноинсоф опа- сингиллар эса ўзларига жавоб текканини билиб "индинга берамиз" деб аёлни ўтдек туширишибди. Аёл шўрлик касалликлик варақасидан уларнинг манзилини топиб беришимни сўради. Мен-ку манзилни топиб бердим , аммо бу аёл уларнинг уйига бориб ўзи туҳматчига чиқиб қолмаса кошки эди. Шу ишни тап тортмай қилган инсофини еб қўйганлар бундан баттарига қодир эмас деб ким кафолат беради ?
- Одамларга нима бўляпти ? - уҳ тортдилар хонадошим Салталат ая ,- анави Саодатни қаранг, унинг ҳам палатадошлари шўрликка шунга ўхшаш иш қилишибди.
Саодат опани биринчи сафар кўрганимда уни лўли аёл бўлса керак деб ўйлагандим. Қорачадан келган гавдалик бу аёл гапиришга жуда қийналгани учун шу хулосага келгандим. Кейинчалик бечора аёл бошидан жуда оғир дардларни , синовли кунларни кечиргани учун шу аҳволга тушгани билганим сайин уни ўзимга яқин ола бошлагандим.
Ўткир Ҳошимовнинг "Икки эшик ораси" романида Парча образи бор . Уни ҳам содда ва анойилигига қарамай асарни ўқиган барча китобхон бирдек яхши кўриб қолади.
Хуллас Саодат опани худди шу Парчага ўхшатдим. Саодат опа ёши катталиги учун кўпроқ Салтанат аяга кўнглини ёрарди.
- Бояқиш Саодатга пул берамиз деб палатасидаги икки аёл унга роса елкаларни уқалатишибди , оёқларини бостиришибди. Ҳар оёқ босганингга ўн мингдан берамиз деб алдашибди худобехабарлар. Бу шўрлик ўзи бу аҳвол бўлса , ишониб сидқидилдан аёлларнинг хизматини қилаверган экан. Кеча "Пулимни беринглар энди" деса ўртага олиб кулишибди.
- Ая , бориб бир тузлаб келайлик ўша аёлларни ,- дедим ҳунобим ошиб ,- Саодат опадака инсонларни устидан кулиб бўлмайди , ахир унга ўхшаганлар Аллоҳнинг арзанда бандалари ҳисобланишади. Ундайларни хўрлаганни жавоби қаттиқ бўлади
- У аёллар ҳам эрталабки "обход" дан кейин уйларига кетишди ,- лаблари бурилди Ўлмасхоннинг.
- Касалхона ҳам бир дуохонадек гап. Дуолар ижобат бўладиган жой,- дедим мен ўйчанлик билан ,- аммо кимлардир бу ердан шифо, дуо, савоб олиш ўрнига бир олам қарғишни ҳамроҳ қилиб кетишлари ажаблантиради мени. Шунча олган муолажалари нима бўлди экан уларнинг ?
Билмадим , билмадим.
Саволлар кўп, жавоблар бисъёр.
Энг асосийси эса одам бўлиб туғилганларнинг бари инсондек яшаб ўтиши қийин экан ...
Аччиқ гаплар учун узр ...
Бошқача ёзолмадим
Хазонрезги
@Xazon_Rezgi /31