Ҳазил шеърлар
1.05K subscribers
227 photos
64 videos
63 files
1.5K links
Бу ерда хар хил ҳазил шеър ва пародияларни тақдим этамиз. Ўқинг, кайфиятингизни кўтаринг.

Канал группаси: @xazil_sher_group

Каналларимиз: @xazil_sher,
@eng_aqilli_gaplar,
@werythebestvideo,
@engqiziqarlisavollar,
@Maslahatlarimiz

Админ: @Samigo_bot
Download Telegram
ДАРС ҚИЛИШСИН.
(ҳазил шеър)

Дил тубида нолалар,
Эй амма-ю, ҳолалар,
Ўйнамасдан телефон,
Дарс қилишсин болалар.

Маҳкам боғлаб белини,
Ёдлаб байту шеърини,
Кўрмасдан Гулперини
Дарс қилишсин болалар

Очиб китоб дафтарин,
Мисоли гул-настарин,
Чиройли қилиб хатин,
Дарс қилишсин болалар.

Нима кўп замонада,
,,Матоҳ''лар ҳар ёнада,
Телевизор йўқ хонада,
Дарс қилишсин болалар.

Ўнаб ўйла, изла, топ,
Бахслар қилишсин ҳар боб,
Тик турмайди бўм бўш қоп,
Дарс қилишсин болалар.

Устозлари бўлар шод,
Кундалик бўлмас касод,
Мултифильмдан ВОЙДОД,
Дарс қилишсин болалар.

Келди ҳуш замоналар,
Тўлсин китобхоналар,
Азиз ота-оналар,
Дарс қилишсин болалар.

Бир ҳазил шеър сўзладим,
Ростми ёлғон сўзларим,
Ҳақиқатни кўзладим,
Дарс қилишсин болалар.

© Хуршид Карим.
Бешариқ тумани 15 мактаб ўқитувчиси.
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
БИР ҚИЗ ТАНЛА.

Шундай бир қиз танла укам,
Қад-қомати расо бўлсин,
Чиройи ош пиширмайди,
Ақли ўткир,доно бўлсин.

Қилиб оиланг ҳурматини,
Аямасдан ҳизматини,
Кўтсатиб бир ҳимматини,
Қилганлари вафо бўлсин.

Юзлари гулгун,гулойим,
Ҳушмуомала,ҳур,мулойим,
Дарду ғамларингга доим,
Ширин сўзи даво бўлсин.

Эплаб қозон,ўчоғини,
Ювиб коса,товоғини,
Солмасин қош,қовоғини,
Кўнгли очиқ,ҳаво бўлсин.

Мафтун бўлмай суратига,
Назар ташла сийратига,
Учма молу давлатига,
Кибрсиз ҳуш наво бўлсин.

Очиқ сочиқ киймас зинҳор,
Қошларида ўсмаси бор,
Опалари номусу ор,
Сингиллари ҳаё бўлсин.

Сўзлари ҳам дона,дона,
Сенга ҳамдаму ҳамҳона,
Бир кун келиб бўлса она,
Меҳри улуғ,дарё бўлсин.

Мол,давлатинг борида бор,
Қуллуқ қилувчилар бисёр,
Ғариблашсанг билинар ёр
Жони сенга фидо бўлсин.

Гулбоғингда мисоли гул,
Ҳуш атридан тўлсин кўнгил,
Тонгларингда сайраб булбул,
Бошингдаги ҳумо бўлсин.

Шундай бир қиз танла укам,
Қош кўзлари қаро бўлсин,
Сочи калта бўлса майли,
Ақли узун, доно бўлсин.


© ХУРШИД КАРИМ.
@xushli
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
РАШК
( Ҳар нарсанинг ози ширин, рашкни хам)

Бугун хаво авзойи,
Бошқа кундан бузуқроқ.
Не экан деб аҳволим,
Сўрамайсиз тузукроқ.

Бир оғиз ширин сўзга
Жон жигарлар, қайдасиз?
Ҳаётимни гул фасли,
Соврилмоқда фойдасиз.

Гапим буромадидан,
Тушунмадиз сўзларим.
Бир бошдай айтиб берай,
Сизга қора кўзларим.

Шу ширинсўз ҳожамни,
Феъли айнаб турибди.
Ўлиб бўлдим рашкидан,
Шайтон йўлдан урибди.

Кўтарилар босими.
Куз эмасми , ҳаводан
Қанча боқсам, қарасам,
Дараги йўқ даъводан.

Битта кунда неча бор,
Вой-вой дейди , "ўлади",
Асабим ўйнаб такрор,
" Васият" ҳам қилади.

Дейман: -Қанча қарасам,
Тузалишдан йўқ дарак.
-Ўзинг шуни кутяпсан,
Сенга айнан шу керак.

Дунёдан ўтиб кетсам,
Айт-чи , кимни топасан?
Ким учун чойинг дамлаб,
Ким учун нон ёпасан?

Касалига қараш не?
Тўйдим унинг рашкидан,
Ўзни отгим келади,
"Қаноат"нинг кўшкидан.

Рашк қилади ҳаводан ҳам,
Оёқ босган еримдан ҳам.
Рашки қилади ўқтин-ўқтин,
Ёзиб юрган шеъримдан ҳам

" Артис"ига қарамай деб,
Ҳиндча кино кўролмайман.
Гап отдими демасин деб,
Пашшани ҳам уролмайман

Уйимдан ҳам чиқмай қўйдим,
Бормай қўйдим тўйларга,
Оғримасин юраги деб,
Тўлиб " не то " ўйларга.

Ахир тўлди сабримнинг
Туби тўлмас косаси.
Бирда чинқириб бердим,
- Бўлди қилинг , адаси !

Шунча бердиз маслаҳат,
Чакак жавраб толмасин,
Бошим эггим сўзизга,
Гапиз ерда қолмасин!

Бу дунёга келиш бор-у,
Кетиш унинг қоидаси,
Тўрт ой ҳамда ўн кун ичра,
Сабрдаман,. адаси!

Дунёнинг ишларига,
Қарши бориб бўлмайди,
Тоқ ўтаман деганимда,
Ғариб кўнглиз тўлмади.

Гапим нақд юрак тешиб,
Эсдан чиқди қасали.
Эрим қурди чордона,
- Холва ебсиз , асали !

-Хой ,адаси ,бу умр,
Саноғи бор, сони бор.
Яшаганда ҳаётнинг,
Бадал тўлаш они бор.

Сира олманг хавотир,
Мабода мен кетганда,
Уч кундан сўнг йўл очиқ,
Чин уйимга етганда.

Сизни ҳеч ким менингдек,
Ғамингизни емайди.
Юраверма сен шундоқ,
Тур уйлангин демайди.

Бу дунёда жонхалак,
Хафа бўлиб юрсангиз.
Мен ҳам тинч ётолмайман,
У ёқларда билсангиз.

Шу сабабли анчадан,
Тайерладим тўйхатни.
Бирин - кетин тиркадим,
Бевалардан рўйхатни.

Мана ўша рўйхатим,
Бирин-кетин бевалар,
Қошига ўсма қўйиб,
Йўлингизга термилар.

Танлаш билмай қай бирин,
Бўлмасин ҳеч кўнглиз тор.
Ҳар бирини алоҳида,
Резюмеси тап-тайёр.

Холпошхонни айби нима,
Тополмайди тенгини,
Рўмолчани ўрнига ,
Ишлатаркан енгини.

Нисода-чи, битта айб,
Пишиллаб овқат еркан.
Наппини жаҳли чиқса,
Хе, ..... дер экан.

Сожини-чи битта айби,
Сал модага ўч эмиш,
Келаётган ошиқларнинг,
Кармонлари пуч эмиш

Рисолатхон роса тоза,
Уйни чинни қилармиш.
Битта айби пиёладан ,
Совун хиди келармиш.

Ха айтганча Мехрихон,
Озроқ отаркан хуррак.
Шугинага чидамаган,
Собиқ эри нақд- "дуррак"!

Рўйхатни шу ерида,
Хожам бақирди нохос.
Келтирган маълумотдан,
Бўлиб кетибди лохас

- Бўлди қилгин , бас қилгин,
Ўчгин энди онаси.
Сени ўзинг кулбамнинг,
Яккаси, дурдонаси !

-Ундай деманг тақсирим,
Аҳволимни биляпман.
Беъмани ҳар рашкиздан,
Кунда бир бор ўляпман!

Ҳар нарсада чегара,
Ҳар нени бор хонаси.
- Иккинчи рашк қилмайман,
Сўз бераман онаси!

Пашшадан фил ясамасдан,
Бирга кулиб турайлик,
Кўриб узоқ умрни,
Қўша қариб юрайлик!

...Қара ана бўларкану,
Яйраб кетди-я дилим.
Рашк тиғидан қутқарган,
Яшавор ўткир тилим!


© Гули &. Баҳор
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
" БАҒРИКЕНГ "

Неча кун-ки шеър ёзмайман,
Мадорим йўқ нафасда.
"Илҳом парим" соч тарар,
Тилло ҳалли қафасда.

Кел ёнимга десам, у
Лабларини буради.
Келиб олай ўзимга,
Кўрганини кўради.

Бурнини ерга ишқаб,
Таъзирини бераман
Шеъриятнинг боғидан,
Энг сара гул тераман.

Жуда ошди ҳаддидан,
Ерга тегмай пошнаси.
Тантиққина паримга,
Чидаб бўпти бошқаси.

Хали ишинг тушади,
Кўнглинг тўлса ҳисларга.
Ажаб! Кўчада байрам,
Бўлиб қолар бизларга.

Бағрикенглик қиламан,
Демай : - Бошка жой ахтар!
Менчи оддий бир шоир,
Шеър ёзувчи бир- "камтар".


© Гули &. Баҳор

=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
АКЦИЯ

Эр ногоҳ ўйлаб туриб,
Бир урди пешонага.
Хотин ҳайрон шу топда ,
Кирганида хонага.

-Ҳа тинчликми, нима гап?
Аёл савол ташлади.
Чордона қуриб эри,
Ўз гапини бошлади:

- Қарагина, хотинжон,
Битта фикр кеб қолди.
Вой чирмаб хаёлимни,
Ўзига асир олди.

Агар ёқсам "дилбузор"
"Акция"- ҳамма каналда.
Катта -кичик ютуқлар,
Ўйналмоқда амалда.

Қайси бирин айтайин,
Ичимликда айниқса.
Мошиндан қуруқ қолсанг
Қилгин ўзингдан гина.

Акция - ўқув марказда!
Акция - тўқув марказда!
Бассейнларда- ҳовузда,
Пайкалларда, полизда!

Қовунчидан- хандалак,
Пистачидан- шўрданак,
Қассоблардан бир бўлак,
Акция - иликли суяк!

Акция - тилло узукдан,
Малибу, спарк, нексия.
Сохил бўйидан янги-
Икки хонали секция.

Харфини келиштириб,
Кўплар йиғяпти қопқоқ.
Велосипед ютмагунча,
Ютишар юзта қалпоқ.

Ҳамма шунга ўрганди,
Қидиради ютуқни.
Кирса оддий дўконга
Бошлаб қолади дўқни.

-Ошга олдим масаллиқ,
Бу қўлимда зиравор,
Учта бўлка нон олсам,
Бонусига нима бор?

Сотувчидан сўзидан,
Боллар томиб туради.
Қўли тегмай қўлига,
Нақд қандини уради.

Акция "қурғур" хўп яхши,
Жонлантирар савдони,
"Приз"га кир мошин деб,
Қадоқлар "кир сода" ни.

Бу чойдан ҳам об қўйинг,
Айланасиз ошиққа.
"Вестон" чойида акция!
Бежирим чой қошиққа.

Махалла гузарида,
Ёпган нонга акциямиш.
Бир йўла ўнта олинг,
Бонусига -"кулча"миш.

Гапни бўлади хотин,
Секин , ярим овозда:
-Эшитдизми акциямиш,
Хатто анов қоғозга.

-Ҳа одамлар тинмайди,
Ҳозир ҳамма миришкор.
Кел биз ҳам уринайлик,
Менда битта фикр бор.

Ҳаракатни қилайлик,
Вақтни билиб ғанимат.
Қани чиқдик ховлига,
Солишамиз маслахат.

Улар чиқиб кетдилар,
Мени ўйга толдириб.
Тизгинсиз саволлар-ла,,
Якка ўзим қолдириб

Кимдан олай маслахат,
Кимга кулоғим оссам,
Қайда қўллай акцияни,
Фақатгина шеър ёзсам?


© ГУЛИ & БАҲОР
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
​​ОДИЛ ҲУКМ
(#ривоят)
Қадим ўтган замонда,
Бир одил шоҳ бор эди,
Оқил эди ҳар онда,
Адолатга ёр эди.

Қут барака элида,
Қуёш нурин тўшарди,
Ҳақиқат бор дилида,
Ҳалқи учун яшарди.

Бир кун ул шоҳ олдига,
Қилиб даво -ю, таъна,
Талашиб бир болага,
Келишди икки она.

Қилиб фиғон нолани,
Ич этини ейишди,
Иккиси ҳам болани,
Менинг болам дейишди.

Юракларин кўп тилиб,
Оҳлар уриб ҳарёна,
Сочларин юлиб,юлиб,
Йиғлашди икки она.

Одил шоҳ ўйлаб узоқ,
Қош кўзларин чимирди,
Сўнг болани иккига,
Бўлаклашни буюрди.

Шу пайт бир онаизор,
Беҳуш бўлиб йиқилди,
Поноҳ тилаб,ҳокисор,
Шоҳоншоҳга тикилди.

-Майли мурғак гўдакни,
Айрманг ул онадан,
Тиғ теккизманг болага
Кечдим ўша боладан.

Шундай деб шоҳ пойига,
Такрор бошин урарди,
Иккинчи она эса,
Мағрур кулиб турарди.

Бирдан одил шоҳ кўзи,
Тўлишиб қаҳр, қонга,
Бу фирибгар аёлни
Ташланг деди зиндонга,

Адолатнинг боғидан,
Алвон гуллар терилди,
Бола эса ҳақиқий,
Онасига берилди.

Шундай аҳир дўстларим,
Ўтар ҳар замоналар,
Болам деб жон беришар,
Ул муштипар оналар.

Ҳамма юртлар шу каби,
Одил шоҳга ёр бўлсин,
Болам деб куйиб,ёнган,
Онажонлар бор бўлсин.

Муаллиф:Хуршид Карим.
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
Уйимда бир ёр , тармоқда бир ёр
( Қўшиққа пародия)

Интернет боғидан ўтмадим бир бор,
Суйган тармоққа хеч кирмадим бир бор,
Энди "тирнет" йиғлар менга қўшилиб ,
Уйимда бир ёр-у , тармоқда бир ёр...

Бири юселмикан, бири билайн,
Суймаганим суйганимдан онлайн,
Эҳ, энди мен шўрлик нима қилайин,
Уйимда бир ёр-у, тармоқда бир ёр

Бирин эркалайман дудоғим билан,
Бирисини эркалаб бармоғим билан,
Яшарман хаётим, тармоғим билан,
Уйимда бир ёр-у, тармоқда бир ёр.

Мухаббат боғига кирмадим бир бор,
Суйганимга "пароль" қўйганман кўп бор,
Энди у хам йиғлар менга қўшилиб,
Уйимда бир ёр - у, тармоқда бир ёр.

Билмасам, тармоқда қандай холва бор?
Бирам келишганей, онлайн дилдор,
Ўртада мен қолдим, сарсон- у абгор,
Уйимда бир ёр -у, тармоқда бир ё

Бу қандай кўргилик экан- а, айтинг,
Сизга айтар сўзим , вақтида қайтинг,
Танлаб олиб яхши каналин, сайтин,
Уйимда бир ёр- у , тармоқда бир ёр.


©Гули & Бахор. 🍁🍁🍁
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
#Хазилмас
КЕРАКСАН
Хеч не билан ишинг йук
Савдойисан тентаксан
Хеч кимга кизиги йук
Тугаб бу́лган эртаксан
Осмонларга бу́й чу́зган
Сояси йу́к тераксан
Сен онангни авайла
Сен онангга кераксан

Дала даштда бог килди
Отанг бели букилиб
Болам деди бандидан
Япроклари ту́килиб
Карашмадинг бормадинг
Бир бор бу́йинг эгилиб
Сен Канака у́гилсан
Сен кандайин эркаксан
Сен отангни асрагин
Сен отангга кераксан

Хеч кузинг очилмади
Киркка кириб карчанги
Аклинг митти кушча-ю
Бу́йинг филдек барзанги
Боланг сенга тенглашди
Сен хали хам арзанди
Сен хали хам чакалок
Сен хали хам гу́даксан
Сен болангни авайла
Сен болангга кераксан

Кимлар у́тди шу азиз
Тупрок учун зор бу́либ
Дунё топиб йирокдан
Дунёлари Тор бу́либ
Ку́зингни оч эй инсон
Яша номус ор бу́либ
Сен аждодлар орзуси
Ру́ёб бу́лган тилаксан
Сен ватанни асрагин
Сен Ватанга

© Хуршид Карим
@xushli
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
#Хазилмас
ҲАММА ҲАМ ИНСОНМАС.
Ҳамма ҳам инсонмас ,асл инсонни,
Бошингга мусибат етганида кўр.
Дўстман деб жар солган ўша нодонни,
Қўлингдан давлатинг кетганида кўр.

Бу осмон остида гул бор ,чаман бор,
Тупроқ бор шу азиз юрт бор ,ватан бор,
Халқ учун содиқман деган ўғлонни,
Эл учун жон фидо этганида кўр.

Оллоҳдан юз бурма юзларинг кулсин,
Хақ йўлдан кўз юмма кўзларинг кулсин,
Фаришта тўнини кийган шайтонни,
Юзингга жойномоз текканида кўр.

Тотмаган билмайди йўқлик жабрини,
Кўрмаган билмайди тўқлик қадрини,
Оллоҳдан ризқ тилаб асл деҳқонни,
Тупроққа меҳрини экканида кўр.

Кундузи қуёшдек қамашар кўзинг,
Тарихга назар сол гувоҳ бўл ўзинг,
Дунёга нур сочган юлдуз- Чўлпонни,
Уфқда қуёшлар ботганида кўр.

Қайларда юрибсан ғафлатга ботиб,
Зилол сув ўрнига заққмлар ютиб,
Бугун дунё билган Ўзбекистонни,
Мунаввар тонглари отганида кўр.
Муаллиф:Хуршид Карим
@xushli
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
БИР ЧИМДИМ ТАФТ:

ИРИМ

Жаранг этиб ерга тушиб,
Қоқ бўлинди пиёла.
Бир хафталик келинчак,
Кўз сузади уёла.

Кайнона дер:
-Келинпошша,
Сира бўлмади чакки.
(Янгигина келинга,
Қандок хам берсин дакки)

- Қўяверинг , куйинманг,
Аригани фалокат.
Ўзила олиб кетар,
Булса хар не халокат.

Келин кайнонасига,
Жилмайибла боқади.
Жонига оро кирган
Ирим унга ёқади.

...Ярим йил ўтса хамки,
Келин ишлаб толмади.
"Арийвериб фалокат",
Бутун идиш қолмади.


© ГУЛИ & БАХОР 🍁🍁🍁
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
Менга душманларниям
Худо ўзи асрасин
Қуруқ, совуқ, зимниям
Чуқурида... сақласин.

P.S.: Мени асли душманим йўқ. Тўғри, хамманиям душмани бўлади. Лекин менда йўқ! Бўлмаган хам. Хеч кимни икки метр жойда сақланишини хохламайман. Бу гап Дима Қаюмники. Мен фақат тўртлик кўринишга келтирдим холос. Хазил тариқасида.

© Samigo, 29/10/2019
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
ШАЙТОН БИЛАН СУҲБАТ

Сенга кимлар ёқади
Бу дунёда эй шайтон ?
-Аллоҳни танимаган
-Намозни билмас нодон.

Сенга кимлар ёқмайди
Бу ҳаётда эй шайтон ?
-Аллоҳни танийдиган
-Номоз ўқиган инсон

Сен кимлардан қўрқмайсан
Ер юзида эй лайин ?
-Ҳақни билмаган, нопок
-Кимсалар қулим тайин.

-Уларни ўйнатаман
-Бир бирига қайрайман
-Кишанлаб сайратаман
-Маза қилиб яйрайман.

Сен кимлардан қўрқасан
Бу оламда эй шайтон ?
-Жойномоз ушлаган қўл
-Мени савалар ёмон.

-Кимдир номоз ўқиса
-Қўрқаман, бекинаман
-Кимдир номоз ўқиса
-Зулматга чекинаман

Номоз ўқинг одамлар
Жаннатлар бўлсин тайин
Номоз ўқинг одамлар
Зулматда қолсин лайин


©ХУРШИД КАРИМ.
@xushli
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
Бизни каналимиз аъзолари ярим мингта бўлибди!
Бизни каналимизни ўқиб бораётганларга ўзим номимдан, шу шеърларни ёзаётган шоирларимиз номидан каттакон РАХМАТ!!! айтмоқчиман!
Бундан кейин хам, ўзимизни хазилларимиз билан Сизларни хурсанд қилишга харакат қиламиз. Доимо биз билан бирга бўлинг!
Бизнинг шоира қизимизни шундай каналлари бор экан, биз билмай юрган эканмиз!
Қандай дейсизми?
Киринг, кўринг, уланинг!

https://t.me/Yolingdakozlarim
Ассалому алайкум.
Хайрли тонг. Соғ - омонмисиз?
Ўйлайманки, сизда ҳаммаси яхши, биздаги каби...

БИЗДА ХАММАСИ ЯХШИ

Биздан хол сўрганларга,
Жон фидо бўлганларга,
Кўрмаган , кўрганларга,
Бизда хаммаси яхши!

Хаммага бирдек салом,
Йўллаяпмиз номма -ном,
Ўзимизга шараф- шон!
Бизда хаммаси яхши!

Сувимиз оқиб сойдан,
Гўштимиз ёғли жойдан,
Шаъма келяпти чойдан,
Бизда хаммаси яхши!

Тишимиз тишлаяпти,
Интернет ишлаяпти,
Кўнглимиз хушлаяпти,
Бизда ҳаммаси яхши !

Пул бўлмаса , хамён бор,
Яшамоққа ошён бор,
Хеч нарсага бўлмай зор,
Бизда хаммаси яхши!

Сиздек инсон менга ёр,
Дўст-у, ошна, биродар,
Такрор айтар Гулбахор,
Бизда хаммаси яхши!

Шеърни ёзган мен ўзим,
Ўқиган сизга тўзим,
Соғ бўлиб СИЗ ва Ўзим,
Бизда хаммаси яхши!

Гули & Бахор 🍁🍁🍁
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
Бу дунёда шундай яша,
Четга қочсин рўелар,
Кетганингда даргоҳига,
....Хувилласин дунёлар

© Гули & Бахор 🍁🍁🍁
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
#Хазилмас
Юқоридагини тўлароқ варианти
=======

БУ ХАЕТДА ШУНДАЙ ЯША..

Бу ҳаётда шундай яша,
Зилол сувдек хоксор бўл,
Кимдир сендан олсин бахра,
Майли кимдир чайсин қўл,

Бу ҳаётда шундай яша
Бўлгин бир ютум хаво,
Кимга битта нафас учун,
Бўлиб кетгин сен даьво.

Бу дунеда шундай яша,
Баьзан баланд, баьзан паст.
Кимларгадир жон малхами,
Кимлар учун бўлгин касд.

Бу дунеда шундай яша,
Лек ўзлигинг қилма хор
Кутсанг факат ЎЗИдан кут,
Қолган барчаси бекор.

Бу дунёда шундай яша,
Бас кел баьзан аламга,
Эхтиежинг қолиб кетсин,
Баьзан оддий қаламга.

Бу дунёда шундай яша,
Сўзинг тўла дур бўлсин,
Мардлар сени тан олганда,
Қалби кўрлар кўр булсин.

Бу хаётда шундай яша,
Ҳар одиминг бир хикмат.
Сен яшаган битта соат,
Бўла олсин кўп ибрат.

Бу ҳаётда шундай яша,
Четга қочсин рўёлар,
Кетганингда даргоҳига,
... Хувилласин дунелар.

© Гули & Бахор 🍁🍁🍁
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
ХЎП БЎЛАДИ ДЕ ХОТИН

Ўттизга чикмай ўтин,
Бўлмай десанг жон хотин,
Гапим тингла, бўл отин,
Хўп бўлади де хотин.

Онам пир-у, бадавлат,
Килганида насихат,
Берганида маслахат,
Хўп бўлади де хотин

Эркарок кайни-бўйнинг,
Гап қайтарма, эг бўйнинг,
Ўксиса хамки кўнглинг,
Хўп бўлади де хотин.

Опа- синглим кеб колса,
"Киммат " вактингни олса,
"Зот"инг юзингга солса,
Хўп бўлади де хотин.

Кеб олишса эрталаб,
Қўйишса турфа талаб,
Оғринма, мен сен тараф,
Хўп бўлади де хотин.

Ташрифида дустларим,
Яширгин кам-кустларим,
Конун бўлсин сузларим,
Хўп бўлади де хотин.

Амма, хола, чечага,
Гап ташима кучага,
Бирдек бўлгин барчага,
Хўп бўлпди де хотин.

Узилмасин совук чой,
Тарвуз муздек хойнахой,
Таг олмасин сариғ мой,
Хўп бўлади де хотин.

Нонни қизартириб ёп,
Бола йиғлар югур, чоп,
Дунё иши бўлмас соб,
Хўп бўлади де хотин.

Эьтироз килма гулим,
Хуфтон этма-я, дилим,
Бўлгин ройиш ва халим,
Хўп бўлади де хотин.

Олтин эмас дуони,
Олиб, териб юрибсан.
Меҳнат хамда дуодан,
Бошка нени курибсан.

Фарзандларинг ўсганда,
Бахт йулингдан тўсганда,
Сен хам ойдек тўларсан,
Пошшо хотин бўларсан.

Оллох кўнглимга солди,
У кунларга оз колди,
Озроқ қиш-у, ёз қолди,
Хўп бўлади де хотин.

Қанчалар қилсанг сабр,
Шунча топгайсан қадр,
Шунга яраша ажр,
Хўп бўлади де хотин.

ХЎП БЎЛАДИ!!!!!

© Гули & Бахор 🍁🍁🍁
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
© махалладагилар юборишди 😜
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
Яқинлашиб қиш фасли,
Кунлар совуди мана,
Шахардан уйга қайтсам,
Свет ўчдими яна?

Электрдан қарзим йўқ,
МИБ чилардан кўнглим тўқ,
Хаммаси зўр лек тўк йўқ,
Свет ўчдими яна?

Ўчадия соатлаб,
Шомда тунда эрталаб,
Движокга кўп талаб,
Свет ўчдими яна?

Ўчарди ора-сора,
Кўп ўчяпти тобора,
Шам ёқамиз на чора,
Свет ўчдими яна?

Кўраётган эдим футбол,
Хали бўлмаганди гол,
Кайфият хам бўлди нол,
Свет ўчдими яна?

Кўйлак ёқаси ғижим,
Дазмол бўлмади шимим,
Қишлоқга қайтган куним,
Свет ўчдими яна?

Телефоним ўчяпти,
Зарядкам тугаяпти,
Ўзи нима бўляпти?
Свет ўчдими яна?

Шеърим тугатган онда,
Ой порлайди осмонда,
Нега бизлар томонда,
Свет ўчдими яна!

Хазил бироз сўзларим,
Свет бор биз томонда,
Ранжиманг эй дўстларим,
Ўчади хар-хар онда!

© Свети ўчадиган одам ёзган бўлса керак.
Менмас, хар қалай. Бизда свет ўчмайди... - деб ният қиламиз.
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher