Ҳазил шеърлар
1.03K subscribers
227 photos
64 videos
63 files
1.5K links
Бу ерда хар хил ҳазил шеър ва пародияларни тақдим этамиз. Ўқинг, кайфиятингизни кўтаринг.

Канал группаси: @xazil_sher_group

Каналларимиз: @xazil_sher,
@eng_aqilli_gaplar,
@werythebestvideo,
@engqiziqarlisavollar,
@Maslahatlarimiz

Админ: @Samigo_bot
Download Telegram
@ҚУЛОҒИ КЎП ҚИШЛОҚДА@

Ёмонлар хеч ўлмайди.
Яхши кўпга тўлмайди.
Яйраб яшаб бўлмайди.
Қулоғи кўп қишлоқда.

Гох почча деб,гох қайин.
Май тутар сўзлаб майин.
Ичсанг 01 нақд тайин.
Қулоғи кўп қишлоқда.

Буғдойга боқмайди қўй.
Боқса бошланар сўй-сўй.
Ўн бўлмай тугайди тўй.
Қулоғи кўп қишлоқда.

Адашсанг соғ қолмайсан.
Қўрқиб қаср солмайсан.
Дўппослаб,сўколмайсан.
Қулоғи кўп қишлоқда.

Кун,кун ора турфа миш.
Тўсатдан бошда ташвиш.
Ўн беш сутка синса тиш.
Қулоғи кўп қишлоқда.

Хақ нохаққа қилмас дўқ.
Оч дардини билмас тўқ.
Иймон йўқ,оқибат йўқ.
Қулоғи кўп қишлоқда.

Ғулом Нормат байти бас.
Байтга боқмас шум, нокас.
Эркакча яшаб бўлмас.
Қулоғи кўп қишлоқда.

© Ғуломжон Нормат.5/03/2021
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
Байрам "совға"си.

Байрам баҳона Қулмат,
Севганига гул олди.
Учрашув жойигача,
Таксида борақолди.

Таксист роса қув экан,
Шилмоқ бўлди пулини.
Қулматда пул йўқ экан,
Олиб қолди гулини.

Кичик БОСС (Абдулазиз Ғофуров)
06/03/2021
~ ~ ~ ~
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
Йигитлар дарди

Севишганлар негадир
Кетяпти хафалашиб
Чунки саккизинчи март
Келяпти яқинлашиб

Индамасдан еганмиз
Ўн тўртинчи январда
Ўчиб кетса қанийди
Шу саккиз календарда

Бу байрамни апрелга
Кўчирмасак бўлмайди
Байрам куни бирорта
Гул зоти очилмайди

Дуо қилинг ошналар
Тангрим ўзи қўлласин
Хеч бўлмаса байрамга
Ўрик бодом гулласин

Эрта бахор йўқчилик
Чўнтак тўлган ахлатга
Кўп йигитлар бошини
Уришяпти дарахтга

Сиқилманглар дўстларим
Бир иложин қиламиз
Қани кеттик қирларга
Момоқаймоқ терамиз

Хафа бўлманг қизларжон
Буни баридир хазил
Кайфиятни туширманг
Келганда бахор фасл

Дунёларни берсак кам
Қизлар сизлар бебахо
Не бўлган тақдирда хам
Наврўзгача алвидо


© Муаллифи номаълум

=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
ЯНА БАХОР КЕЛДИ

Яна бахор келди,бу бир бахона,
Гап келса отангни аяма дерлар.
Вох ўлдим, ох куйдим, дея мастона,
Бежизга шеър битмас экан шоирлар.

Мен хам секин зимдан ўйлаб қарасам,
На, юрак қолибди, на, жигар,пора.
Севганларим бундоқ бир-бир санасам,
Сонига етолмай бармоқ оввора.

Аслида сизларсиз бизлар ким эдик,
На, бир шеър битардик,на, ширин калом.
Энди, хатто, мен хам гўё шоирдай,
Васлингиз куйлайман, бўлмасин армон.

Айб кимда, билмадим, гохо пайдар-пай,
Хуснингиз назарим қақшатар экан.
Тийилмоқ, бобомиз айтганларидан,
Йўлбарс овидан хам бешбадтар экан.

Минг турли жилосиз, бўлиб мафтункор.
Бирингиз тонг десам, бирингиз шафақ.
Ўтинчим сизлардан, мақтовим зинхор,
Уйдаги хотиним билмасин фақат.

Бахолаш биздан,лек сизлардан "хукм",
Истасангиз хайданг шўрлик Орифни.
Жиддий бўлмасам-да, самимий сўзим,
Бир телба ошиқдай ёздим боримни.

© Ориф Хамроев
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
8 - МАРТ ТИЛАКГИМ СИЗЛАР УЧУН.

😷 Хеч қачон аёл касал бўлмасин.
💉 Аёлни докторга иши тушмасин.
💯 ёшга кирса хам тиши тушмасин.
🍗 Егани гушт бўлсин суяк кемирсин.
👸 Кундан кун очилиб росса семирсин.
🍅 Рузғорига бир умр ўзи бош бўлсин
🍲 Қозонида доим шўрва ош бўлсин.
🍉 Дастурхонни тўлдирсин тарвуз қовуни.
👕 Кир ювганда бор бўлсин доим совуни.
⚖️ Хаётда бўлса гар огир кунлари.
🍚 Узилмасин уйидан ёгу унлари.
😓 Кийинчилик кўрмасин ўйга толмасин.
💸 Процентга бировдан қарз ҳам олмасин.
👓 Очкиси йуқ бўлса шахло кўзига,
🌙 Ажинлар тушмасин ойдек юзига.
💋 Лабларидан кетмасин туғма бўёги.
👠 Шилинмасин туфлида юрса оёғи.
🌱 Ҳар кун ўсмага чўмилсин қоши.
💇 Ачиган қатиқни кўрмасин боши.
❄️ Сочига тушмасин бирон доно оқ.
💡 Уйида ўчмасин ҳеч қачон чироқ.
❤️ Омон бўлсин доим темирдек жони.
🍞 Тандирда куймасин ҳеч қачон нони.
🐓 Товуғи тухимдан кукракни керсин.
🐄 Сигири тухтамай сут қатиқ берсин.
🐏 Қўйлари бахорда эгизаклар туғсин.
👗 Сотиб қизига сарполар йиғсин.
👰 Қиз узатса ховливмасин, шошмасин.
🍥 Тоғараси камайсин 10 дан ошмасин.
😎 Куёви ўғлидай хизматин қилсин.
😘 Келини уни ўз онам деб билсин.
💍 Олтиндан балдоқлар узиклар тақиб.
😍 Армонсиз яшасин эрига ёқиб.
💧 Кўзидан оқмасин бирон томчи ёш.
🌞 Мана шундай кун курсин аммо кўрмасин кундош!

© тилигром, 8/03/2021
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
🌸МЕНИ ШАХСИЙ ТАБРИГИМ!🌸

🌹Бугун байрам баҳона,
🌹Айтай дилдан сўзларим.
🌹Байрамингиз муборак!
🌹Гулюз, қаро кўзларим.

🌷Таърифингиз битмакка,
🌷Қаламни олдим қўлга.
🌷Бу сафарим, пойтахтдир
🌷Қани, тушдим мен йўлга.

🌹Қалами ва нигоҳи,
🌹Ракета каби сезги.
🌹Ғирвонийни жигардек,
🌹Опаси - ХАЗОНРЕЗГИ.

🌷Юрагимга шеър ёзиш
🌷Завқини опам солган.
🌷Ўзи ижод тахтини,
🌷Қалами билан олган.

🌹Меҳрибон, очиқкўнгил
🌹Умрбод қилгум эъзоз.
🌹Байрамингиз муборак!
🌹Муҳтарам ГУЛИ устоз!

🌷Сокин шеърлар машқини,
🌷ШАҲНОЗАдан "ухлатдим".
🌷То шоир бўлгунимча
🌷Уни тинмай кузатдим.

🌹Қумрисини Қулматга,
🌹Бермаганин айтмаса.
🌹Тилагим ҳамкорликдан,
🌹ШАҲНОЗАХОН қайтмаса.

🌷Ҳазилларни боплайди,
🌷Аямайди мени ҳам.
🌷Бу серқирра дўстимга,
🌷Омад ёр бўлсин ҳардам.

🌹Гуруҳни яна битта,
🌹Бордир, гўзал бекаси.
🌹Сал дангаса, эринчоқ
🌹Чунки, гуруҳ эркаси.

🌷Соттини Боқивойдан,
🌷Айирмай, мудом ёзар.
🌷Байрамингиз муборак!
🌷Ижодкор дўст ДИЛОБАР!

🌹Мени "даҳо" санаган,
🌹Синглимиз ўзи "даҳо".
🌹Чёткий ёзиб ташлаган,
🌹Шиғирлари бебаҳо.

🌺 Гуруҳдаги жамики,
🌺 Аёлларга саломим!
🌺 Маъзур тутасиз дўстлар,
🌺 Тугаб қолди каломим.

💐 Ҳаётда тилагим шу,
💐 Бахт топингиз ҳақиқий.
💐 Ғирвонийни табриги,
💐 Чин юракдан, самимий.

🌸БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН АЗИЗ ВА МУҲТАРАМА АЁЛЛАР!🌸

🇺🇿 © Старший лейтенант БОСС Ғирвоний. 08/03/2021
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
🌸СЮРПРИЗ!!! (СИЗ УЧУН МАХСУС)🌸

🌹Д-урдона мисралар ёзасиз ҳардам,🌹

🌹И-мкон ҳам топасиз, ўқийсиз китоб. 🌹

🌹Л-оладек қизарган юзларингиз ҳам, 🌹

🌹О-мади ёрининг, ёнида офтоб.🌹

🌹Б-айрам қутлуғ бўлсин ижодкор синглим!🌹

🌹А-сло ғам кўрмангиз ёруғ дунёда.🌹

🌹Р-аҳмон ўзи сизни қўлласин, кўнглим🌹

🌹Х-онасидан чиққан ушбу ифода🌹

🌹О-рзулар кетмасин сира кўнгилдан🌹

🌹Н-ома ёзмоқ бўлди Ғирвоний дилдан. 🌹


🌷Билмадим, тўғри ёздимми ёки хато?
🌷Муҳими,

💐БАЙРАМИНГИЗ БИЛАН ИЖОДКОР ДЎСТИМ ДИЛОБАР УРОЛОВА!💐

🇺🇿Камоли эҳтиром билан: Абдулазиз Ғофуров.🇺🇿
🌸СЮРПРИЗ! (СИЗ УЧУН МАХСУС)🌸

🌹Ш-оиралар ичра бебаҳо,🌹

🌹А-руз вазни булбули бўлинг.🌹

🌹Ҳ-урматингиз бўлиб бир дунё,🌹

🌹Н-азмнинг энг зўр гули бўлинг.🌹

🌹О-зор кўрманг, қилинг табассум,🌹

🌹З-умрад каби бўлинг мафтункор.🌹

🌹А-сли табиатингиз масъум,🌹

🌹Х-алқим десин сизни, фидокор.🌹

🌹О-ддий бўлди табригим бугун,🌹

🌹Н-ур юзингиз яшнасин гулгун.🌹

🌷Оддий шеър билан бўлса-да, табриклаб қўйишни шараф деб билдим.🌷

💐БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ИЖОДКОР ДЎСТИМ!💐

🌸Энг яхши тилаклар ила:🌸

🇺🇿Абдулазиз Ғофуров.🇺🇿
🌸СЮРПРИЗ!!! (СИЗ УЧУН МАХСУС)🌸

🌹Х-иром айлаб шашмақом ноласиға,🌹

🌹А-лла айтур алпқомат боласиға.🌹

🌹З-умрад баҳор фасли айём таваллуд,🌹

🌹О-қибат кузни суяр аруси шуд.🌹

🌹Н-азми гулшан ичра ўткир қалами,🌹

🌹Р-остга рост, ёлғонга келур алами.🌹

🌹Е-нгил ҳикояси интернет аро,🌹

🌹З-ўр таассуф бирла ўқулур аё.🌹

🌹Г-ина қилмас Ғирвонийдек укадан,🌹

🌹И-лоҳо, рози бўл, Гули бекадан.

🌷Бор совғам шу. Камига қарздорман.🌷

💐БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК ОПАЖОНИМ!!!
💐ОИЛАНГИЗ, ЯҚИНЛАРИНГИЗ ВА МЕНИ БАХТИМГА САЛОМАТ БЎЛИШГА МАЖБУРСИЗ!!
💐ЯХШИ КАЙФИЯТ ПАСТАЯННИЙ ҲАМРОҲ БЎЛИБ, ЕЛИМДЕК ЁПИШИБ ОЛСИН!!!

🌷Самимий тилаклар ила укангиз:

🇺🇿БОСС ибн Абдулазиз Ғирвоний.🇺🇿

🌺08/03/2021🌺
~БАҲОНА~~~~~

--Эрта байрам, дадаси,
Олмайсизми совғалар?
Қизингиз ва мен учун,
Қилмайсизми ҳадялар?

--Чала пишган овқатинг!
Ич оғриди тун бўйи.
Энди уч кун ётаман,
Турмай жойдан шу куйи.

Ўтган йил онанг берган
Гул,чанг босган ҳойнаҳой.
Шуни артиб гулдонга,
Гўзал қилиб солиб қўй!

Улфатларим келганда,
Мақтанаман мен уни.
Сен хизматда бўласан--
Саккизинчи март куни!

© Зоҳида Маликова Исроиловна, 08/03/2021
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
Саккизинчи март бугун,
Байрамларнинг зўри бу.
Хотин-қизлар шодон-у,
Эркакларнинг шўри бу.

Неча йиллардан буён,
Нишонлаймиз биз ҳамон.
Чўнтакларимиз қуён,
Қийратгувчи бўри бу.

Кимгадир чексиз кувонч,
Кимгадир «божу-хирож».
Аёлларга (на илож),
Уйларимиз тўри бу.

Кимки буни билмаса,
Байрамни соз қилмаса,
Бирор совға олмаса,
"Эрнинг қаро ери” бу.

Саккизинчи март бугун,
Байрамларнинг зўри бу…

© Аптири тирнет.

Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
~~~~ҲАЗИЛ ЭМАС~~~~-

Ҳазиллашиш сиз билан
Ҳазил эмас, азизим,
Ахир ҳали керакдир,
Кўкармаган бу кўзим.

Майлийди-я бўлмаса,
Тўфон, довул-у бўрон.
Аммо отлан қочишга,
Бўлганида тўполон!

© Зоҳида Маликова Исроиловна, 08/03/2021
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
Навбаҳор-Сўғдиёна (0:1) ўйинидан сўнг.
==================
Яхшилаб тушуниб ол,
Сўзимни, Навбаҳорим!
Бир тийинга қимматсан,
Ўзимни Навбаҳорим!

Дастлабки ўйиндаёқ,
Меҳмондўстлик нимаси?
Назаримда рақибдан,
Бироз қўрқдинг, чамаси.

Шунча мухлис олдида,
Ютқазиб ўтирибсан.
Айтчи, ўзи сен қачон?
Ўйинни қотирибсан.

Неча йилки шу аҳвол,
Қолаяпсан қарғишга.
Бисотимда қолмади,
Мақтовли сўз айтишга.

Кечагина лубойин,
Ютамиз ҳақ дединг-ку?
Эҳ, Навбаҳор, Навбаҳор!
Ярим умрим единг-ку?

Бундан буён мен сенга,
Қандай ишонай энди.
Гол ўтказган вақтингда
Эвоҳ, кўзларим тинди.

Ўйинни ривожи йўқ,
Пасларинг ҳаммаси нол.
Шунданми рақибларинг
Осон уриб кетди гол.

Сўнгги сўзим: Навбаҳор!
Ўйнасан тузук ўйна.
Сени деб синиб кетди,
Уйда қанча тошойна.

П/С: Ўйин тугаши билан ёздим.

© Абдулазиз Ғофуров. 09/03/2021
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
~~~~~~ЛАТИФА~~~~~~

Улкан тимсоҳ дарёдан, 
Соҳилга сузиб келди. 
Кўзларин зўрға очиб, 
Чўзилиб, шундай деди: 

"Ойим айтган эди-я: 
" гиёҳвандни ема! "деб. 
Назаримда у мени, 
Ўйлагандир ҳамроҳ деб." 

© Зоҳида Маликова Исроиловна
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
"Дада битта саволим
бор" дер кичкина Вали.
Айтақол кутар мени,
Бир олам ишлар ҳали.

"Нега тўйларинг куни,
Ойим кийган оқ либос"?
Ўғлим, ахир оппоқ ранг,
Яхшилик, покликка хос.

Фарқин англадим, дада,
Фақат берманг адабим.
Билдим, сиз қора кийим,
Кийганингиз сабабин.

Дилобар Уролова.

Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
Чўпон ўз ити билан
Ўйнаб ўтирса шахмат.
Қўшниси келиб қолди,
Кўзида чуқур ҳайрат.

"-Қўшни итингиз бирам,
Ақлли ит экан-да.
Қаранг, одамдек шахмат
Ўйнашни биларкан-да?"

"Довдираманг қўшнижон,
Сизга нима бўляпти?
Шу итим ақллими?
3:1 га қоляпти.

БИГБОСС. 18/03/2021

Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
Замонавий масал.

Ўрмонда зўр ваҳима,
Шер ақлдан озибди.
Қуёнларни қулоғи,
Кесилсин деб ёзибди.

Ҳамма саросимада,
Ҳарёнга қочар бешак.
Буйруқни бажаришга
Ахир масъулдир эшак.

БИГБОСС. 17/03/2021

Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга ҳам улашинг. Улар ҳам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
Наврўз, бахор айёмингиз муборак бўлсин!

@Samigo_bot
Наврўзда☺️

Қувончларнинг чеки йўқ,
Бугун байрам тантана.
Ҳадебга жилмаяман,
Кайфият аъло яна.

Вой, роса икки соат,
Телефон қўлда бўлди.
Турли ҳил табриклардан,
Дилга табассум тўлди.

Табрик йўллаб ва олиб,
Кетиб қолди анча вақт.
Энди ишим қилмасам,
Гапни эшитаман нақд.

Мен ҳам анойи эмас,
Ажиб усул қўлладим.
Энг биринчи табрикни,
Хўжайинга йўлладим.

Шунданмикин арслоним,
Деди: "Асра ўзингни,
Кийгин янги кўйлагинг,
Бўя қошу-кўзингни.

Болаларни олиб бир,
Бориб келгин байрамга.
Келгунингча димлама,
Тайёрлайман айёмга".

Хўп, хўжайин бир зумда,
Сариштали этамиз.
Сўнгра болалар билан,
Айлангани кетамиз.

Бўлди қандай ажойиб,
Мана бўлди қандай соз.
Наврўз бахона бугун
Топамиз яна эъзоз.

Баҳор тақдим этади,
Кайфият ва сирли сўз.
Ҳар кунинг байрам бўлсин,
Ҳар кунинг бўлсин Наврўз!

© Дилобар Уролова, 21/03/2021
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher
Уйланаётган йигитга маслаҳат😉😉

Дўстим мана бугун сен,
Бир оила қурасан.
Шу билан бўйдоқликнинг,
Сафидан ҳам сурасан.

Сўнг ўрайди билдирмай,
Рўзғорнинг калаваси.
Тортмоққа бўласан шай,
Турмушнинг аравасин.

Гапу-гаштак, чойхона,
Бир муддат четга қўйгин.
Уч-тўрт кун дилдорингни,
Ҳуснига боқиб тўйгин.

Яхши-ёмон кунингда,
У энди сенга тиргак.
Дўстларинг борлиги бахт,
Лекин хотин ҳам керак.

Кийимларинг аскардек,
Тўғирлаб қўювчи у.
Чой узатса жилмайиб,
Юрагинг ўювчи у.

Дўстсиз ҳаёт-тузсиз ош,
Дўстга жонни тутамиз.
Уч кун рухсат, унданг сўнг,
Чойхонада кутамиз.

У-бу бахона билан,
Ростлайсан-да жуфтакни.
Мана биз сен тарафмиз,
Бақувват қил юракни.

Фақат асра гулингни,
Ўзга боғдан гул терма.
Аммо ҳечам ҳаётда,
Хотинга "повут" берма.

"Хўп бўлади" деб турсин,
Гапингни бошлашингдан.
Ҳаёлинг уқиб олсин,
Бир нигоҳ ташлашингдан.

Уйландим деб уйингдан,
Чиқмай ўтирма ундоқ.
Етти қадам ташласа,
Эркак бўлади бўйдоқ.

Ярим ҳазил, ярим чин,
Маслаҳатим тут ёдда.
Сенга олий тилагим,
Бахтли бўлгин ҳаётда.

Замон оғир деганлар,
Бориб тошини терсин.
Ниятим Аллоҳ сенга,
Тўрт ўғил, тўрт қиз берсин.

Дилобар Уролова, 22/03/2021
=====
Агар ёққан бўлса 👍 ни босинг ва бошқаларга хам улашинг. Улар хам каналга киришсин:
https://t.me/xazil_sher