ХAVFSIZLIK 🇺🇿
15.4K subscribers
403 photos
505 videos
845 links
Ватан, Шараф, Жасорат
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ жойларда ер майдонларининг ноқонуний сотилишига қарши тезкор тадбирлар ўтказмоқда

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Тошкент вилоятида ноқонуний валюта савдосининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Р.Қ. ва Л.С.лар олдиндан тил бириктириб бошқа бир фуқаро С.га 11 000 АҚШ долларини жами 125,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Тошкентда қалбаки валюталар савдосига чек қўйишди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда қалбаки пул, қимматли қоғозларни тайёрлаш ва улар билан муомала қилишни олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 3 нафар шахс олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога 6900 АҚШ долларини ноқонуний тарзда сотаётган вақтда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди. Шунингдек, мазкур купюралар қалбаки эканлиги ҳам фош бўлди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Наманган, Тошкент ва Сирдарёда гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ўзини трейдерлик фаолияти билан шуғулланаётганлигини маълум қилиб, молия-иқтисод соҳасида етарли билим ва тажрибага эга бўлмаган фуқароларни ишончига кирган ҳолда, уларнинг шахсий маблағларини ноқонуний ўзлаштириб келган масъулияти чекланган жамият фаолиятига чек қўйилди.

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Айрим Telegram-каналлар томонидан Термиз шаҳри атрофида Ўзбекистон ҳарбийлари Афғонистон ҳудудидан ракеталар билан ўққа тутилгани тўғрисида тарқатилаётган хабарлар мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Чегара қўшинлари берган маълумотга кўра, Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида ҳеч қандай ҳарбий фаоллик кузатилмаяпти, вазият барқарор.

Провокацияларга берилмаслигингизни сўраймиз.

Распространяемая некоторыми Telegram-каналами информация о якобы ракетном обстреле с территории Афганистана частей Вооруженных Сил Узбекистана в районе г.Термеза абсолютно не соответствует действительности.

По данным Минобороны и Пограничных войск Узбекистана, на узбекско-афганской границе никакой военной активности не наблюдается, ситуация стабильная.

Просим не поддаваться провокациям.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Kattaqo'rg'on" poligonida artilleriya mutaxasislarining navbatdagi amaliy o'quv mashg'ulotlari — Samarqand viloyati.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Қашқадарёда Сурияга кетмоқчи бўлган шахс ушланди
 
Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Китоб туманида яшовчи фуқаронинг Сурияга кетишининг олди олинди.
Хусусан, 1998 й.т. “Қ.Т.” 2020-2021 йиллар давомида Россия Федерациясида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими аъзолари таъсирига тушиб қолиб, уларни қўллаб-қувватлаган.
Жумладан, у “Tik-Tok”, “Likee”, “Instagram” ижтимоий тармоқларида шахсий профиллар очиб, унга халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган “Абу-Салоҳ”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Абдуллоҳ Бухорий”, “Содиқ Самарқандий” ва бошқаларнинг “жиҳод”, “ҳижрат” ҳамда “шаҳид”ликка чорловчи маърузаларини жойлаштириб, тарғибот ишларини олиб борган.
Шунингдек, 2021 йилнинг декабрь ойида РФдан доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан сўнг, ҳамқишлоқлари орасида ҳам оқим ғояларини фаол тарғиб қилган.
Бундан ташқари, “Қ.Т.” Суриядаги жангарилар билан алоқа ўрнатиб, уларнинг йўл-йўриқлари ҳамда кўрсатмалари асосида Россия ва Туркия орқали уларнинг сафига бориб қўшилишини режалаштирган.
Экспертиза хулосасига кўра, “Қ.Т.” томонидан тарқатиб келинган диний мазмундаги материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тарқатиш ва сақлаш тақиқланади.
Ҳозирда “Қ.Т.”га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
AntiFake_uz_огоҳлантиради

Бугун ахборотни саралаш долзарб аҳамият касб этмоқда. Боиси, виртуал оламда сохта, ёлғон хабарлар, суратлар, видеолар тарқалмоқда. Айниқса, сурат шаклдаги фейк ахборот тезда оммалашади. Кўп ҳолларда шундай суратлар ясалиб, тарқатилаяпти.

Баъзан фойдаланувчи бехос мазкур ёлғонни тарқатувчисига айланиб қолади. Шунинг учун суратларни ўзгаларга юборишдан аввал, суратларга диққат билан қараш, уни ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
«Умра» сафарига ноқонуний юбориш билан шуғулланган МЧЖ фош этилди

ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи масъулияти чекланган жамият томонидан тегишли рухсатномага эга бўлмасдан, фуқароларни «Тошкент-Дубай-Жидда» йўналиши орқали «Умра» зиёратига юбориш ҳолати аниқланди.

Хусусан, МЧЖ ходими Х.А. Наманган вилоятида яшовчи икки фуқаронинг ишончига кирган ҳолда уларни 6200 АҚШ доллари эвазига «Умра» сафарига жўнатишни ваъда қилиб, олдиндан 3100 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, МЧЖ офиси ва ходимларининг автомашиналари текширилганда, жами 116 нафар фуқаронинг хорижга чиқиш паспортлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, 66 нафар фуқарони «Умра» сафарига юбориш мақсадида улардан жами 162 минг АҚШ доллари олинганлиги ҳам маълум бўлди.

Таъкидлаш лозимки, МЧЖ ўз мижозларини Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони Қироллиги ўртасидаги давлат чегарасидан ўтказишда Марказий Осиё республикаларининг сохта фуқаролик паспортларидан фойдаланиш механизмини йўлга қўйган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан МЧЖ масъулларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Тошкент, Навоий ва Самарқанд вилоятларида ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Асакада хокимият бош юристконсульти қўлга олинди

Ўтказилган тезкор тадбирда Асака тумани ҳокимлигининг бош юристконсульти Х.Қ. товламачилик йўли билан фуқародан 1000 АҚШ доллари олаётганда қўлга олинди.

У “А” фермер хўжалиги иш юритувчисининг ишончига кириб, ушбу хўжаликнинг ихтиёрига берилган 20,2 гектар ер майдони бўйича “Б” фермер хўжалиги ўртасидаги Андижон туманлараро маъмурий судида апелляция тартибида кўрилаётган ишни вилоят судида ишловчи танишлари ёрдамида 1500 АҚШ доллари эвазига “А” фермер хўжалигининг фойдасига ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

Ҳолат юзасидан Департамент томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдогарларига суд ҳукми ўқилди

2021 йилнинг октябрь ойида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Давлат божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. “Т.У.” Наманган шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. “М.М.”дан 7504 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 45 млн. сўмга сотиб олган вақтида ушланган.

Шунингдек, “Т.У.”нинг автомашинасидан 158 дона “Тропикамид”, Чилонзор туманидаги яшаш хонадонидан эса 5617 дона “Селофен Залеплон”, 1492 дона “Тропикамид” ва 778 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситалари ҳам процессуал тартибда расмийлаштирилиб олинган.

Аниқланишича, “Т.У.”нинг буюртмасига кўра “М.М.” ушбу дори воситаларини ўзининг жиноий алоқалари орқали Қирғизистондан Ўзбекистонга контрабанда йўли билан ўтказиб, Тошкент шаҳрига олиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Т.У.” ва “М.М.”ларга нисбатан Жиноят Кодексининг 2511-моддаси 3-қисми (Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг ҳукмига кўра, “Т.У.” ва “М.М.”ларнинг ҳар бирига нисбатан 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси халқаро экстремистик гуруҳлар фаолиятига қўшилиб, уларнинг ҳаракатларида иштирок этаётган, миллий ва умуминсоний хавфсизликка рахна солаётган бир гуруҳ шахсларга нисбатан қидирув эълон қилинганлиги ҳақида огоҳлантиради!

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда 23,5 кг наркотик мусодара қилинди.

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿