ХAVFSIZLIK 🇺🇿
15.7K subscribers
446 photos
526 videos
880 links
Download Telegram
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
26 sentyabr – Davlat xavfsizlik xizmati organlari xodimlari kuni
———
26 сентябрь – Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
#tabrik
Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligi jamoasi O‘zbekiston Respublikasi Davlat xavfsizlik xizmati organlari xodimlarini kasb bayrami bilan samimiy muborakbod etadi!

Mamlakatimiz xavfsizligini, davlat manfaatlarini tashqi va ichki tahdidlardan himoya qilish, qonuniylikni mustahkamlash va qonun ustuvorligini ta’minlash, jinoyatchilik va huquqbuzarliklarning oldini olish kabi g‘oyat mas’uliyatli vazifalarni sharaf va sadoqat bilan ado etishda yanada kuch-g'ayrat hamda yangi muvaffaqiyatlar tilaymiz.

Facebook|Telegram |YouTube|Instagram|Twitter|Veb-sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️26 сентябрь - Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни!

🔹Тинчлик-хотиржамлик, фаровон ва осуда ҳаётни таъминлаш ҳар бир даврда, ҳар бир давлат учун энг муҳим вазифа бўлиб келган. Ўтмишда ҳам, бугунги кунда ҳам давлатнинг қудратли бўлишида, унинг мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишда махсус хизматларнинг ҳиссаси беқиёс бўлган.

❗️Ҳақиқат шуки – Ватан ҳимояси осон юмуш эмас.

‼️Зеро, бу шарафли йўлда ДХХ ходимлари мустаҳкам қалқон бўлишга тайёрдирлар!
Касб байрамингиз муборак бўлсин!

👉 @YHXX_UZ
T A B R I K N O M A

26-sentabr — Davlat xavfsizlik xizmati organlari xodimlari kuni.

Sana munosabati bilan sohaning barcha fidoyi va о‘z yurtiga sodiq xodimlarini samimiy muborakbod etamiz.

O‘zbekiston Respublikasining konstitutsiyaviy tuzumini, suverenitetini, hududiy yaxlitligini hamda boshqa davlat manfaatlarini tashqi va ichki tahdidlardan himoya qilish borasida olib borilayotgan barcha xayrli ishlarda soha xodimlariga ulkan muvaffaqiyatlar tilaymiz.

O‘zbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi

Telegram | LIVE |Facebook | Youtube |Instagram | Twitter | TV
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги жамоаси
соҳанинг барча ватанпарвар, фидойи, жонкуяр, профессионал ходимларини, фахрийларини касб байрамлари билан самимий қутлайди.

Ватанимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлигини таъминлашда Сизларга мустаҳкам соғлик, метин ирода, оилавий хотиржамлик тилаймиз.

Каналга уланиш — t.me/argos_uz
Бош прокуратура жамоаси барча Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини 26 сентябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этади.

===========

Коллектив Генеральной прокуратуры искренне поздравляет всех работников Службы государственной безопасности с 26 сентября - Днём сотрудников органов Службы государственной безопасности Республики Узбекистан.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
26 сентябрь - Давлат хавфсизлик хизмати органлари ходимлари куни!

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ Чегара қўшинлари ва Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда "Яллама" божхона постида ҳужжатларда "бўш" деб кўрсатилган машина юкхонасига 20 кг. "героин" яширилгани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Андижон вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрихон туманида яшовчи, 1980 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, кадастр тизимидаги танишлари орқали 8 сотих нотурар ер майдонини турар жой тоифасига ўзгартириб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 28 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари бошқа бир фермер хўжалик балансида бўлган 50 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, уни харидорга 117.500 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қўнғирот туманида яшовчи, 1959 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, давлат захирасида бўлган 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 85 млн. сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати

2024/2025-ўқув йилида Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясида бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга саралаш босқичи бошланганлигини эълон қилади.

Ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар 2023-йилнинг
10-октябридан 10-ноябригача Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг веб-сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин my.uzbmb.uz.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Кучли таъсир қилувчи моддалар савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, халқаро куръерлик жўнатмалари орқали хориждан кучли таъсир қилувчи моддаларни контрабанда қилиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, авиажўнатмалар орқали Хитой давлатидан косметика маҳсулотлари тайёрлашда ишлатиладиган восита номи остида юборилган 5 кг. “Прегабалин” моддаси тўхтатиб қолинди.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу кучли таъсир қилувчи модда 2000 ва 2002 йилларда туғилган 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тегишли эканлиги аниқланиб, улар ҳаракатланаётган, 1994 й.т. шахс бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди. Натижада, автомашина салонида бўлган 1500 дона “Прегабалин” ва 90 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, Тошкент шаҳрининг М.Улуғбек туманида улар ижарага олган хонадон кўздан кечирилганда, ушбу манзилда яширин лаборатория ташкил этилганлиги ва жиноий гуруҳ аъзолари бўлган – 2003 ва 2005 йилларда туғилган 2 нафар қиз кимёвий моддаларни аралаштирган ҳолда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини тайёрлаш ва бўш капсулаларга қадоқлаш билан шуғулланишлари маълум бўлди.

Мазкур хонадондан сотишга тайёрлаб қўйилган 376 дона “Прегабалин” капсуласи, 101 дона флаконда “Тропикамид”, 14 кг 150 гр. кучли таъсир қилувчи моддалари кукуни, 9 та полиэтилен қопда бўш капсула ва флаконлар, 20 литр хлорид кислотаси, электрон торози, кольба, миксер ва шприцлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда жиноий гуруҳнинг 6 нафар аъзосига нисбатан Жиноят Кодексининг 246 ва 251-1 моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik
Forwarded from Sarhad.uz
⚡️ Фарғона тумани чегара олди ҳудудида содир бўлган ҳолат юзасидан Чегара қўшинларининг расмий баёноти

Жорий йилнинг 16 октябрга ўтар кечаси Фарғона вилоятининг Фарғона тумани “Водил” аҳоли пунктида ўз хизмат вазифасини ўтаётган Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан “Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ҳаракатланиб келаётган маҳаллий фуқаролар А.М. ва О.Ю. исмли шахслар бошқарувидаги автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда кўрикдан ўтказилганида мазкур автотранспорт воситасининг салон қисмида мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилган товар-моддий бойликлари борлиги аниқланган.

Ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Чегара қўшинлари бўлинмасига бориш таклиф этилганида, фуқаролар А.М. ва О.Ю. ҳамда воқеа содир бўлган ҳудуд яқинида йиғилган уларнинг ўн нафарга яқин шериклари, спиртли ичимлик таъсирида ҳарбий хизматчиларнинг қонуний талабларига бўйсунмаганлар ва чегарачиларга фаол қаршилик кўрсатиб, уларга нисбатан куч ишлатишган.

Натижада ҳарбий хизматчилар турли кўринишдаги тан жароҳатларини олган. Қаршилик кўрсатаётган кучлар тенг келмаганлиги боис, чегарачилар фуқароларнинг ноқонуний ҳаракатларини тўхтатиш мақсадида огоҳлантирувчи ўқ узишига қарамасдан, улар ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатларини давом эттирганлар.

Огоҳлантиришдан тўғри хулоса қилмай, ҳарбий хизматчиларга фаол қаршилик кўрсатишда давом этган фуқароларнинг икки нафари қурол қўлланилиши натижасида воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

t.me/sarhad_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Тошкент вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида коррупцион ҳолатларга чек қўйилди

🟢 Батафсил

Каналга
аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ жамоаси “Динамо” спорт жамиятининг 32-спартакиадасида 1-ўринни эгаллади

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида яшовчи
3 нафар фуқаронинг Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилишларининг олди олинди.

Аниқланишича, улар ҳозирда жангарилар сафида бўлган “Абу Салоҳ”, “Абу Валид” ва “Аюб” лақабли шахсларнинг интернет тармоғида ёшларни террористик гуруҳларга қўшилишга чорловчи даъватлари таъсирига тушишган ҳамда оила аъзоларининг қаршилигига қарамасдан Сурияга кетишни мақсад қилишган.

Жумладан, фуқаро А.Ў. “Телеграм” мессенжерида “Абу Валид” билан алоқада бўлиб, унинг кўрсатмаси билан турли виртуал канал ва гуруҳлар очган ҳамда тарғибот ишларини олиб борган.

Кейинроқ, у маҳалладоши И.Д. билан тил бириктириб, Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти сафига қўшилишни режа қилишган.

Ўз навбатида, И.Д. яқин ўртоғи Ғ.Л.ни ҳам ўзлари билан кетишга кўндирган.

Таъкилаш лозимки, мазкур шахслар бошқаларнинг эътиборини тортмаслик мақсадида, хорижда мигрантларни иш билан таъминловчи хусусий бандлик фирмаси орқали Туркия давлатига бориб, сўнгра Сурияга ўтмоқчи бўлишган.

Ҳозирда мазкур 3 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Хорижга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, уни 16 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Америка Қўшма Штатларига ишлаш учун юборишини айтиб, олдиндан 3 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Ф.М. фуқаро Ж.К.нинг ишончига кириб, уни гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари ёрдамида  10 000 АҚШ доллари эвазига Америка Қўшма Штатларига ишга юборишини ваъда қилиб, олдиндан 3 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Forwarded from Sarhad.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹⚡️ Фарғона тумани "Водил" қишлоғида чегарачиларнинг 2 нафар фуқарога қурол қўллаганлиги сабаби очиқланди. Унга кўра, чегарада хуқуқбузарлар чегарачиларга нисбатан куч ишлатиб, тўсиқдан ўтиб кетишга уринган. Натижада чегарачилар қурол қўллашга мажбур бўлишган.

t.me/sarhad_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Kasb_bayrami_muborak

IIV Jamoat xavfsizligi departamentining yangi loyihasi

“Ichki ishlar o‘g‘loni”

🎤 Ravshan Sobirov
———
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг янги лойиҳаси

“Ички ишлар ўғлони”

🎤 Равшан Собиров

Telegram I YouTube I Instagram