ХAVFSIZLIK 🇺🇿
15.4K subscribers
445 photos
523 videos
876 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Фирибгарлик ҳолатига чек қўйилди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманида жойлашган “Чинор” ЙПХ масканида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилояти томон ҳаракатланаётган “Жентра” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган Фарғона туманида яшовчи, 1986 й.т., муқаддам судланган фуқаронинг қўл сумкасида 981 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Бошқа ҳолатда эса Қўқон шаҳрида яшовчи, 1971 й.т., муқаддам судланган фуқаро Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида ушланиб, ундан 1 кг. 76 гр. “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Аниқланишича, мазкур шахс тожикистонлик наркокуръерлар томонидан контрабанда йўли билан Тошкент вилояти ҳудудига ўтказилиб, хуфия жойга яшириб кетилган ушбу ажал оғусини Тошкент шаҳрига олиб кетаётган бўлган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона туманида яшовчи, 1997 й.т. фуқаро 495 гр. “гашиш” моддасини 5 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, Қирғиз Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган мазкур наркотикнинг ҳақиқий эгаси – Фарғона туманида яшовчи, 1997 й.т. бошқа шахс эканлиги аниқланиб, у ҳам қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда Чуст туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Жигули” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашина салонида бўлган Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи, 1999 й.т., муқаддам судланган аёлнинг қўл сумкасида 305 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, автомашинада Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 й.т., муқаддам судланган фуқаро ҳам борлиги маълум бўлди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу 3 нафар фуқаро Тожикистон Республикасидан келтирилган наркотик моддани Қўқон шаҳридан Наманган шаҳрига олиб кетаётганликлари аниқланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жинояти ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤖 Сунъий интеллектнинг яширин хавфлари
————
Хабарларда ёзилишича, сунъий интеллект инсон ҳаётининг турли соҳаларига тобора кўпроқ кириб бормоқда.
Унга кўра, сунъий интеллектнинг ривожланиши саноат инқилобига олиб келиши мумкин.
Бу эса ўз навбатида ҳаётни таниб бўлмас даражада ўзгартириши мумкин.

Бизнинг каналларимиз: 👇👇👇
💻 𝐼𝑛𝑠𝑡𝑎𝑔𝑟𝑎𝑚 | 📝 𝑇𝑒𝑙𝑒𝑔𝑟𝑎𝑚 | 🎞 𝑌𝑜𝑢𝑡𝑢𝑏
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Ер майдонларининг ноқонуний сотилишига чек қўйилди

🟢 Батафсил

___

СГБ: Пресечены факты незаконной продажи земли

🟢 Подробно

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларга чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ва вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, уни Андижон давлат тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 19 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур фуқаро ушбу пул маблағидан 16 минг АҚШ долларини Андижон давлат тиббиёт институтида декан ўринбосари лавозимида ишловчи шахсга бериши кераклиги маълум бўлиб, сўралган пулни олган вақтида у ҳам ушланди.
Шунингдек, мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган ушбу олий ўқув юртининг ўқитувчиси ҳам ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Юқоричирчиқ туманида яшовчи шахс 2 нафар фуқарони Чирчиқ давлат педагогика университетининг бошланғич таълим йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 12,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро давлат педагогика институти ходими 2 нафар фуқарони мазкур олий ўқув юртининг ҳарбий таълим факультетига ўқишга кириш учун бўладиган имтиҳонлардан ўтказиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва ИЖҚКД ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Гулистон туманида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс Фарғона вилоятида истиқомат қилувчи фуқарони Гулистон давлат университетининг жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 3900 АҚШ доллари ва 1 млн. 150 минг сўм олган вақтида ушланди.

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи, 1995 йилда Хоразм вилоятида туғилган шахс ўзганинг ишончига кириб, унинг ўғлини Қозоғистон Республикасидаги университетнинг 2-босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштириб, мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларидан бирининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1600 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси ва шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Forwarded from Prokuratura Departamenti
Навоий вилоятида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган оилавий корхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирида “O.С.” оилавий корхонаси раҳбари Л.Ҳ. ўз уйида майнинг крипто-активлари  қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, давлат ва жамият манфаатларига 984 млн сўм зарар етказганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Андижон вилоятида яшовчи, 1993 й.т. И.У. 2021-2022 йилларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида ишлаган даврида Суриядаги террористик ташкилот ёлловчиларининг таъсирига тушиб, уларнинг сафига бориб қўшилишни режа қилади.

Шу мақсадда И.У. бир неча бор Сурияга ўтишга уринади, лекин, турк чегарачилари бунга имкон бермайди. Аммо, навбатдаги уриниш вақтида у ҳарбийлар томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинади.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин ҳам ижтимоий тармоқлар орқали террористик ташкилот аъзолари билан алоқада бўлади.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича Бошқармаси томонидан амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида И.У.нинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар судининг ҳукмига кўра И.У. Жиноят Кодексининг 155-2 ва 244-2-моддалари билан айбдор деб топилиб, 8 йил 1 ой муддатга озодликдан махрум этилди.

Ҳурматли ота-оналар фарзандларингизни ёт ғоялар таъсирига тушиб, ўз келажакларини барбод қилишларига йўл қўйманг, огоҳ бўлинг!

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Ўзгаларнинг пул маблағларини ўзлаштиришга уриниш ҳолатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилояти Томди тумани ички ишлар бўлими профилактика инспектори давлат захирасига олинган ҳудудда таркибида олтин бўлган руда қазиб олиш учун шароит яратиб, ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан бўладиган рейд тадбирларидан огоҳлантириб туриш эвазига маҳаллий фуқародан 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Бухоро вилояти Когон тумани ички ишлар бўлими ходими фуқарога нисбатан ички ишлар органларига келиб тушган аризани ўзининг ваколатли ҳамкасблари орқали унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1300 АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.

Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда эса Давлатобод тумани давлат солиқ инспекцияси бош инспектори масъулияти чекланган жамиятнинг молиявий фаолияти юзасидан ўтказилган камерал солиқ текшируви натижасида МЧЖга 383 млн. сўмлик фойда солиғи қўшимча ҳисобланганлиги ва ушбу пул маблағи МЧЖ томонидан тўланиши кераклигини айтади.
Лекин, у солиқ ҳисоботларига ўзгартиришлар киритиш орқали ушбу суммани бартараф этиб бериш эвазига МЧЖ вакилидан 3 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Миллий гвардиянинг Андижон вилояти қўриқлаш бошқармаси Андижон туман бўлими сафдор ходими юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали фуқарони Миллий гвардия тизимига ҳарбий хизматчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
75 кг «прегабалин» кучли таъсир қилувчи моддасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона қўмитаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «прегабалин» кучли таъсир қилувчи моддасини почта жўнатмалари орқали хориждан олиб келиш ва қадоқлаб, сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, 2 та ҳолатда Хитой давлатидан 6 нафар Ўзбекистон фуқароси номига юборилган почта жўнатмалари кўздан кечирилганда, уларнинг ичида полиэтилен пакетларга солинган, оқ рангли, кукунсимон, ҳидсиз моддалар борлиги аниқланиб, экспертизадан ўтказилди.

Натижада, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 75 кг 373 граммни ташкил этиб, улар «прегабалин» кучли таъсир қилувчи моддаси эканлиги аниқланди.

Лекин, жўнатмаларга доир ҳужжатларда юк эгалари «прегабалин» моддасининг ҳақиқий номини яшириб, гўёки косметик хом-ашё сифатида кўрсатишган.

Тезкор тадбир давомида ушбу жўнатмаларни қабул қилиб олган вақтида жиноий гуруҳ вакили ушланди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, гуруҳнинг қолган 4 нафар аъзоси ҳам процессуал тартибда қўлга олинди.

Улар томонидан ижарага олинган хонадонда эса кучли таъсир қилувчи моддаларни қадоқлаш учун мўлжалланган кичик лаборатория борлиги аниқланди.

Ушбу манзилда «прегабалин» моддаси бўш капсулаларга қадоқланиб, сўнгра ижтимоий тармоқлар орқали унинг сотуви йўлга қўйилган.

Таъкидлаш лозимки, жиноий гуруҳдан олиб қўйилган 75 кг 373 гр «прегабалин» моддасидан 150 минг донадан ортиқ капсула кўринишидаги кучли таъсир қилувчи дори воситалари тайёрланиб, сотувга чиқарилганида кўплаб ёшларни заҳарлаши мумкин эди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон давлат университети ходими юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқарони мазкур олий ўқув юртининг “Биология” йўналишининг сиртқи бўлимига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Қарши шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс ўзганинг ишончига кириб, мансабдор танишлари ёрдамида уни Қарши давлат университетининг “Спорт” факультетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Бу йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбир ўтказишди.
Хусусан, Чирчиқ давлат педагогика университетининг бўлим бошлиғи 2 нафар фуқаронинг Россия Федерацияси олий ўқув юртидаги ўқишини ўзи фаолият юритаётган университетга кўчириб бериш ва 2 нафар фуқарога инглиз тилини билиш бўйича халқаро сертификат олиб бериш эвазига 10.100 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Бошқа ҳолатда эса Чирчиқ давлат педагогика университети ўқитувчиси фуқарони ушбу олий ўқув юртининг мактабгача ва бошланғич таълимда жисмоний тарбия йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Яна бир ҳолатда Қибрай туманида яшовчи эр-хотин ўзларининг танишлари ёрдамида фуқарони Чирчиқ давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3500 АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Ер майдонларининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

🟢 Батафсил


Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Ургут туманида 8,3 кг. “опий” гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Қўшни давлатлардан олиб келинган қарийб 11 кг. “опий” моддаси мусодара қилинди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Хориждан келтирилган 5 кг. 690 гр. синтетик наркотик моддалар мусодара қилинди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари! Бутун республика бўйлаб минглаб ўғил қизларни бирлаштирган, “Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида ўтказилаётган беллашув ҳал қилувчи паллага келди.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри босқичларида ғолиб бўлган хаваскор жамоалар энди пойтахтда жам бўлишади.

Бу галги воқеликнинг энг муҳим янгилигига эътибор қаратинг. Энди ДХХ кубоги учун қизлар ўртасида ҳам мини-футбол беллашувлари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг Республика босқичи 21 – 25 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида ҳар куни соат 08:00 дан старт олади. Финал 26 август куни соат 18.00 да “Жар” стадионида бошланади.

Бу янги иқтидорлар танлови, салоҳият ва ҳамжихатлик намойиши. Маҳалла юлдузларининг катта спорт сари дадил одими! Уларнинг профессионалларга хос шижоат, техника ва маҳоратига сиз ҳам гувоҳ бўлинг!

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Андижон вилоятида катта миқдордаги наркотик модда мусодара қилинди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿