ХAVFSIZLIK 🇺🇿
14.3K subscribers
398 photos
490 videos
825 links
Ватан, Шараф, Жасорат
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ  Фарғонада 30 кг дан ортиқ наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди.

ДХХ Фарғона вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда ўтказилган фаол тадбирлар давомида жами 30 кг.дан ортиқ (26 кг.га яқин "гашиш", 5 кг.га яқин "опий") моддалари аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. Ҳозирда мазкур холатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Психатроп моддалар савдоси билан шуғулланган 7 нафар шахсга ҳукм ўқилди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Бухорода давлатга 2,5 млрд сўм зарар етказган майнинг ферма аниқланди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Темир йўлда ўғирлик қилган шахслар 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

Хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Ангрен темир йўл йўналишида поездлар ҳаракати хавфсизлигига салбий таъсир қилувчи ўғирлик жинояти билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида яшовчи, 1995 й.т., муқаддам ўғирлик жинояти содир этганлиги учун судланган К.Ж., Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. С.С. ва Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1996 й.т. М.Ф.лар жорий йилнинг май ойида Тошкент вилоятидаги “Ақча-Облиқ” темир йўл бекатлари оралиғидан ўтувчи бетон устунлардаги юк ва йўловчи поездлар электровозларини юқори кучланишли электр энергияси билан таъминловчи симларнинг жами 140 метрини кесиб олиб, “Дамас” русумли автомашинага юклаб, олиб кетаётган вақтларида қўлга олинган.

Таъкидлаш лозимки, мазкур шахслар бунга қадар “Кучлик-Тўйтепа” темир йўл бекатлари оралиғидаги 87,5 метр электр симларини ҳамда “Оҳангарон-Ақча” темир йўл бекатлари оралиғидаги 100 метр электр симларини кесиб олиб, сотиб юборишган.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан К.Ж., С.С. ва М.Ф.лар Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси
3-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Жойларда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига карши тезкор тадбирлар ўтказилди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Самарқандда фуқароларни АҚШга юбормоқчи бўлган фирибгарларни қўлга олди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: “Опий” ва “гашиш” наркотик моддаларининг савдосига чек қўйилди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Самарқанд ва Фарғонада мансабдор шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ томонидан “Док-1 Макс” дори воситаси билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди
 
Сўнгги вақтларда республикамизда ўткир респиратор касалликларга чалинган болаларда “Док-1 Макс” сиропини ичиш натижасида ўлим ҳолати кузатилганлиги кенг жамоатчиликни хавотирга солди.
Ҳиндистон давлатининг “Marion Biotech Pvt. Ltd” компаниясига тегишли мазкур дори воситаcи мамлакатимизга “Quramax Medical” МЧЖ томонидан импорт қилиниб, савдога чиқарилган.

Таъкидлаш лозимки, препарат уй шароитида болаларга шифокор рецептисиз, ота-оналар томонидан мустақил ёки дорихона сотувчиларининг тавсияси билан шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг лаборатор ўрганишларига кўра, “Док-1 Макс” сиропининг таркибида мавжуд бўлган “этиленгликоль” моддаси бемор саломатлигида жиддий салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази хулосасига кўра, “Док-1 Макс” сиропи меъёрий ҳужжатда белгиланган талабларга жавоб бермайди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан “Quramax medical” МЧЖ ҳамда “Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази” МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3 моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахслар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Самарқандда 26 кг наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Бутун дунёда бўлгани каби Ўзбекистон Республикасида ҳам гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ вазият кескинлигича қолмоқда ва бу асосан мамлакатимизга наркотик моддаларнинг қўшни давлатлардан контрабанда йўллари орқали олиб келиниши билан характерланади.

Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-тожик” давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 20 кг 3 гр. “опий” ва 6 кг 5 гр. “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Самарқанд вилояти бўйича Бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
___

СГБ: В Самарканде изъято из незаконного оборота 26 кг наркотиков

В ходе оперативно-розыскных мероприятий, проведенных сотрудниками Управления Службы государственной безопасности по Самаркандской области совместно с военнослужащими Пограничных войск СГБ, выявлено и изъято в процессуальном порядке 20 кг 3 гр. «опия» и 6 кг 5 гр. «гашиша», оставленных неизвестными лицами вблизи участка «узбекско-таджикской» госграницы, проходящей по территории Булунгурского района.

В настоящее время по данному факту УСГБ по Самаркандской области возбуждено уголовное дело по статьям 246 и 273 Уголовного Кодекса.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаган

Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Тергов бошқармаси томонидан «Quramax Medikal» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси 4-қисми «а» банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш лозимки, Ҳиндистон давлатида ишлаб чиқарилган «Док-1 МАКС» ва «Амбронол» дори воситаларининг ножўя таъсири оқибатида, ҳозирга қадар «ўткир буйрак етишмовчилиги» ташхиси билан даволанган бемор болалар ҳаётдан кўз юмган.

«Quramax Medikal» МЧЖ томонидан мамлакатимизга импорт қилинган ушбу препаратлар «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ томонидан лаборатория синовларидан ўтказилган ҳамда уларга мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилган.

Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида аниқланишича, «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ масъул ходимлари томонидан меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат талаблари қўпол равишда бузилиб, ушбу дори воситалари белгиланган тартибда лаборатория синовларидан ўтказилмаганлиги натижасида, сифатсиз препаратларнинг сотувга чиқарилишига йўл қўйилган.

Жиноят иши доирасида «Quramax Medikal» МЧЖнинг 2 нафар раҳбар ходимлари ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖнинг 2 нафар масъул ходимлари гумонланувчи шахслар сифатида ДХХ Тергов ҳибсхонасига тегишли тартибда жойлаштирилган.

Кўрилган чора-тадбирлар натижасида «Quramax Medikal» МЧЖ томонидан Ҳиндистон давлатидан Ўзбекистонга импорт қилинаётган дори воситаларининг божхона назоратидан ўтказилиши тўхтатилди ҳамда мамлакатимиз дорихоналаридаги бундай препаратлар йиғиб олинди. Ҳозирда бу борадаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

«Quramax Medikal» МЧЖга тегишли дори воситаларини Ўзбекистонда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда соғлиқни сақлаш тизимидаги мутасадди ходимларнинг ушбу ҳолат бўйича амалга оширган ҳаракатларини текшириш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, шу ўринда, эҳтимолий салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, мазкур мавзуга оид текширилмаган ёки асоссиз маълумотларни тарқатмаслигингизни сўраймиз.

Каналга
аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
СГБ: не проводились в установленном порядке лабораторные испытания лекарственных препаратов «Док-1 МАКС» и «Амбронол»

Как ранее сообщалось, в настоящее время Следственным управлением Службы государственной безопасности Республики Узбекистан проводятся предварительные следственные действия по уголовному делу, возбужденному по пункту «а» части 4 статьи 186-3 Уголовного Кодекса в отношении ответственных лиц ООО «Quramax Medikal» и ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств».

Следует отметить, что из-за побочного действия лекарственных средств «Док-1 МАКС» и «Амбронол», произведенных в Индии, зарегистрирована смерть больных детей, лечившихся с диагнозом «острая почечная недостаточность».

Импортированные ООО «Quramax Medikal» указанные лекарственные препараты в нашу страну прошли лабораторные испытания в ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств» и на них были оформлены сертификаты соответствия.

В ходе предварительных следственных действий установлено, что ответственными сотрудниками ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств» при проведении лабораторных исследований данных лекарственных средств были грубо нарушены требования нормативно-правовой документации, в результате чего некачественные препараты были допущены к реализации.

В рамках уголовного дела 2 руководящих сотрудника ООО «Quramax Medikal» и 2 ответственных сотрудника ООО «Научный центр стандартизации лекарственных средств» в качестве подозреваемых лиц водворены в установленном порядке в Следственный изолятор СГБ.

Наряду с этим, приостановлено прохождение таможенного контроля, импортируемых ООО «Quramax Medikal» из Индии в Узбекистан лекарственных средств, а также из аптек страны изъяты аналогичные препараты. Работа по данному направлению продолжается.

Приняты необходимые меры по проверке соответствия процесса регистрации в Узбекистане лекарственных средств, принадлежащих ООО «Quramax Medikal», установленному порядку, а также действий уполномоченных сотрудников системы здравоохранения по данному случаю.

Уважаемые сограждане, в целях предотвращения вероятных негативных последствий, просим не распространять непроверенные или необоснованные сведения, связанные с данным случаем.

Подписывайтесь на канал👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Қарийб 361 млн. сўм миқдоридаги қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди

Валюта қимматликларини қалбакилаштириш ва муомалага киритиш мамлакатнинг иқтисодий хавфсизлигига бўлган таҳдидлардан саналади.

Ўз навбатида Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан бундай таҳдидларга қарши мунтазам равишда кураш олиб борилади.

Хусусан, ДХХ Навоий вилояти бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан Навоий шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада автомашина юкхонасида 100.000 сўмлик банкнотлардан иборат 221 млн. 100 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг жиноий шериклари бўлган Навоий ва Бухоро вилоятларида яшовчи 5 нафар шахс ҳам қўлга олинди ҳамда улардан жами 139 млн. 800 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинди.

Ўтказилган тезкор тадбир натижасида умумий қиймати 360 млн. 900 минг сўм бўлган қалбаки пулларнинг муомалага чиқарилишига чек қўйилди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Қалъамиз, қалқонмиз Ватан пойида": Ўзбекистон Қуролли Кучларига қарашли артиллерия бўлинмаларининг машғулотларидан.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Навоий вилоятида Тожикистондан келтирилган қарийб 5 кг наркотик модда мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда кўп босқичли тезкор тадбир ўтказилди.

Дастлаб Кармана туманида жойлашган «Самарқанд мунтазам» ЙПХ масканида «Спарк» русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Урганч туманида яшовчи, 1999 й.т., муқаддам судланган А.Б.нинг ёнида 992 гр. «гашиш» моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у наркотик моддани Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1996 й.т., муқаддам судланган Т.М.дан сотиб олганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди.

Ўз навбатида ушбу наркосавдогар ажал оғусини Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролардан харид қилганлиги аниқланди ва унинг иштирокида назорат остида олиш тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган аёл Х.Х. ва унинг турмуш ўртоғи, 1982 й.т. Х.Ф. 2 кг 966 гр. «гашиш» моддасини 21 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланди.

Бундан ташқари, тезкор тадбир давомида Булунғур туманида яшовчи, 1985 й.т. Х.М. ҳам 954 гр. «опий» моддасини Самарқанд шаҳрида сотаётган вақтида қўлга олинди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Наманганда катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ ҳамда божхона бошқармаси билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, “Тошкент – Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автомашина Поп туманининг Ғурумсарой қишлоғида тўхтатилди.

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унинг юкхонасида бўлган автомобиль шинаси ичида 1 кг 874 гр. “опий” моддаси борлиги ва у машинада йўловчи сифатида кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. фуқарога тегишли эканлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, ушбу ажал оғуси учинчи шахслар томонидан Тожикистон Республикасидан Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳудудига контрабанда йўли билан ўтказилган.

“Наманган – Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина эса Поп туманидаги “Наманган мунтазам” ЙПХ масканида тўхтатилди.
Автомашина кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи, 1970 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган фуқарога тегишли 901 гр. “опий” моддаси борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, ушбу наркотик модда учинчи шахслар томонидан Қирғиз Республикасидан Наманган вилоятининг Уйчи тумани ҳудудига ўтказилган.
Бошқа бир ҳолатда “Наманган мунтазам” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилган, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам судланган фуқаро бошқарувидаги “Лада Веста” автомашинасининг орқа эшиклари қопламаси ичига жойланган 4704 дона “Регапен” ва 1198 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг кўрсатмаси асосида Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1973 й.т. шахснинг яшаш хонадонидан 3130 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари тегишли тартибда олинди.

Мазкур ноқонуний ишга наманганлик қонунбузар фуқаронинг 1981 й.т., муқаддам судланган укаси ҳам аралашган ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари қирғизистонлик фуқаро томонидан Янгиқўрғон туманига ўтказиб берилган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ушбу шахсларга нисбатан ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Фарғона ва Сирдарё вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди

🟢 Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
РАСМИЙ МАЪЛУМОТ

ДХХ органлари томонидан фуқаро И.А.дан келиб тушган мурожаатга асосан, фуқаро Д.Х. ва бошқаларнинг «Telegram» мессенджеридаги «Kompromat.uzb» ва бошқа каналлар орқали амалга оширилган жиноятларга алоқадорликлари сабабли уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган ва хозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов давомида процесс иштирокчилари адвокат билан таъминланган.

Тергов жараёнларини олиб боришда уларнинг қонун билан белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланиши кафолатланади.

Ушбу жараён билан боғлиқ маълумотлар доимий равишда эълон қилиниб борилади.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿