ХAVFSIZLIK 🇺🇿
15.8K subscribers
449 photos
531 videos
886 links
Download Telegram
ДХХ: Қашқадарёда туман ҳокими ўринбосари ва марказий поликлиника бош шифокори ушланди

🟢Батафсил
______________

СГБ: В Кашкадарье задержаны заместитель хокима района и главврач центральной районной поликлиники

🟢Подробно

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Фарғонада экстремистик оқим тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилоятида яшовчи, 1998 й.т. “Р.Ш.” ўзининг уяли телефонидаги “Телеграм” мессенжерида аккаунт яратиб, у орқали диний мавзуга ихтисослашган каналларга аъзо бўлади.
Сўнгра ушбу каналларда жойлаштирилган халқаро террористик ташкилотлар ва диний экстремистик оқимларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган Содиқ Самарқандий, Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар ва бошқаларнинг “жиҳод”га чорловчи маърузаларини ҳамда “Туркистон ислом ҳаракати” террористик ташкилотига тегишли аудио-видеоматериалларни юклаб олади. Шунингдек, уларни Қўқон шаҳрида яшовчи танишларига ҳам тарқатади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахс қўлга олиниб, унинг мобил телефони процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, “Р.Ш.”нинг телефон аппарати хотирасида сақланган материаллар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган бўлиб, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида унинг маслакдошларини аниқлаш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Ertaga Xitoydagi Olimpiada oʻyinlarida yagona oʻzbekistonlik sportchining ilk chiqishi boʻlib oʻtadi. Keling, barchamiz vatandoshimizni qoʻllab-quvvatlaylik. Axir ulkan musobaqada mamlakatimiz shaʼnini yolgʻiz sportchi boʻlib himoya qilish oson ish emas.

Quyida sportchimizning ijtimoiy tarmoqdagi sahifasi: https://instagram.com/kamil.97ski

Sportchimizning sahifasiga obuna boʻlib, butun Oʻzbekiston aholisi u bilan ekanligini va uni ruhan qoʻllayotganini bildiraylik.
Forwarded from Нигоҳ
​​“Толибон” Афғонистоннинг шимолий вилоятларига 10 минг жангчи жўнатадими?

Интерфакс
яқинда “Толибон” Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегарадош вилоятларга замонавий қурол-яроғ ва техникалар билан қуролланган 10 минг жангчи жўнатаётганини маълум қилган эди. Бунга асос — “Толибон” қуролли кучлари бош штаби раҳбари Қори Фасиҳуддин Фитратнинг твиттердаги саҳифаси.

Манбаларимизга кўра, бу хабар ёлғон, чегарамиз томон ҳеч қандай қўшинларнинг ҳаракати кузатилаётгани йўқ.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг декабрь ойида “Толибон” вакиллари армия бош штаби раҳбари Фитратга тегишлилиги айтилган твиттердаги саҳифа сохта экани ҳақида хабар берган эди.

— — —

Направит ли «Талибан» 10 тысяч боевиков в северные провинции Афганистана?

Недавно Интерфакс заявил, что движение «Талибан» направляет в граничащие с Таджикистаном и Узбекистаном провинции 10 тысяч вооруженных современными оружием и техникой боевиков. Основастраничка начальника генштаба вооруженных сил талибов Кари Фасихуддин Фитрат в твиттере.

Согласно нашим источникам, данная новость является фейковой, никаких стягиваний войск к нашим границам не наблюдается.

К тому же, еще в декабре прошлого года представители талибов заявили, что страница в твиттере, приписываемая командующему армией Фитрату, является фейковой.

👉@nigoh_01
ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва божхона ходимлари томонидан 230 кг. героинни олиб киришга бўлган уриниш фош қилинди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
​​ДХХ: «Ислом Давлати» террористик ташкилоти аъзоси олиб келинди

1969 йил Хива шаҳрида туғилган фуқаро «Д.У.» ўғли - 1994 й.т. «Д.Х.» билан биргаликда 2009-2015 йилларда Россия Федерациясида меҳнат мигранти сифатида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотлар аъзоларининг таъсирига тушиб қолади.
Натижада, 2015 йилнинг сентябрь ойида ота-бола ўзларининг шахсини ошкор қилмаслик мақсадида Тожикистон Республикасининг сохта паспортини расмийлаштириб, Туркия орқали Сурия давлатига боришади ҳамда «Ислом Давлати» халқаро террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилиб, жанговор ҳаракатларда иштирок этишади.
Кейинроқ «Д.У.» Суриядан МДҲ давлатларидан бирига қўпорувчилик ҳаракатларини амалга ошириш мақсадида қайтиб келади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимларининг хорижий ҳамкорлар билан биргаликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида «Д.У.» ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.
Таъкидлаш лозимки, қўлга олиш вақтида «Д.У.» фаол қаршилик кўрсатган бўлса, кейинги жараёнларда у ўзининг «жиҳод» қилиш борасидаги қарашларидан воз кечмаганлигини билдирган.
Ҳозирда «Д.У.»га нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, «Д.У.»нинг ўғлига нисбатан қидирув эълон қилинган.


СГБ: Член террористической организации «Исламское Государство» доставлен в Узбекистан

Уроженцы г.Хива «Д.У.», 1969 г.р. и его сын «Д.Х.» 1994 г.р., в период пребывания на заработках на территории Российской Федерации с 2009 года по 2015 год, посредством социальных сетей попали под влияние вербовщиков международных террористических организаций.
В результате, в сентябре 2015 года отец и сын, в целях скрытия своих личностей, оформили поддельные паспорта Республики Таджикистан и через Турцию выехали в Сирию с последующим примыканием в ряды членов международной террористической организации «Исламское Государство», где принимали участие в боевых действиях.
Позже «Д.У.» выехал из Сирии в одну из стран СНГ для совершения подрывных действий.
В результате оперативно-розыскных мероприятий, проведенных сотрудниками Службы государственной безопасности совместно с зарубежными партнерами, «Д.У.» задержан и доставлен в Узбекистан.
Следует отметить, что при задержании «Д.У.» оказал активное сопротивление, и в дальнейшем выяснилось, что он не отказался от намерений по совершению «джихада».
В настоящее время ведутся следственные действия в рамках уголовного дела, возбужденного в отношении «Д.У.», по соответствующим статьям Уголовного Кодекса.
Также, его сын «Д.Х.» объявлен в розыск.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақалар ўтказилди

Мамлакатимизда “Ёшларга оид Давлат сиёсати” доирасида ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш борасида бир қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Қорақалпоғистонда қурилиш соҳасида 30 млрд. сўм талон-тарож қилинган ҳолатлар аниқланди

«2018 йилдаги инвестициявий ва инфратузулмавий лойиҳалар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-3507-сонли Президент Қарорига мувофиқ, 2018-2021 йилларда Нукус давлат педагогика институтининг ўқув биноларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш учун 54,3 млрд. сўм ажратилиши режалаштирилган.
2018 йилда ўтказилган тендерда «Jayhun Universal Qurilish» МЧЖ ғолиб чиқиб, у томонидан 2021 йилнинг сентябрь ойига қадар барча ишлар амалга оширилиши керак бўлган.

Аммо, зарур маблағлар давлат бюджетидан ажратилганига қарамасдан, режалаштирилган ишлар белгиланган муддатда якунига етмаган.
Аниқланишича, пудратчи «Jayhun Universal Qurilish» МЧЖ ва буюртмачи ҳисобланган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахслари ўзаро тил бириктирган ҳолда, тегишли ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан 12,7 млрд. сўм миқдордаги пул маблағларини талон-тарож қилишган.

Аниқланган ҳолат юзасидан «Jayhun Universal Qurilish» МЧЖ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа ҳолатда эса буюртмачи «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компанияси Қорақалпоғистон филиали ва 7 та пудратчи ташкилотлар мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, 2020 йилда Қорақалпоғистон Республикасида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратилган бюджет маблағининг 17,5 млрд. сўмини талон-тарож қилганликлари аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳам қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Айрим ноисломий диний ташкилотларнинг миссионерлик ва прозелитик ғояларига алдов йули билан кириб қолманг. Бошқа динга ёлғон йўл билан ўтказиш ёки жалб этиш тўғрисидаги қонунчиликни бузган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Сўнгги йилларда республикамизда барча соҳаларда бўлгани каби диний-маърифий йўналишда ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда виждон эркинлиги ҳуқуқини таъминлаш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, буюк аждодларимиз қадамжоларини обод қилиш, бой тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилиш, диний соҳада малакали кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини йўлга қўйиш бўйича салмоқли ишлар олиб борилмоқда.

Афсуски, охирги вақтда ижтимоий тармоқларда баъзи мутаассиб шахслар, айрим ҳолларда эса диний соҳа вакиллари томонидан ҳам Ўзбекистоннинг дин соҳасидаги ягона давлат сиёсатини нотўғри тушуниш ва баҳолаш, янгиликларни ўз манфаатларига мослаб талқин қилиш, воқеликни бўрттириб кўрсатиш, инсонлар фикрида нохолис муносабатни шакллантиришга бўлган уринишлар кузатилмоқда.

Биринчидан, шуни унутмаслик керакки, биз дунёвий, ҳуқуқий демократик, кўп миллатли ва турли конфессияли жамиятда яшаймиз.

Иккинчидан, Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда ҳеч қайси динга ёки диний эътиқодга бошқаларига нисбатан бирон-бир имтиёз ёки чеклашлар белгиланишига йўл қўйилмаслиги қатъий белгилаб қўйилган.

Учинчидан, турли миллат ва конфессия вакиллари истиқомат қиладиган жамиятда қонун билан ўрнатилган ва ижтимоий келишув асосида тартибга солинадиган муносабатларга қарши ҳар қандай турдаги ножоиз хатти-ҳаракат, гап-сўз ва саъй-ҳаракат – турли динларга эътиқод қилувчи аҳоли орасида тушунмовчиликлар юзага келишига ҳамда дискриминация ва турли муаммолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида давлат идоралари масъул ходимлари томонидан Ўзбекистоннинг дунёвий, ҳуқуқий демократик давлат тамойилларидан келиб чиқиб, жамиятда қонун устуворлиги эслатилган чиқишларига нисбатан айрим шахслар, шу жумладан, диний соҳа вакиллари турли муносабат билдирмоқдалар.

Шу ўринда, таъкидлаш лозимки, Адлия вазирлиги мамлакатда диний ташкилотларни рўйхатга олувчи ягона ваколатли давлат органи ҳисобланади ҳамда диний ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунчилик ҳужжатлари талаблари ва ўз устави қоидаларига риоя этиши устидан назоратни олиб боради.

Ўзбекистон Республикаси “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида республикамизда виждон эркинлигини таъминлашнинг асосий устуворликлари санаб ўтилган. Ушбу моддада қуйидагилар келтирилади: фуқароларнинг динга муносабатидан қатъи назар, диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўймаган ҳолда, уларнинг виждон эркинлигига бўлган ўз ҳуқуқларини амалга ошириши учун тенг шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, жамоат тартибига, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг соғлиғи ва ахлоқига, ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид солувчи диний ғоялар ҳамда қарашларнинг сингдирилиши ва тарқатилишига қарши курашиш қатъий белгилаб қўйилган.

Шунингдек, мазкур Қонуннинг 7-моддасига биноан, давлат турли динларга эътиқод қиладиган ва уларга эътиқод қилмайдиган фуқаролар, турли динларга мансуб диний ташкилотлар ўртасида ўзаро муроса ва ҳурмат ўрнатилишига кўмаклашади, диний ақидапарастлик ҳамда экстремизмга, муносабатларни қарама-қарши қўйиш ва кескинлаштиришга, турли конфессиялар ўртасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга йўл қўймайди.

Хулоса ўрнида, фуқароларимиздан диний мавзу ўта хассос эканини эътиборга олиб, Интернет ва ижтимоий тармоқларда диний масала ҳамда давлатнинг дин соҳасидаги позициясига муносабат билдирганда холис бўлиш, айни вақтда, давлатнинг дунёвий демократик тамойилларини қатъий ёдда тутган ҳолда шахсий қарашларини оммавий муносабат сифатида талқин қилмасликларини сўраб қоламиз!

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Одоб-ахлоқ комиссиясининг навбатдаги йиғилиши тўғрисида ахборот

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда баъзи имом домлаларнинг диний эътиқод мавзусида билдирган фикрлари турли муҳокамаларни келтириб чиқарди.

Таъкидлаш жоизки, алоҳида диний ходимларнинг шахсий фикри Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий муносабатини ифода этмайди.

Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ва амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этишни Ўзбекистон мусулмонлари идораси доимо қўллаб-қувватлайди. Айни вақтда диний соҳа ходимлари ҳам ўрнатилган қонун-қоидаларга сўзсиз амал қилиб келадилар ва шундай бўлиб қолади.

Аввал маълум қилинганидек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ички меъёрий ҳужжатлари ва буйруқларида диний соҳа ходимларига жамоат олдида, оммавий ахборот воситаларида салбий мазмундаги кескин мунозараларга сабаб бўлувчи чиқишлар қилмаслик талаби қатъий белгиланган.

Зеро, меҳроб муқаддас жой бўлиб, бу ерда воизнинг шахсий талқини асосида билдирилган фикрлар диндорлар томонидан фатво сифатида қабул қилинади.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Одоб-ахлоқ комиссияси чақирилиб, сўнгги вақтда ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлаётган масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишда имом-хатибларга жамиятда ихтилоф келтириб чиқарувчи мавзуларни масжид меҳробида туриб муҳокама қилмаслик, ваъз-насиҳатларда одоб-ахлоқ, диний-маърифий қадриятларни асраб-авайлаш, ибодатларни тўғри ва мукаммал адо этиш бўйича мўмин-мусулмонларга йўл-йўриқ кўрсатиш ҳақида тушунтириш берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги барча масжид ходимлари эл-юрт манфаати ва фаровонлиги йўлида муқаддас динимиз буюрган амри маъруф ва наҳйи мункарда, жумладан, жамиятда учраб турадиган айрим ижтимоий иллатларга қарши маърифий тарғибот олиб боришда бардавом эканини маълум қилади ҳамда ушбу йўналишда давлат ва жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик муносабатлари мавжудлигини таъкидлайди.

Бунинг ёрқин далили сифатида шу кунларда таниқли уламоларимиз Тошкент шаҳридаги масжидлар ва бошқа турли ташкилотларда амалга ошираётган маърифий-тарбиявий суҳбатларни мисол келтириш мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси диний соҳа ходимларини жамоавий ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишларда амалдаги қонунчиликка риоя этишга, амри маъруф ва наҳйи мункарни Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатлари асосида олиб боришга чақиради. Фуқаролардан эса бундай мавзуларни ғаразли мақсадларда ижтимоий тармоқларда оммалаштирмасликни сўрайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Коррупция-тараққиёт кушандаси

🟢Манба

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ жойларда гиёҳванд моддалар савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бир гуруҳ зўравонларга нисбатан чора кўрилиб, жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланди

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ҳудудларда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларининг олдини олди

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Forwarded from AntiFake.uz
UZ: Ижтимоий тармоқлар ва Telegram каналларида Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси расмий веб-сайтига хакерлик ҳужуми уюштирилгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд👆

RU: В социальных сетях и мессенджере Telegram распространяется информация о том, что якобы веб-сайт Посольства Республики Узбекистан в Украине подвергся хакерской атаке. Данная информация не соответствует действительности.

‼️ Напоминаем Вам об ответственности за распространение недостоверной информации 👆

FacebookInstagramTwitterTelegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда фирибгарлик ва одам савдоси билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида яшовчи, 1990 й.т. шахс ушбу туманда истиқомат қилувчи, 1998 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, уни Америка Қўшма Штатларига юбориш ва у ерда ишга жойлашувида ёрдам беришини айтиб, 35 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚК департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулдан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
​​Ахборот уруши пайтидаги муҳим эслатмалар:

1. Ҳар қандай уруш кун келиб тугайди.

2. Ҳар бир халқ турли вакиллардан ташкил топган. Қолаверса, урушда уларнинг бари қатнашмайди - шундай экан, ҳаммани бирданига ҳақорат қилманг.

3. Сиёсатчилар барибир бир тўхтамга келишади ва ўшанда “ғоявий рақибларингиз” устидан тўкиб юрган мағзавангиз ўз чўнтагингизда қолади.

4. Уруш пайтида ҳамма ёлғон гапиради. Ишончингиз 100% комил бўлмаган (ёки тасдиқлай олмайдиган) маълумотларни тарқатманг. Агар бирор нарса ёзмоқчи бўлсангиз, фақат ўз кўзингиз билан кўрган нарсаларингизни ёзинг. Шуниси тўғрироқ. Қолганлари бу ёлғонлар иштирокчисига айланиш демакдир.

5. Агар сиз сиёсат ҳақида ўз муносабатингизни билдирмоқчи бўлсангиз, буни ҳеч кимни ҳақорат қилмасдан амалга оширсангиз ҳам бўлади.

6. Сиз бирор одамнинг фикри ёқмаса, лекин бу ҳақида жудаям айтгингиз келаётган бўлса - ўша фикр ҳақида ичингиздагини айтинг, фикр эгаси ҳақида эмас.

7. Сизга таниш бўлмаган одамлардан нафратланиш - бу патология.

8. Одамлар ўртасидаги муносабатлар, ҳатто оила ёки меҳнат жамоаси даражасида ҳам жуда мураккаб. Давлатлар ўртасида эса бу янада қийинроқ. Фақат аҳмоқлар учун барчаси оддий ва тушунарли кўриниши мумкин. Хулоса чиқаришга шошилманг - ахир сиз ҳам аҳмоқ бўлишни истамассиз?

9. Энг асосийси Инсон бўлинг ва 1-бандни доимо эсда тутинг.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿