ХAVFSIZLIK 🇺🇿
15.9K subscribers
446 photos
528 videos
882 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ер майдонларининг ноқонуний сотилишига қарши тадбирлар ўтказди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бекобод шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассиси ўзганинг ишончига кириб, муқаддам бир неча бор судланган қариндоши билан биргаликда ундан ноқонуний равишда 128 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Қўқон шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. ва А.И.лар қалбаки валюта қимматликларини муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ж.га қалбаки 4 700 АҚШ долларини 2 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Forwarded from Yusup Kabuljanov
Қозоғистондаги воқеалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти

Қардош Қозоғистонда кечаётган сўнгги воқеалар Ўзбекистонда хавотир билан қабул қилиниб, ушбу мамлакатдаги вазият ривожи диққат билан кузатиб борилмоқда.

Ишончимиз комил, донишманд Қозоғистон халқи мамлакатда беқарорлик авж олишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқади.

Қозоғистон халқи ўзаро ҳамжиҳатликни сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш ҳамда юзага келган муаммоларни ўзи мустақил ҳал қилиш учун етарли қатъият ва иродага эгалигига ишонамиз.

Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи, миллат фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини чексиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди.
Forwarded from Нигоҳ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчилар учун қандай янги қоидалар кучга кирмоқда?

Бу ҳақда батафсил маълумот видеода👆

👉 @nigoh_01
Forwarded from Нигоҳ
​​Қозоғистондаги вазият ҳақида

Қозоғистонда дастлаб газ нархи ошишидан норозилик баҳонасида бошланган намойишлар охир-оқибат тартибсизликка айланиб кетди. Aгрессив оломон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарата ўқ узмоқда, босқинчилик ва ўғриликлар уюштирмоқда, фуқароларнинг шахсий автомашиналарига ўт қўймоқда.

Булар энди намойишчилар эмас, балки мародёрлар, қароқчилар ва бандитлар. Давлатчилик, тартиб ва хавфсизлик бузилмоқда.

Буларнинг барчаси мамлакатдаги тартибсизлик ва беқарорликка олиб келади, бунинг натижасида ҳар қандай сиёсий қарашлардан қатъи назар, барча қозоғистонликлар жабр кўради. Ҳозир ҳам ўша Олмаотада одамлар уйларини тарк этишдан қўрқишмоқда, қуролланган безорилар кўчаларни айланиб юришибди, отишмалар эшитилмоқда, қурбонлар бор. Дўконлар, банклар, аэропортлар, кўплаб касалхоналар ёпилган.

Мамлакатда кимнингдир қонли сценарийси амалга оширилаётгани кўриниб турибди. Бу нимага олиб келади? Демократия, адолат, яхши ҳаётгами?

Бир неча кун давом этган воқеалар иқтисодиётга жиддий зарба берди. Корхоналар, шу жумладан, ўта муҳимларининг фаолияти тўхтатилди, саноат занжирлари бузилган, инвесторлар энди беқарорликка сармоя киритишлари даргумон.

❗️ Оқибатда оддий одамлар ишсиз, озиқ-овқат манбаларидан маҳрум бўлади, жиноятчилик билан боғлиқ вазият янада оғирлашади. Бир сўз билан айтганда, қозоғистонликлар кўпроқ муаммоларга дуч келишади: эртами-кечми бузғунчилик оқибатларини бартараф этиш ортидан ривожланиш учун қимматли вақт йўқотилади.

Қозоғистондаги вазиятдан ҳамма хулоса чиқариши керак. Хаос муаммони ҳал қилмайди. Бирорта ҳам "рангли инқилоб" фаровонликка олиб келмаган.

Фақат оломоннинг талабига кўра маош ва пенсияларни ошириб бўлмайди, иш ўринлари яратиб бўлмайди. Ким ва нимани ваъда қилмасин, ҳеч кимнинг сеҳрли таёқчаси йўқ.

Иқтисодий фаровонлик машаққатли, изчил ислоҳотларга асосланади. Уларни амалга ошириш учун тинчлик, барқарорлик ва ҳамжиҳатлик зарур.

❗️ Aфсуски, бошқа рецептлар мавжуд эмас.

👉 @nigoh_01
ДХХ Чегара қўшинларида устоз-шогирт анъаналари давом эттириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирининг ташаббуси билан Оҳангарон туманида жойлашган умумтаълим мактабларида “Ватанга хизмат-олий фазилат” мавзусида “Уч авлод учрашуви ўтказилди”.

Унда ДХХ Чегара қўшинлари фахрийлар кенгаши аъзоси, истефодаги майор А.Ишанкулов иштрок этиб, узоқ йиллик фаолияти, эришган ютуқлари, ҳарбий соҳанинг ўзига яраша қийинчиликлари хусусида бафуржа гапириб ўтди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизматининг “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейини бориб кўрди. У ерда яратилган шароитлар билан танишиб, ўқувчилар билан суҳбалашди.
– Сизлар янги Ўзбекистоннинг қанотисизлар. Бу қанотлар нима билан кучли бўлади? Билим билан! - деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари Амир Темур номидаги Давлат хавфсизлик хизмати академияси фаолияти билан ҳам танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей “Темурбеклар мактаби” Службы государственной безопасности и осмотрел созданные условия.
- Вы - крылья нового Узбекистана. Что делает эти крылья сильными? Знания! – сказал Президент в беседе с учащимися.
Глава государства ознакомился также с деятельностью Академии Службы государственной безопасности имени Амира Темура.

#Mirziyoyev #tanishuv #harbiytalim #Temurbeklarmaktabi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Маълум қиламизки, жорий йилнинг 7 январь куни, соат тахминан 15.00ларда Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчаси бўйлаб 1976 йилда туғилган, кучли даражадаги маст ҳолатида бўлган, фуқаро А.А. бошқарувидаги “Malibu” автотранспорти, шу ерда хизмат ўтаётган ЙҲХ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, ўзгаларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солган ҳолда қочишга уринган.

Ходимлар, ҳайдовчининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида юзага келиши мумкин бўлган оғир оқибатларни олдини олиш мақсадида, белгиланган тартибда ўқ-отар қуролини қўллаганлар.

Натижада автотранспорт воситаси мажбурий тўхтатилиб, ҳайдовчи зарарсизлантирилган. Қурол қўлланилиши натижасида ҳеч ким жароҳатланмаган.

Ҳозирда, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
​​“Ислом давлати” террористик ташкилоти тарафдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи, 2003 й.т. “У.М.” Интернет тармоғи орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиши натижасида, Суриядаги “Ислом давлати” халқаро террористик ташкилоти аъзолари сафига қўшилиш мақсадида 2021 йилнинг апрель ойида Туркия давлатига боради. Лекин, у ердан Сурия ҳудудига ўта олмагач, сентябрь ойида доимий яшаш манзилига қайтиб келади.

Сўнгра Қўқон шаҳри ва Учкўприк туманида истиқомат қилувчи яқин алоқаларидан иборат яширин “жамоат” тузиб, улар орасида “Ислом давлати” террористик ташкилоти ғояларини тарғиб қила бошлайди.

Аниқланишича, мазкур шахс ўзининг уяли телефон аппарати орқали ижтимоий тармоқлардаги ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган аудио ва видео материалларни тинглаб, томоша қилиб, уларнинг таъсирида “жамоат” аъзолари орасида “жиҳод” ҳамда “шаҳид”ликка чорловчи аудиосуҳбатлар олиб боради.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг экспертиза хулосасига кўра, “У.М.”нинг уяли телефон аппарати хотирасидаги маълумотлар ўзининг моҳияти ва мазмуни, уларда илгари сурилган ғоялар жиҳатидан Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлиги ва тартибига таҳдид солувчи материаллар сирасига кириб, ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган ҳисобланади.

Таъкидлаш лозимки, ушбу маълумотларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланади.

Ҳозирда “У.М.” ва унинг алоқаларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмокда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
♻️Чегараларимизни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
“Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик гуруҳи тарафдори хорижда ушланди

1987 йил Сурхондарё вилоятида туғилган “Ж.Х.” 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Россия Федерациясининг Краснодар ўлкасида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали Сурия давлати ҳудудидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик гуруҳи аъзолари билан мулоқотга киришиб, уларнинг таъсирига тушиб қолади.

Натижада “Ж.Х.” экстремистик оқимлар ва террористик ташкилотлар ғоявий раҳнамоларининг “жиҳод”га чорловчи материалларини ўзининг яқин танишлари орасида тарғиб қила бошлайди.

Шунингдек, у жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Сурияга кетмоқчи бўлган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Янгийўл туманида хорижий ОТМга ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Х. А.И. билан ўзаро тил бириктириб, Ш.Р.нинг ишончига кириб, уни дастлаб Қирғизистон Республикаси Ош давлат университетига ўқишга киритиб қўйиб, биринчи курсни тамомлагач юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2-курсни Тошкент давлат фармацевтика институтига кўчириб беришни 10 000 АҚШ долларига келишиб, олдиндан 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿