ХAVFSIZLIK 🇺🇿
15.5K subscribers
403 photos
508 videos
848 links
Ватан, Шараф, Жасорат
Download Telegram
Каттақўрғонда тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган халқ таълими бўлими мутахассиси ушланди

ДХХнинг Каттақўрғон шаҳар ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, Каттақўрғон тумани халқ таълими бўлими мутахассиси А.Ш. “L.S.” МЧЖ томонидан тумандаги умумий ўрта таълим мактабида амалга оширилган 300 млн сўмлик жорий таъмирлаш ишларини бажарилганлиги ҳақидаги далолатномани ХТБ мудирига тасдиқлатиб бериш эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Янгибозор туманида тадбиркорнинг 197,8 млн сўмини қўлга киритган мудирнинг кирдикорлари фош этилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Янгибозор туманида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Х.Д.” МЧЖга қарашли марказий дорихона собиқ мудири Б.Х. дори-дармонлар сотувидан тушган 197,8 млн сўмни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Ўзбекистон ҳарбий делегацияси “АрМИ-2022” Халқаро армия ўйинларининг I режалаштирувчи конференциясида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси бошлиғи полковник Шавкатбек Мамажонов раҳбарлигидаги мамлакатимиз ҳарбий делегацияси жорий йилнинг 22-24-декабр кунлари Россия томонининг таклифига биноан Россия пойтахти Москва шаҳрида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги томонидан ташкил этилган “АрМИ-2022” Халқаро армия ўйинларининг I режалаштирувчи конференциясида иштирок этди.

Тадбирда 🇦🇿Озарбайжон, 🇩🇿Алжир Халқ Демократик Республикаси, 🇦🇲Арманистон, 🇧🇩Бангладеш, 🇧🇾Беларус Республикаси, Венесуела, 🇻🇳Ветнам Социалистик Республикаси, 🇿🇼Зимбабве, 🇮🇳Ҳиндистон, 🇮🇷Эрон Ислом Республикаси, 🇰🇿Қозоғистон, 🇧🇭Қатар, 🇰🇬Қирғизистон Республикаси, 🇨🇳Хитой Халқ Республикаси, 🇲🇲Мянма, 🇵🇰Покистон Ислом Республикаси, 🇵🇸Фаластин, 🇸🇦Саудия Арабистони, 🇷🇸Сербия, 🇹🇯Тожикистон, 🇱🇰Шри-Ланка вакиллари иштирок этдишди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳиндистон ҳарбий делегацияси “Янгиариқ” умумқўшин полигонида бўлди.

▪️Ташриф Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида имзоланган 2021- 2022-йилга икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ, 2022-йилда ўтказилиши режалаштирилган “Дўстлик-2022” биргаликдаги ўзбек-ҳинд ўқувини мувофиқлаштириш мақсадида уюштирилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Наманган вилоятларида гиёҳванд моддалар мусодара қилинди

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америкага юбормоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

🟢Батафсил

____________________________________

Задержаны мошенники, намеревавшиеся незаконно переправить граждан в США

🟢Подробно

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
​​Аҳмад Дониш кўчасидаги йўлнинг чўкиш ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасидаги автомобиль йўлининг 500 метр қисмида 40-50 см.гача чўкиш ҳолати юзага келганлиги туфайли, ушбу ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Прокуратура органларининг ўрганишлари натижасида мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар аниқланди.
Хусусан, мутасадди ташкилотлар томонидан «Юнусобод-Туркистон» ер ости метро конструкциясининг атрофини ва ён қисмларини тупроқ билан қайта тўлдириш ва зичлаш ишлари сифатли бажарилмаганлиги, техник назорат талаб даражасида олиб борилмаганлиги ҳамда автомобиль йўлини реконструкция қилишда лойиҳалаштириш ишлари нотўғри олиб борилганлиги сабабли юқоридаги чўкиш ҳолати юзага келиб, натижада давлатга 4,5 млрд. сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Республика Транспорт прокуратураси томонидан Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Аҳмад Дониш кўчасида юзага келган ҳолатни бартараф этиш бўйича мутасадди идоралар томонидан тегишли чора-тадбирлар ташкил этилмоқда.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ ер майдонларининг ноқонуний сотилишига қарши тадбирлар ўтказди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бекобод шаҳар ҳокимлигининг бош мутахассиси ўзганинг ишончига кириб, муқаддам бир неча бор судланган қариндоши билан биргаликда ундан ноқонуний равишда 128 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.

🟢Батафсил

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Қўқон шаҳрида қалбаки АҚШ долларларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.М. ва А.И.лар қалбаки валюта қимматликларини муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ж.га қалбаки 4 700 АҚШ долларини 2 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Forwarded from Yusup Kabuljanov
Қозоғистондаги воқеалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти

Қардош Қозоғистонда кечаётган сўнгги воқеалар Ўзбекистонда хавотир билан қабул қилиниб, ушбу мамлакатдаги вазият ривожи диққат билан кузатиб борилмоқда.

Ишончимиз комил, донишманд Қозоғистон халқи мамлакатда беқарорлик авж олишининг олдини олишга, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқади.

Қозоғистон халқи ўзаро ҳамжиҳатликни сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш ҳамда юзага келган муаммоларни ўзи мустақил ҳал қилиш учун етарли қатъият ва иродага эгалигига ишонамиз.

Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи, миллат фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини чексиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди.
Forwarded from Нигоҳ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайдовчилар учун қандай янги қоидалар кучга кирмоқда?

Бу ҳақда батафсил маълумот видеода👆

👉 @nigoh_01
Forwarded from Нигоҳ
​​Қозоғистондаги вазият ҳақида

Қозоғистонда дастлаб газ нархи ошишидан норозилик баҳонасида бошланган намойишлар охир-оқибат тартибсизликка айланиб кетди. Aгрессив оломон ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига қарата ўқ узмоқда, босқинчилик ва ўғриликлар уюштирмоқда, фуқароларнинг шахсий автомашиналарига ўт қўймоқда.

Булар энди намойишчилар эмас, балки мародёрлар, қароқчилар ва бандитлар. Давлатчилик, тартиб ва хавфсизлик бузилмоқда.

Буларнинг барчаси мамлакатдаги тартибсизлик ва беқарорликка олиб келади, бунинг натижасида ҳар қандай сиёсий қарашлардан қатъи назар, барча қозоғистонликлар жабр кўради. Ҳозир ҳам ўша Олмаотада одамлар уйларини тарк этишдан қўрқишмоқда, қуролланган безорилар кўчаларни айланиб юришибди, отишмалар эшитилмоқда, қурбонлар бор. Дўконлар, банклар, аэропортлар, кўплаб касалхоналар ёпилган.

Мамлакатда кимнингдир қонли сценарийси амалга оширилаётгани кўриниб турибди. Бу нимага олиб келади? Демократия, адолат, яхши ҳаётгами?

Бир неча кун давом этган воқеалар иқтисодиётга жиддий зарба берди. Корхоналар, шу жумладан, ўта муҳимларининг фаолияти тўхтатилди, саноат занжирлари бузилган, инвесторлар энди беқарорликка сармоя киритишлари даргумон.

❗️ Оқибатда оддий одамлар ишсиз, озиқ-овқат манбаларидан маҳрум бўлади, жиноятчилик билан боғлиқ вазият янада оғирлашади. Бир сўз билан айтганда, қозоғистонликлар кўпроқ муаммоларга дуч келишади: эртами-кечми бузғунчилик оқибатларини бартараф этиш ортидан ривожланиш учун қимматли вақт йўқотилади.

Қозоғистондаги вазиятдан ҳамма хулоса чиқариши керак. Хаос муаммони ҳал қилмайди. Бирорта ҳам "рангли инқилоб" фаровонликка олиб келмаган.

Фақат оломоннинг талабига кўра маош ва пенсияларни ошириб бўлмайди, иш ўринлари яратиб бўлмайди. Ким ва нимани ваъда қилмасин, ҳеч кимнинг сеҳрли таёқчаси йўқ.

Иқтисодий фаровонлик машаққатли, изчил ислоҳотларга асосланади. Уларни амалга ошириш учун тинчлик, барқарорлик ва ҳамжиҳатлик зарур.

❗️ Aфсуски, бошқа рецептлар мавжуд эмас.

👉 @nigoh_01
ДХХ Чегара қўшинларида устоз-шогирт анъаналари давом эттириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмларнинг бирининг ташаббуси билан Оҳангарон туманида жойлашган умумтаълим мактабларида “Ватанга хизмат-олий фазилат” мавзусида “Уч авлод учрашуви ўтказилди”.

Унда ДХХ Чегара қўшинлари фахрийлар кенгаши аъзоси, истефодаги майор А.Ишанкулов иштрок этиб, узоқ йиллик фаолияти, эришган ютуқлари, ҳарбий соҳанинг ўзига яраша қийинчиликлари хусусида бафуржа гапириб ўтди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат хавфсизлик хизматининг “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейини бориб кўрди. У ерда яратилган шароитлар билан танишиб, ўқувчилар билан суҳбалашди.
– Сизлар янги Ўзбекистоннинг қанотисизлар. Бу қанотлар нима билан кучли бўлади? Билим билан! - деди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбари Амир Темур номидаги Давлат хавфсизлик хизмати академияси фаолияти билан ҳам танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил военно-академический лицей “Темурбеклар мактаби” Службы государственной безопасности и осмотрел созданные условия.
- Вы - крылья нового Узбекистана. Что делает эти крылья сильными? Знания! – сказал Президент в беседе с учащимися.
Глава государства ознакомился также с деятельностью Академии Службы государственной безопасности имени Амира Темура.

#Mirziyoyev #tanishuv #harbiytalim #Temurbeklarmaktabi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter