ХAVFSIZLIK 🇺🇿
39.3K subscribers
898 photos
770 videos
1.33K links
Download Telegram
⚡️ Хорватияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди

1️⃣ Бухоро шаҳрида яшовчи, 1997 й.т., муқаддам фирибгарлик жиноятини содир қилган шахс Тошкент шаҳри, Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида истиқомат қилувчи 3 нафар фуқарога ўзини гўёки сайёҳлик фирма вакили сифатида таништириб, уларнинг ишончига киради.

Сўнгра Хорватия давлатида танишлари борлигини айтиб, уларни ишчи виза асосида ушбу мамлакатга ишга юбориш эвазига 6000 АҚШ доллари талаб қилади.

💵 ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида Яккасарой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 3000 АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

2️⃣ Бу каби фирибгарлик ҳолати Наманган вилоятида ҳам қайд этилиб, хусусан, Наманган шаҳрида яшовчи, 1999 й.т. шахс алдов йўли билан 3 нафар ҳамшаҳарининг ишончига киради.

Мазкур шахс ҳозирда Хорватия давлатида ишловчи акасининг кўмагида уларни ушбу мамлакатга ишлаш учун юбориш эвазига ҳар биридан 2600 АҚШ доллари, жами 7800 АҚШ доллари талаб қилади.

💵 Аммо, у Янги Наманган туманида ушбу пул маблағидан 3900 АҚШ долларини олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан қўлга олинди.

Ҳозирда иккала қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍83🔥14🤔2👎1
☄️“Афросиёб” тезюрар поездига нисбатан қўпорувчилик ҳаракати содир этган темирйўлчилар узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди

🚅“Темирйўлинфратузилма” АЖ Бухоро минтақавий темир йўл узели “Зиёвуддин темир йўл масофаси” корхонасида темир йўл тўсиқлари бўйича бригадир лавозимида фаолият юритувчи, Навоий шаҳрида яшовчи, 1988 й.т фуқаро 2023 йилнинг декабр ойида корхонада бригадир штат бирлиги тугатилгач, у йўл созловчиси ва темир йўл тўсиқлари қўриқчиси вазифасига ишга ўтказилади.
Лекин, собиқ бригадир ўз норозилигини раҳбариятга кўрсатиб қўйиш мақсадида Кармана туманида яшовчи, 1992 й.т. ҳамкасби билан жиноий режа тузади.


🌔Жорий йилнинг 14 январь куни кечки вақт улар Самарқанд вилоятининг Пахтачи тумани “Бурқут” МФЙ ҳудудида жойлашган “Зиёвуддин-Навоий” темир йўл бекатлари оралиғининг 3872-км ҳудудига бориб, оғирлиги 110 кг бўлган темир-бетон шпални “Афросиёб” электропоезди ҳаракатланувчи темир йўл рельси устига кўндаланг ҳолатда қўйиб, воқеа жойидан яширинишади.

Орадан 15-20 дақиқа ўтиб, “Тошкент-Бухоро” йўналишида 159 км/с тезликда ҳаракатланаётган, жами 148 нафар йўловчиси бўлган “Афросиёб” тезюрар поезди темир-бетон шпал билан тўқнашади. Бунинг натижасида поезднинг ҳаракатлантирувчи қисмларига жиддий шикаст етади.


🚨Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур шахслар ушланиб, уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 161-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

⚖️Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан эса қонунбузарлар қўпорувчилик ҳаракатини содир этганликда айбдор деб топилиб, уларнинг бирига 13 йил, иккинчисига эса 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
💵Шунингдек, қўпорувчилик ҳаракати натижасида жиноятчилар томонидан “Афросиёб” поездига 260 млн сўм миқдорида зарар етказилганлиги боис, ушбу пул маблағи давлат ҳисобига ундириб олинди.


✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍131🔥21🤔7👎5
Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида коррупцион ҳолатлар аниқланди
1️⃣ Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 2 нафар фуқаронинг жорий йил июль ойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шаҳрисабз ва Чироқчи туманлари бўлимларини касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмларига ҳайдовчи вазифасига ишга қабул қилинганликларидан фойдаланиб, гўёки уларнинг ишга киришларида кўмаклашганини рўкач қилиб, 6 минг АҚШ доллари талаб қилган.

💵 Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс Шаҳрисабз туман ФВБ маъмурий биносида сўралган пул маблағидан 3,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2️⃣ Бу каби қонунбузилиш ҳолати Фарғона вилоятида ҳам қайд этилди. Хусусан, Марғилон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси фуқарога давлат хусусий шерикчилик асосида боғча очиши учун вазирликда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб бериш эвазига хизмат хонасида 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.

⚖️ Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️ Ҳурматли фуқаролар коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиз ҳисобланади. Зеро, жамиятни ушбу иллатдан тозалаш – мамлакат тараққиёти ва халқ фаравонлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍113🔥20🤔3
ДХХ: Фарғонада божхона пости бошлиғи пора билан ушланди

💵📱Фарғона вилоятидаги чегара-божхона постларидан бирининг бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаронинг Қирғиз Республикасидан олиб келган 80 дона “Iphone-16” русумли уяли телефон аппаратларини тегишли расмийлаштирувларсиз божхона постидан ноқонуний ўтказиб берганлиги эвазига 5000 АҚШ доллари ҳамда 1 дона “Iphone-16 Pro” телефон аппарати талаб қилади.

🚨Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда божхона органлари подполковниги ушбу моддий қийматликларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

⚖️Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.


✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍139🔥29🤔9
⚠️ Сирдарёда қалбаки 150 минг АҚШ долларини муомалага киритилишининг олди олинди

💵 Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Оқолтин туманида яшовчи, 1998 й.т. фуқаро қалбаки 150 минг АҚШ долларини “шартли харидор”га ҳақиқий 30 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур фуқаро ЖИБ Янгиер шаҳар судининг 2024 йил декабрь ойидаги ҳукми билан Жиноят Кодексининг 168 ва 176-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 1 йил 10 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган ва ҳозирда жазо ўтаётган шахс ҳисобланади.
Терговга қадар текширув давомида, у Қозоғистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган ушбу қалбаки купюраларни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи фуқародан олганлиги аниқланди.

⚖️ Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қонунбузарга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари доирасида унинг жиноий шерикларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍80🔥18🤔5
🏆 Энг сара жамоалар ДХХ кубогини қўлга киритиш учун Тошкент шаҳрига етиб келишди

Жорий йил республика ёшлари ўртасида ўтказилаётган футбол ҳамда мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари қизғин паллага кирмоқда.

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардан сараланган жамоалар финал босқичида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига етиб келишди.

Энди уларни олдинда кубок учун бўладиган муросасиз баҳслар ва турли хил қизиқарли маданий тадбирлар кутмоқда.

Ишонамизки, улар орасидан келажакда дунё саҳнасида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган футболчилар етишиб чиқади.


✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51🔥17🤔1
#Тезкор
❗️⚠️Фориш тумани ҳокими ўринбосари пора билан ушланди

🔣Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, ҳокимият органи мансабдор ходимининг ноқонуний ҳаракатлари фош этилди.

📣Хусусан, Жиззах вилояти Фориш тумани ҳокими ўринбосари ўзининг мансаб мавқеидан фойдаланиб, жорий йилнинг июнь ойида қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган МЧЖ томонидан аукцион савдолари орқали ютиб олинган 204 гектар суғориладиган ер майдонини туман ҳокимлиги захирасига қайтармаслик ва келгусида ушбу ердан эркин фойдаланишида раҳнамолик қилиш учун 30 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Шундан ҳозир 20 минг АҚШ долларини беришини, қолган 10 минг АҚШ долларини эса ҳосил йиғимидан сўнг бериши кераклигини айтади.

Ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағидан 20 минг АҚШ долларини ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

👮Ҳолат юзасидан мазкур мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.


Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

✈️Каналга аъзо бўлинг t.me/xavfsizlik_uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍142🔥21👎6🤔1