Оҳангарон туманида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди
Мамлакатимизда фуқароларни арзон гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда наслдор чорва молларини кўпайтиришга қаратилган давлат дастурлари доирасида ажратилаётган имтиёзли кредит маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда текширув тадбирлари ўтказилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йилдаги “Тошкент вилояти Оҳангарон туманида чорвачиликни ривожлантириш тўғрисида”ги 890-сонли қарори доирасида, 2020 йилда тумандаги тижорат банкларидан бири ҳамда сут маҳсулотлари етиштириш ва наслли молларни кўпайтириш билан шуғулланувчи “ТҚД” фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартномага асосан 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 18% устама тўлаш, шундан 3 фоизини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобидан қоплаб бериш шарти билан 5,5 млрд. сўм ажратилган.
Мазкур маблағ ҳисобига Австрия давлатидан 194 бош наслли, йирик шохли чорва моллари олиб келинишида фермер хўжалик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йилдаги “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “чорвачилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини яратишни ривожлантириш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 4538-сонли қарорига асосан 843,4 млн. сўмлик солиқ ва божхона тўловларидан озод қилинган, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилдаги “Чорвачилик тармоғига давлат томонидан субсидия ажратишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 280-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга асосан хориждан келтирилган чорва моллари учун 278 млн. сўмлик субсидия маблағи ажратилган.
Аммо, фермер хўжалик масъуллари банкка тақдим қилинган бизнес режада кўрсатилган сут маҳсулотлари етиштириш ва наслли молларни кўпайтириш билан амалда шуғулланмасдан ҳамда наслдор қорамолни камида 2 авлод олгунча сақламасдан 98 бош наслли, йирик шохли чорва молларини нақд пулга сотиб юбориб, 2 млрд. 833,3 млн. сўмлик кредит маблағларини талон-торож қилишган.
Шунингдек, ажратилган кредит маблағлари мақсадли сарфланиши юзасидан банк мансабдор шахслари томонидан мониторинг ишлари керакли даражада олиб борилмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан фермер хўжалик мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди ва 192-11 –моддаси 2-қисми “а” банди билан, банк мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: “Ҳаж” зиёратига ноқонуний юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 1966 ва 1968 йилларда туғилган ака-ука ўзаро тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 нафар фуқаронинг Саудия Арабистонига “Ҳаж” сафарига боришлари учун талаб этиладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва уларни зиёратга юбориш эвазига 12 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга Тошкент шаҳридаги сайёҳлик фирмасининг муқаддам фирибгарлик жиноятлари учун 2 маротаба судланган ижрочи директори алоқадор эканлиги маълум бўлди.
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги сайёҳлик фирмаси ходими мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқарони алдов йўли билан ишончига кириб, уни ва онасини жорий ҳаж мавсумида муборак сафарга юбориш эвазига 15 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағидан 7 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Шунингдек, у мазкур ноқонуний ишни сайёҳлик фирмаси раҳбари билан келишган ҳолда амалга оширганлиги аниқланди.
Фарғона вилоятининг Бағдод туманида яшовчи, 1990 й.т. шахс ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларни 8700 АҚШ доллари эвазига “Ҳаж” зиёратига жўнатишини айтиб, Бувайда туманида истиқомат қилувчи, 1981 й.т. фуқаро ва унинг 1959 й.т. онасини ҳожи мақомини олишлари учун Саудия Арабистонига юбориш эвазига 17.400 АҚШ доллари талаб қилади.
Лекин, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.
Марғилон шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирмаси раҳбари эса Қўштепа туманида яшовчи фуқарони ҳаж амалларини бажариши учун Саудия Подшоҳлигига юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ: Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари аниқланди
Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорга қўшни Сардоба тумани ҳудудидан 6 гектар ер майдони олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари ҳамда вилоят Ўрмон хўжалиги бошқармаси тасарруфида бўлган ва Сайхунобод тумани ҳудудида жойлашган 50 сотих ер майдонини енгил конструкция кўринишида қурилиш қилиши учун ижара шартномаси асосида расмийлаштириб бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари, жами 25 минг АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жойлашган фермер хўжалик раҳбари хўжаликнинг 3,37 гектар ерини ҳамда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган қўшимча ер майдонини – жами 7 гектар ер майдонини сирдарёлик харидорга 2 млн. АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 200 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида яшовчи, 1975 й.т., муқаддам судланган шахс ўзининг ўғлини номида бўлган масъулияти чекланган жамиятга инвестиция киритиш шарти билан иссиқхона қуриш учун туман ҳудудидан ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ҳокимият тизимидаги мансабдор танишлари орқали, 50 та коттеж қурмоқчи бўлган харидор номига ўтказиб бериш эвазига 500 минг АҚШ доллари, шунингдек, турмуш ўртоғининг номидаги масъулияти чекланган жамиятга қарашли, Янгийўл шаҳрида жойлашган бино ва унинг 486 м2 ер майдонини ҳам харидорга сотиш ва у ерда 12 қаватли уй қуриши учун масъул идоралардан рухсат олиб бериш эвазига 440 минг АҚШ доллари, жами 940 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағидан 400 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1987 й.т. шахс алдов йўли билан ўзганинг ишончига кириб, унга “Халқ банки”нинг вилоят филиали балансида турган ва “Е-Auksion” портали орқали савдога чиқарилган – Қуйичирчиқ туманидаги 13,05 гектар ер майдонини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали олиб бериш эвазига 260 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 130 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Фарғона вилоятининг Қува туманидаги фермер хўжалик раҳбари туман ҳокимининг 2015 йилдаги қарори билан пахтачилик ва ғаллачилик йўналишида фойдаланиш учун ажратиб берилган ер майдонининг 5,5 гектар қисмини харидорга 150 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, келгусида ер майдонини унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган жами 190 минг АҚШ долларидан 120 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

ДХХ Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида тезкор тадбирлар ўтказди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳрида жойлашган Геодезия ва топо хариталар тузиш билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамият раҳбари маҳаллий қурилиш фирмасига қарашли 701 м2 бўлган ер майдонида кўп қаватли уй қуриш учун архитектура-режалаштириш топшириғини ваколатли танишлари орқали тайёрлатиб бериш эвазига 25 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 12500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ундан архитектура-режалаштириш топшириғини тайёрлаб бериш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтида вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасида бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи мансабдор таниши ҳам ушланди.
Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциациясининг Самарқанд вилояти бўлими суд бошқарувчиси Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан Самарқанд туманидаги хўжалик моллари савдоси билан шуғулланувчи оилавий корхонани тугатиш бошқарувчиси этиб тайинланади.
У корхона фаолиятини текшириш давомида, амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда 1 млрд. 916 млн. сўм пул маблағи бошқа шахсларга молиявий ёрдам сифатида ўтказиб юборилганлиги ҳолатини аниқлайди ва ушбу пул маблағи қайтарилмасдан корхонани банкрот деб эьлон қилиш масаласини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, суд бошқарувчиси сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциациясининг Бухоро вилояти бўлими суд бошқарувчиси Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг ҳал қилув қарори билан, Шофиркон туманидаги бино-иншоотларни қуриш ва таъмирлашга ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятни тугатишга масъул этиб тайинланади.
Лекин, у мансаб мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда МЧЖ раҳбарини ишончига кириб, алдов йўли билан, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан қайта текширув ўтказилмаслиги ҳамда давлат реестридан чиқаришда суд ва солиқ идораларидаги мансабдор танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 1000 АҚШ доллари талаб қилиб, муқаддам 200 АҚШ доллари олади.
Суд бошқарувчиси қолган 800 АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ушланди.
2023 йилнинг сентябрь ойида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши бўйича айбланувчи томонидан етказилган зарар қопланганлиги боис, жорий йилнинг январь ойида ЖИБ Зафаробод туман судининг ҳукми билан, унга нисбатан 18 ой муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Жиззах шаҳрида фаолият юритувчи адвокатлик бюроси раҳбари эса ўзининг ҳимоясида бўлган мазкур судланувчининг қариндошларидан муқаддам шартнома асосида 5 млн. сўм, шунингдек, шартномасиз 4900 АҚШ доллари олган бўлсада, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишида гўёки ҳуқуқ-тартибот идораларидаги танишларига пул берганлигини айтиб, яна 3 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

26 июнь - Халқаро гиёҳванд моддаларни суиистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши курашиш” куни муносабати билан, шунингдек Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар устидан назорат қилиш бўйича Давлат комиссияси раиси томонидан тасдиқланган тадбирлар режаси ижроси доирасида, Давлат хавфсизлик хизмати ташаббуси билан, республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ноқонуний муомаладан мусодара қилинган гиёҳвандлик воситаларини йўқ қилиш бўйича навбатдаги тадбир ўтказилди.
Бугун 2 тонна 158 кг 447,2 гр. гиёҳвандлик воситалари, шу жумладан, 37 кг 567,58 гр. героин, 184 кг 697,11 гр. опий, 413 кг 834,34 гр. гашиш, 28,58 гр. кўкнор бошоғи, 95 кг 924,44 гр. кўкнор сомони, 11 кг 262,76 гр. кўкнор ўсимлиги кўсаклари, 424 кг 708.92 гр. марихуана ўсимлиги (ёғи билан), 961 кг 386,86 гр. каннабис ўсимлиги, 18,73 гр. каннабис мойи, 347,85 гр. тетрагидроканнабинол, 6,48 гр. кокаин, 0,14 гр. кодеин, 50,34 гр. трамадол, 0,69 гр. дезоморфин;
Шунингдек, синтетик гиёҳвандлик воситалари бўлган 3 кг 177,97 гр. а-PVP, 23 кг 186,64 гр. 4-метилметкатинон (мефедрон), 15,50 гр. спайс, 79,46 гр. МДМА, 38,99 гр. амфетамин, 2 кг 110,21 гр. метамфетамин, 1,2 гр. метадон ва 2,27 гр. калий перманганат прекурсори ҳамда 0,06 гр. зопиклон кучли таъсир қилувчи препарат;
Бундан ташқари, 28990 туп кўкнор ўсимлиги, 13251 туп каннабис ўсимлиги, 137 дона каннабис ўсимлиги бўлаклари шохлари, 36640 дона таблетка, 318 дона капсула, 39 дона ампула кўринишидаги гиёҳвандлик, психотроп моддалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 416 мл. таркибида гиёҳвандлик воситалари мавжуд бўлган турли аралашмалар ёқиб йўқ қилинди.

По случаю 26 июня – «Международного дня борьбы со злоупотреблением наркотическими средствами и их незаконным оборотом», а также приуроченного к нему Плана мероприятий, утверждённого председателем Государственной комиссии Республики Узбекистан по контролю за наркотиками, Службой государственной безопасности проводился уничтожение очередной партии наркотических средств, изъятых правоохранительными органами страны в ходе борьбы с наркобизнесом.
Сегодня уничтожено 2 тонны 158 кг 447,2 гр. наркотических средств, в том числе 37 кг 567,58 гр. героина, 184 кг 697,11 гр. опия, 413 кг 834,34 гр. гашиша, 28,58 гр. головка маковой соломы (кукнара), 95 кг 924,44 гр. маковой соломы, 11 кг 262,76 гр. головка опийного мака, 424 кг 708,92 гр. марихуаны (с маслой), 961 кг 386,86 гр. растения каннабис, 18,73 гр. каннабисное масло, 347,85 гр. тетрагидроканнабинола, 6,48 гр. кокаина, 0,14 гр. кодеина, 50,34 гр. трамадола, 0,69 гр. дезоморфина,
Вместе с тем, синтетических наркотиков: 3 кг 177,97 гр. а-PVP, 23 кг 186,64 гр. 4-метилметкатинона (мефедрон), 15,50 гр. спайса, 79,46 гр. МДМА, 38,99 гр. амфетамина, 2 кг 110,21 гр. метамфетамина, 1,2 гр. метадона и 2,27 гр. прекурсора – перманганата калия а также 0,06 гр. сильнодействующего препарата зопиклон.
Кроме того, 28990 кустов маковой соломы (кукнара), 13251 кустов растения каннабис, 137 шт. маковой соломы, 36640 единиц различных наркотических, психотропных и сильнодействующих веществ в виде таблеток, 318 шт. капсула и 39 шт. ампула и 416 мл. растворов, содержащих наркотические средства.

ДХХ: Украина ва Озарбайжон фуқаролари Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил этишган
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида тезкор тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, 1998 й.т. Украина фуқароси ва 2001 й.т. Озарбайжон фуқароси вақтинча истиқомат қилаётган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда 411 гр. “Альфа-ПВП” синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 кг.га яқин ярим тайёр наркотик моддалар ҳамда 237 кг. прекурсорлар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, улар ушбу манзилда яширин нарколаборатория ташкил этиб, хориждан келтирилган хом-ашёлар ёрдамида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланишган.
Сергели туманида қайд этилган ҳолатда, қўшни республикадан халқаро йўловчи ташувчи автобус орқали юборилган 4 кг. 799 гр. “Альфа-ПВП” синтетик наркотикни қабул қилиб олган вақтида мазкур туманда яшовчи, 1985 й.т. шахс қўлга олинди. Аниқланишича, у “Телеграм” мессенжерида фаолият юритувчи наркодўкон учун омбор вазифасини бажариб келган.
Бошқа ҳолатда эса, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи, 1999 й.т. туғилган шахс ўзининг яшаш хонадони яқинида жойлашган электр трансформатори остига келгусида сотиш мақсадида 584 гр. “гашиш” моддасини яшириб қўйганлиги аниқланиб, ушбу гиёҳвандлик воситаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Мазкур фуқаро “Телеграм” мессенжерида наркодўкон ташкил қилиб, хориждан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган.
Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

ДХХ: Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида Тожикистондан олиб келинган жами 25,8 кг. “гашиш” гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, тожикистонлик наркосавдогар айланма йўллар орқали юборган 11 кг. 942 гр. “гашиш” моддасини қабул қилиб олиб, Шўрчи туманидаги тўйхона яқинида жойлашган симёғоч остига яшириб кетмоқчи бўлган вақтларида, ўзаро қариндош ҳисобланган, 1999 й.т. 2 нафар маҳаллий фуқаро қўлга олинди.
Шунингдек, улар ажал оғусини белгиланган жойга қолдириб кетганларидан сўнг, уни бошқа шахс олиб кетиши кераклиги аниқланиб, тезкор тадбир давом эттирилди ва гиёҳвандлик воситасини хуфия жойдан олиш учун келган Узун туманида яшовчи, 1987 й.т. фуқаро ҳам ушланди.
(Таъкидлаш лозимки, бироз аввалроқ Тожикистон Республикасининг Турсунзода туманида яшовчи, 1979 й.т. Тожикистон фуқароси мамлакатимизга контрабанда йўли билан олиб келинган 3 кг. 980 гр. “опий” моддасини Шўрчи туманида харидорга 17500 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлиги тўғрисида хабар берган эдик.)
Шу тариқа ўзбек-тожик давлат чегарасининг Шўрчи йўналишидаги наркоканал фаолиятига чек қўйилди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса “Қўқон-Фарғона” йўналишида ҳаракатланаётган “Трекер” русумли автотранспорт воситаси Боғдод туманида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда Фарғона шаҳрида яшовчи, 1974 ва 1988 йилларда туғилган 3 нафар шахс 11 кг. 966 гр. “гашиш” моддасини олиб кетаётганликлари аниқланиб, процесссуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Шунингдек, уларни бошқа автомашинада кузатиб бораётган ва гиёҳвандлик воситасининг ҳақиқий эгаси бўлган, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1990 ва 1993 йилларда туғилган эр-хотин ҳам қўлга олинди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур эр-хотин муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун судланган шахслар ҳисобланади.
Терговга қадар текширув давомида, улар Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб келинган ажал оғусини Қўқон шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. аёлдан сотиб олганликлари аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.
Бошқа ҳолатда эса “Қўқон-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган “Нексия” русумли автотранспорт воситаси Қўштепа тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1997 й.т. аёлга тегишли 1 кг. 941 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Тожикистондан келтирилган мазкур гиёҳвандлик воситаси ҳам юқоридаги ҳолатда кўрсатилган, яъни Қўқон шаҳрида яшовчи, 1986 й.т. аёлга тегишли бўлиб, уни Марғилон шаҳрига сотиш учун олиб кетаётган бўлган.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

ДХХ: Тахиатош, Бўстон ва Бўка туманлари ҳокимлари ўринбосарлари пора билан ушланди
Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош тумани ҳокимининг қурилиш, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари ўзининг мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда, ҳокимлик балансида бўлган ва режавий бузилишга тушган уйни маҳаллий фуқарога бузиш ишларини олиб бориш ҳамда бузиш давомида чиққан материаллардан ўз хоҳишига кўра фойдаланиш (сотиш) ваколатини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 35 млн. сўм талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ҳоким ўринбосари сўралган пул маблағидан 32 млн. сўмни ўзининг хизмат хонасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Андижон вилояти Бўстон тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўзининг номида бўлган ва чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик тасарруфидаги 10 гектар ер майдонини экспортбоп маҳсулотлар етиштирилувчи ер тоифасига ўзгартириб, шунингдек, бу ҳақида туман ҳокимининг экин майдонларини жойлаштириш тўғрисидаги қарорини чиқартириб, уни каврак ўсимлиги етиштирмоқчи бўлган тадбиркорга 3 йилга фойдаланишга бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, кенгаш раиси аванс сифатида олган пул маблағини Бўстон тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда ушбу мансабдор шахс ҳам 10 минг АҚШ долларини ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ушланди.
Тошкент вилоятида кузатилган ҳолатда эса, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Бўка тумани бўлими бошлиғи 2022 йилда қурилган кўп қаватли уй учун “Қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисида давлат қабул қилиш далолатномаси”ни тасдиқлатиб бериш эвазига 2500 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, унинг топшириғига кўра, талаб қилинган пул маблағини олган вақтида туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ашёвий далиллар билан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, Бўка тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 1200 АҚШ долларини Бўка тумани ҳокимининг қурилиш, коммуникация, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосарига бериши кераклиги маълум бўлиб, тезкор тадбир давом эттирилди ҳамда мазкур мансабдор шахс ушбу пул маблағини ўзининг хизмат автомашинасида олган вақтида ушланди.
Ҳозирда учала ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ: Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида ноқонуний ерости йўли (туннел) аниқланди ва Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган 1 млрд. сўмлик дори воситалари олинди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ва «Тошкент-Аэро» ИБК ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ҳиндистондан Қозоғистон орқали мамлакатимизга катта миқдордаги, сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний олиб келиш билан шуғулланган трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолияти фош этилди.
Хусусан, жиноий гуруҳ томонидан навбатдаги дори воситалари «Деҳли-Тошкент-Олмаота» авиайўналиши орқали транзит тарзда «Олмаота» халқаро аэропортига олиб келиниб, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариёғоч тумани «Дўстлик» аҳоли яшаш пунктига етказилган ва яширин ерости йўли орқали Тошкент вилоятининг Тошкент тумани «Ўрикзор» МФЙ ҳудудига ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳ аъзоларидан жами 1 млрд. 94 млн. 342 минг сўмлик, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Альбумин, Ремдесивир, Меропенем каби жами 107 номдаги 17048 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Таъкидлаш лозимки, 1975 й.т. фуқаронинг Тошкент тумани «Ўрикзор» МФЙдаги уйини Қозоғистоннинг Сариёғоч тумани «Дўстлик» аҳоли яшаш пункти билан боғловчи ерости йўлининг узунлиги 310 метрни ташкил этади.
Ерости йўли ҳаво вентиляцияси, ёритиш тизими, юкларни ташишга мўлжалланган аравалар ва арқонлар билан жиҳозланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

ДХХ: Прокуратура ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилди
Сирдарё вилоятида фаолият юритувчи, махсус техникалар билан хизмат кўрсатишга ихтисослашган МЧЖ раҳбари 2021 йилда кўп функцияли бурғулаш ускунаси олиб келиш мақсадида Хитой давлати компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси орқали шартнома тузади ҳамда банкдан олган 1 млн. 71 минг АҚШ доллари миқдоридаги кредит маблағини ушбу компаниянинг ҳисоб рақамига ўтказиб беради.
Аммо, шартнома талабларига зид равишда Хитойдан кўп функцияли ўрнига, бир функцияли бурғулаш ускунаси юборилади.
Натижада прокуратура органлари томонидан хорижий компаниянинг мамлакатимиздаги вакилларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, Жиззах вилояти ИИБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилади.
Жиноят иши доирасида ўтказилган экспертизада мазкур ускуна кўп функцияли эканлиги тўғрисида хулоса берилади.
Бундан норози бўлган тадбиркорга эса Тошкент шаҳрида яшовчи, 1969 й.т. шахс ўзининг мансабдор танишлари орқали ускунанинг бир функцияли эканлиги тўғрисида қайта экспертиза тайинлатиш бўйича терговчининг қарорини чиқартириб, экспертиза хулосасини унинг фойдасига ижобий ҳал қилиб беришни таклиф этади ва эвазига 155 минг АҚШ доллари сўрайди.
Аммо, у 105 минг АҚШ долларини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, мазкур шахс ушбу масалани Тошкент шаҳар прокуратурасининг маъмурий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бўлими катта прокурори ҳамда унинг воситачиси бўлган, Тошкент шаҳридаги суғурта маркази раҳбари орқали ҳал қилиши кераклиги маълум бўлиб, улар ҳам процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Бош прокуратура томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Сурхондарё вилояти прокуратурасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими катта прокурори вилоятдаги фермер хўжаликларига тегишли бўлган 280 гектар ер майдонига томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатиш бўйича маҳаллий МЧЖ раҳбарига буюртмачи фермер хўжаликлар топишда ва улар билан шартномалар тузишда ҳамда МЧЖнинг хизмати учун банкдан пул маблағлари ажратилишида ёрдам берганлигини рўкач қилиб, 28 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, катта прокурор олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг «Халқлар дўстлиги» санъат саройи ёнғинга қарши профилактикаси катта инспектори Юнусобод туманида янги қурилган нотурар бинога ўрнатилган ёнғин хавфсизлик тизимларини қабул қилишда ва бинонинг фойдаланишга топширилиши бўйича ижобий хулоса берилишида ваколатли ҳамкасби орқали кўмаклашиш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилиб, аввалроқ 3 минг АҚШ доллари олади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шахсий хавфсизлик бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у 2900 АҚШ долларини ўзининг ҳамкасбига берган вақтида ушланди.
Ҳозирда катта инспекторга нисбатан прокуратура органлари томонидан Жиноят Кодексининг 211-моддаси 1-қисми (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гаров эҳтиёт чораси қўлланилди.

ДХХ: Тошкент шаҳрида банкдан пул ўғриламоқчи бўлган кибержиноятчилар ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича Бошқармаси ходимлари томонидан шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, банк ҳисоб рақамлари ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган пул маблағларини хакерлик ҳужуми орқали ноқонуний ўзлаштиришга уринган шахсларнинг қилмишлари фош этилди.
Хусусан, Тошкент шаҳридаги банклардан бирининг собиқ ходими ҳозирги кунда мазкур банкда мутахассис лавозимида ишловчи танишидан банкнинг дастурий таъминоти ва ҳисоб рақамларига кириш имкониятини берувчи кодларни 6500 АҚШ доллари эвазига сотиб олади.
Сўнгра, у Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1973 й.т., муқаддам фирибгарлик билан боғлиқ жиноятлари учун 3 маротаба судланган шахс ҳамда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида истиқомат қилувчи, 1989 й.т. фуқаро билан ўзаро тил бириктириб, дастлаб банк ҳисоб рақамларида ҳамда банк иловасига уланган фуқароларнинг пластик карталарида сақланаётган жами 370 млрд. сўм маблағни хакер жалб қилган ҳолда ўғирлашни, кейин эса оффшор ҳудудлар орқали чет элдаги танишларига тегишли ҳисоб рақамларга ўтказишни режа қилишади.
Қонунбузарлар 189 млрд. сўмни чет эл валютасига конвертация қилишга ва оффшор ҳудудлар орқали хориждаги ҳисоб рақамига ўтказишга уринган вақтларида жиноят устида қўлга олинди.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, улар ўзларининг қабиҳ ниятлари амалга ошган тақдирда, гўёки банкнинг дастурий таъминотига чет элдан хакерлик ҳужуми бўлганлиги тўғрисида ёлғон маълумот тарқатишни режалаштиришган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

ДХХ: жойларда коррупция билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Гулистон шаҳар электр тармоқлари корхонаси бошлиғи 2023 йилнинг май ойидан 2024 йилнинг май ойига қадар ушбу корхонада электр энергияси оқимини ҳисобга олиш ва назорат қилиш муҳандиси вазифасида ишлаб келиб, савдо фаолиятини олиб боришга ихтисослашган МЧЖнинг электр энергиясидан 202 млн. 500 минг сўмлик қарздорлигини танишлари орқали ҳисобдан чиқартириб бериш эвазига 90 млн. сўм талаб қилади.
У 2023 йилнинг июнь-декабрь ойлари давомида тадбиркордан жами 78 млн. сўм олади, аммо, ваъдасини устидан чиқа олмасдан, яъни, қарздорликни базадан ўчиртира олмасдан, барча олган пулларидан дастлабки 3 млн. сўмни учинчи шахс орқали қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фаолият юритувчи хусусий корхона раҳбари ўзининг мансабдор танишлари орқали, Наманган вилоятининг Давлатобод туманида барпо этилаётган “Янги Наманган шаҳарчаси”ни ичимлик суви билан таъминлаш учун Косонсой шаҳридаги сув тозалаш иншоотини реконструкция қилиш лойиҳасини тендер савдоларида ютиб бериш эвазига тадбиркордан 4 млрд. сўм талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари ушбу ноқонуний ишга алоқадор эканлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда ушланди.
Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими Кармана туманида яшовчи фуқаронинг пластик картасидан 62 млн. сўм пул маблағини ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига 600 АҚШ доллари талаб қилади.
Бундай ҳолатларни фош этиш катта тезкор ходимнинг бевосита хизмат вазифасига кирсада, у жабрланувчидан сўралган пул маблағини олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Сирдарё вилоятида кузатилган ҳолатда, Янгиер шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати пробация гуруҳи катта инспектори пробация назоратида турган, жорий йилнинг февраль ойида суд ҳукмига асосан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган шахсни жазони Янгиер шаҳрида ўтамаслик, Тошкент шаҳрида эркин тадбиркорлик фаолиятини олиб бориши учун ёрдам бериш, яшаш манзилини текширмаслик ҳамда чора кўрмаслик эвазига Янгиер шаҳридан 2 хонали уйни сотиб олиб, унинг номига расмийлаштириб беришини ҳамда 500 АҚШ доллари миқдорида пул маблағи беришини талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан прокуратура ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда катта инспектор 400 АҚШ доллари ҳамда 1 млн. 260 минг сўмни ўз хизмат хонасида олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

🔰Давлат Хавфсизлик Хизмати кубогининг Тошкент шаҳар ғолиби аниқланди.
Юртимизда спортни, айниқса, миллионлар ўйини бўлган футболни ривожлантиришга жуда катта эътибор қаратилмоқда.
Сўнгги тўрт йил давомида ҳар бир маҳаллалар кесимида ёшлар ўртасидаги футбол ва мини-футбол бўйича ёшлар ўртасида "Давлат хавфсизлик хизмати кубоги" учун мусобақалар ўтказиш анъанага айланган.
Жорий йилнинг 12 июль куни ДХХ кубоги Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда Олмазор туманинг “Олмазор” жамоаси ҳамда Янги ҳаёт туманинг “Дўстлик” жамоалари беллашишди.
Бу белашувда, Юнусобод туманинг, ”Оқтепа” жамоаси 3-ўринни қўлга киритди 🥉.
Олмазор туманинг, ”Олмазор” жамоаси 2-ўринни қўлга киритди 🥈.
Янгиҳаёт туманинг, ”Дўстлик” жамоаси фахрли 1-ўрин деб топилиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди🥇.
Мусобақа сўнггида ғолиб жамоалар кубок, медаль ва қиматбаҳо эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

ДХХ: жойларда ОТМларга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи, 1986 й.т. шахс ўзининг мансабдор танишлари орқали, Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида истиқомат қилувчи фуқарони ИИВ Академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 22 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда, Қарши инновацион таълим университети мутахассиси 3 нафар фуқарони Тошкент ахборот технологиялари университетининг Қарши филиалига мазкур олий таълим муассасасидаги танишлари орқали ҳар бирини 4 минг АҚШ долларидан, жами 12 минг АҚШ доллари эвазига 2-курсдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилади. Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у 11700 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманида яшовчи, 1987 й.т. шахс Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида истиқомат қилувчи фуқарони Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Олмалиқ шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқародан 3500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, Урганч давлат университетининг факультет декани Гурлан туманида яшовчи, 1990 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, унинг қариндошини мазкур олий таълим муассасасига ўқишга киришда бўладиган ижодий имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига 2600 АҚШ доллари ва 2,5 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабининг бўлим бошлиғи Боғот туманида яшовчи фуқарога танишлари ёрдамида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўқишга кириши учун йўлланма олиб бериш ва амалий имтиҳонда кўмаклашиш эвазига 4 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Аммо, у сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

ДХХ: Адвокатларнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда жойларда тезкор тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, Фарғона шаҳридаги адвокатлик фирмаларида ишловчи 2 нафар адвокат ўзаро тил бириктириб, 2023 йилда суд ҳукми билан 6 йил 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган ва ҳозирда жазо муддатини ўтаётган маҳкумга нисбатан бўлган жиноят ишини вилоят суди томонидан тафтиш тартибида кўриш давомида, унга нисбатан тайинланган жазони суд органларидаги танишлари орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа жазога ўзгартириб бериш эвазига 50 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тошкент шаҳридаги адвокатлик фирмасининг муқаддам бир неча маротаба судланган адвокати Ички ишлар вазирлигининг Тергов департаменти томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида аниқланган 12 млрд. сўм миқдоридаги зарарнинг 6 млрд. сўмини прокуратура ва ички ишлар органларидаги танишлари ёрдамида жабрланувчи фойдасига ундириб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари талаб қилади. Аммо, у сўралган пул маблағидан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, адвокатнинг мазкур ноқонуний ишга алоқадор бўлган ҳамкасби ва муқаддам прокуратура органларида ишлаган таниши ҳам 50 минг АҚШ долларидан 30 минг АҚШ долларини олган вақтларида ушланди.
Самарқанд шаҳридаги адвокатлик фирмасининг муқаддам судланган адвокати Оқдарё туманида яшовчи фуқаронинг турмуш ўртоғи билан қонуний никоҳини бекор қилишда суд тизимидаги танишлари орқали ёрдам бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.