ХAVFSIZLIK 🇺🇿
16.8K subscribers
453 photos
535 videos
893 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Фарғона ва Қўқон шаҳарларида 1 млрд. 329 млн. сўмлик электр энергиясини талон-торож қилган ноқонуний майнерлар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда “Ўзэнергоинспекция” билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи, 1973 й.т. шахс ўз қариндошининг яшаш хонадонида 10 та "Bitmain Antminer" русумли майнинг қурилмаларини электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан, ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 2021-2024 йиллар давомида майнинг фаолияти билан шуғулланиб келиши натижасида, давлат манфаатларига 638 млн. 274 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Фарғона шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. шахснинг хонадонида 11 дона, қуввати 14,85 киловатт бўлган "Antminer" русумли майнинг қурилмалари яширин равишда электр тармоғига уланиб, 320 млн. 118 минг сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.

Бошқа ҳолатда эса Фарғона шаҳрида яшовчи, 1971 й.т. фуқарога тегишли хонадон кўздан кечирилганда, 6 дона, қуввати 12,4 киловатт бўлган "Antminer" русумли майнинг қурилмалари электр тармоғига ноқонуний уланиб, электр таъминоти корхонасига 293 млн. 284 минг сўмлик зарар етказилган.

Яна бир ҳолатда, Фарғона шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. шахс ўзининг онасига тегишли хонадонда криптовалюта ишлаб чиқариш фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиб, "Antminer" русумли 3 дона майнинг қурилмаларидан фойдаланиши натижасида, электр энергияси бўйича давлат манфаатларига 77 млн. 585 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Аниқланган ушбу ҳолатларда давлатга етказилган зарар жами 1 млрд. 329 млн. 261 минг сўмни ташкил этади.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ер майдонларининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди

Гулистон шаҳрида яшовчи, 1964 ва 1976 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, ҳозирда Гулистон тумани ҳокимияти захирасида бўлган 38 сотих ер майдонини тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога олиб бериш ҳамда ушбу ер майдонида кўп қаватли уй-жой қуриш учун мансабдор танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилишади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Гулистон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, улар олдиндан 50 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида, ушбу ноқонуний ишга 2018-2021 йилларда Гулистон тумани ҳокими лавозимида ишлаган шахс ҳам алоқадор эканлиги аниқланди.
Самарқанд вилоятининг Нуробод туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари ва ҳисобчиси ўзаро тил бириктириб, мазкур хўжаликка 49 йил муддатга ижарага берилган 3 гектар ер майдонини харидорга 70 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 35 минг АҚШ доллари олган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.
Бу йўналишда Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ҳам бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказишди.
Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари мазкур тумандаги кластерга тегишли 66,32 гектар яйлов ерларидан иккиламчи ижара шартномаси асосида фойдаланиб келаётган бўлсада, ушбу шартномани бекор қилиб, кластер раҳбарлари орқали 57 гектар яйловни харидор номига ижара асосида расмийлаштириб бериш эвазига 500 млн. сўм талаб қилади.
Аммо, у сўралган пул маблағи ҳисобидан 20 минг АҚШ доллари ва 100 млн. сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Шаҳрисабз туманидаги агрофирма раҳбари туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган 50 гектар суғориладиган ер майдонини мансабдор танишлари орқали харидорга 1 йил муддатга, тегишли ҳужжатларсиз фойдаланиш учун олиб бериш эвазига 500 млн. сўм талаб қилиб, олдиндан 150 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Шунингдек, терговга қадар текширув давомида, у мазкур пул маблағининг бир қисмини ўзининг жиноий шериги бўлган, пахта-ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбарига бериши кераклиги аниқланиб, ушбу шахс ҳам 20 млн. сўм олган вақтида ушланди.
Таъкидлаш лозимки, агрофирма раҳбари ҳам, фермер хўжалиги раҳбари ҳам муқаддам судланган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.

Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи, 1975 й.т. фуқаро ўзининг турмуш ўртоғига туман ҳокимининг 2010 йилдаги қарори асосида деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун 49 йил муддатга ижарага берилган 30 сотих ер майдонини гўёки 40 сотих деб айтиб, харидорга 280 млн сўмга сотишга келишади.
Аммо, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий даллиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: адвокат, транспорт бошқармаси бош мутахассиси ва ҳокимлик ходимининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро шаҳридаги адвокатлик бюроси адвокати, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан қўзғатилган жиноят иши доирасида, прокуратура органларидаги мансабдор танишлари орқали енгиллик яратиб бериш эвазига 100 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ва Ички ишлар вазирлигининг Жиззах вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, вилоят Транспорт бошқармасининг Тендерлар ўтказиш бўлими бош мутахассиси Фориш туманида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи хусусий корхонага давлат томонидан берилган “ISUZU” автобусини сотиш ҳуқуқи бўлмасада, жисмоний шахсга 6,6 минг АҚШ долларига сотган вақтида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Чиноз тумани ҳокимлиги ходими тумандаги кам таъминланган оилаларга имтиёзли кредит асосида берилган уйлардан бирининг эгасини хабардорлигисиз, у кредит тўловларини амалга оширмаётганлигини рўкач қилиб, ушбу хонадонни банк балансига қайтариш орқали, бошқа бир фуқаро номига эгалик ҳуқуқини берувчи қарор чиқартириб, кредит расмийлаштириб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида фирибгарлик ҳолатлари аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.
Хусусан, Ангрен шаҳрида яшовчи, 1974 й.т. К.С. ҳуқуқ-тартибот идораларидаги мансабдор танишлари орқали фуқарони Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига ишга киритиб қўйиш эвазига 5000 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Олмалиқ шаҳрида жойлашган хусусий автомактаб директорининг ўринбосари Ч.Х. маҳаллий фуқарога ўқув курсларига қатнашмасдан, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 3000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Таъкидлаш лозимки, Ч.Х. муқаддам Жиноят Кодексининг 166-моддаси (талончилик) ва 277-моддаси (безорилик) билан судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.

Ҳозирда ҳар иккала қонунбузарга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят ишлари қўзғатилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Асака туманида мансабдор шахслар билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Асака тумани Ички ишлар бўлими тергов бўлинмасининг собиқ ходими Асака тумани прокурори ўринбосари орқали, мазкур туман прокуратураси иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида, қурилиш фирмаси раҳбарига нисбатан қўлланилган “қамоқ” эҳтиёт чорасини ўзгартириб, тергов ҳаракатлари давомида аниқланган зарар суммасини қайта назорат-ўлчов тадбирлари ўтказиш орқали камайтириб бериш эвазига, айбланувчининг яқинларидан 15 минг АҚШ доллари олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида собиқ терговчига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида туман прокурори ўринбосари ҳам ушбу жиноят ишига айбланувчи тариқасида жалб қилинди.
Ҳозирда уларга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Бошқа ҳолатда эса Асака тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари топшириғига асосан, унга тегишли чорвачиликка ихтисослашган масъулияти чекланган жамиятга узоқ муддатга ижарага берилган ер майдонининг 50 сотих қисмини сотиш ҳамда туман кадастр бўлими орқали ушбу ер майдонининг тоифасини нотурар жойга ўзгартириб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига харидордан 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу пул маблағидан 5 минг АҚШ долларини олган вақтида Кадастр агентлигининг Асака туман бўлими бошлиғи ҳам ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда Асака туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ва Кадастр агентлигининг Асака туман бўлими бошлиғига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Тиллафурушларга нисбатан суд ҳукми ўқилди

2023 йилнинг 24 июль куни Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Наманган–Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган “Кобальт” русумли автомашина “Наманган” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1978 й.т. К.Н.нинг ёнида 1 дона ярим тайёр занжир ҳолатидаги тилла тақинчоқ борлиги маълум бўлди.

Шунингдек, мазкур йўналишда ҳаракатланаётган “Ласетти” русумли автомашина ҳам Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1991 й.т. Ғ.О.га тегишли 29 дона ярим тайёр занжир кўринишидаги тилла тақинчоқлар борлиги аниқланди.

Маълум бўлишича, Ғ.О. жуда кўп миқдордаги қуйма тилла маҳсулотларини нотаниш шахслардан сотиб олиб, уларни заргарларга занжир кўринишида ясаттирган. Ўз навбатида К.Н. ушбу тилла буюмларни қонунга хилоф равишда божхона назоратини четлаб ўтиб, Тошкент халқаро аэропорти орқали Ҳиндистон давлатига олиб бориб сотишни режалаштирган.

Экспертиза хулосасига кўра, мазкур 30 дона ярим тайёр ҳолатдаги тилла тақинчоқларнинг соф оғирлиги 1 кг. 516 гр. бўлиб, қиймати 1 млрд. 46 млн. сўмга тенг.
Таъкидлаш лозимки, чегара-божхона постидагиларнинг эътиборини тортмаслик мақсадида, 958 дан юқори асллик даражасида бўлган занжир кўринишидаги тилла тақинчоқларга “916”, “22КР” асиллик даражаси ўрнатилган.
Ҳолат юзасидан ДХХ Наманган вилояти бўйича бошқармасининг Тергов бўлими томонидан Ғ.О. ва К.Н.га нисбатан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан эса Ғ.О.га нисбатан 3 йил, К.Н.га нисбатан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Жиноятга жазо муқаррар

2023 йилнинг 8 август куни Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан божхона органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Фарғона–Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган «ISUZU» русумли автотранспорт воситаси Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги «Чинор» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди.

Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган, Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи, 1976 й.т. Т.Н.га (аёл) тегишли полиэтилен пакет ичида 1456 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, у мазкур дори воситаларини нотаниш шахсдан 15 млн. сўмга сотиб олиб, Тошкент шаҳрига кетаётган бўлган. Ҳолат юзасидан Т.Н.га нисбатан Жиноят Кодексининг 251-1-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.

Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан Т.Н.га нисбатан 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Тошкент вилоятида 2 млрд. 284 млн. сўмлик электр энергиясидан ўғринча фойдаланган ноқонуний майнерлар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ички ишлар вазирлиги ва “Ўзэнергоинспекция”нинг ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, Янгийўл шаҳрида яшовчи, 1993 й.т. И.Н. 10 дона “Antminer L3++” русумли майнинг қурилмаларини ўзбошимчалик билан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, майнинг фаолияти билан шуғулланиши натижасида, давлат манфаатларига 1 млрд. 19 млн. 400 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Қибрай туманида истиқомат қилувчи, 1998 й.т. Р.Ж.нинг хонадони кўздан кечирилганда, у ҳеч қандай рухсатномасиз майнинг фаолияти билан шуғулланиб, 685 млн. 939 минг. сўмлик электр энергиясини талон-торож қилганлиги аниқланди ва ундан 2 та тўпламда бўлган майнинг қурилмалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.

Қибрай туманида кузатилган яна бир ҳолатда, 1982 й.т. М.С. ўзининг яшаш манзилида криптовалюта ишлаб чиқариш фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиб, 3 та тўпламда бўлган майнинг қурилмаларидан фойдаланиши натижасида, электр энергияси бўйича давлат манфаатларига 579 млн. 474 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Самарқанд ва Фарғона вилоятларида сифати кафолатланмаган ҳамда тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларининг савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Пастдарғом туманида яшовчи, 1999 й.т. фуқаро Хитой давлатида ишлаб чиқарилган 3600 дона “S-Gen” номли дори воситаларини 46 млн. сўмга сотган вақтида ушланди.

Шунингдек, ундан мазкур дориларнинг гўёки давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги сохта мувофиқлик сертификати ҳам ашёвий далил сифатида олинди.
Бундан ташқари, унинг яшаш хонадонидан сифати кафолатланмаган ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 240 дона “ViVaNarin” номли дори воситаси ҳам процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят божхона бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Қўқон шаҳрида яшовчи, 1989 й.т. фуқаро умумий қиймати 121 млн. 800 минг сўмлик, 2400 дона “Ампициллин”, 1600 дона “Инфера”, 1600 дона “Ферровелл железа гидроксид сахарозный комплекс” ва 125 дона “Гонадотропин хорионический” номли дори воситаларини Наманган шаҳридаги дорихоналарга юбормоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг хулосасига кўра, ушбу дорилар – дори воситалари ва тиббий буюмлар Давлат реестрига рўйхатга олинмаганлиги ҳамда Сертификатлаштириш идоралари томонидан мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмаганлиги ва сақлаш шароитига амал қилинмаганлиги боис, уларни республика ҳудудида сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланади.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс муқаддам шу турдаги жиноятни содир этганлиги учун 2023 йил Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 165-1-моддаси билан жарима жазосига тортилган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Ишга киритишни ваъда қилган фирибгар жавобгарликка тортилди

Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмаси назоратчиси А.Б. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда ўзганинг ишончига кириб, унинг пул маблағини ноқонуний тарзда ўзлаштиришни режа қилади.

Дастлаб у ижтимоий тармоқ орқали жабрланувчи билан танишади ва унинг қариндошини Тошкент халқаро аэропортининг Авиация хавфсизлик хизмати қўриқлаш назоратчилар бўлинмасига назоратчи сифатида ишга киритиб қўйиш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Лекин, жабрланувчи 1800 АҚШ доллари беришини маълум қилади.

2023 йилнинг 6 декабрь куни ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, А.Б. 1800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан А.Б.га нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан эса А.Б.га нисбатан 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Наманганда қалбаки 9400 АҚШ долларининг муомалага чиқарилишига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки хорижий валюталарни муомалага чиқаришга уринган шахслар ушланди.

Хусусан, “Наманган-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида яшовчи, 1978 й.т шахс бошқарувидаги “Honda” русумли автомашина Поп тумани ҳудудида тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унда қалбаки 4 минг АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.

Терговга қадар текширув давомида, у мазкур қалбаки валюталарни келгусида сотиш мақсадида Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1971 й.т., муқаддам судланган фуқародан 2200 АҚШ долларига сотиб олганлиги аниқланди.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро қалбаки 5400 АҚШ долларини ҳақиқий 3 минг АҚШ долларига айирбошлаган вақтида ушланди.

Аниқланишича, у қалбаки валюталарни Қирғиз Республикасидаги жиноий шерикларидан олиб келган.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами қалбаки 9400 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур фуқароларга нисбатан Жиноят Кодексининг 176-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегарасида иккита яширин ерости йўли аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилоят бўйича бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Хонобод шаҳрининг “А.Навоий” МФЙ ҳудудини Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Сузоқ тумани Бекобод қишлоғи билан боғловчи 2 та яширин ерости йўли аниқланиб, улар орқали товар-моддий бойликларни юртимизга олиб ўтиш билан шуғулланган Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларидан иборат трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолиятига чек куйилди.

Дастлаб Қирғиз Республикаси фуқароси ерости йўли орқали Ўзбекистонга 16 та қопда жами 813 дона мобил телефон воситаларини олиб ўтиб, юртимиздан эса 1 кг. 745 гр. олтин ёмбилари ва заргарлик буюмларини олиб чиқиб кетмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг Андижон шаҳридаги бошқа шериклари аниқланди ҳамда уларга тегишли 10 та манзил кўздан кечирилганида, мазкур ерости йўлаклари орқали олиб ўтилган мобил телефон аппаратлари, планшет, ноутбук ва уларнинг аксессуарлари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Таъкидлаш лозимки, ҳар икки ер ости йўли 20 метр чуқурликда жойлашган, кенглиги 70-80 см.ни, баландлиги 170-180 см, биринчисининг узунлиги 350 метрни, иккинчисиники эса 135 метрни ташкил қилади.

Тезкор тадбир давомида, гуруҳ аъзоларидан дастлабки киймати 11 млрд. сўмни ташкил қилувчи жами 3813 дона турли мобил телефон аппаратлари, 50 дона планшет, 97 дона ноутбук ва 1000 донадан ортиқ аксессуарлар, шунингдек 1 кг. 745 гр. олтин ёмби ва заргарлик буюмлари олинди.

Ҳозирда аниқланган ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ўртасида ДХХ кубоги мусобақалари ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшлар ўртасида футболни оммалаштириш, шунингдек, улар орасидан иқтидорларни аниқлаш ва қўллаб-қуватлаш мақсадида футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий Давлат хавфсизлик хизмати кубоги старт олганини эълон қилади.

16 ёшдан – 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича ДХХ кубогида иштирок этишлари мумкин.

1 – босқич. Туман/шаҳар саралаш мусобақалари: апрель-май ойларида;
2 – босқич. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари: июнь-июль ойларида;
3 – босқич. Республика бўйича финал мусобақалари: август ойида бўлиб ўтади.

“Соғлом ёшлар – Янги Ўзбекистон келажаги” шиори остида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги 2023 йилда бутун республика бўйлаб 250 мингдан ортиқ ўғил-қизларни бирлаштирган бўлса, бу мавсумда янада каттароқ марралар кўзланмоқда.

Ҳамкоримиз: Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси

Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
⚡️Муҳим! Террорчилик хуружлари ҳақида тарқалган чақириқлар ҳақида

Ҳурматли фуқаролар! Охирги вақтларда дунёнинг турли мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, республикамиз ҳамда қўшни давлатлар фуқароларига интернет ижтимоий тармоқлари орқали пул мукофоти эвазига савдо ва кўнгилочар марказлар, мактаблар ва бошқа жамоат жойларини миналаштириш таклиф қилинган хабарлар келиб тушмоқда.

Бу каби провокацион хабарлар асосан «Телеграм» мессенжери орқали юборилиб, унда номаълум шахслар турли миқдорда пул тўлаш, қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳаракатлар режасини юборишга ваъда бериб, ушбу ҳаракатларга рад жавобини эътиборга олмайдилар. Энг хавфли жиҳати шуки, ёвуз ниятли шахсларнинг хабарлари кўп ҳолларда болаларга юборилмоқда. Шунингдек болаларнинг шахсий маълумотлари орқали уларни қўрқитиш ҳолатлари кузатилмоқда. Провокаторлар ўзларининг фотосуратлари ва рақамларини яширган ҳолда фаолият юритадилар.

Ҳурматли фуқаролар! Агарда Сизга бу каби хабарлар келиб тушса ваҳимага тушманг ва уларни очиқ чатлар, танишларингиз ва дўстларингизга юбормай, дарҳол «102» рақамига қўнғироқ қилиб, ички ишлар органларига хабар беринг. Хабар юборувчиларни блокланг ва улар билан ёзишма ва суҳбатга киришманг.

Ёдингизда тутинг, фирибгарлар жамоатчилик орасида ваҳима уйғотиш учун бу каби хатти-ҳаракатларни амалга оширмоқда! Республика ҳуқуқ-тартибот органлари эса хавфсизликка бўлган ҳар қандай таҳдидларни бартараф қилиш борасида ўз ваколатлари доирасида барча чораларни кўрмоқда.

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Ok | TV