ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида фуқароларни Қўшма Штатларга юбориш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга гўёки АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза расмийлаштириб, Қўшма Штатларга юбориш эвазига 14 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
1999 йилда Оқдарё туманида туғилган, ҳозирда Америка Қўшма Штатларида яшовчи, муқаддам судланган шахс Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ўқийдиган қариндоши билан ўзаро тил бириктириб, маҳаллий фуқарони Мексика орқали Қўшма Штатларга ишга юбориш эвазига ундан 16 минг АҚШ доллари талаб қилишган.
Аммо, Иқтисодиёт ва сервис институти талабаси сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
Таъкидлаш лозимки, ҳозирда Қўшма Штатларда яшаётган оқдарёлик шахс муқаддам 4 нафар фуқарони Америкага ишга юборишни ваъда қилиб, улардан 41.600 АҚШ доллари олган ва ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
ДХХ Жиззах вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Жиззах шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Андижон вилоятида яшовчи, 1999 й.т. шахс Фориш туманида истиқомат қилувчи фуқарони алдаб, танишлари ёрдамида уни “Туркия-Европа-Никарагуа-Мексика” орқали Қўшма Штатларга юбориш эвазига талаб қилинган 17 минг АҚШ долларидан 10 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.
1991 йилда Сирдарё вилоятида туғилган, ҳозирда АҚШнинг Оҳайо штатида яшовчи фуқаро ва Янгиер шаҳрида истиқомат қилувчи, 1991 й.т. шахс ўзаро тил бириктириб, Ховос туманида яшовчи фуқарони Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш, шунингдек, бунинг учун зарур бўладиган виза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига ундан 8200 АҚШ доллари талаб қилишган.
Лекин, Янгиер шаҳрида яшовчи шахс 8100 АҚШ доллари ва 1 млн. 240 минг сўм олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿

Собиқ судьяга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2023 йилнинг 5 декабрь кунига қадар жиноят ишлари бўйича Сергели туман суди лавозимида ишлаган шахс ушбу лавозимда бўлиши даврида, ўз иш юритувида бўлган қурилиш фирмаси раҳбари ва бошқаларни Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблашга оид жиноят ишини кўриб чиқиши жараёнида ҳокимият ҳаракатсизлиги, далилларни сохталаштириш, адолатсиз ҳукм чиқариш ҳамда товламачилик каби жиноятларини содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган материаллар асосида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ЖИБ Сергели туман судининг собиқ судьясига нисбатан Жиноят Кодексининг 165, 208, 230-1 ва 231-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари ДХХ Тергов бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳрида нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди
Сўнгги вақтларда ёшлар орасида синтетик наркотик моддалар ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг истеъмоли тобора оммалашиб бормоқда.
Лекин, бундай воситаларни мунтазам истеъмол қилиш инсон организмига салбий таъсир қилиши шубҳасиз.
Шу ва шу каби бошқа салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида республика ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда.
Хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Божхона қўмитаси ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган махсус тадбир давомида Тошкент шаҳрида яширин фаолият олиб борган нарколаборатория фош этилди.
Жумладан, 1986 ва 1988 йилларда туғилган, олий маълумотли бўлган 2 нафар шахс логистика фаолияти билан шуғулланиш ниқоби остида Шайхонтоҳур туманидаги хонадонлардан бирида синтетик гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланишган.
Кўздан кечириш жараёнида хонадонда жами 56 та ўрамда 26 кг.га яқин “Мефедрон” гиёҳвандлик воситаси, синтетик наркотик тайёрлашда фойдаланиладиган 400 кг.дан ортиқ суюқлик ва кукун кўринишидаги кимёвий моддалар ҳамда хом-ашёлар, зарур асбоб-ускуналар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув давомида, гиёҳвандлик воситалари тайёрлашда фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, хом-ашё ва прекурсорлар хориждан келтирилганлиги ва тайёрланган наркотик моддаларнинг савдоси Интернет тармоғи орқали амалга оширилганлиги маълум бўлди.
Тадбир давомида олинган наркотик моддалар тахминан 80 минг “доза”ни ташкил қилиши ва қора бозордаги қиймати 900 минг АҚШ долларига тенглиги, шунингдек, нарколабораторияда сақланаётган 400 кг.дан ортиқ кимёвий моддалар ва хом-ашёлар ёрдамида 50 кг.га яқин “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси ишлаб чиқариш мумкинлиги маълум бўлди.
Нарколаборатория аниқланганлиги ҳолати юзасидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ДХХ Тергов бошқармаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Эл-юрт посбони ва қалқони бўлиш – бу дунёда энг улуғ ва муқаддас ишдир". Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!
—
"Защищать и стоять на страже родной страны - самое великое и благородное дело в мире". С 32-й годовщиной образования Вооруженных Сил Узбекистана и Днем защитников Родины!
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
—
"Защищать и стоять на страже родной страны - самое великое и благородное дело в мире". С 32-й годовщиной образования Вооруженных Сил Узбекистана и Днем защитников Родины!
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Наманганда қарийб 80 млн. Россия рублини Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда жуда кўп миқдордаги хорижий валюталарни ноқонуний равишда Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
Хусусан, Қирғиз Республикасининг Жалолобод вилояти Ола-буқа тумани билан чегарадош бўлган Наманган вилоятининг Янгиқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи “ўзбек-қирғиз” давлат чегараси томон ҳаракатланаётган, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 й.т. фуқаро бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашина тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, унинг салонида 3 дона полиэтилен қопларга жойлаштирилган жами 79 млн. 994 минг 900 Россия рубли борлиги маълум бўлди. Аниқланишича, ушбу шахс пулларни чегарадан ўтказиб бериши эвазига 300 АҚШ доллари олиши керак бўлган.
Ҳолат юзасидан мазкур фуқарога нисбатан Жиноят Кодексининг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ДХХ: Самарқандда «Макаров» пистолетини сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Жомбой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1977 й.т., муқаддам Жиноят Кодексининг 251-1 ва 246-моддалари билан судланган шахс харидорга 1 дона «Макаров» пистолети ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Шунингдек, унинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув ҳаракатлари давомида, фойдаланишга яроқли деб топилган, калибри 5,6 мм бўлган эски русумдаги «Монте Кристо» тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

ДХХ: Жойларда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди
🟢 Батафсил
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
🟢 Батафсил
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Цемент солинган қоплар ичидан қарийб 10 кг. “опий” наркотик моддаси олинди
Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Божхона органлари ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳридан Урганч шаҳрига цемент маҳсулотлари олиб келган юк автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилди.
Натижада, автомашинада цемент маҳсулотлари солинган қоплар ичига яшириб қўйилган 10 дона ўрамда 9 кг. 754 гр. “опий” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Маълум бўлишича, Ургут туманида яшовчи, 1971 й.т., муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун 3 маротаба судланган шахс юк автомашинасини буюртма қилиб, цемент маҳсулотлари ниқоби остида, ушбу ажал оғусини Хоразм вилоятига сотиш учун олиб келган.
Ушбу наркотик моддалар Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган. Ҳозирда ДХХ Хоразм вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 28,246-моддаси 2-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

ДХХ: Сирдарёда табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланди
ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, Ички ишлар вазирлиги ҳамда «Ўзэнергоинспекция» ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган фаол тадбирда, Боёвут туманидаги автомобилларга газ тўлдиришга ихтисослашган МЧЖ томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати аниқланди.
Ўтказилган текширув жараёнида мазкур шохобчада газ ҳисоблагич ускунасидан ташқари байпас линияси орқали табиий газга уланиб, уни мижозларга сотиб келинганлиги маълум бўлди.
«Ўзэнергоинспекция»нинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, 41 млн. 666 минг м3 газдан ноқонуний фойдаланиш натижасида МЧЖ томонидан давлат манфаатларига 62 млрд. 488 млн. сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ: Сирдарё, Наманган ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди
🟢 Батафсил
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
🟢 Батафсил
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида бош мутахассис, Бухорода эса архитектор ушланди
Тошкент вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бош мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан Ўртачирчиқ туманида қурилган 3 қаватли савдо мажмуаси биносини фойдаланишга қабул қилиб бериш, шунингдек, бинонинг техник хулосаси, кадастр ва бошқа ҳужжатларини тегишли ташкилотларда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 12 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан прокуратура органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Бошқа ҳолатда эса “Ўзбекистон шаҳарсозлик бўйича лойиҳалаш илмий-тадқиқот институти” архитектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб ҳамда Бухоро вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасидаги танишлари орқали, Бухоро шаҳрида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятга тегишли 8 сотих ер майдонида бино-иншоотлар қурилиши учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, шаҳарнинг бош режасига қўшиш ҳамда архитектура-лойиҳалашдан ўтказишда ёрдам бериш эвазига 5 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Аммо, Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Бухоро шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 211- (пора бериш) моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

ДХХ: Наманганда қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходими ушланди
Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Зодак”, “Анаферон”, “Хилак Форте” ва “Витамин В6” номли қалбаки дори воситаларини тайёрлаш ҳамда сотиш билан шуғулланган тиббиёт ходимининг фаолиятига чек қўйилди.
Хусусан, Чортоқ туман Тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими фельдшери 1000 дона қалбаки “Зодак” дори воситасини Андижон вилоятига сотиш мақсадида олиб кетмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Шунингдек, унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда дори воситалари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган яширин цех борлиги аниқланиб, 763 дона “Анаферон”, 2125 дона “Зодак”, 4000 дона “Витамин В6” дори воситалари, 570 дона номсиз флаконларда сироплар, дори воситаларини қадоқлашда фойдаланиладиган флаконлар, қутилар, йўриқнома ва ёрлиқлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Таъкидлаш лозимки, мазкур шахс тайёрланган дори воситаларини сақлаш учун қариндошининг яшаш хонадонидан омбор сифатида фойдаланган ва тезкор тадбир давомида ушбу манзилдан ҳам сотиш учун тайёрлаб қўйилган 120 дона “Зодак”, 260 дона “Анаферон”, 96 дона “Хилак Форте” ҳамда 313 дона номсиз флаконларда сироп ҳолдаги дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинди.
Терговга қадар текширув давомида, Чортоқ туман тез ёрдам бўлими фельдшери 2023 йилнинг сентябрь ойидан буён ушбу ноқонуний иш билан шуғулланиб келганлиги ва уни ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган Андижон вилоятида яшовчи фуқаролар Қирғиз Республикасидан ноқонуний йўллар билан олиб келинган дори воситалари хом-ашёлари билан таъминлаб турганликлари маълум бўлди. Яширин цех шароитида тайёрланган дори воситалари асосан Андижон, Фарғона ва Тошкент шаҳарларидаги дорихоналарда сотувга чиқарилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми “б” ва “е” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, мазкур шахсга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

ДХХ: Наманганда суд раиси ва докторант ушланди
Наманган туманида чорвачилик фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятга замонавий чорва комплекси биносини қуриш ва мавжудларини таъмирлаш мақсадида, акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг вилоят филиали томонидан ажратилган 5 млрд. 287 млн. 500 минг сўм миқдоридаги кредит маблағларини ноқонуний ўзлаштириш ва расмий ҳужжатларни калбакилаштириш ҳолатлари бўйича Жиноят Кодексининг 167 ва 228-моддалари билан қўзғатилган жиноят ишини суд муҳокамасида кўриб чиқиш жараёнида Мингбулоқ туман суди раиси судланувчига нисбатан енгилроқ жазо тайинлаш эвазига, унинг отасидан 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман суди раиси сўралган пул маблағидан 2 минг АҚШ долларини ўзининг бошқарувида бўлган «Ласетти» русумли автомашинада олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Таъкидлаш лозимки, кредит бўйича етказилган зарар тергов давомида судланувчи томонидан тўлиқ қопланган бўлган. Ҳозирда Мингбулоқ туман суди раиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, жуда кўп миқдорда пора олганлиги ҳолати бўйича, унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
Бошқа ҳолатда эса Наманган давлат университетининг 3-босқич докторанти тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган Чуст туманида яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, унга мазкур туман марказида жойлашган умумий ўрта таълим мактаби балансидаги қўшимча 2 қаватли бинони ҳокимият тизимида ишловчи мансабдор танишлари орқали олиб бериш эвазига 20 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Чуст шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 (фирибгарлик) ва 28,211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

ДХХ: Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
Каналга аъзо бўлинг👇👇👇
🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ХAVFSIZLIK 🇺🇿
ДХХ: Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди Каналга аъзо бўлинг👇👇👇 🇺🇿 Xavfsizlik 🇺🇿
ДХХ: Америкага юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатларига чек қўйилди
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979, 1999 ва 2001 йилларда туғилган 3 нафар шахс ўзаро тил бириктириб, 6 нафар фуқарога виза ҳужжатларини олиб бериш ҳамда Европа орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юбориш эвазига 32 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Терговга қадар текширув давомида юқоридаги шахслардан бири ушбу мақсадда муқаддам 3900 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.
Бухоро шаҳрида кузатилган ҳолатда эса 1997 й.т., муқаддам 3 маротаба судланган шахс алдов йўли 32 ёшли ҳамшаҳарининг ишончига кириб, унга Америка Қўшма Штатлари элчихонасидан тегишли виза олиб, океан ортига ишга юбориш эвазига 40 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Аммо, у сўралган пул маблағидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ҳам вилоят ИИБ ҳамда ИЖҚКД билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди. Жумладан, Самарқанд вилоятида яшовчи, 1989 ва 1995 йилларда туғилган 2 нафар шахс ўзаро келишган ҳолда, Самарқанд туманида истиқомат қилувчи фуқарони “Ўзбекистон-Туркия-Португалия-Гватемала-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали Қўшма Штатларга ишга юбориш эвазига 23 минг АҚШ доллари талаб қилишиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтларида ушланди.
Бошқа ҳолатда эса Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1983 й.т. шахс Самарқанд туманида истиқомат қилувчи фуқарони “Ўзбекистон-Туркия-Испания-Гондурас-Мексика-АҚШ” йўналиши орқали Қўшма Штатларга ишга юбориш эвазига 18 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.