Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
62.5K subscribers
1.15K photos
397 videos
507 files
4.26K links
Ambassador of @profiuniversity

www.xalqtaliminfo.uz sayti rasmiy kanali.

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy sahifalarimiz: http://myurls.co/xalqtaliminfo

Savol yuborish vaqtincha cheklangan.

Reklama: @XalqinfoREK

Guvohnoma: №146004
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биз ўқитувчиларга кўп пул сарфлаб юборяпмиз дегандек бўлибди

"Афсус билан айтиш керак, ўқитувчиларга сарфланаётган маблағларимиз натижасини кўрсатмаяпти" — демоқда "Миллий тикланиш" партияси депутати Алишер Қодиров.

Нимагадир ойлик маош ҳақида гапирилганда энг биринчи ўринга сифат ва фидойиликни қўямиз. Аввал яхшироқ ойлик бериб кўришни ҳеч ўйламаймиз. Ҳа энди ўқитувчилар ҳам маошга яраша ишлаётгандирда. Ёки ёмон ўқитувчини ишдан бўшатсак, биз бераётган бу маошимизга кўниб ишлайдиган бошқа кадрлар борми?

Ўқитувчи ўз устида ишлаши учун энг зўр мотивация пул. Бу фикр қўпол туюлиши мумкиндир. Нимага пулни гапиряпсиз, ўқитувчи фидойи бўлиши керак, у виждонан ишлаши керак, пул биринчи галдаги масала эмас дейишингиз мумкин.

Лекин, фидойиликни ҳам чегараси бўлади. Бир кун келиб биз айтаётган фидойилик ҳам тугайди. Агар ҳаммадан фидойиликни кутсак энг охирида сифатсиз кадрлар билан бирга қолишимизга тўғри келади.

Шунинг учун ҳам Алишер Қодировнинг юқоридаги фикрига қўшилолмайман. Ўзи педагогларга нима беряпмиз? Қуруқ мақомми, имтиёзми ёки юқори маошми?

Таълим тизими катта соҳа бўлгандан кейин шунақа катта маблағ ажратиладида. Яхшиям ҳамма ўқитувчилар 1000 доллар маош олмайди, бўлмаса ҳар куни янгиликларда уларни ойлиги муҳокама бўлаётган бўларди. Миннат қилишга жуда устамизда ўзи.

👉@xalqtaliminfo
Касаба уюшмаси ҳақида

Бугун, 11 ноябрь — Ўзбекистон касаба уюшмалари куни. Бу кунни меҳнат ҳуқуқлари ҳимояси куни деб атасак ҳам бўлаверади. Чунки, касаба уюшмасининг энг асосий вазифаси ҳам шу аслида.

Баъзи ҳолларда касаба уюшмаси фаолиятини танқид қиламиз. Аммо бу ташкилот билан айрим масалалар бўйича низоларни ҳал этиш бўйича ҳамкорликни бошлагач, тизимда тинимсиз равишда иш кетаётганига гувоҳ бўлдик.

Очиғини айтиш керак ўқитувчиларга устама пуллари тўланмай қолганда ёки меҳнат ҳуқуқлари бузилганда у тармоқда муҳокама қилинмай, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ёрдами билан ижобий ҳал этилган ҳолатлар кўп бўлган.

Касаба уюшмаси сизнинг ёнингизда турадиган энг биринчи ҳимоячингиз ҳсобланади. Шу сабабли меҳнат ҳуқуқингиз бузилганда биринчи бўлиб уларга мурожаат қилишингиз керак.

Шу фурсатдан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон касаба уюшмаси ходимларини бугунги касб байрами билан табриклаймиз. Уларнинг келгусидаги фаолиятига зафарлар тилаб қоламиз.

Ҳа айтгача, шу кунларда республикадаги ташкилот ва муассасаларда Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан байрам тадбирлари ташкил қилиняпти. Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Бухоро шаҳар бўлинмаси кенгашида ҳам бўлиб ўтган.

👉@xalqtaliminfo
Эндиликда Ўзбекистон мактабларида италян тилини ўқитиш бўйича Италия Таълим ва эътирофлаш вазирлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Хилола Умарова Италия Республикаси Таълим ва эътирофлаш вазирлиги билан мактаб таълимини ривожлантириш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланганлигини маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра эндиликда Ўзбекистоннинг умумтаълим мактабларида италян тилини ўқитиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилиб, имконияти чекланган ўқувчилар учун сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренопедагогика йўналишлари бўйича миллий малакали мутахассисларни жалб этиш, уларнинг методларидан фойдаланиш, Брайл алифбосида дарсликларни нашр этиш тизими такомиллаштирилади.

👉https://t.me/xalqtaliminfo
#Сўраган_эдингиз

Мактабда қўшимча иш ўрни йўқ бўлишига қарамай, ўқитувчининг дарс соатларини камайтириш ҳисобига яна янги ходим ишга қабул қилиниши тўғрими?


Ўқитувчининг тариф ставкаси ― ўқитувчига бириктирилган дарс соатлари асосида бир ставка учун белгиланган базавий тариф ставкадан келиб чиқиб аниқланадиган миқдори ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 186-моддасига кўра, Меҳнат шартномаси тарафларининг келишувига кўра ходимга ишга қабул қилиш чоғида ва кейинчалик тўлиқсиз иш вақти белгиланиши мумкин.

Яъни, мактбада дарс етарли бўлмаганлиги сабабли ўқитувчиларга 0.25, 0.50 ёки 0.75 ставка иш миқдори белгиланиши мумкин. Аммо ушбу ставкалар ходимнинг розилигисиз камайтирилиши мумкин эмас.

Мактабда вакант иш ўрни йўқлигига қарамай, янги ходимни ишга қабул қилиш орқали ўқитувчининг тариф ставкасини камайтириш меҳнат шартларини ўзгартириш ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 135-моддага кўра, меҳнат шартлари меҳнат шартномаси тарафларидан бирининг талабига кўра ўзгартирилиши мумкин эмас.

Мазкур ҳолат меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузиш деб баҳоланади. Бу эса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган норма бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 баравари (1 млн 650 минг сўмдан 3 млн 300 минг сўм)гача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

👉https://t.me/xalqtaliminfo
Қанча ўқитувчи юқори маош оляпти?

Баъзида педагоглар қанча ойлик оляпти деган савол ўртага ташланганда расмийларимиз фидойи, ўз устида ишлайдиган ўқитувчилар 1000, ҳатто 2000 доллар маош олиши мумкинлиги ҳақида айтишади.

Лекин савол берувчилар бу масалада ўқитувчилар қанча маош оляпти деб эмас, айнан ўқитувчиларнинг неча фоизи юқори маош оляпти ва бу кўрсатгичга етиш учун чегара мавжуд эмасми деган саволни ўртага ташлашса мақсадга мувофиқ бўларди.

Маълумотларга кўра ҳозирги кунда умумий ўқитувчилар контингентининг атиги 5 фоизи расмийлар назарда тутаётган, нисбатан юқорироқ маошни оляпти. Умумий ҳисобда 95 фоиз ўқитувчиларнинг ойлик маоши ҳали ҳам камлигича қолмоқда.

Каналимизда ўтказилган сўровномада ҳам 49 минг 600 нафар ўқитувчи иштирок этиб, унда қатнашган педагогларнинг 72% (35 минг 946 нафари) 1 млн.дан - 3 млн сўмгача, 19% (9 минг 202 нафари) 4-5 млн, 4% (2 минг 187 нафари) 6-7 млн, 5% (2 минг 335 нафари) эса 8-10 млн сўмгача маош олаётганини билдирган. Бу сўровномада ҳам юқори маош олаётганлар қатлами денгиздан томчини ташкил қилган.

Ҳеч бўлмаганда, 50-60 фоиз ўқитувчилар юқори маош олганда эди бемалол Ўзбекистонда ўқитувчилар юқори маош оляпти деб айтсак бўлаверарди. Расмийлар ўқитувчилар учун жорий қилинган қўшимча устама ва сертификатлар мавжудлигини асос қилиб, ойлик маош камлигида гўёки ўқитувчиларнинг ўзи айбдор эканлигини исботлашга уриниб келишади.

Тўғри, шуни ҳам тан олиб айтиш керакки, ўз устида ишламайдиган педагоглар ҳам топилади. Лекин бу тоифадаги ўқитувчилардан ҳукумат воз кечолмайди ҳам. Сабаби улар кўниб ишлаётган бу маошга бошқа малакали кадрлар ҳеч қачон мактабга келмайди.

Малакали педагоглар учун жорий қилинган қўшимча имкониятлар учун эса маълум бир чекловлар мавжуд. Яъни, таълимда 100 фоиз малакали ўқитувчилар ишлаган тақдирда ҳам уларнинг барчаси бу имтиёзлардан фойдалана олмайди.

Сабаби, директор жамғармасидан устама белгиланадиган педагог ходимлар сони мактабда фаолият кўрсатаётган жами педагог ходимлар умумий сонининг 50 фоизидан ошиб кетиши мумкин эмас. Яъни, бир мактабда барча ўқитувчи зўр натижа қайд этиб қўйса ҳам уларнинг фақат 50 фоизига устама бериш мумкин.

Вазир жамғармаси устамаси ҳам ҳаммага берилавермайди. Яъни, вазирлик ҳар йили республика бўйича вазир устамаси олиши мумкин бўлган ходимларнинг чекланган сонини белгилаб беради. Бу йилги квота 2000 нафар этиб белгиланган. Лекин уларнинг 1697 нафарига устамага белгиланган.

Ўқитувчиларга қўшимча устама тўлаш учун асос бўладиган миллий ва халқаро сертификатлар ҳам 100 фоиз барча фанлар учун жорий қилинмаган. Юқоридаги нормалар шуни кўрсатадики, расмийлар орзу қилганидек, ўқитувчиларнинг барчаси сифатли кадр бўлгани билан имкониятлар чегаралаб қўйилган.

Яъни, ўқитувчилар зўр бериб ҳаракат қилганда ҳам чекланган квоталар сабабли, уларнинг ҳаммаси ҳам маошини ошира олмайди. Шу сабабли педагоглар маоши ҳақида гап кетганда танганинг иккинчи томонини ҳам ҳисобга олиб, кейин муносабат билдириш мақсадга мувофиқ.

👉https://t.me/xalqtaliminfo
Bugundan boshlab lotin alifbosiga o‘tamiz

Kanal faoliyati asosan kirill alifbosida yuritilar edi. Bugundan boshlab kanalni lotin alifbosida yuritishga qaror qildik.

Ko‘pchilik lotin yozuviga asoslangan o‘zbek alifbosiga to'liq o'tgan ekan, biz ham shu yo‘lni tanlashga ahd qildik. Bizningcha, kuzatuvchilarimizga kanal qaysi alifboda yuritilishi emas, unda berilayotgan ma'lumotlar muhim deb o'ylaymiz. Shu sababli bu hech kimga noqulaylik tug‘dirmasa kerak.

👉https://t.me/xalqtaliminfo
#Sõragan_edingiz

O‘qituvchiga vaqtincha ishda bo‘lmagan pedagogning sinf rahbarligi yuklatilsa, unga qancha miqdorda qo‘shimcha haq to‘lanishi kerak?

#Savol
Menga otpuskadagi o‘qituvchining sinfini yuklab berishdi. Biroq sinf rahbarligi uchun 20 nafar o‘quvchiga sinf rahbarlikning 50% pulini to‘lashmoqda bu to‘g‘rimi?

#Javob
O‘qituvchiga biriktirilgan sinf va sinf rahbarligi qo‘shimcha haq to‘lanadigan to‘lovlar tarkibiga kiradi. Vazirlar Mahkamasining 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qarorining 4-bandiga ko‘ra sinf rahbarligi uchun qo‘shimcha haq sinfdagi o‘quvchilar soniga ko‘ra belgilangan miqdorlar bo‘yicha hisoblanadi.

Shuningdek, "Umumta’lim muassasalarida sinflarni komplektlash hamda tarifikatsiya ro‘yxatlarini shakllantirish tartibi to‘g‘risida"gi nizomning 23-band, 12-xatboshiga ko‘ra vakant sinf rahbarligi bo‘yicha qo‘shimcha haq to‘lovlari sinfdagi o‘quvchilar soniga ko‘ra belgilangan miqdorlarda hisoblanishi nazarda tutilgan.

Demak, ta’lim muassasasidagi vakant yoki vaqtincha ishda bo‘lmagan xodimning sinf rahbarligi boshqa bir o‘qituvchiga yuklatilgan taqdirda sinf rahbarligi to‘lovining 50 foizi emas, aksincha sinfdagi o‘quvchilar sonidan kelib chiqadigan summaning 100 foizi to‘lab berilishi lozim.

Bunda sinfdagi o‘quvchilar soniga ko‘ra sinf rahbarligi uchun quyidagi miqdorda qo‘shimcha haq to‘lab berilishi lozim:

15 nafar o‘quvchigacha — 258 ming 720 so‘m;

16 nafardan 20 nafar o‘quvchigacha — 309 ming 680 so‘m;

21 nafardan 25 nafar o‘quvchigacha — 361 ming 620 so‘m;

26 nafardan 30 nafar o‘quvchigacha — 412 ming 580 so‘m;

31 nafar va undan ko‘p o‘quvchi bo‘lganda — 517 ming 440 so‘m.

👉https://t.me/xalqtaliminfo
Taʼlim va bolalarga mo‘ljallangan nashrlar uchun bepul obuna bo‘lish yuzasidan taklif berildi

Milliy tiklanish demokratik partiyasi raisi o‘rinbosari Mirodil Abdurahmonov taʼlim va bolalar nashrlarini qo‘llab-quvvatlovchi taklifni ilgari surdi.

Mirodil Abdurahmonovning taklifiga ko‘ra 2024-yilgi budjetdan Maʼnaviyat va maʼrifat kengashiga ajratiladigan 67 milliard so‘mning bir qismiga taʼlim va bolalar nashrlari obuna qilish maqsad qilingan.

Bu nima degani?

Maʼlumki, amaldagi tartibga ko‘ra taʼlimga oid gazeta yoki jurnallarga o‘qituvchi o‘z cho‘ntagidan pul to‘lab obuna bo‘ladi. Mirodil Abdurahmonov taklif qilayotgan variantga ko‘ra mana shu pullar Maʼnaviyat va maʼrifat kengashiga ajratiladigan mablag‘ning bir qismidan qoplab beriladi.

Misol uchun, o‘qituvchi “Maʼrifat” gazetasiga obuna bo‘lsa, ushbu nashriyotga o‘qituvchi emas davlat pul to‘lab beradi. Natijada esa o‘qituvchi ham xursand, gazeta tahririyati ham.

Menimcha bu juda yaxshi taklif. Chunki, shundoq ham Maʼnaviyat va maʼrifat kengashiga ajratiladigan 67 milliard summa qanaqadir tadbirlarga behuda sarf bo‘lib ketishi ham mumkin. Undan ko‘ra bu pullarning bir qismi ilmga yo‘naltirilgani foydaliroq.

👉@xalqtaliminfo
Darsliklarni ta’lim muassasalariga maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limlari tomonidan yetkazib berish tizimi yo‘lga qo‘yilishi kerak

Bilamizki, maktab darsliklari hech qachon o‘quvchilarga o‘z vaqtida yetkazib berilmagan. Menimcha, bundan keyin ham shu "amaliyot" saqlanib qolsa kerak. Mayli, hozirgi mavzu darsliklar islohoti haqida emas, uni yetkazib berish xizmati haqida.

Shu vaqtda qadar juda ko‘p kutubxonachilar hududiy maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limlaridan darsliklarni tashib charchadik deb yozdi. Bizda yil bo‘yi darslik tarqatiladi, ularni maktablarga yetkazib berish xizmati esa yo‘lga qo‘yilmagan.

Natijada kutubxonachilar o‘z cho‘ntagidan yo‘lkira uchun pul sarflab darsliklarni olib kelishga majbur bo‘lmoqda. Kutubxona mudirlarining eng ko‘p maosh oladigan toifasi esa atigi 1 mln 700 ming so‘m (qo‘lga tegishi) oylik oladi.

Bu ham yetmaganidek, ayrim maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limi xodimlari viloyat markazidan yetkazib berilgan har bir darslik to‘plami uchun maktab ma’muriyatidan alohida yo‘lkira haqi olgan hollari ham uchrab turar ekan.

Albatta, bu kim uchundir arzimas muammodek ko‘rinishi mumkin. Lekin kam maosh oladigan kutubxona xodimlari uchun bu ham katta muammo sanaladi.

Shu sababli darsliklarni ta’lim muassasalariga hududiy maktabgacha va maktab ta’limi bo‘limlari yetkazib berish tizimi yo‘lga qo‘yilsa maqsadga muvofiq bo‘lardi.

👉https://t.me/xalqtaliminfo
#Bilasizmi

Kimlar tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi bo‘limi boshlig‘i (mudir) lavozimida ishlashi mumkin?


Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirining 2023-yil 16-avgustdagi 247-son buyrug‘i 3-ilovasi bilan tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi bo‘limi xodimlari asosiy lavozimlarining malaka tavsiflari tasdiqlangan.

Unga ko‘ra tuman (shahar) maktabgacha va maktab taʼlimi bo‘limi boshlig‘i (mudir) lavozimida ishlash uchun mutaxassislik talab qilinmaydi. Yaʼni, ushbu lavozimda ishlash istagida bo‘lgan shaxs pedagogika sohasi vakili bo‘lishi shart emas. Ammo oliy pedagogika maʼlumotga egalik afzallik beradi.

Shuningdek, nomzod kamida 5 yil shundan, kamida 2 yil davlat boshqaruvi organlari, taʼlim sohasi yoki maktabgacha va maktab taʼlimi boshqaruvi organlarida rahbarlik lavozimida ishlagan bo‘lishi talab etiladi.

Qo‘shimcha talablar:

👉O‘zbekiston Respublikasining “Maktabgacha taʼlim va tarbiya to‘g‘risida”gi, “Taʼlim to‘g‘risida”gi, “Davlat fuqarolik xizmati to‘g‘risida”gi qonunlardan to‘liq xabardor bo‘lishi;

👉Davlat tilini bilish (rus, ingliz va boshqa chet tillarini bilish afzallik hisoblanadi);

👉Kompyuter savodxonligi;

👉Soha bo‘yicha normativ-huquqiy hujjatlarni bilishi, normativ-huquqiy hujjat hamda standartlardan xabardor bo‘lishi, doimiy ravishda malakasini oshirgan bo‘lishi talab etiladi.

👉https://t.me/xalqtaliminfo
#Eslatma

Maktabdagi darslar vaqtini qisqartirib bo‘lmaydi


Ayrim kuzatuvchilarimiz havo sovudi, kunlar ham qisqarib ketti, 2-3 smenali maktablardagi dars vaqtlarini qisqartirsak bo‘ladimi deb yozyapti. Bu savolga o‘tgan yilgi anomal sovuq vaqti ham ham javob bergandik. Ko‘pchilikning talab va istaklariga ko‘ra o‘sha postni yana qayta takrolashni lozim deb topdik.

Amaldagi tartibga ko‘ra, dars mashg‘ulotining davomiyligi 45 daqiqa etib belgilangan. Buni yuqori turuvchi tashkilotning maxsus ko‘rsatmasi bo‘lmay turib umuman o‘zgartirib bo‘lmaydi.

Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 15-martdagi 140-sonli qarori bilan tasdiqlangan "Umumiy o‘rta ta’lim to‘g‘risida Nizom"ning 25-bandida ta’lim muassasalarida o‘quv-tarbiya jarayonini tashkil etishdagi aniq muddatlar belgilab berilgan.

Ya’ni, ta’lim muassasalarida o‘quv-tarbiya jarayonini tashkil etishda quyidagi muddatlarga to‘liq amal qilinadi:

👉o‘quv yilining davomiyligi — 34 hafta (I sinflar uchun 33 hafta);

👉o‘quv haftasining davomiyligi — 6 kun (pedagogik kengashning qaroriga ko‘ra I-IV sinflar uchun 5 kun);

👉dars mashg‘ulotining davomiyligi — 45 daqiqa;

👉dars mashg‘ulotlari oralig‘idagi tanaffusning davomiyligi — 5-10 daqiqa (o‘quv kuni o‘rtasidagi tanaffusning davomiyligi — 15-30 daqiqa).

❗️Maktab ma’muriyati yuqorida belgilab berilgan muddatlarga to‘liq rioya qilishi zarur.

Xulosa qilib aytganda, dars jarayoni vaqtini 45 daqiqadan 40 daqiqaga qisqartirish mumkin emas. Ammo dars mashg‘ulotlari oralig‘idagi tanaffuslarning davomiyligini 5 daqiqagacha qisqartirish mumkin.

👉https://t.me/xalqtaliminfo
Chet tili sifatida maktablarda eng ko'p o‘qitilayotgan fan ingliz tilidir

Kecha poytaxtdagi “Hilton” mehmonxonasida xorijiy davlatlardan respublikamizdagi umumtalim maktablariga jalb qilingan chet tili fani o‘qituvchilari bilan uchrashuv bo‘lib o‘tdi.

Unda Prezident yordamchisi Saida Mirziyoyeva, Maktabgacha va maktab ta’limi vaziri Hilola Umarova, AQSH, Xitoy Xalq Respublikasi, Fransiya, Germaniya, Buyuk Britaniya elchixonasi vakillari, YUNESKO, YUNISEF, USAID, Britaniya kengashi, Fransiya alyansi, Gyote instituti mutaxassislari hamda xorijiy davlatlardan jalb etilgan chet tili fani o‘qituvchilari ishtirok etgan.

“Ta’limga sarmoya — kelajakka sarmoya” mavzusida o‘tkazilgan uchrashuvda chet tillarini o‘qitishni yanada rivojlantirish bo‘yicha takliflar ilgari surilib, hozirgi vaqtda umumta’lim maktablarining:

9 924 tasida ingliz tili (6 mln 98 ming 862 nafar o‘quvchi);

901 tasida nemis tili (2 mln 661 nafar o‘quvchi);

581 tasida fransuz tili (133 ming 475 nafar o‘quvchi) chet tili fanlari sifatida o‘qitilishi ta'kidlandi.

Shuningdek, ta’lim muassasalariga jami 500 nafardan ziyod xorijlik pedagoglar ingliz, nemis, fransuz tillaridan dars berish uchun jalb qilinganligi, ular yuqori sinf o‘quvchilariga Buyuk Britaniyaning “Cambridge University Press”, Fransiyaning “Didiyer”, Germaniya Federativ Respublikasi “KLETT” nashriyotining darslik va dasturlari asosida dars o‘tayotgani ham qayd etib o'tildi.

👉https://t.me/xalqtaliminfo
#Sõragan_edingiz

Inspektor-psixolog o‘qituvchining ish faoliyatiga aralashishga haqlimi?

#Savol
Inspektor-psixolog pedagoglar darsiga aloqador maʼlumotlar bo‘yicha ularni so‘roq qilyapti. Ularni bunday qilishga vakolati bormi? Inspektor-psixolog davomat bilan shug‘ullanadimi yoki pedagog xodimlar faoliyatini o‘rganadimi?

#Javob
Birinchi navbatda shuni alohida taʼkidlab o‘tish lozimki, pedagog xodimining kasbiy faoliyatiga noqonuniy tarzda aralashishga hech kimning haqqi yo‘q. Bu bo‘yicha alohida javobgarlik belgilangan.

Ma'muriy javobgarlik to'g'risidagi kodeksning 197-5-moddasiga ko'ra ta’lim tashkiloti pedagog xodimining kasbiy faoliyatiga qonunga xilof ravishda aralashish yoki o‘z xizmat vazifalarini bajarishiga to‘sqinlik qilish:

fuqarolarga 2 mln 310 ming so'mdan — 3 mln 300 ming so'mgacha, mansabdor shaxslarga esa 3 mln 300 ming so'mdan — 4 mln 950 ming so'mgacha miqdorda jarima solishga sabab bo‘ladi;

xuddi shunday huquqbuzarliklar ma’muriy jazo chorasi qo‘llanilganidan keyin bir yil davomida takror sodir etilgan bo‘lsa, fuqarolarga 3 mln 300 ming so'mdan — 4 mln 950 ming so'mgacha, mansabdor shaxslarga esa — 4 mln 950 ming so'mdan — 6 mln 600 ming so'mgacha miqdorda jarima solishga yoki o‘n besh sutkagacha ma’muriy qamoqqa olishga sabab bo‘ladi.

Shu sababli, inspektor-psixologlar ham o‘qituvchining ish faoliyatiga aralashishiga yo‘l qo‘yilmaydi. Ularga o‘qituvchilar faoliyatini tekshirish vakolati berilmagan.

Ichki ishlar vazirligining tegishli buyrug‘i bilan inspektor-psixologlar zimmasiga har bir o‘quvchi kesimida umumiy o‘rta taʼlim muassasalarida psixologik muhitni yaxshilash, muammoli o‘quvchilar bilan ularning yashash joylarida ota-onalari ishtirokida manzilli ishlash bo'yicha vazifalar yuklatilgan.

Yaʼni, ular darslarga muntazam ravishda qatnashmayotgan voyaga yetmaganlarni aniqlaydi, darslarga qatnashmaslik sabablarini o‘rganadi hamda o‘quvchilarning mikromuhitini o‘rganish borasida oilalarga tashrif buyurib, o‘smir va ota-onalar bilan individual suhbatlar uyushtiradi.

Ko‘rib turganingizdek, inspektor-psixologlarning vazifasi umuman boshqa. Ular faqat muammoli o‘quvchilar bilangina ishlashi lozim. Bu borada huquqlari buzilgan pedagog xodimlar tegishli organlarga shikoyat qilishi mumkin.

👉https://t.me/xalqtaliminfo
#Sõragan_edingiz

Maktablarga biriktirilgan inspektor-psixolog umuman maktabga kelmayapti, uning maktabdagi vazifasi nimalardan iborat?

#Savol
Maktablarda psixolog shtat birliklari qisqartirilib inspektor-psixolog lavozimi joriy etilgandi. Ular asosan maktabga kelmaydigan o‘quvchilar bilan shug‘ullanishi kerak edi. Ammo bizni maktabga biriktirilgan inspektor-psixolog umuman maktabga kelmaydi, o‘quvchilarimiz davomati bilan ham shug‘illanmaydi.

Yaqinda inspektor-psixolog ustidan tuman IIB boshlig‘iga shikoyat qilgandik,shunga u o‘qituvchilarga jaxl qilib, ayrim o‘quvchilarimiz maktabga kelmaganligi uchun o‘zimizga chora ko‘rishini aytmoqda. Bu qonunan to‘g‘rimi? Aslida inspektor-psixologning asosiy lavozim vazifasi qanday?

#Javob
2021-yil 1-iyulidan boshlab umumiy o'rta taʼlim muassasalarining psixolog shtat birligini qisqartirish evaziga voyaga yetmaganlar masalalari bo‘yicha inspektor-psixolog shtat birligi joriy qilingan. Ichki ishlar vazirining 2021-yil 31-avgustdagi 318-sonli buyrug‘i bilan tasdiqlangan nizomda ularning lavozim vazifalari belgilab berilgan.

Nizomga ko‘ra quyidagilar inspektor-psixologning asosiy vazifalari hisoblanadi:

👉darslarga sababsiz muntazam ravishda qatnashmayotgan voyaga yetmaganlarni aniqlaydi, darslarga qatnashmaslik sabablarini o‘rganadi;

👉umumiy o‘rta taʼlim muassasalarida jamoat tartibi va xavfsizligini taʼminlash borasida tadbirlarni tashkil etadi;

👉muammoli o‘quvchilar bilan ularning yashash joylarida ota-onalari ishtirokida manzilli ishlaydi;

👉o‘quvchilardagi barcha salbiy holatlar va moyilliklarning oldini olish bo‘yicha taʼlim muassasalari psixologlari bilan hamkorlikda pedagog xodimlar va ota-onalar uchun tavsiyalar ishlab chiqadi;

👉o‘quvchilarning mikromuhitini o‘rganish borasida oilalarga tashrif buyurib, o‘smir va ota-onalar bilan individual suhbatlar uyushtiradi;

👉umumiy o‘rta taʼlim maktabining ichki nazoratidagi o‘quvchilar bilan tizimli ishlab, ushbu o‘quvchilarni ichki nazoratdan chiqarish choralarini ko‘radi.

👉https://t.me/xalqtaliminfo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yangi hayot tumanidagi 332-maktab hamda Profi University loyihasi haqida

Bugun Profi University'ning katta bir loyihasi bo‘yicha Toshkent shahar, Yangi hayot tumanidagi 332-maktabda bo‘ldim. U yerda Profi University talabasi amaliyot o‘tayotgandi shu sababli talabamiz tomonidan o‘tiladigan "Mahorat darsi" videotasvirga olinishi kerak edi.

Ochig‘i maktabga kirib kelishim bilanoq bu xususiy maktab bo'lsa kerak degan tasavvur paydo bo'ldi. Chunki maktab juda ham chiroyli qurilgan va jixozlangandi. O'qituvchi va o'quvchilari ham namunali edi.

Ochig'ini aytsam maktabga ogohlantirmay borgandik. (talabamiz maktab ma’muriyatini ogohlantirgan deb o‘ylagandik) Lekin shunday bo‘lishiga qaramay maktabdagi dars jarayonlari tartibli o‘tayotgandi.

Maktab hovlisi, foye, yo‘lak, oshxona hamda sinf xonalarini ko‘rib odamni havasi keladi. Xullas, bu maskanning xususiy maktabdan deyarli farqi yo‘q ekan.

Odatda qaysidir maktabga ogohlantirmay borilsa dilni xira qiladigan holatlar ko‘p uchraydi. Lekin biz borgan maktabda unday holat uchramadi.

Shunday namunali davlat maktablari soni yanada ko‘payishi kerak. Maktab yangi qurilganligi uchun davlat pulni ayamagan ko‘rinadi. Eng asosiysi maktab jamoasi bu imkoniyatlarga munosib javob qaytaryapti deb o'ylayman. Menimcha, barcha maktablar shunday bo‘lishi kerak.

Ha aytgancha, talabamiz 332-maktab o'qituvchisi Rahmatova Lobarxon opa rahbarlik qilayotgan 2-E sinfida "Tarbiya" fanidan "Mahorat darsi" o'tib berdi. Bu loyiha haqida keyinroq yozaman.

👉@xalqtaliminfo
Ўқитувчилар аттестация тест синови ҳақида

Аттестация тест синовларидан ўтолмасликнинг энг биринчи сабаби бу - фан йўналиши бўйича билимларнинг етишмаслигидир. Агар ўзингизга ишонсангиз ҳар қандай синовлардан бемалол ўта оласиз.

Ўқитувчи аттестация тест синовидан ўта олмаса, демак уларни қуйидаги 3 та асосий муаммо кутиб туради:

Биринчи муаммо,
ўқитувчи аттестациядан ўта олмаган тақдирда ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.

Иккинчи муаммо, агар ўқитувчи аттестациядан ўтмаса, унинг нафақат жамиятдаги балки, мактаб жамоаси олдида ҳам обрўси тушиб боради. Бу эса жуда ёмон.

Учинчи муаммо, аттестациядан ўта олмаслик педагог ходимнинг ойлик маошига ҳам жуда катта таъсир ўтказади. Чунки ўқитувчиларга дарс тақсимот қилишда ҳам уларнинг малака тоифалари муҳим рол ўйнайди.

Ўқитувчи юқорида санаб ўтилган муаммоларга дуч келмаслиги учун катта тажрибага эга бўлган мутахассисларда тайёргарлик кўриши керак бўлади.

Бугун сизларга 7,5 йиллик тажрибага эга бўлган, бухоролик мутахассис томонидан репетиторлар тажрибаси асосида малака тест синовидан ўтиб олиш учун тизимли тарзда ишлаб чиқилган курсларни таклиф этамиз.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу курсда тайёрланган 1181 нафар ўқитувчидан 1142 нафари аттестация имтиҳонидан муваффақиятли ўтган. Бу дегани ўрта ҳисобда курсда тайёрланган 96,7 фоиз ўқитувчи аттестация имтиҳонидан ўтган.

Дарслар онлайн равишда ҳар бир киши билан алоҳида индивидуал тартибда олиб борилади. Ушбу курсларда:

📚Математика

📚Кимё

📚География

📚Тарих

📚Бошланғич таълим

📚Биология

📚Инглиз тили

📚Рус тили

📚Она тили фанларига 100 % кафолат асосида тайёрлашади.

Бериладиган кафолат шундан иборатки, агар сиз ушбу курсда ҳар кунлик дарсларга қатнашиб, имтиҳондан ўтолмасангиз, ҳеч қандай гап сўзсиз 100% пулингиз қайтариб берилади.

❗️Курсга ёзилиш учун ҳозирда 128 та жой бор холос. Бошқа ўқитувчи олишни имкони йўқ. Чунки назорат қилиш имконияти чекланган.

📝РЎЙХАТДАН ЎТИНГ

@bukharaedu_reg_bot
@bukharaedu_reg_bot
@bukharaedu_reg_bot
#Sõragan_edingiz

Dekret ta’tiliga chiqqan o‘qituvchining darslari boshqa o‘qituvchilar o‘rtasida taqsimlanadimi yoki uning o'rniga boshqa xodim olinadimi?


Mehnat kodeksining 404-moddasiga ko'ra ayollarga homiladorlik va tug‘ish ta’tili, kodeksning 405-moddasiga ko'ra bolani ikki va uch yoshga to‘lguniga qadar parvarishlash ta’tili beriladi. Xalq tilida bu umumiy ma'noda "Dekret ta'tili" deb yuritiladi.

Xodim homiladorlik va tug‘ish yoki bola ikki va uch yoshga to‘lguniga qadar parvarishlash ta’tiliga chiqqan vaqtda uning darslari "Umumta’lim muassasalarida sinflarni komplektlash hamda tarifikatsiya ro‘yxatlarini shakllantirish tartibi to‘g‘risida"gi nizomning 15-bandidagi ustuvor ketma-ketlik asosida umumta’lim muassasasi pedagogik kengashi tomonidan o‘qituvchilar o‘rtasida taqsimlanishi mumkin.

Shuningdek, dekret ta’tiliga chiqqan xodimning o‘rniga vaqtincha boshqa xodimni ishga qabul qilish ham mumkin. Ammo dekret ta’tiliga chiqqan xodimning o‘rniga qabul qilinayotgan yangi xodim bilan Mehnat kodeksining 112-moddasiga ko‘ra muddatli mehnat shartnomasi tuzilishi lozim.

Mehnat kodeksining 405-moddasiga ko‘ra, ayollarga homiladorlik va tug‘ish ta’tili tugaganidan keyin, ayolning xohishiga ko‘ra, unga bolasi ikki yoshga to‘lguniga qadar bolani parvarishlash ta’tili beriladi. Xodim istagan vaqtida ta’tildan qaytish huquqiga ega.

Shuni ham alohida qayd etib o‘tish lozimki, Mehnat kodeksining 239-moddasiga ko‘ra, homiladorlik va tug‘ish hamda bola parvarishlash ta’tili berilganda xodimning avvalgi ish joyi (lavozimi) saqlanib qoladi.

Shu sababli vaqtincha yo‘q bo‘lgan xodimning o‘rniga ishga qabul qilinayotgan fuqarolar bilan muddatli mehnat shartnomasi tuzilib, mehnat shartnomasining muddatini Mehnat kodeksining 114-moddasida nazarda tutilgan normalar bo‘yicha belgilash lozim.

Amaliyotda ayrim iqtisodchilar homiladorlik va tug‘ish yoki bola ikki va uch yoshga to‘lguniga qadar parvarishlash ta’tiliga chiqqan xodimni o'rniga boshqa xodim olib bo'lmaydi deb noto'g'ri talqin qilishadi, bu esa xato.

Xulosa o'rnida aytadigan bo'lsak, xodim homiladorlik va tug‘ish yoki bola ikki va uch yoshga to‘lguniga qadar parvarishlash ta’tiliga chiqqanda uning darslari yuqoridagi norma bo'yicha o‘qituvchilar o‘rtasida taqsimlanishi ham mumkin yoki ushbu xodimning o'rniga muddatli mehnat shartnomasi asosida boshqa xodimni vaqtincha ishga qabul qilish ham mumkin.

👉https://t.me/xalqtaliminfo
Kimlardan buyuk o‘qituvchi chiqadi?

Sinf rahbarligi maoshidan o‘quvchilariga "Ustoz stipendiyasi" berishni yo‘lga qo‘ygan andijonlik o‘qituvchi Yorqinoy Mamatisaqova haqida menimcha hamma eshitdi.

Aslida buyuk o‘qituvchilar mana shunday fidoyi pedagoglar orasidan chiqadi. Ularni qilgan ishlari tarixda qoladi. Chunki ular o‘z kasbini sevadi.

Misol uchun, qishloq maktabida dars berib, xayriya ishlari bilan tanilgan pokistonlik o‘qituvchi Sister Zeph (Zef) bu yilgi "The Globel Teacher Prize" tanlovida g‘olib deb topilib, dunyoning eng yaxshi o‘qituvchisi deya eʼtirof etildi.

Tanlovning bundan avvalgi mukofotiga — bolalarga tekin kutubxona ochgan va bepul dars o‘tgan amerikalik o‘qituvchi, suistitga moyillik kuchli hudud bolalariga dars berib, ular uchun maxsus dastur ishlab chiqqan va tunu-kun bolalar ruhiy salomatligi va taʼlim olishi uchun kurashgan kanadalik o‘qituvchi va shunga o‘xshash bolalarni og‘ir sharoitdan normal sharoitga olib chiqqan o‘qituvchilar loyiq deb topilgan.

O‘z oylik maoshidan o‘quvchilariga stipendiya joriy qilgan Yorqinoy Mamatisaqovani ham shunday buyuk o‘qituvchilar qatorga qo‘shgan bo‘lardim. Chunki u bundan hech qanday manfaat ko‘zlamagan, shunchaki o‘quvchilarning yaxshi o‘qishi uchun motivatsiya bermoqchi bo‘lgan.

👉https://t.me/xalqtaliminfo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Pedagoglar tartibbuzar o‘quvchilarga nisbatan jismoniy kuch ishlatib turishi kerakmi?

So‘ngi yillarda pedagoglar tomonidan o‘quvchilar kaltaklanayotgani aks etgan videotasvirlar tez-tez ijtimoiy tarmoqlarda tarqalib, keng muhokamalarga sabab bo‘lyapti.

Kimdir tartibbuzar o‘quvchilarni kaltaklash kerak deb aytsa, kimdir bu noto‘g‘ri ekanligi haqida fikr bildirmoqda. Biz esa masalaning har ikki tomoniga ham eʼtibor qaratishni lozim topdik.

Shu sababli “Youtube” sahifamizda "O‘quvchini kaltaklash eng oxirgi chorami?" mavzusida 10 yillik tajribaga ega bo‘lgan amaliyotchi psixolog, konsultant Akobr Abdullayev bilan suhbat uyushtirdik.

Suhbatning to‘liq shakli “Youtube” sahifamizga joylandi. Marhamat suhbatni tomosha qiling va o‘z fikringizni izohlarda yozib qoldiring.

Suhbatni ko‘rish:👉https://youtu.be/5ND5uoJUnBA

👉@xalqtaliminfo
Oylik maoshlar 1-dekabrdan oshadigan bo'ldi

Joriy yilning 1-dekabridan ish haqi, pensiyalar va ijtimoiy nafaqalar oshiriladi. Bu haqda O‘zA xabar berdi. Qayd etilishicha, Prezidentning 17-noyabrdagi 196-sonli farmoni bilan 1-dekabrdan ish haqi, pensiyalar va ijtimoiy nafaqalar 7 foizga oshiriladi.

Eslatib o'tamiz, Prezidentining 2023-yil 28-martdagi PF-45-sonli Farmoni bilan joriy yilning 1-may sanasidan boshlab byudjet tashkilotlari xodimlari ish haqi miqdori 7 foizga oshirilgandi.

Keyinroq, Prognozlashtirish va makroiqtisodiy tadqiqotlar instituti direktori Umid Obidxo‘jayev oylik maoshlar 1-sentyabrdan boshlab yana 10 foizga oshirilishini aytgandi. Ammo oylik maoshlarni oshirish bo‘yicha Prezident farmoni imzolanmagandi.

👉https://t.me/xalqtaliminfo
⚡️Oshiriladigan maoshlar bo‘yicha hisoblanganda pedagog xodimlar dekabr oyidan boshlab quyidagicha oylik oladilar:

Maktab direktori:
4 mln 084 ming 179 so‘m (400 o‘quvchigacha)
4 mln 360 ming 917 so‘m (401-880 o‘quvchigacha)
4 mln 624 ming 262 so‘m (881-1600 o‘quvchigacha)
4 mln 891 ming 647 so‘m (1600dan ortiq)

Direktor o‘rinbosarlari: (MMIBDO‘, O‘TIBDO‘)
3 mln 814 ming 502 so‘m (400 o‘quvchigacha)
4 mln 084 ming 179 so‘m (401-880 o‘quvchigacha)
4 mln 360 ming 917 so‘m (881-1600 o‘quvchigacha)
4 mln 624 ming 262 so‘m (1600dan ortiq)

Direktorning ho‘jalik ishlari bo‘yicha o‘rinbosari:
1 mln 618 ming 065 so‘m (400 o‘quvchigacha)
1 mln 765 ming 457 so‘m (401-880 o‘quvchigacha)
1 mln 919 ming 114 so‘m (881-1600 o‘quvchigacha)
2 mln 078 ming 589 so‘m (1600dan ortiq)

*CHQBT rahbari:
2 mln 948 ming 543 so‘m

2024-yil 15-yanvardan boshlab CHQBT rahbari:

Mutaxassis – 2 mln 948 ming 543 so‘m;

Ikkinchi toifali – 3 mln 301 ming 055 so‘m;

Birinchi toifali – 3 mln 678 ming 381 so‘m;

Oliy toifali – 4 mln 064 ming 865 so‘m

**Psixologlar
Oliy ma’lumotli psixolog – 2 mln 653 ming 689 so‘m

Ikkinchi toifali psixolog – 2 mln 841 ming 780 so‘m

Birinchi toifali psixolog – 3 mln 034 ming 666 so‘m

Oliy toifali psixolog – 3 mln 219 ming 374 so‘m

O‘qituvchilar
O‘rta maxsus ma’lumotli o‘qituvchi – 2 mln 756 ming 194 so‘m

Oliy ma’lumotli o‘qituvchi – 2 mln 948 ming 543 so‘m

Ikkinchi toifali o‘qituvchi – 3 mln 301 ming 055 so‘m

Birinchi toifali o‘qituvchi – 3 mln 678 ming 381 so‘m

Oliy toifali o‘qituvchi – 4 mln 064 ming 865 so‘m

Maktab laboranti (1 st)– 1 mln 458 ming 770 so‘m

Kutubxona mudiri:

O‘rta maxsus ma’lumotli – 1 mln 941 ming 691 so‘m

Oliy ma’lumotli – 2 mln 118 ming 548 so‘m

Kutubxonachi:

O‘rta maxsus ma’lumotli – 1 mln 683 ming 734 so‘m

Oliy ma’lumotli – 1 mln 772 ming 354 so‘m

❗️Izoh: *2024-yil 15-yanvardan boshlab CHQBT rahbarlariga ham boshqa fan o‘qituvchilari singari malaka toifasi berish tartibi yo‘lga qo‘yiladi. Shundan so'ng ularning oylik maoshi ham malaka toifasiga ko'ra farqlanadi.

**Psixologlar oylik maoshi ham malaka toifasiga ko'ra farqlanadi. Ammo ularni attestatsiyadan o'tkazish masalasidagi muammolar haligacha bartaraf etilmagan.

Ta'lim muassasasining boshqa toifadagi xodimlarining oylik maoshlari haqida keyinroq qo'shimcha ma'lumot beramiz.

👉https://t.me/xalqtaliminfo