157 subscribers
498 photos
65 videos
47 links
Now or never...
Download Telegram
Bizda g'olib bor Muhandis nomli bilimdon unga sovga bor.tabriklaymiz ilmingiz ziyoda bolsin.
👍1
Xamma raxmat ishtirok uchun sog salomat bolingla.
Forwarded from қўшилма🫧
Ассалому алекум гузалларим🫠

⚡️ сизлар учун бомбааа янгилик😱

70 хил турдаги курсларим жамланмаси🌝

атиги 30 минг сум😭

мани куп одам танийди кафолатли 🫠

мурожаат учун @xonzo_d_a ❤️
2🔥2😍2🏆2
Assalomu alaykum xurmatli bilimdon yoshlar.Kanalimizda yangi loyiha "Buyuk bobolar izdoshimiz" deb nomlangan
Xar kun kanalimizga qiziqarli tarixiy ma'lumotla berib boriladi.
Sizga qaysi buyuk bobomiz xaqda malumot lozim bolsa yozing biz sizga ma'lumotlar taqdim qilaylik
1221 йилда Ҳинд дарёсидаги жанг: Чингизхон ҳамда Жалолиддин Мангуберди жангининг стратегик таҳлили

Ҳинд дарёси бўйидаги жанг (1221 йил 24 ноябрь ёки 9 декабрь) мўғулларнинг Марказий Осиёни босиб олишидаги асосий шиддатли жанглардан бири бўлди.

Жанг тарихи
Жалолиддин мўғуллар устидан бир неча бор ғалаба қозонишга муваффақ бўлди, айниқса, Парвон жангида биринчи марта уларни қаттиқ мағлубиятга учратди. Шу сабабли Чингизхон унга қарши юришга шахсан ўзи бошчилик қилишга қарор қилди, чунки у Жалолиддинни забт этмаслик стратегик хато бўлишини ва унинг минтақадаги барча истилоларини хавф остига қўйишини тушунган эди.

Жанг жойи манзараси
Ҳинд дарёси бўйидаги жанг Покистоннинг Панжоб штатидаги Нилоб довони яқинидаги Жуди тоғли ҳудудида (Чўли-Жалоли макони) бўлиб ўтди. Бу ҳудуд мураккаб тоғли рельеф билан ажралиб туради, паст-баландликлар ва қояли тузилмалар мавжуд.

Қўшинлар сони ва таркиби
Мўғул қўшини (80 мингга яқин жангчи) юқори даражадаги уюшқоқлик ва интизом билан ажралиб турарди. Армиянинг асосини енгил ва оғир отлиқлар ташкил этган. Енгил отлиқ қўшин разведка, душманни қуршаб олиш ва таъқиб қилиш учун, оғир отлиқ қўшин эса зарба бериш ва душман сафларини ёриб ўтиш учун мўлжалланган. Мўғул қўшинига Чингизхон бошчилик қилган. Жангда унинг ўғиллари Чиғатой, Ўқтой ва Тули иштирок этган - уларнинг ҳар бири ўз туманига қўмондонлик қилган, бу эса улкан қўшин қисмларини самарали бошқаришни таъминлаган.

22 ёшли Жалолиддиннинг қўшини тахминан 35-40 минг жангчидан иборат эди. Унинг таркибига мураккаб тактик манёврларни бажаришга қодир отлиқлар ва турли шароитларда жанг қилишга ўргатилган пиёдалар кирган. Жалолиддиннинг қўшини бир хил эмасди: унинг таркибида хоразмлик жангчилар, афғонлар ва бошқа туркий халқларнинг кучлари бор эди.

Жалолиддиннинг мудофаа стратегияси
Жалолиддин қўшин сони жиҳатидан орқада қолиб, ярим ой шаклидаги қўшинни сафга тизди ва қанотлари билан Ҳинд дарёси қирғоқларига суянди. Бундай тузилишнинг стратегик афзалликлари:
– қўшин қанотларини мўғул отлиқлари айланиб ўтишидан ҳимоя қилган;
– бундай жойлашув қўшин кучларини тўплаб, душманнинг сон жиҳатдан устунлигини қоплаган;
–ярим ойсимон саф чизиғи захирани таҳдид солаётган томонга тезда ташлаш имконини берди.

Чингизхоннинг стратегик режаси
Чингизхон хоразмшоҳлар қўшинининг марказига тўғридан-тўғри ҳужум қилиш катта талафотларга олиб келиши мумкинлигини ва бунда муваффақият кафолатланмаслигини яхши биларди, чунки бу ерда Жалолиддиннинг асосий кучлари тўпланган эди. Шунинг учун у асосий зарбани душман қанотларига қаратиш режасини ишлаб чиқди, бу қанотлар гарчи дарёга тиралиб турган бўлса-да. Қанотларни муваффақиятли ёриб ўтиш мўғулларга Хоразм қўшинини қуршаб олиш имконини берарди.

Қанотларга зарба ва Хоразм армиясининг тор-мор этилиши
Чингизхон режасини амалга оширар экан, ўз қўшинининг куч-қудратини хоразмшоҳлар қўшинининг қанотларига ташлади. Ҳужум, эҳтимол, мўғул отлиқларининг биринчи бўлинмалари жангга кирганида, кейинги бўлинмалар эса қаршилик ўчоқларини айланиб ўтиб, ҳаракатни давом эттирганча тўлқинлар билан амалга оширилган. Жанг давомида қанотларни ёриб ўтиш мўғулларга Жалолиддин қўшинининг орқа томонига ўтиш имконини берди. Натижада жанг майдони бир қатор маҳаллий қаршилик ўчоқларига айланди ва Жалолиддин қўшини батамом мағлубиятга учради.

Жалолиддиннинг Ҳинд дарёси орқали чекиниши
Мағлубият муқаррарлигини англаб етган Жалолиддин асир тушмаслик учун оти билан ўзини баланд қоядан Ҳинд дарёсига ташлайди, бироқ кенг ва шиддатли дарёдан сузиб ўтиб, нариги қирғоққа чиқишга муваффақ бўлади. Бу қаҳрамонлик Чингизхоннинг ҳайратига сабаб бўлиб, у ўғилларига қарата "Отанинг ўғли шундай бўлиши керак," деган машҳур иборани айтган.

Оқибатлар
Ҳинд дарёси бўйидаги жанг Хоразмшоҳлар давлатининг узил-кесил тор-мор этилиши ва мўғулларнинг ҳукмронлигини мустаҳкамлаб, бу даврдаги истилоларнинг жанубий чегарасини белгилаб берди. Марказий Осиё халқлари учун бу жанг мустақиллик даврининг тугаши ва минтақанинг сиёсий, иқтисодий ва маданий харитасини ўзгартирган мўғуллар ҳукмронлигининг узоқ даври бошланиши рамзи эди.
Орол денгизи қандай пайдо бўлган?

Султон Увайстоғнинг шарқий томонларидан биридаги серқоя чўққининг ўнқир-чўнқир жойларида қадимий Хоразмнинг энг гўзал ёдгорлиги, эрамизнинг дастлабки асрларига мансуб Аёзқаъла қад кўтарган. Халқ афсонасида бу қаъла қаҳрамоннинг номи билан—Қирққиз қаъласида ўзининг қирқта дугонаси билан бирга истиқомат қилувчи маликанинг висолига етишмоқ учун курашган қул Аёз номи билан боғланади. Ботир ва доно баҳодир қул Аёзнинг образи Ўрта Осиёда яшовчи халқлар оғзаки ижодининг энг қадимий образларидан биридир. Қуйи Сирдарёда ёзиб олинган бир қозоқ қиссасида бу образ Орол денгизининг барпо бўлиши, Амударё Устюрт ўзанининг йўқолиб кетиши ва қадимий Хоразмнинг вужудга келишига сабаб бўлган афсонавий ҳодисалар билан боғланади.

"Бу ривоятга кўра, илгари вақтларда Ород денгизи бўлмаган , Сирдарё ва Амударё эса бирга қўшилиб, Лавзан, Кўҳна Урганч ва Ойбўғир орқали Каспий денгизига қуйилган эмиш.
Орол денгизи ўрнида раҳмсиз ва мунофиқ Фосилхон ҳукмронлиги остида Адақ халқи, Узбой ёқасидаги ҳудудда эса ўзининг донолиги ва адолатпарварлиги туфайли
давлат раҳбари даражасига кўтарилган собиқ қул Аёзхон бошчилигидаги Бойсун
халқи яшаган эмиш. Фосилхон даҳшатли жиноятлар қилганлиги, бир авлиё қизининг номусини
булғагани учун шу авлиёнинг қарғиши билан унинг қўл остидаги давлатни сув босади. Бу жойда Орол денгизи ҳосил бўлиб, ҳар иккала улуғ дарё шу денгизга қуйила бошлайди. Дарёларнинг бирга қўшилишидан ҳосил бўлган қадимий ўзан қуриб қолади. Бойсун аҳолиси Аёзхон бошчилигида Хоразмга кўчиб келиб, бу ерда Урганч деб аталган подшоҳликни барпо қилади. Адақлар ва уларнинг ҳамма шаҳарлари эса сув остида қолиб ҳалок бўлади."
Ҳозир ҳам ҳаво очиқ кунлари адақлар қурган иморатларнинг қолдиқларини Орол денгизининг тубида кўриш мумкин.
Қул Аёз образи Абулғозининг "Шажараи тарокима" (17 аср) асарида ҳам учрайди.

Манба: Сергей Павлович Толстов "Қадимги Хоразм маданиятини излаб"
https://t.me/odam_5

ShAHINA ACADEMY

Ulaning
3
Shovotli shulardan 2 qiz
Forwarded from Shahodat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏫Ma'mun universiteti talabalari 21-iyundan 5-iyulgacha 🇯🇵Yaponiyaning Nagoya shahrida joylashgan Kinjo Gakuin universitetiga 🇯🇵Yapon tili va madaniyatini o'rganish, Yaponiya bo'ylab sayohat uyushtirish maqsadida jo'nab ketishmoqda.

🏫Ma'mun universiteti talabalariga omad yor bo'lsin!👏👏👏👏

©Ma'mun universiteti Matbuot xizmati

📱WEB SAYT | 📱INSTAGRAM | 📱FACEBOOK | 📱YOUTUBE | 📱ENGLISH
🔥3
Shovotdan shulardan ikki qiz
1🔥1
Quvaytga Hindiston har yili yuzlab tonna sigir go‘ngi eksport qiladi. Quvaytga esa ular X uchun juda zarur. X ushbu davlatning asosiy eksport mahsulotlaridan biri hisoblanadi.
Diqqat savol: X o'rnidagi so'zni toping
Bugun 3 ta savola aniq javob bergan bilimdona sovga bor
Javob :xurmo
Italyan maqoli:

Yuz yil U boʻlib yashagandan koʻra bir kun Bu bo'lib yashash yaxshiroqdir.

U va Bu?
Javob : qoy va Arslon bu savola 3 ta bilimdon aniq javob berdi
🔥2
Fransuz maqoliga koʻra 3 narsani uzoq vaqt yashirib boʻlmaydi:

1.Sevgi.
2.Olov.
3. ?
Javob : kassalik
Italiyan maqoli :

Inson xatto u yerda da ham yolg'iz qolishni xohlamaydi.

Qayerda?
Javob:jannat