Xalq ta'limi
2.17K subscribers
3.99K photos
2.44K videos
1.3K files
6.54K links
📌 Ta’lim to‘g‘risidagi so‘nggi yangiliklar
📌 Dars ishlanmalar
📌 Video darslar
📌 Testlar
📌 Foto lavhalar
📌 O‘qituvchi faoliyatini ommolashtirish

fotolavha joylash tartibi
@Fotolavha_joylash

Biz bilan bog‘lanish
@XT_uz_bot
Download Telegram
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Мактаб таълими сифатини яхшилаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
#26jan #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Vazirga_murojaat
#Bayonot_25

⚡️ AUDIOBAYONOT: ENG KO‘P KELIB TUSHAYOTGAN SAVOLLARGA JAVOBLAR

Maktabgacha va maktab ta'limi vaziri Hilola Umarova tashabbusi bilan tashkil etilgan "VAZIRGA MUROJAAT" portaliga kelib tushayotgan mazmunan bir xil savollarga javob berishda davom etamiz.

❗️Bugungi audiobayonotimizda:

00:10 Ta’limda menejment yo‘nalishida tahsil olganman. Maktab direktorligiga nomzodimni qo‘yish uchun menejerlik kursida o‘qishim kerakmi? Agar shunday bo‘lsa, o‘qish uchun qayerdan, qay tartibda ro‘yxatdan o‘taman?

01:27 Maktab direktori o‘rinbosari bo‘lib ishlayman, menejerlik o‘quv kursida o‘qish uchun ariza topshirdim. Ushbu o‘qishda avval kimlar o‘qiydi: direktorlarmi yoki boshqa nomzodlarmi?

02:25 Men menejerlik o‘quv kursiga qatnashish uchun ariza topshirdim. O‘quv jarayonlari qachon bo‘lib o‘tadi?

03:08 Endilikda sertifikati yo‘q o‘qituvchilar chet tili fani o‘qituvchisi bo‘lib ishlolmas ekan, shu to‘g‘rimi?

Bayonotlarimiz davom etadi.
______
❗️ Ta’limga oid savollar, murojaat va tashabbuslaringizni
vazir.uzedu.uz murojaatlar portaliga yo‘llang!

Vazirlikning rasmiy sahifalariga ulanish
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
Ўзбекистондаги ўртача маошлар маълум қилинди

2023 йил якунларига кўра, Ўзбекистондаги ўртача ойлик номинал иш ҳақи 4 млн 551 минг сўмни ташкил этди. Энг кўп ойлик олувчилар – молия ва суғурта соҳаси ходимлари бўлиб, улар ўртача 13,3 млн сўм ойлик оляпти. Тиббиёт ва таълимдаги ойликлар энг паст даражада қолмоқда.

👉 https://kun.uz/06571379

Kun.uz расмий канали
Миллий сертификатга эга тарих фани ўқитувчиларига ҳам устама тўланади

2024/25 ўқув йилидан бошлаб, аввал эълон қилинганидек она тили ва адабиёт ўқитувчилари билан бирга, тарих ўқитувчиларига ҳам миллий сертификат олган тақдирда 50 фоизлик устама тўланади. 1 сентябрдан эътиборан, тажриба-синов тариқасида Қашқадарё ва Сурхондарёдаги мактабларга олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобуслар йўлга қўйилади.

👉 https://kun.uz/66746270

Kun.uz расмий канали
Forwarded from Akkreditatsiya
👍👍👍 👍👍👍 ⭕️⭕️⭕️

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди

⚡️ Қонун билан педагогларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, фаолиятининг асосий кафолатлари, меҳнатига яраша ҳақ тўлаш, рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тамойиллари белгиланди.

⭕️ Педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.

📝 Умумий ўрта таълим ташкилотида илк бор касбий фаолиятини бошлаётган шахсга бир ўқув йили даврига мураббийликни амалга ошириш учун тажрибали педагог бириктирилади.

🚫 Қонунга кўра, жумладан, қуйидагилар тақиқланади:

🟢педагогни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, шу жумладан ҳудудларни ободонлаштиришга ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш;

🟢педагогдан унинг касбий мажбуриятларига тааллуқли бўлмаган ҳисоботларни ва бошқа маълумотларни, шу жумладан битирувчиларнинг бандлиги таъминланганлиги ҳақидаги ҳисоботларни шакллантиришини ва тақдим этишини талаб қилиш;

🟢педагогнинг зиммасига товар ва хизматларни сотиб олиш мажбуриятини юклаш, шу жумладан иш ҳақидан унинг ёзма розилигисиз товар ва хизматлар учун маблағ ушлаб қолиш.

Каналга уланиш:

📱 @Maktablar_reytingi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Pedkadr.tdi.uz
Pedagogning maqomi to’g’risida.pdf
5.7 MB
“Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тўлиқ матни
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining “Umumiy o‘rta ta’lim muassasalari o‘quvchilarini xorijiy til va zamonaviy kasblarga o‘qitish bo‘yicha qo‘shimcha chora-tadbirlar to‘g‘risida”gi qarori e’lon qilindi.

Unga ko‘ra, 2024-2025-o‘quv yilidan boshlab:

umumiy o‘rta ta’lim muassasalarining 10–11-sinflarida tajriba-sinov tariqasida o‘quvchilarning tanlovidan kelib chiqib “Fanlarni chuqurlashtirib o‘qitish” yoki “Biznes va kasb-hunar” yo‘nalishlari bo‘yicha ham o‘quv jarayoni bosqichma-bosqich tashkil etiladi (tayanch o‘quv reja asosida o‘qitish bilan bir qatorda);

Umumiy o‘rta ta’lim muassasalarida xorijiy tillarni o‘qitishning quyidagi tartibi joriy etiladi, unga muvofiq:

5–9-sinflarda xorijiy tilga o‘qitish intensivligini oshirish orqali o‘quvchilarda bazaviy bilim va nutqiy ko‘nikmalar shakllantiriladi;

10–11-sinflarda xorijiy tilni o‘qitishda asosiy e’tibor o‘quvchilarning akademik yozuv va so’zlashish ko‘nikmalarini rivojlantirishga qaratiladi;

“Fanlarni chuqurlashtirib o‘qitish” yo‘nalishi doirasida xorijiy til fanini tanlagan o‘quvchilar 10–11-sinflarda ikkinchi xorijiy tilga o‘qitiladi.

2024-yil 1-mayga qadar 11-sinfda ikkinchi xorijiy tilning kamida A2 darajada o‘zlashtirilishini nazarda tutuvchi xorijiy til fani bo‘yicha o‘quv reja va dasturlar takomillashtiriladi.

2024-yil yakuniga qadar umumiy o‘rta ta’lim muassasalariga xitoy, nemis, fransuz, koreys, ingliz va yapon tillari bo‘yicha malakali mutaxassislar jalb qilinadi.

http://t.me/Xalq_talimi_xodimlari
Мактабларнинг юқори синфларида иккинчи хорижий тил ҳам ўқитилади

Президент қарорига кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишнинг янги тартиби жорий этилади.

👉 https://kun.uz/77880575

Kun.uz расмий канали
Янги ўқув йилида президент мактаблари таълим дастури яна мингта мактабда бошланади

Ҳокимлар уларни моддий-техник базасини яхшилашга масъул бўлади.

👉 https://kun.uz/01874264

Kun.uz расмий канали
Мактаблардаги инспектор-психологлар штати ИИВдан Миллий гвардия тизимига ўтказилади

Маҳалла раислари ҳар ой мактабларда ота-оналар билан учрашиб, маҳалла ва мактабдаги муҳитни муҳокама қилади.

👉 https://kun.uz/57063949

Kun.uz расмий канали
“Боламнинг сумкаси ўзидан оғир” – мактаб ўқувчиси сумкаси оғирлиги қанча бўлиши керак?

Болалар кўтарадиган мактаб сумкаси уларнинг тана вазнининг 10 фоизи атрофида бўлиши керак. Лекин мақола учун фикри ўрганилган ота-оналар болаларининг сумкалари меъёрдан анча оғир эканини айтишди. Бу елка, бўйин оғриқлари, қомат бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Айрим ота-оналар айни сумка оғирлиги учун ҳам болаларини мактабга ўзлари олиб бориб-келишга мажбур.

👉 https://kun.uz/19549570

Kun.uz расмий канали
1-синф ўқувчиларига февралда қўшимча бир ҳафталик таътил берилади

Таътил муддати мактабнинг педагогик кенгаш қарори асосида белгиланади. Бу ҳақда Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги эслатди.

👉 https://kun.uz/63961191

Kun.uz расмий канали
Дарс қолдирган ўқувчиларнинг ота-онасига огоҳлантириш хати юборилмоқда

Мактаб дарсларига сабабсиз қатнашмаётган болаларнинг ота-онасига огоҳлантириш хати юборилмоқда, унда ота-она фарзандининг таълим олишини таъминлаш бўйича жавобгар экани эслатилган. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бундай чоранинг моҳиятини тушунтирди.

👉 https://kun.uz/36961537

Kun.uz расмий канали
Forwarded from Psixolog Irgasheva Charos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ўзини назоратчидек тутган ходимлар ҳам бўлди” – миллий гвардиянинг мактаб ишига аралашуви ҳақида

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходими Азамат Камоловнинг айтишича, айнан давомат масаласида мактаб ҳудудига Миллий гвардия ходимларининг кириши мумкин эмас, бундан кейин бу ваколат фақат инспектор-психологларда бўлади. Аммо уларнинг таълим жараёнига аралашиши кўзда тутилмаган. Масъул Kun.uzʼга берган интервюсида бир ҳафта ичида инспектор-психологларнинг фаолияти тартибга солинишини, меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилишини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/89547572

Kun.uz расмий канали
Давомат яхши бўлиши учун таълим сифатини ошириш керак — иқтисодчи кун тартибида биринчи ўринда туриши керак бўлган масала ҳақида

Иқтисодчи Ботир Қобилов ўзбекистонликлар ҳозирги ҳолатдан бир эмас, ўн калла юқорироқ сакраши зарурлиги, бунинг учун меҳнат кучи сифатини, инсон капиталига сармояни ошириш талаб этилиши ҳақидаги фикрларини билдирди. У бизни янада кўпроқ ўйлантириши ва ҳаракатларга чоғлантириши керак бўлган ва кун тартибида биринчи ўринда туриши керак бўлган масала бу таълим ва яна бир бор таълим эканини таъкидлаган.

👉 https://kun.uz/43877754

Kun.uz расмий канали
Таълим муассасаларида газланган ва энергетик ичимликларни ичиш ва сотиш тақиқланиши мумкин

Мактаб, коллеж, лицей ва олийгоҳларда газланган ва энергетик ичимликлар ҳамда ўта тузланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ва сотишни чеклаш режалаштирилмоқда. Президент фармонига кўра, ҳукумат йил охиригача бу борада қарор лойиҳасини ишлаб чиқиши керак.

👉 https://kun.uz/kr/15797073

Kun.uz расмий канали
Навоийда мактаб ўқувчилари дарс пайти спорт залга йиғилиб, сочи олинди

Оммавий соч олиш “тадбири” ташаббуси мактаб директоридан чиққани, миллий гвардия ходимлари эса жараён устига бориб қолгани айтилмоқда. Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи бу оқлаб бўлмас ҳолат эканлигини билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/83500810

Kun.uz расмий канали
Мактабларда бўш синф хоналари чет тили репетиторлари ва ўқув марказлари учун бепул ижарага берилади

Президент Шавкат Мирзиёев 23 феврал куни ёшлар бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

👉 https://kun.uz/kr/40746764

Kun.uz расмий канали
“Шантаж"чи ота-оналар, тарбиясиз болалар ва мажбуран ишлаётган ўқитувчилар. Устозлар – мактаблардаги вазият ҳақида

“Сизга дарсимда бўлган оддий ҳолатни айтиб берай: ҳамма топшириқ бажараётган вақтда бир ўқувчи ниҳоятда хунук сўз билан сўкинди. Буни ҳамма эшитди, қизлар ерга қараб ўзларини эшитмаганга солди, айрим қитмирроқ болалар кулишди. Мен нима қилишни билмайман – уришай десам, шу сўзни эшитганимдан ўзим уяляпман, уришмасам дарсда шунақа сўз айтилсаям устоз индамади дейишлари мумкин. Танбеҳ беришни бошлаганимни биламан, “сиз дарсингизни ўтинг” деган жавобни олдим...”

👉 https://kun.uz/kr/25009557

Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда мактаб ўқувчилари орасида тамаки ва нос чекиш ҳолатлари кўпайгани маълум қилинди

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, республикада 13-15 ёшдаги мактаб ўқувчиларининг 1,7 фоизи тамаки чекади. Ўсмирларнинг 7,7 фоизи ҳаётида бир марта бўлса ҳам чекиб кўрган. Ота-оналардан чекмаслик борасида фарзандларига намуна бўлиш сўралмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/25745175

Kun.uz расмий канали
Мактабларда «Ҳалоллик» тўгараклари йўлга қўйилади

Мактабларда «Ўқувчи ёшлар ҳалоллик тарафдори» 10 кунлиги ва «Ҳалоллик» тўгараклари йўлга қўйилади.

👉 https://kun.uz/kr/05057881

Kun.uz расмий канали