Халк табобати🍀🌿
4.32K subscribers
51 photos
18 videos
1 file
75 links
По всем вопросам обращаться к @marjonaa_k
Download Telegram
🌱ҚОН БОСИМИНИ ОСОН ТУШИРИШНИ БИЛАСИЗМИ?

Биринчи тавсия: 1 стакан асал, сабзи, лавлаги ва ерқалампир шарбати 1 дона лимон суви билан аралаштирилади. Аралашма ҳар куни 3 маҳал 1 ош қошиқдан овқатдан олдин ичилади. Муолажа муддати — 1,5–2 ой.

Иккинчи тавсия: 1 чой қошиқ асал, 1 чой қошиқ занжабил (имбир) шарбати ва 1 чой қошиқ янчилган зира аралаштирилади. Ундан кунига 2 маҳал овқатдан олдин 1 чой қошиқдан қабул қилинади.

Учинчи тавсия: тенг миқдорда асал ва лавлаги шарбати аралашмасини кун давомида 4-5 маҳал 1 ош қошиқдан ичиш ҳам қон босими ошганда жуда фойдали.
🌱КАРАМ

🌱Йўталда: барра карам шарбатини илиқ ҳолида таъбга кўра асал ёки шакар билан аралаштириб, бир кунда 3-4 маҳал ярим стакандан ичиш лозим. Муолажа давомийлиги 5-6 кун.
Бош оғриғида: оғриқ бераётган бош қисмига иссиқ сувда чайилган карам баргини қўйиб, устидан қўл билан босиб туринг. 10 дақиқалардан сўнг оғриқ енгиллашади.
🌱Гастрит хуруж қилганида: янги чиқарилган карам шарбатини ярим стакандан 3-4 маҳал қабул қилиш керак. Шарбат овқатдан 40 дақиқа олдин ичилгани маъқул.
🌱Бавосирда: қабзият сабаб юзага келган бавосирда карам шарбати 1 кунда 1 маҳал 1 стакандан ичилади. Ушбу сабзавотдан тайёрланган салатни эса 1 кунда 2 мартагача истеъмол қилиш мумкин.
🌱Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраларида: кунора 100 граммдан карам шарбатини 2-3 маҳал ичиш лозим. Шарбат овқатдан 40-50 дақиқа олдин ичилса, шифо бўлади.
🌱Атеросклерозда: овқатдан 20 дақиқа олдин ярим стакан янги чиқарилган карам шарбатини озроқ асал билан аралаштириб ичиш мумкин. Шарбатли муолажа 1 кунда 3 маҳал бажарилади.
🌱Милк яллиғланишида: барра карам баргини узоқ вақт оғизда чайнаш лозим. Шу билан бирга, оғиз бўшлиғини карам шарбати билан чайқаш ҳам яхши натижа беради.
🌱Тери куйиши, яралар: Бир нечта карам баргини гўшт қиймалагичдан ўтказиб, 1 дона тухум сариғи билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмани жароҳат устига қўйиб, дока билан боғланади.
🌱Қандли диабетда: тўғралган карамни туз билан яхшилаб аралаштириб, шарбатини ажратиб олинг. Айнан мана шу шарбат қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради. Бу шарбатни кунора ёки қанд миқдори кўтарилганида қабул қилиш мумкин.

  
КАШНИЧ ҚАЙСИ КАСАЛЛИКЛАРНИ ДАВОЛАЙДИ?

Кашнич кўкати, шунингдек мевалари зиравор, ошкўк ҳамда доривор сифатида ишлатилади. Кашнич таркибида:
органик кислоталар,
асосан алдегидларга бой эфир мойлари,
витаминлар
ва бошқа моддалар кўп.

Ибн Сино тавсиялари
Ибн Сино кашнич мевасини:
✔️ жигар ва ўт қопи хасталикларида ўт ҳайдовчи,
✔️ яралар битишини тезлатувчи,
✔️ балғам кўчирувчи, ✔️ ошқозон-ичак,
✔️ қон тупуриш,
✔️ организмдаги гижжаларни туширувчи, ✔️ бош оғриғи касалликларида даво сифатида қўллаган ва ел ҳайдовчи восита тарзида ишлатган.
Кашнич шираси сут билан қўшилса ҳар қандай лўқиллашни тўхтатади.
​​Фойдаси ғиж-ғиж – жағ-жағ

Халқ табобатида жағ-жағ қон тўхтатиш хусусияти билан машҳур. Айниқса, бурун қонаганида жағ-жағ дамламаси асқотади.

Шунингдек, дамлама қон босимини тушириш, сийдик йўли касалликлари ва ич кетганида ҳам фойда беради.

Уни тайёрлаш учун 2-3 қошиқ майдаланган кўкат устига 200 мл. қайноқ сув қуйилади. 1 соат мобайнида тиндирилади. Кунига 3-4 марта 30-40 мл.дан ичилади.

Жигарни тозалашда эса ушбу кўкат қўшилган сомса ва чучвара тановул қилиш лозим. Қарши кўрсатмаларга эга эмас.
ШИВИТ НИМАДАН САҚЛАЙДИ?

🌱 Шивит (укроп) юртимизда кенг тарқалган ўсимлик бўлиб, таркибида:
5% эфир мойлари,
баргларида витамин С, А, В, В2, РР,
каротин,
флованоид
ва минерал тузлар мавжуд.
🌱Ундан тайёрланган дамламалар ҳазмни енгиллаштиради, иштаҳани яхшилаб, қорин дам бўлишидан сақлайди.
🌱Шивит:
✔️ пешоб ҳайдаш
✔️ она сутини кўпайтириш,
✔️ модда алмашинув жараёнини яхшилаш,
✔️ суяк тўқималарини мустаҳкамлаш,
✔️ қонни кислород билан бойитиш хусусиятига эга.
🌱Агар кимнингдир буйрагида тош борлиги аниқланса, уни хурмо уруғи ёрдамида даф қилишнинг имкони бор.

🌱Бунинг учун 0,5 килограмм хурмо ювилиб, ўртасидан бўлинади ва ичидаги уруғи алоҳида ажратиб олинади.
🌱Сўнг уруғ 1,5 литр сувга солиниб, 20 дақиқа паст оловда қайнатилади.

🌱Тайёр дамламани 1 ой давомида кунига ярим пиёладан бир маҳал қабул қилиш тавсия этилади.

🌱Агар кимнингдир буйрагида тош борлиги аниқланса, уни хурмо уруғи ёрдамида даф қилишнинг имкони бор.

🌱Бунинг учун 0,5 килограмм хурмо ювилиб, ўртасидан бўлинади ва ичидаги уруғи алоҳида ажратиб олинади.
🌱Сўнг уруғ 1,5 литр сувга солиниб, 20 дақиқа паст оловда қайнатилади.

🌱Тайёр дамламани 1 ой давомида кунига ярим пиёладан бир маҳал қабул қилиш тавсия этилади.

🌱Шунингдек, зайтун ёғини 3 ҳафта давомида кунига 1 ош қошиқдан бир марта ичиш буйракдаги тошларни туширишда асқотади.

🌱Буйракни тошлардан тозалашда маккажўхорининг попугини қўлласа ҳам бўлади. 15 дона маккажўхори попуги ажратиб олинади. Сўнг 1 литр сувга солиниб, 20 дақиқа давомида қайнатилади.

🌱Тайёр малҳамни кунига 3 маҳал нонуштадан кейин 1 ош қошиқдан 3 ҳафта давомида ичиш тавсия этилади.

🌱Агар дамламанинг фойдасини сезсангиз, 10-15 кундан кейин муолажани такрорлашингиз мумкин.

  
ҚОН АЙЛАНИШИ БУЗИЛГАНЛИГИНИНГ 7 АЛОМАТИ

🌱 Қон яхши айланмаслиги бутун дунё аҳолиси орасида кенг тарқалган муаммолардан биридир.
Қоннинг тана бўйлаб яхши юришмаслиги фақат кексаликдагина эмас, балки ҳар қандай ёшда ҳам одамга хавф солиши мумкин.
Экспертларнинг маълумот беришича, танада қон айланиши бузилганлигини 7 хил аломат орқали билиб олиш мумкин.

🌱 Доғлар. Тери рангининг ўзгариши ёки тери эпидермис қаватининг қуриб кетиши қон айланиши бузилганлигининг яққол аломатидир.
🌱 Оёқлардаги шишлар. Қон айланиши бузилганда оёқларга кислород билан тўйинган қон ва зарур озиқ-моддалар энг охирги навбатда етиб келади. Агар организмга қон бир текис етиб бормаса, тана ортиқча суюқликни тўплаб, суюқлик балансини тиклашга ҳаракат қилади. Натижада унда шишлар кузатилади.
🌱 Соч тўкилиши. Кўп соч тўкилиши ва тирноқларнинг заифлашиши сифатсиз овқатланиш ва стресс натижасидир. Бу ҳолат организмга етарли миқдорда витаминлар келиб тушмаслиги ва бунинг натижасида қон айланиши бузилиши оқибатида содир бўлади.
🌱 Овқатнинг секин ҳазм бўлиши. Овқат ҳазмининг секинлашуви метеоризм (қорин дам бўлиши), меъда ширасининг меъёридан ортиши ва қабзият билан биргаликда кечади. Булар ҳам танада қон айланиши бузилганлиги аломатлари ҳисобланади.
🌱Тез-тез шамоллаш инфекция ва вирусларга чидамсизлик. Қон айланиши издан чиққанда ёки секинлашганда иммун тизими кучсизланади ва бунда организмнинг ҳимоя кучлари одатдагидай ишлай олмайди.
🌱 Қўл ва оёқлар совуқ бўлиши. Бу жуда кенг тарқалган аломатдир. Қон айланиши тезлиги яхши бўлса, тана ҳарорати ҳам меъёрий даражада бўлади. Агар қон айланиши секинлашса, ички ҳарорат ҳам пасаяди.
🌱 Сурункали чарчоқ ва организмнинг ўта ҳолдан тойиши. Қон айланиши издан чиққанда турли муаммолар билан бирга сурункали чарчоқ ҳам кузатилади.

🍎Қон айланишининг бузилиши нималарга олиб келади?
Қон айланишининг издан чиқиши инфаркт, тромблар, веналарнинг варикоз кенгайиши ва инсульт каби жиддий касалликларга замин яратиши мумкин.

🍎Касалликка чалинмай десангиз...
Бунинг олдини олиш учун соғлом турмуш тарзига амал қилиш ва зарарли одатлардан иложи борича тезроқ воз кечиш талаб этилади.
ТИШ ЧИҚИШИДАГИ ОҒРИҚНИ КАМАЙТИРАМИЗ

Тиш чиқишидаги оғриқни босиш учун лимонўт, райҳон ва мойчечак ўсимликларидан 2 ошқошиқдан олинади.
Кейин бу йиғма чойдан бир чойқошиғи ярим литрли чойнакка солиниб, қайноқ сувга дамланади. Сўнг 15 дақиқа тиндирилади.
Тайёр дамламани болага бир кунда 4 маҳал овқатдан кейин икки ошқошиқдан ичириш лозим. Дамлама болани тинчлантириб, тиш чиқиши қўзғаган оғриқни камайтиради.
ПАНКРЕАТИТНИ СУТЛИ АСАЛ ЕНГАДИ

Панкреатитга, асосан, нотўғри овқатланиш сабабдир. Бундай касалликка чалинган ошқозонни даволашда асал солинган сут ичиш фойда қилади.

Ярим стакан сут (агар кимда ким сутни ҳазм қилишга қийналадиган бўлса, унда 1/4 қисмини ичиши мумкин ёки 1 ошқошиқ ҳам етарли)га 20 томчи асалари елими томизилади. Бу ширин ичимликни кечаси ётишдан олдин 10 кун давомида ичиш лозим. Кейин организмингизга 3 кун дам бериб, яна давом этсангиз бўлади. Хуллас, муолажани 6 ойгача бажариш мумкин.
ТАБИИЙ АНТИБИОТИК

Совуқ кунлар бошланмоқда. Саломатлигингизни мустаҳкамлашда мўьжизавий “Трио” эликсири
Асал +лимон +саримсоқ аралашмаси ҳалқ табобатида кўлланиладиган иммунитет кўтарувчи, антиоксидант, ёшартириш, моддалар алмашинувини тезлаштирувчи, қон босимини туширувчи, вазн ташлашда ва грипп, вирусли касалликлар профилактикасида беқиёс эликсир.
Таркибида:
Витамин В,С,фитонцидлар, эфир мойлари, ёғ кислоталари, кальций, цинк, йод, темир, фосфор мавжуд.
Тайёрланиши:
5та лимон пўсти билан қирғичдан ўтказилади+ 5 та саримсоқ ҳам қирғичдан ўтказилиб+ 500гр асал билан аралаштириб, банкага солиб усти ёпилиб, 1 ҳафта давомида музлаткичда сақланади. Қанчалик узоқ турса, шунчалик шифо кучи ортади.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
🍎 Хомиладор ва эмизиклиларга
Аллергияси борларга
Буйрак етишмовчилигида
Ошқозон касалликлари ўткир яллиғланишида тавсия этилмайди.
🐝 Ари чаққанда нима қилиш керак?

Кимнидир ари чақса тули хил тавсиялар берамиз. Аммо ўзимизни ари чақиб олса, нима қилишни билмай қоламиз. Шундай экан бу борада етарлича билимга эга бўлиш ҳар бир киши учун зарур ҳисобланади.
Олий тоифали шифокор Назира БУРХОНОВАнинг бу борадаги тавсияларини ҳавола қиламиз.

🐝 Баҳор, ёз ва куз фаслларида кишини қовоғари, қора ари ва асалари чақиши мумкин. Агар кишини қора ари ёки қовоғари чақса, бу кишининг ҳаётига бирмунча хавфли бўлиши мумкин.
Бу ҳашаротларнинг заҳарида алоҳида моддалар мавжуд бўлиб, оғир аллергиялар келтириб чиқариши ва қизил қон таначаларини емириши мумкин.

🐝 Ари чаққанда беморнинг зарарланган тана соҳасида қизариш, шиш, қичишиш, баъзан кучли оғриқ пайдо бўлади.

🐝 Ари нишини сўриб олиб ташлаш керак. Аммо бунда ёрдам берувчи шахснинг ўзи ари нишини ютиб юборишдан эҳтиёт бўлиши лозим.

🐝 Зарарланган соҳани ароқ ёки спирт билан артиш мутлақо нотўғри. Чунки нишнинг зарарланган соҳадан олиб ташланганини аниқлаш мушкул. Спирт эса нишдан тушган заҳарнинг қонга тушишига сабаб бўлиши мумкин. Натижада заҳар бутун танага тарқайди ва оғриқ организмнинг барча нуқталаригача етиб боради.

— Беморга бу вақтда қандай қилиб биринчи ёрдам кўрсатиш мумкин?
☝️Бу вақтда энг биринчи навбатда нишни танадан чиқариб ташлаш лозим. Бунинг учун зарарланган жойга помидор паррагини қўйиш яхши натижа беради. Бундан ташқари, картошка бўлаги ёки балчиқни қўйиш ҳам бу борада самарали натижа бериши мумкин. Пинцет билан эҳтиёткорона нишни олиб ташлаш ҳам мумкин.
Ари чаққан ҳолларда пайдо бўлган шиш ва оғриқни йўқотиш учун қуйидаги усуллардан фойдаланиш мумкин:
🧄 1 та саримсоқ пиёз тозаланиб, майдаланади. Сўнгра зарарланган жойга суртилади. Ушбу тадбир шишнинг олдини олиб, қизаришларни йўқ қилади;
🥔 1 та картошка олиниб, қирғичдан чиқарилади. Унга бир дона тенг катталикдаги қиймалагичдан чиқарилган помидор қўшилади. Сўнгра яхшилаб аралаштирилади ва зарарланган соҳага қўйилади;
🍏 1 та ўртача катталикдаги олма қиймалагичдан чиқарилади ва бир дона лимон шарбати билан аралаштирилади. Аралашма ари чаққан соҳага қўйилса, самарали наф беради.
❗️ Шуни унутмаслик керакки, ари чақиш ҳолати кузатилгандан сўнг беморда кўнгил айниши, қалтираш, иситмалаш ҳолатлари кузатилса, зудлик билан шифокорга мурожаат этиш лозим.
СУРУНКАЛИ ГАСТРИТ ҚИЙНАСА...

Ошқозон шираси юқори бўлганида 15 г зира устидан 200 мл қайноқ сув қуйилади. 30-40 минут идиш қопқоғини ёпиб дам берилади.
Докадан ўтказиб олинади.
Дамламани 1 ош қошиғидан кунига 3-4 маҳал овқатланишдан олдин ичилади.
БОДРИНГ ШИРАСИ НИМАЛАРГА ШИФО?

Янги шираси асабни тинчлантирувчи, меъда (ошқозон) — ичак хуружида оғриқ қолдирувчи воситадир.

Унинг ширасини асил асалга аралаштириб, истеъмол қилинса, юқори нафас йўллари ва йўталда даво бўлади. Бунда 3 ош қошиқдан 3 маҳал ичилади.

Бодринг шираси, олма шираси, помидор шираси тенг миқдорда – 1:1:1 нисбатда олиниб, аралаштирилади, унга 1 дона майдаланган саримсоқ пиёз бўлаги қўшилади. Сўнгра, уни кунига 1 пиёладан 3-4 маҳал ичилса, қон таркибини яхшилайди.

Шираси ва сувидаги дамламаси (кўкиш қобиғи билан) юздаги баъзи пигментсимон доғларни, бўжамаларни кетказишда қўлланилади.

Бу табиий пешоб ҳайдовчи воситадир. Бодрингнинг шираси танадан мочевина кислотасини ҳайдаб чиқариб, айни вақтида бўғим ва бод ҳасталикларини даволайди.
ҲИҚИЧОҚНИ ТЎХТАТАМИЗ

Бир стакан совуқ сувни нафас олмай, қултумлаб ичиш лозим.

Чуқур нафас олиниб, нафас чиқармай, яна 75-80 гача саналади. Сўнг нафас чиқарилиб, чуқур нафас олиниб, ушлаб турилади. Тадбир 3-4 марта бажарилса, ҳиқичоқ тўхтайди.

Ҳиқичоқ тутиши билан оғизга бир бўлак қанд солиб, тугагунча сўриш яхши фойда беради.

Маълумки, ялпиз ҳазмни яхшилаб, ошқозон фаолиятига ёрдам беради. Ялпизли чой дамлаб, идишга 2-3 стакандан ичиш ҳам самаралидир.
​​Ҳар куни истеъмол қилиш керак бўлган уч маҳсулот

Америкалик шифокорлар ҳар бир инсон ҳар куни албатта истеъмол қилиши даркор бўлган учта маҳсулот номини айтишди.

Олма
Ҳар куни истеъмол қилиш зарур бўлган энг муҳим маҳсулотлардан биринчиси олмадир. У антиоксидант хусусиятларга эга табиий кимёвий моддаларга жуда кўп. Бундан ташқари, у саратоннинг баъзи бир турлари ва юрак-қон томир касалликларини олдини олишда самарали.

Сабзи
Тиббиёт ходимлари сўзларига кўра, сабзи моддалар алмашинуви тизимига ижобий таъсир кўрсатиб, ичак фаолиятини фаоллаштиради.

Грек ёнғоқлари
Бу маҳсулот қон босими ва холестерин миқдорини барқарорлаштиради.

Парҳезшуносларнинг фикрича, юқоридаги уч маҳсулот организм ҳужайраларини табиий тикловчилар бўлиб, шунингдек улар очлик ҳиссини йўқотади, организмни керакли витаминлар ва антиоксидантлар билан таъминлайди. Бундан ташқари, сабзи ва ёнғоқларни йилнинг исталган даврида бемалол истеъмол қилиш мумкин.
ГАЗЛИ ИЧИМЛИКЛАР ХОТИРАНИ ЎЛДИРАДИ

🌱 Дунёдаги бир гуруҳ олимлар газланган ичимликлар масаласига алоҳида тўхталиб, уларни меъёридан ортиқ ичиш оқибатда хотирани ўлдириши муқаррарлигини таъкидлашди. Уларнинг фикрича, ҳар куни газли ичимлик ичиш яна инсульт, деменцияга учраш хавфини оширади.

🌱 Бундан ташқари, газли ичимлик мия ҳажмини камайтира боради. Бунинг учун кунига бир маҳал газланган ичимлик ичиш кифоя қилади. Ҳатто мевалардан тайёрланган шарбатлар ҳам газланган бўлса, хотиранинг кушандасига айланади.

🌱 Айнан газли ичимлик қон циркуляцияси бузилишига сабабчи бўлади.

🌱 Шундай экан, олимлар иложи бўлса, фақат оддий сув ёки 1 маротаба қайнаган сув ичиб юришни маслаҳат беришади.
​​Камқонликнинг 7 чораси

Қонда гемоглабин миқдорининг пастлаб кетиши организмда жиддий ўзгаришларга сабаб бўлиши мумкин. Тез-тез шамоллаш (имунитет сустлиги билан бирга) толиқиш, бош оғриқлари, хотира сустлашиши, ақлий фаолият билан боғлиқ ўзгаришлар шулар жумласидандир. Алоҳида кўринишда камқонликнинг ўзи ҳам бир қанча асоратлардан холи эмас. Бу каби муаммоларнинг олдини олиш учун эса гемоглабин миқдорини оширувчи баъзи тавсиялар билан таништирамиз.

Қизил лавлаги + асал

Қон таркибини яхшилашда ярим стакан лавлаги шарбатига 1 чой қошиқ асални аралаштириб, бир кунда 3 маҳул овқатдан бир соат олдин ичиш лозим.

Сабзи + ўсимлик ёғи

Ҳар куни эрталаб оч қоринга 100 гр. қирғичдан чиқарилган сабзини 1 чой қошиқ ўсимлик ёғи ёки қаттиққа аралаштириб истеъмол қилинади. Муолажани 7 кун давомида бажариш мумкин. Камқонлик билан бирга сабзи аралашмаси қабзиятга ҳам даво бўлади.

Момақаймоқ + сув

1 чой қошиқ момақаймоқ(одуванчик) гулини 1 стакан қайноқ сувга солиб, 15 дақиқа давомида қайнатинг. Сўнг докадан ўтказингда, бир кунда 3 маҳал 2 ош қошиқдан қабул қилинг. Муолажа 3-4 ҳафта давом эттирилганида натижаси сезила бошлайди.

Сабзи + лавлаги + турп

Тенг миқдорда сабзи, лавлаги ва турп шарбатларини аралаштиринг. Бир кунда 3 маҳаловқатдан ярим соат олдин аралашмадан чииб, сўнг танавул қилсангиз, камқонликкадаво булади.Муолажа 2-3 ой кунора бажарилиши мумкин.

Буғдой кепаги + сув

3 ош қошиқ янчилган буғдой кепагини 2 стакан қайноқ сувда дамлаб, 1 соатга қолдиринг. Сўнг дамламани докадан ўтказинг. Аралашма 1 ош қошиқдан кунига 2 маҳул овқатдан 30 дақиқа аввал ичилади.

Анор + асал

Ҳафта давомида 2-3 марта янги сиқиб чиқарилган анор шарбатини таъбга кўра асал билан аралаштириб, ичишинг. Анор шарбати тиш эмалига зиён бўлмаслиги учун озроқ қайнаган сув қўшиш лозим.

Майиз

Уйқуга ётишдан аввал 5-6 майизни пиёлага солингда, устидан илиқ сувни қуйинг Пиёла устини ёпиқ ҳолатда эрталабгача қолдирилади. Эртасига эса сув юзасига чиқиб қолган майизни еб, сувини аста ичиб олинг. Бу усулни кунора такрорлашингиз мумкин.
​ Кучли йўталга сабзи даво

🌱Кучли йўталдан қисқа вақт ичида қутулишда табиатнинг ушбу ажойиб неъмати яхши ёрдам беради.
🌱 Бунинг учун бир неча дона ўртача катталикдаги сабзини қирғичдан ўтказиб, сиқиб, шарбатини докадан ўтказиб оламиз.
🌱Сўнг 1: 1 миқдорда сув билан аралаштириб, 2 чой қошиқ тоза асал қўшамиз.
🌱Ушбу шифобахш воситани бир ош қошиқдан кунига 5 маҳал овқатдан ярим соат олдин истеъмол қилиш лозим бўлади.

  
ТАБИИЙ МАҲСУЛОТЛАР ЁРДАМИДА ВИРУСЛАРГА ҚАРШИ КУРАШАМИЗ

Қўзиқорин организмни протеинлар, клетчатка, кальций, аскорбин кислота ва В гуруҳ витаминлари билан тўйинтиради. Шу тарзда ҳимоя кучларини ишга солади.
Бундан ташқари қўзиқорин таркибида бета-глюкан деб аталувчи иммун тизим ҳужайраларини фоаллаштирувчи модда мавжуд. Бу модда оқ қон таначаларининг вирусларни ўраб олиб, уларни емиришида қўллаб-қуввталайди.
Организмда ёғ кўп эканидан дарак берувчи 5 белги

Соғлом бўлмаган ва ёғли таомлар истеъмол қилиниши ортиқча вазн йиғилишига сабаб бўлади.

Организм ҳам ўз навбатида рационни ўзгартириш кераклиги ва ёғли таомлар ейишни камайтириш кераклигига ишора беради. Германиядаги истеъмол клиникаси жамияти парҳезшунослари кунига 60-80 граммдан кўп ёғ истеъмол қилмасликни тавсия қилади.

Вазн ортиши

1 грамм ёғда 9 калория бўлади ва шу сабаб ҳам ёғли таом истеъмол қилган одам углевод ва оқсилли шундай таом порциясидан ҳам кўпроқ калория тўплайди. Шу туфайли организмга кераклигидан кўпроқ энергия ишлаб чиқарилади. Ортиқча энергия сабаб ёғ тўқималари тўпланиб, вазн ортади.

Тер босиши

Таркибида катта миқдордаги ҳайвон ёғлари бўлган маҳсулотларни доимий равишда истеъмол қиладиган кишиларга терлаш одатий ҳол бўлиб қолиши мумкин. Ёғ истеъмол қилиш қон босимининг ортишига, шунингдек, организм тезроқ ишлаб, кўп тер ажралишига сабаб бўлиши мумкин.

Оғиздан бадбўй ҳид келиши

Ёғли таомларни кўп истеъмол қилиш, оғиздан бадбўй ҳид анқишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. Ёғ кўпайганидан кейин организм кетонни фаол ишлаб чиқаради. Айнан кетон концентрациясини ортиши эса оғиз ҳидланишига олиб келади.

Ҳазм жараёнида тез-тез муаммолар кузатилади

Ёғли таом истеъмол қилгандан кейин қориннинг оғир бўлиб қолиши, ғулдураши кузатилиши мумкин. Бунга овқат ҳазм бўлишининг қийин ва оғир эканлигига узоқ вақт кераклиги сабаб бўлади. Агар кун давомида бундай таомдан кейин бошқа қандайдир қўшимча оғир маҳсулот ёки таом истеъмол қилинса, организм бундай оғирликни ҳазм қилишга қийналади. Шу боис организмда газ йиғилади, шишади, диарея, оғриқ кузатилади, киши ўзини оғир ҳис қилади.

Лоҳаслик ва дармонсизланиш пайдо бўлади

Ҳайвон ёғини ичига олган табиий маҳсулотлардан ташқари киши рационида фаст-фуд ва ширинликлар ўрин олган бўлади. Аммо бундай таомларда киши саломатлиги учун зарарли бўлган трансёғлар бўлади. Улар организмга кирганидан кейин яллиғланиш жараёнини келтириб чиқаради. Катта миқдорда истеъмол қилинганида ҳазм бўлиш қийинлашади, организм овқатни қайта ишлаши учун эса керагидан кўпроқ энергия сарфлашига тўғри келади. Кучнинг бундай сарфланиши оқибатида мияга энергия етишмайди ва киши ўзини ҳолсиз ҳис қилади, чарчоқ, апатия, уйқусизлик ва бошқа дармонсизлик белгилари кузатилади.

@doridarmonlar