Халк табобати🍀🌿
4.32K subscribers
51 photos
18 videos
1 file
75 links
По всем вопросам обращаться к @marjonaa_k
Download Telegram
​ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАШИ

🌱 Ярим қошиқ истеьмол содасини бир стакан сувга солиб ичинг. Тез орада ортиқча кислота миқдори меъёрлашиб жиғилдон қайнаши ўтиб кетади. Бироқ тез-тез бу муолажани қайтариш тавсия этилмайди.

🌱. Бир икки қошиқ ўсимлик ёғини ичиб юбориш билан ҳам босиш мумкин. Илиқ минерал сув ёки сут ичиб ҳам жиғилдон қайнашидан қутилиш мумкин. Жиғилдон қайнаши кучли бўлса, қайт қилишга уриниб кўринг.

🌱Қайнаган тухум пўчоғини истеъмол қилиб ҳам жиғилдон қайнашини енгса бўлади.

🌱 Икки ош қошиқ зиғир уруғини бир стакан сувга солиб, 3-4 соат тиндирилади ва дамламани тунда ётишдан аввал ичилади. Дамлама ошқозон ости шираси миқдордан ошганда яхши самара беради.

🌱Гречка ёрмасини товада қизаргунча қовуриб, сўнг ҳовончада янчилади. (Техник восита орқали майдалаш яхши самара бермайди) Тайёр бўлган талқонни чой қошиқ учида кунига уч махал ичиб туриб жиғидон қайнашидан буткул қутилиш мумкин.

🌱Ушбу воситалар жиғилдон қайнашида фақатгина вақтинчалик ёрдам беради. Ундан қутулиш учун албатта врач бн маслахатлашинг.

  
ИЧ КЕТИШИНИНГ ОДДИЙ ЕЧИМЛАРИ

🍏1 л сувга 2-3 бўлак қуритилган анор пўсти солиб, 10-15 дақиқа қайнатилади. Кун давомида ана шу дамламадан 3-4 пиёла ичилса, ич кетиши барҳам топади.
🍏2 дона қайнатилган тухум истеъмол қилиш (қон босими ошадиган ва аллергияси бўлган инсонларга тавсия қилинмайди) ҳам ич кетишини тўхтатади.
🍏Оч қоринга 2-3 дона қайнатилган картошка ейиш касалликка чек қўяди.
🍏 Ич кетган пайтларда қайнатиб пиширилган гуручни тузсиз, сувсиз истеъмол қилиш ҳам яхши самара беради.
🍏Товуқ жиғилдони қобиғини қуритиб майдаланганини 1 ч қошиқдан каппа отилади.
ШОКОЛАД — ҲОМИЛАДОРЛИККА МАДАД

Шоколад истеъмоли ҳомиладорлар учун фойдали. У қон айланишини яхшилайди, бу эса йўлдошнинг ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади, боланинг меъёрида ривожланишини таъминлайди. Шоколаднинг кайфиятни кўтариш хусусияти ҳам ҳомиладорликнинг меъёрида кечиши учун муҳимдир.
Фақатгина бунда сифатли қора шоколадни танлаш тавсия этилади. Бу ширинликнинг кунлик миқдори 30 гр.дан ошмаслиги керак.
БУРУН БИТИШИНИНГ ОДДИЙ ЧОРАЛАРИ

Агар совуқ об-ҳавода бурнингиз битиб, шамоллаш аломатларини ҳис қилсангиз, дорихонага бориш шарт эмас. Уй шароитида ҳам табиий маҳсулотлардан фойдаланишингиз мумкин.
Янги узилган алоэ баргларининг шарбати ажратиб олинади. Тенг миқдорда сув билан аралаштирилади. Ана шу аралашмадан кун давомида 3-4 томчи томизиб турилади.
🍏 1 бўлак саримсоқпиёз эзилади ва 1 стакан қайноқ сувда дамланади. Кунига 3 маҳал бурунга 1-2 томчидан томизиб турилади.
СЎЛАК ОҚИШИНИ ТУРП ТЎХТАТАДИ

Кечаси сўлак оқишидан қийналадиган кишиларга фойдали иккита тавсия.

Биринчиси, ҳар ухлашдан олдин ёстиқни бироз юқорига кўтариб ётиши керак.

Иккинчиси, кичикроқ бир дона турп қирғичдан ўтказилади ёки майдалаб кесилиб, 5 дақиқа қайнатилади. Сал совугач(60
') унга бир чой қошиқ асар аралаштирилади. Ушбу аралашма кечқурин уйқуга ётишдан олдин ичилади.
Муолажа бир ҳафтада бажарилса, сўлак оқиши ўз-ўздан тўхтайди.
АЧЧИҚТОШ НИМАГА ФОЙДАЛИ?

♦️ Бобо-бувиларими кимнингдир оғиз соҳаси шамоллаб ё оғриб қолса, аччиқтош сепиш ёки у билан чайиш кераклигини маслаҳат беришади. Ҳақиқатан шундайми, деган савол туғилиши, табиий.

♦️ Аччиқтош халқ табобатида ва тиббиётда азалдан қўлланилиб келинади. Ибн Сино: «Аччиқтош қўшилган сирка билан оғиз чайқалса, тишларнинг қимирлашига ва қонашига қарши фойда қилади», дея таъкидлаган.

♦️ Аччиқтош тиниқ, рангсиз кристалл ёки оқ кристалл кукуни ҳолида бўлади. Совуқ сувда қийинроқ, илиқ сувда осон эрийди, спиртда эса эримайди.
Таркибида 10,7 фоиз алюмин оксиди мавжуд.

♦️ Аччиқтошнинг 0,5-1 фоизли сувли эритмаси буриштирувчи тариқасида ишлатилади. Бу эритма шамоллаш билан боғлиқ оғиз ва тери хасталикларида малҳам бўла олади. Дарддан фориғ бўлиш учун озорланган соҳа аччиқтош малҳами билан чайилади, ювилади ва пахта билан ҳўллаб қўйилади.

♦️ Кесилганда, жароҳатларда қон тўхтатувчи восита сифатида тавсия этилади.
Анорхўрлик қилишга 7та сабаб:

1. Инсулин ўрнини босади, қандли диабети борларга энг фойдали мева

2. Гемоглобин кўтаради

3. Паразит, гижжа хайдайди

4. Қон босимини туширади

5. Ич кетишини тўхтатади

6. Оғиз ва томоқни
дезинфекциялайди

7. 100 йил хосил берувчи мева тери яллиғланишида хам ёрдам беради
🌱БУЙРАК ХАСТАЛИКЛАРИНИНГ ТАБИИЙ ДАВОЛАРИ

Маккажўхори попуги қайнатмаси кунига 3-4 марта ичиб турилса, буйрак касаллигига шифодир. У пешоб йўллари фаолиятини яхшилайди.

Буйрак шамоллаганда, бел билан икки буйрак устидан аввал пахта ёғи, кейин товуқ тухумининг сариғи такрор 2-3 марта суртилса, буйрак фаолияти яхшиланиб, оғриғи қолади.

Тоғ райҳонини қайнатиб, мунтазам ичиб юрган одам буйрак касаллигига дучор бўлмайди.

Ошқовоқни қирғичдан ўтказиб, сувини ичган бемор буйрак касаллигидан халос бўлади.

Наъматак ва асал дамламаси заифлашган буйракка қувват бағишлайди.

Ширинмия томирининг қайнатмаси буйрак саратони ва ярасига шифодир.
Гулининг дамламаси бир кунда 3-4 маҳал ичиб турилса, буйракнинг ҳамма дардларига даво бўлади.
ИНСУЛЬТ ЭҲТИМОЛИНИ АНИҚЛАШ СИРЛАРИ

1 Табассум қилишини сўранг.
Бундай кишилар табассум қилганларида лаб бурчаклари бир хилда (симметрик) тортилмайди. Кулганда лабнинг бир томони иккинчи томонидан ортда қолади.

2 Сўзлашига эътибор беринг.
Сўзлашувда ҳам инсультни пайқаш қийин эмас. Бир нечта қўшма гапларни тез гапиришга ва сўзлашувда баъзи ундош ҳарфларни талаффузида қийналишади.

3 Қўлларни юқорига кўтаришини сўранг.
Улар қўлларини бир хилда тепага кўтара олишмайди.
Юқорига кўтарилган қўлларнинг бири иккинчиси билан параллел (ёнма-ён) турмайди. Бири кўтарилганда, иккинчисидан ортда қолади.
ИЧ КЕТИШИНИ ҚОРА МУРЧ ЙЎҚОТАДИ

Янчилмаган қора мурч ич кетишини енгиллаштиради>. Бунинг учун янчилмаган 10 дона қора мурчни чайнамасдан, худди дори ичаётгандек сув билан ютиш керак. Бу муолажа кечаси ётишдан олдин қўлланилса, самараси яхши бўлади. Эрталаб уйғонганингизда эса дарддан асар ҳам қолмайди.
​​БОШИНГИЗНИ БУРИШГА ҚИЙНАЛСАНГИЗ...

Баъзан киши бўйнида оғриқ сезади ва бошини у ёқ-бу ёққа айлантиролмай қийналади. Шундай ҳолларда қуйидаги муолажа шифо бўлиши мумкин экан.

🌱 150 гр. қуритилган қизилпойча (зверобой) устига 0,5 литр доғланмаган ўсимлик ёғи солинади. Сўнгра уни сув ҳаммомига қўйиб ярим соат қайнатилади. Шундан кейин 3 кун давомида қоронғи жойда дам едирилади. Сўнг қизилпойчани сиқиб олинади.
Малҳам ёғ оғриётган жойга 10 кун мобайнида яхшилаб суртилади.

🌱1,5 стакан турп шарбати 1 стакан асал, 0,5 л узум сиркаси ва 1 ош қошиқ туз билан аралаштирилади. Ушбу аралашма оғриқли жойларга суртилса, даво бўлади.
ГИЁҲ ВА КАКАКО – ШИФО!

Юрак ва ошқозон ости бези ишини яхшилашга доир рецептлар.
• 1-2 ош қошиқ асал, 1 ош қошиқ туйилган занжабил, 1 ош қошиқда куркума(зарчава) , 1 ош қошиқда ўсимлик ёғи ва 2 ош қошиқ какако кукуни яхшилаб аралаштирилади. Эрталаб ва тушликда овқатдан олдин 1/3 чой қошиқда тил остига ташлаш билан қабул қилинади.
• Бир чимдим ялпиз, зира ва кашнич оласиз. Устига бир стакан қайнаган сув қўшиб, ярим соат тиндирилади. Кунига уч маҳал овқатдан олдин 1/3 стакан миқдорида ичилса, шифо бўлади.
Қон босими паст бўлиши хавфлимасми?

Умумий амалиёт шифокори Дилшод Турсунов:

🌱Қон босими паст бўлиши тўғридан-тўғри хавфлимас. Ҳатто юрак уришининг пастлиги ҳам жиддий хавф туғдирмайди. Аслида, бу ҳолат жисмоний ҳолатнинг барқарорлигини кўрсатади.

🌱Бунинг нимаси яхши, деган савол туғилиши мумкин. Танадаги ҳар бир аъзонинг ишлаши қанчалик жадал бўлса, умри ҳам шунча қисқа бўлади.

🌱Масалан, юрак 1 дақиқада 80 марта урса, у 40 марта ургандан кўра кўпроқ ишлайди. Натижада, юрак умри қисқариши тезлашади.

🌱Қон босими пасайиши индивидуал ҳолат ҳисобланади. Агар қон босими пасайганда, бу умумий ҳолатга таъсир этмаса, бу хавфли эмас.

🌱Қон босими тушганда бош оғриғи одатий ҳолат эмас. Қон босими меъёридаги тиббий кўрсаткичдан ошмаган бўлса, бундан хавотирланиш керакмас. Кайфият ҳам доим меъёрида бўлмайди, тебранади. Қон босими ҳам шундай.
🌱ИММУНИТЕТ СОЗ БЎЛСИН ДЕСАНГИЗ...

Турп шарбатидан тайёрланган қувватбахш дармон-дорини тайёрлаб ичишни тавсия қиламиз. Бунинг учун:
3 ош қошиқ турп шарбати(қирғичдан чиқарилган суви);
2 ош қошиқ асал;
1 ош қошиқ ош тузи олинади-да, обдан аралаштирилади.
Кейин ундан кунига 1 ош қошиқдан 3 маҳал қабул қилинади.
Бу малҳамдан 15 кун давомида ичиб турилса, иммунитет кўтарилиб, куч-қувват бахшида этади.
Совуқ чой хақида Ибн Сино ва японларнинг фикри.

🔹 Хеч қачон янги дамланмаган, эски чойни ичманг.
🔹 Японларни шундай гапи бор: кечаги чой захарли илон чақишидан ёмонроқ.
🔹 Совуқ чой ошқозон деворларини шунчалар қўзғатадики, хитойликлар уни захар деб хисоблашади.
🔹 Ибн Сино дамланган чойни 24 соатдан ўтказмай ичишни тавсия қилган.
🛑 ОГОХ БЎЛИНГ!
ҚАЙСИ МАХСУЛОТЛАР ТАРКИБИДА ТРАНСЁҒЛАР МАВЖУД?

🌱Маргарин ва ичакнинг чарви ёғлари ўзида трансёғларни сақлайди. Шу сабабли уларни иложи борича камроқ истеъмол қилиш фойда беради.
🌱Маргаринга хос бўлган барча ёғлар трансёғлар бўлиб, уларни ишлаб чиқариш харажати камроқ ва шунга монанд нархи анча арзон. Арзон экан деб уни кўпроқ истеъмол қиляпмиз.
🌱Семизлик, қандли диабет, онкологик касалликларнинг кўпайиши айнан трансёғлар туфайли содир бўлади.
🌱Трансёғлар организмда токсинларни пайдо қилиш оқибатида саратон ҳужайралари кўпайишига шароит яратади.
🌱Трансёғларнинг ўрнига ўсимлик ёғидан истеъмол қилиш фойдалироқ.
🌱ОЁҚДАГИ ЗАМБУРУҒНИ НИМА ЙУҚОТАДИ?

Оёқдаги замбуруғни даволашда:
1 дона кир совунни 3 литр қайноқ сувда эритиб, устига 1 ҳовучдан ош тузи ва сода, 10 томчи йод тиндирмаси солинади.

Муолажани кечасига қилинади. Озор жойга омил суртилгач, елим халта билан ўраб, устидан табиий матодан тикилган пайпоқ кийилади.

Бу муолажа замбуруғни даф этиш билан бирга, товон пихида ҳам ижобий самара беради.
Бу муолажа 5-7 кун мобайнида олиб борилади.
Ичи дам бўлган бемор учун тез таъсир қилувчи тавсия.

Бунинг учун 400 г ўрик ва 400 г олхўри қоқиси данагидан ажратиб, гўштқиймалагичдан чиқариб олинади. Тайёр маҳсулот сирли идишга солинади. Унга 50 г сано барги (хвала) кукуни ва 200 г суюқ асал солинади. Ҳаммаси яхшилаб аралаштирилади. Маҳсулот совуткичда сақланади.
Оқшом уйқу олдидан 2 ошқошиқ маҳсулот бир пиёла иссиқ сув билан аралаштириб ичилади. Муолажа малҳам тугагунга қадар давом эттирилади.
🌱ҚОН БОСИМИНИ ОСОН ТУШИРИШНИ БИЛАСИЗМИ?

Биринчи тавсия: 1 стакан асал, сабзи, лавлаги ва ерқалампир шарбати 1 дона лимон суви билан аралаштирилади. Аралашма ҳар куни 3 маҳал 1 ош қошиқдан овқатдан олдин ичилади. Муолажа муддати — 1,5–2 ой.

Иккинчи тавсия: 1 чой қошиқ асал, 1 чой қошиқ занжабил (имбир) шарбати ва 1 чой қошиқ янчилган зира аралаштирилади. Ундан кунига 2 маҳал овқатдан олдин 1 чой қошиқдан қабул қилинади.

Учинчи тавсия: тенг миқдорда асал ва лавлаги шарбати аралашмасини кун давомида 4-5 маҳал 1 ош қошиқдан ичиш ҳам қон босими ошганда жуда фойдали.
🌱КАРАМ

🌱Йўталда: барра карам шарбатини илиқ ҳолида таъбга кўра асал ёки шакар билан аралаштириб, бир кунда 3-4 маҳал ярим стакандан ичиш лозим. Муолажа давомийлиги 5-6 кун.
Бош оғриғида: оғриқ бераётган бош қисмига иссиқ сувда чайилган карам баргини қўйиб, устидан қўл билан босиб туринг. 10 дақиқалардан сўнг оғриқ енгиллашади.
🌱Гастрит хуруж қилганида: янги чиқарилган карам шарбатини ярим стакандан 3-4 маҳал қабул қилиш керак. Шарбат овқатдан 40 дақиқа олдин ичилгани маъқул.
🌱Бавосирда: қабзият сабаб юзага келган бавосирда карам шарбати 1 кунда 1 маҳал 1 стакандан ичилади. Ушбу сабзавотдан тайёрланган салатни эса 1 кунда 2 мартагача истеъмол қилиш мумкин.
🌱Ошқозон ва 12 бармоқли ичак яраларида: кунора 100 граммдан карам шарбатини 2-3 маҳал ичиш лозим. Шарбат овқатдан 40-50 дақиқа олдин ичилса, шифо бўлади.
🌱Атеросклерозда: овқатдан 20 дақиқа олдин ярим стакан янги чиқарилган карам шарбатини озроқ асал билан аралаштириб ичиш мумкин. Шарбатли муолажа 1 кунда 3 маҳал бажарилади.
🌱Милк яллиғланишида: барра карам баргини узоқ вақт оғизда чайнаш лозим. Шу билан бирга, оғиз бўшлиғини карам шарбати билан чайқаш ҳам яхши натижа беради.
🌱Тери куйиши, яралар: Бир нечта карам баргини гўшт қиймалагичдан ўтказиб, 1 дона тухум сариғи билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашмани жароҳат устига қўйиб, дока билан боғланади.
🌱Қандли диабетда: тўғралган карамни туз билан яхшилаб аралаштириб, шарбатини ажратиб олинг. Айнан мана шу шарбат қонда қанд миқдорини меъёрлаштиради. Бу шарбатни кунора ёки қанд миқдори кўтарилганида қабул қилиш мумкин.