Халк табобати🍀🌿
4.32K subscribers
51 photos
18 videos
1 file
75 links
По всем вопросам обращаться к @marjonaa_k
Download Telegram
​​УЗОҚ УМР КЎРИШНИНГ ЯНА БИР СИРИ АНИҚЛАНДИ

Жон Хопкинс университети олимлари ўтказилган тадқиқотлар натижасида оддийгина парҳез билан инсон организмини барча зарарли моддалардан ҳалос этиш ва ўпкаларни “янгидай” ҳолатга келтириш мумкин эканлигини ошкор этдилар.

Хабарда айтилишича, бир неча йил давом этган кашандалик одатидан кейин ҳам ўпкани зарарли моддалардан тозалаш мумкин ва бунинг учун кунига иккита помидор ва бир неча дона олма истеъмол қилиш кифоя.

Олимлар фикрича, бу турдаги парҳез тамаки чекувчи инсон ўпкасини йиғилиб қолган никотиндан тозалайди ва парҳез қатъий равишда амалга оширилганда уни аста-секин организмдан чиқариб юборади.

Помидор ва олма таркибидаги микроэлемент ҳамда бутун бошли витаминлар гуруҳи қонда эриб, томир деворларининг қайта тикланиши ва бунинг натижасида тана аъзоларининг тўғри ишлаши жараёнларида иштирок этади.
ДЮБАЖ БУ ЖИГАР ВА ЎТ ЙЎЛЛАРИНИ САФРО ВА ХИЛТЛАРДАН ТОЗАЛАШДИР

Техникаси оддий

🧣Грелка
🧣Магний сулфат
🧣Но шпа

Магнези сулфатни иккита ампуласини пиёлага қуйиб ичамиз. Ва орқасидан Но Шпа 1 ёки 2 таблеткасини.

Жигар сохасига эса қайноқ Грелкани қўйиб 1 соатча ётамиз.

Агар дюбаж тўғри қилинса ич сурилади.

Албатта шифокор билан маслахатлашинг.
ОДДИЙ СУТ КУКУНИ ТИШНИ ДАВОЛАЙДИ(сухое молоко)

Охирги вақтларда тиш юваётганимда милким қонайдиган, оғзимдан ёқимсиз ҳид келадиган бўлиб қолди. Шунда шифокор тавсияси билан доим ишлатадиган тиш пастамни қуруқ сут кукунига алмаштирдим.
Ҳар куни эрталаб ва кечқурун тишимни сут кукуни билан ювиб тозаладим.
Шунда иккита қуённи битта ўқ билан тутдим: ҳам милким қонаши тўхтади, ҳам оғзим ҳидланишидан қутулдим.
Бу усулнинг яна энг муҳим самараси, кукундан фойдаланганимда тишимдаги тошлар ҳам йўқолди.
Бўғин оғриқларини даволаш

🌱Ёнғоқнинг баргини ёки пўстлоғини эзиб, оғриган жойга суртилса, оғриқни қолдиради.
🌱Қари хўроз гўштидан тайёрланган шўрва ичилса, бўғим оғриқларидан тезда халос бўлинади.
🌱Туйилган қалампирмунчоқ сут билан аралаштириб фойдаланилса, бўғим оғриқларида фойдаси тегади.
🌱 Шотут баргини сувда қайнатиб ичсангиз, бел оғриғидан қутуласиз.
🌱 Кунига 7-8 граммдан ялпиз баргини янчиб сув билан ичилса, бел оғриғидан асар ҳам қолмайди.
​​ТАВСИЯ: АСАЛ ЖИГАРГА ЁРДАМ БЕРАДИ

Жигар хасталикларига чалинган беморларга шифокорлар 1 кг. асални 1 кг. қора смородина билан аралаштириб, ҳар куни овқатдан ярим соат олдин, бир ош қошиқдан тановул қилишни маслаҳат беришади. Ушбу муолажа аралашма тугагунга қадар давом эттирилиши керак.
АПЕЛЬСИН КАЙФИЯТНИ КЎТАРАДИ 

Ёмон кайфиятда юрган инсон қўлида апельсин ёки унинг пўстлоғини атиги бир неча дақиқа ушлаб турса, кайфияти кўтарилишини америкалик олимлар исботлашди. Узоқ давом этадиган депрессия вақтида эса апельсин шарбати ёки бир дона апельсинни ейиш керак экан. Апельсин билан боғлиқ давом этган тадқиқотларда яна апельсин ранги чарчоқ ва тушкунликни енгишга қодирлиги маълум бўлди.
ҚОРА ЗИРАНИНГ ФОЙДАСИ

Иммунитетни мустаҳкамлаш, буйрак ва ўт пуфагида тошларни майдалаш учун: 0,5 стакан майдаланган қора зира, 1 стакан асал, 0,5 стакан майдаланган занжабил илдизи (ёки саримсоқ)ни аралаштириб, эрталаб наҳорга 1 чой қошиқдан ичилади.

Ошқозон-ичак йўли касалликларида: 3 ош қошиқ майдаланган қора зира, 2 ош қошиқ майдаланган қизилмия илдизи, 1 ош қошиқ майдаланган арпабодиён (анис) уруғини аралаштириб, чой каби дамланг. Таъбга кўра асал қўшиш мумкин.

Уйқусизлик, невроз, стрессда: 1 чой қошиқ майдаланган қора зира уруғига бир стакан иссиқ сут қуйиб, 30 дақиқа дам едиринг. Уйқуга ётишдан олдин қултумлаб ичасиз.
ХУШБЎЙ ГИЁҲЛАРНИНГ ШИФОБАХШ ФОЙДАЛАРИ

Қаттиқ чарчасангиз – пўртаҳол (апельсин), яронгул, туринж (лимон), қораарча, ялпиз ҳидланг.

Бош оғриғи, асаб толиқишида – райҳон, қалампирмунчоқ (чиннигул), лимон, ялпиз ҳидланг, уларга қараб ўтиринг.

Уйқусизликда – райҳон, ёсумангули (жасмин), арпабодиён, долчин ҳидланг.

Ақлий толиқишда – райҳон, ялпиз, тизимгул, қораарча, жамбил ҳидланг.

Хотира сусайганида – райҳон, қалампирмунчоқ, атиргул, хушбўй олмалар ҳидланг, таомга қўшиб тановул қилинг.

Толиқишда – райҳон, тизимгул, долчин, занжабил ҳидланади, чойга ёки таомга ҳам қўшилади.

Асаб бузилишида – арпабодиён, ванилин, тоғрайҳон, лавзей ҳидланади.

Ваҳимага тушган одам – арпабодиён, пўртаҳол, атиргул ҳидласин. Уларни еса ҳам бўлади.

Руҳий азобланишда – пўртаҳол, долчин, миртагул, ялпиз, оққарағай, атиргул, мармарак ҳидланади.

Тунда қўрқув юз берса – арпабодиён, пўртаҳол, атиргул, сандал ҳидланади.

Асабий тарангликлар оқибатида терида доғлар пайдо бўлса – грейфрут, лимонўт, атиргул, мойчечак ҳидланади.

Соч тўкилишида – грейпфрут, занжабил, қарағай, мармарак, эвкалипт ҳидланади.

Юрак уриши тезлашганда – арпабодиён, ялпиз, лаванда ҳидланади.

Юракда оғриқ пайдо бўлса – яронгул, лаванда, ялпиз, розмарин олмаси ҳидланади.

Ошқозон оғриғида – арпабодиён, ялпиз, йирик нок, тизимгул, сарв барги, райҳон, атиргул, қалампирмунчоқ, қарағай ҳидланади.

Қонда қанд моддаси ошса – ёронгул, грейпфрут, лимон, қораарча, эвкалипт ёрдам беради.

Тананинг ҳимоя кучи заифлашганда – арпабодиён, қалампирмунчоқ, тоғрайҳон, арча шохлари, қарағай, долчин, туринж (лимон), ялпиз, норанж (мандарин), миртагул, қораарча, оққарағай, розмарин, мойчечак, тоғжамбил, эвкалипт шохлари сизга қувват беради.
​​ОШҚОЗОН КАСАЛЛИКЛАРИ УЧУН 4 МАЛҲАМ

Ошқозон-ичак касалликларида мунтазам равишда муолажалар олиб юриш лозим. Бу муолажаларга ёрдам сифатида эса халқ табобати тавсияларидан фойдаланиб тайёрланган малҳамларни ҳам қўллаш мумкин.
1) Наъматак мевасининг қурутилганидан 4-6 донасини бир стакан қайноқ сувга солиб қўйиб, сувини ҳар куни уч маҳалдан таомдан сўнг ичсангиз, ошқозон касалликларида даво бўлади.

2) Ширин олма ейиш меъдага қувват бағишлайди, овқат ҳазмини яхшилайди.
3) Узум ғўрасини сувда қайнатиб суви ичилса, меъда қизишини даф қилиб, ҳароратини пасайтиради.

4) Олма қоқисини туйиб, анор суви билан истеъмол қилинса, меъдани кучли қилиб, сафроли ич кетишини тўхтатади, қайт қилишни ҳам бартараф этади.
Тонгда бош оғриса...

Агар эрта тонгда бош оғриғи билан уйғонган бўлсангиз, бир бўлак олмага бироз туз сепиб, еб олинг ва устидан илиқ сув ичиб юборинг. Тез орада оғриқ қолади. ИншаАллоh
Қалампирмунчоқ нималарга даво?

Буюк аллома Абу Али ибн Сино қалампирмунчоқ тўғрисида шундай деган: «Унинг яхшиси қуруқ, чучук мазали ва ўткир ҳидлисидир. Оғиз ҳидини ёқимли қилади, кўзни ўткирлаштиради, меъда ва жигарни кучайтиради, қусиш ва кўнгил айнаганга фойда қилади...»
🌴 Қалампирмунчоқнинг таркибида эвгенол моддаси мавжуд. Бу модда қалампирмунчоққа муаттар ҳид, шифобахш хусусият беради.
🌴Унинг мойи:
оғриқ қолдирувчи,
микробларга қирон келтирувчи,
терлатувчи,
пешоб ҳайдовчи хусусиятлари билан қадрланади.
🌴 Тиш оғриғи безовта қилганда, милкларга унинг кукунини қўйиш ёхуд шонасини чайнаш орқали шифо топилади.
🌴 У ичак инфекцияларида — ичкетарда фойда қилади, таом ҳазмини яхшилайди, ичакларда дам ҳосил бўлишини камайтиради.
ЖИҒИЛДОН ҚАЙНАГАНДА БИРИНЧИ ЁРДАМ

🌱 Жиғилдон қайнаган вақтда 10-15 дақиқа давомида 8-10 дона арпа (ячмень) донларини чайнаш лозим. Бунда фақат сўлак ютилади, чайналган дон эса ташлаб юборилади.

🌱 Жиғилдон қайнаган вақтда бир ош қошиқ зайтун ёғи ичиб юборинг. Ёғ ошқозонни ўраб олиб, кислотанинг қизилўнгачга ўтишига йўл қўймайди.

🌱 Жиғилдон қайнаганда, ҳар куни эрталаб ярим стакан газсиз илиқ сув ичиш лозим.
🌱Золотой ус усимлигининг 2о см дан кам булмаган 3 та япроғини 1 литр кайнаб совуган сувда дамлаб 3 соатдан 2 ош қошикдан кунига 4 махал ичилади. Холодильникда сакланади ва ичишдан олдин озрок иситиб ичилади.
🌱Эрталаб оч қоринга ундай қилиб майдаланган 1 ош қошиқ гречка сув билан ейилади ва 3 4 соат хеч нима ейилмайди.
🌱Кеқурун 3 ош қошиқ гречка кайноқ ёки қайнаб совуган сувда ивитиб қуйилади. Эрталаб оч қоринга ейилади ва 3, 4 соат хеч нима ейилмайди. Бу муолажани хар ойда 1 хафтадан бажарсангиз жиғилдон қайнашини унутасиз иншаАллох.
🍎ТИРСАК ДАҒАЛЛАШИБ, ҚОРАЙСА...

Тирсак соҳасида тери дағаллаши пайдо бўлиб, кишилар шифо чорасини излаб юришади. Бунда халқ табобати усули мадад бўла олади. Тавсия этаётган малҳамимиз нафақат дағаллашни кетказади, балки қорайган тирсакларни ҳам оқартиради.
Бунинг учун:
ош тузи,
ёғли творог,
қатиқ кабилардан тенг улушдан олиниб, омухта қилинади.
Кейин ушбу малҳамни озор жойга суртилиб, 5 дақиқа мобайнида енгил уқаланади.
Муолажа ҳар куни уйқудан олдин 1 мартадан, 12 кун ўтгач эса куноро суртиб турилади.
Яна бир осон усули: яримта лимонни дағаллашган ва қора жойларга суртилса шифо бўлади.
Ушбу маслаҳатларни нафақат қўлдаги балки, тизза ва қўлтиқ остидаги қорайишларга ҳам суртиш мумкин.
​​Жигарни тозалаш мумкинми?

Лавлаги
Қонни заҳарли моддалардан тозалашда, асосан, жигарга оғирлик кўпроқ тушади. Аммо ушбу аъзонинг ўзини тозалаш мумкинми? Мумкин экан.

Лавлаги
Бу ишда лавлаги ёрдам беради. Лавлаги таркибидаги пектин моддаси жигар тўқималари фаолиятини ва унда қон айланишини яхшлайди.
Натижада, хилтлардан тозаланган жигар яна ўз ишини тўлақонли бажара бошлайди.

Карам
Ошқозон-ичак тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Ҳазм шираси ишлаб чиқарилишини қувватлайди. Ундаги фойдали сульфорфан моддаси ораганизмнинг заҳарли моддаларга қарши курашиш қобилиятини кучайтиришга ёрдам беради.
ЭНУРЕЗНИНГ ТАБИИЙ ДАВОСИ БОРМИ?

Халқ табобатида сийиб қўйиш (энурез) касаллигининг давоси бор. Бунинг учун қуйидаги муолажалар тавсия этилади:

🌱 Жийда мевасининг қайнатмасидан кунига уч маҳал 100 граммдан 5 кун ичилса, энурезга яхши фойда қилади.

🌱Бир қошиқ укроп уруғига 1 стакан қайноқ сув солинади. Ва 2-3 соат дамлаб қўйилади. Тайёр бўлган дамламани уч маҳал бир пиёладан овқатдан 15 дақиқа олдин ичилади.

🌱Қоразира, кашнич уруғи ва седана тенг миқдорда олиниб, майдаланади. Бу аралашманинг 60 грамми 200 грамм асал билан аралаштирилиб, бир ош қошиқдан эрталаб ва кечқурин қабул қилинади.
Муолажа давомийлиги – 2-3 ҳафта.

🌱 2 боғ исириққа бир челак сув қуйиб, 25 дақиқа паст оловда қайнатилади. Кейин тоғорага қуйиб, кайноғи совуб, 50, 60 градуслар булгач, шу сувга 30 дақиқа ўтирилади.
Ушбу муолажа 20 кун давомида уйқуга ётишдан олдин қайтарилиши лозим.
🌱ҲАРОРАТ КЎТАРИЛСА

Бир пиёла перловка ёрмасига бир литр сув қуйиб, паст оловда 10-15 дақиқа қайнатилади. Совитиб олиб, докадан ўтказилади. Дамламанинг таъмини яхшилаш учун бир ош қошиқ асал қўшиш мумкин.
Дамлама оғиз куймас даражага етгач, икки пиёла ичиб, ўраниб ётилади.
Икки соат ухлаб олсангиз, шамоллаш ҳам, иситма ҳам сизни тарк этади.
Перловка деганда арпа дони тушунилади
ТАНАНИ ИСИТУВЧИ МАЛҲАМ

Қор ёки ёмғир остида қолганда ёки эт увишганда, танани иситиш учун ушбу малҳамни ичишни тавсия қиламан.
Бир бўлак йирик ёки иккита ўртача саримсоқпиёз бўлагини олиб, бўтқа ҳолига келгунча эзинг. Унга икки чой қошиқ олма сиркаси ёки 2 ош қошиқ асал солиб, аралаштиринг. Аралашма устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 5 дақиқа тиндиринг ва шошилмасдан чой каби ҳўплаб ичинг.
Бу ичимлик совқотгандан кейин бўладиган шамоллашнинг олдини олади.
​​ҚУРУҚ МЕВАЛАР ВИТАМИНЛАР ХАЗИНАСИ

Қуруқ мевада янги узилган меванинг барча фойдали хусусиятлари сақланиб қолгани сабабли йил давомида витаминларга бой мевалардан тановул қилиш имкони бўлади. Хусусан:

Анжир қоқи

У қалқонсимон без фаолиятини нормаллаштиришда, организмдаги паразитларни чиқаришда қўл келади. Анжир қоқи саратон ҳужайралари ривожланишининг олдини олади ва терини витаминлар билан таъминлайди.

Қуритилган хурмо

Ишлаш қобилиятини оширади, иммун тизимини мустаҳакамлайди, уни шамоллаш ва бош оғриғини қолдирувчи восита сифатида ҳам қўллаш мумкин.
🌱ИЧНИ ЮМШАТУВЧИ ВА ҚОТИРУВЧИ ЕГУЛИКЛАР

Ични юмшатади:
1. Ўрик, олма, олча, нок.
2. Арпа, сули қайнатмаси.
3. Бодринг, тарвуз.
4. Ҳамма кўкатлар.
5. Ҳамма сабзавотлар.
6. Лимон, апельсин.
7. Отқулоқ, ялпиз.
8. Оқ пиёз.
9. Кўк чой.
10. Қора андиз, эрмон.
11. Алоэ – сабур, далачой.
12. Маккажўхори попуги қайнатмаси.
13. Жағ-жағ, ялпиз.
14. Угра оши.
15. Карам.
16. Узум, тоғ олча.
17. Қатиқ зардоби.

Ични қотиради:
1. Анор пўсти қайнатмаси.
2. Оқишоқ хўрда.
3. Янги қатиқ.
4. Оддий жийда, ѐнғоқ.
5. Новвот.
6. Қовурилган овқатлар.
7. Ловия.
8. Хандон писта, бодом.
9. Ширинликлар.
10. Пишлоқ.
11. Қора чой, қаҳва.

🩸Муҳим эслатма
Оққанд, новвот, шакардан бошқа барча дўкон ширинликлари, қандолатчилик маҳсулотлари, турли пишириқлар, қаҳва, какао ични қотиради, ҳазмни секинлаштиради.
Асал, ҳамма мевалар, сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, нордон нарсалар, меъёридаги мурч-қалампир эса ҳазмни тезлаштиради, ҳеч қандай касаллик келтириб чиқармайди.