НЕГА ҚАҲВА ИЧГАЧ УЙҚУ КЕЛАДИ?
Тадқиқотчи олимларнинг аниқлашларича, бир пиёла қаҳва ичган инсон кофеин таъсирида анча тетиклашади, куч-қуввати ошади.
Мабодо бир неча пиёла аччиқ қаҳва ичилса, у тескари таъсир этади ва одамнинг ухлагиси келади. Гап шундаки, бу хушбўй ичимлик бош мия қон томирларини торайтиради. Натижада инсонда бўшашиш, ҳолсизлик ва уйқучанлик кузатилади.
Шу боис қаҳвани сут билан ичиш ва меъёрга амал қилиш зарур.

🌰Анор — шифобахш гумбаз
Организмни тозалаш учун…
Қонни тозалаш учун йилига 2–3 марта 3 ҳафтадан янги сиқилган анор шарбатини ичинг. Биринчи ҳафта овқатланиш орасида ярим стакандан 3 марта, иккинчи ҳафта 2 марта, учинчи ҳафта кунига 1 мартадан ичасиз.
Шиш ва сафро йиғилишга мойиллик бўлса...
Анор шарбатидан стаканнинг учдан бир қисмини тўлдириб, пешоб ва сафро ҳайдовчи восита сифатида ичинг.
Иштаҳасизлик бўлса…
Овқатдан 15 дақиқа олдин 1 донаанор ёки 0,5-1 стакан анор шарбатини истеъмол қилинг.
Ичак касаллиги...
3 ош қошиқ анор пўстлоғига 1 стакан қайнаган сув қуйиб, паст оловда ярим соат устини ёпиб қайнатинг. Совутиб кунига 3-4 кун 50 млдан ичинг.
Юқори тана ҳарорати, тумов ва томоқ оғриғида…
1 стакан анор шарбатига озроқ асал қўшиб ичинг.
Гижжалар...
Кунига 30 гр. анорнинг қуриган пўстлоғини туйиб, тайёрланган кукун иссиқ сув билан ичилса, гижжаларни йўқотади.
Ҳайз циклининг бузилиши...
Тухумдонлар эстроген гормонларини меъёрида ишлаб чиқаришини истасангиз, ҳайзнинг ёки ҳар ойнинг 7–10 кунлари 1 стакандан анор шарбати ичинг.

🌱СЕДАНАНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ,
«Шифо-инфо» газетасининг махсус доришуноси:
🔹 Седананинг қўлланилиши ҳамин қадар. Унинг уруғи эмизикли аёлларнинг сутини кўпайтиришда, юрак хасталикларида, ич қотиш (қабзият)да сурги дори сифатида тавсия этилади.
🔸 Бавосил (геморрой)ни даволашда 1 гр. уруғдан 3 марта ичилади ёҳуд вазелин ёки мол ёғи билан омухта қилиб, суртма мазь ҳосил қилинади. Сўнг кунига 2 марта озорли жойга суртиб қуйилади.
🔹 Седана аёлларнинг турли хасталикларида, пешоб ҳайдашда наф беради.
🔸 Танада совуқлик ортиб кетган бўлса, седанада қизидириш хосияти борлиги маълум.
🔹 У ўпка шамоллаганда, сариқ касалида, бронхит, зиққинафас, кўнгил айнишга қарши қўлланилади. Бу хасталикларни даволашда седана уруғи пиширилган ёки сув, асал билан аралашган ҳолида ичилади.
🔸 Узоқ вақт мобайнида уни мойга аралаштириб, эрталаб истеъмол қилиб юрилса, юз терисини тоза қилади.
🔹 Узум сиркасининг седана билан қўшилгани бўғим оғриқларида ижобий самара беради.
🔸 Седана ейилса, совуқ мизожли йўтални ва йиринг қайт қилишга таскин беради, кўкрак қафасининг ички аъзолари, юракнинг беҳузур бўлиши, талоқ хасталиклари ва бодли қулунж (колит)га шифо бўлади.
🔹 Седананинг 5-10 гр.ни илиқ сув билан қабул қилинса, қутурган ит қопганига ва қора қурт заҳрига қарши малҳам бўла олади.
🔸 Седанани узум сиркаси билан хамир қориб боғланса, сўгаллар, чипқонлар ва қаттиқ шишларни даф этади.

УЗУМ
🌱Узумнинг шифобахш хусусиятлари
🌱Инсон саломатлиги учун жуда фойдали бўлган узум минг бир дардга даво. Узумнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бу мева ўз таркиби билан она сутига тенглаша олади.
🌱ТАРКИБИ
Узум таркибида В гуруҳидаги барча витаминлар, Е, А, РР, К, С ва Д витаминлари ҳам етарлича сақланади. Бундан ташқари, узумда темир, мис, калий, кальций, магний, рух, бор, ванадий, альюминий молибден, пектин, селен, титан, кобальт, радий анион, хлор, кремний ва олтингугурт каби моддалар ҳам бор.
🌱ОРГАНИЗМНИ ТОЗАЛАЙДИ
🌱Узум тозаловчи восита сифатида инсон организмига тушган ҳар қандай инфекцияни ҳайдаб чиқариш хусусиятига эга. Ундаги антисептик хусусият инсонни заҳарланишдан сақлайди.
🌱Узумда сув, глюкоза, пектин, оқсил, углевод, тўйинган ва тўйинмаган ёғ кислотаси, эфир мойи ҳамда бўёвчи моддалар мавжуд.
🌱Мева қобиғидаги фитостерин саратон ва бошқа оғир касалликларга қарши антиоксидантларни ўз ичига олади. Унда эса бир қанча витаминлардан ташқари, минерал тузлар ҳам бор. Бу моддалар ёрдамида инсон танаси ҳамиша енгил ва инфекциялардан холи бўлади.
🌱Узумнинг дунё табиблари томонидан тан олинишига сабаб унинг балғам кўчирувчи, терлатувчи, заҳар ва инфекцияларни тозаловчи, бактерияларни ўлдирувчи, организмдаги тошни майдаловчи ва қонни тўхтатувчи хусусиятга эгалигидир.
🌱ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
🌱Йўғон ичак яллиғланишида кунига бир стакан узум шарбати ичиш тавсия этилади.
🌱Узум шарбатидан кунига бир стакандан 4 маҳал ичилса, пешоб ҳайдашга ёрдам беради.
🌱Узум барги дамламаси қондаги қанд миқдорини меъёрлаштиради. Шунинг учун қандли диабет билан касалланган бемор рецептида узумнинг ўрни алоҳида.
🌱Узум ва унинг шарбати билан даволаниш иштаҳасизликка чек қўяди. Уйқусизлик, камқонлик, буйрак касаллиги, невроз ва танадаги модда алмашинуви бузилишига қарши самарали воситадир.
🌱Узумнинг энг фойдали нави қора кишмиш бўлиб, у камқон ва нимжон одамларга тавсия этилади.
🌱Ҳатто саратонга чалинган беморларга ҳам иммунитетни кўтарувчи восита сифатида қора узум ёки майиз буюрилади.
🌱Узум шарбатида фруктоза, глюкоза, сахароза, раффиноза, ксилоза каби фойдали элементлар борлиги сабаб қувватни оширади.
🌱ГЕПАТИТДА ЁРДАМ БЕРАДИ
🌱Узумни камқонлик, юрак-қон томирларидаги касалликлар, сурункали гепатит каби хасталикларга қарши истеъмол қилиш буюрилади.
🌱Бундан ташқари, узумни ошқозон-ичак тракти, ўткир ва сурункали нефрит, невроз касаллигига қарши истеъмол қилиш тавсия этилади.
🌱Буйрагида тош ёки қум бўлганлар доимий равишда узум еб, шарбатини ичиб юришса, ундан халос бўлишади.
🌱Нафас йўлларидаги шамоллаш ва астмага қарши узум шарбатини ичиш фойдали. Чунки у шамоллашни олади.
🌱ДАНАГИДАН ОЛИНГАН ЁҒ
ЮРАК-ҚОН ТОМИР КАСАЛЛИКЛАРИГА ДАВО
🌱Узум данагидан олинган ёғда жуда кўп элементлар: биофлавоноид, Е ва С витаминлари, рух ҳамда селен кабилар сақланади. Бу ёғ таркибида мустаҳкам табиий антиоксидант мавжуд бўлиб, лимфа томирларининг эгилувчанлигини оширади.
🌱Бундан ташқари, организмда холестерин моддаси кўпайиб кетишининг олдини олади.
🌱Узумнинг яна бир хусусияти, организмда энди бошланган гипертонияни даволайди.
🌱Узум ёғидан ҳар тонг бир чой қошиқ ичилса, юрак-қон томири касалликлари, атеросклероз ва артрит хасталикларига шифо бўлади.
🌱Мазкур ёғ иммунитетни кўтариш хусусиятига ҳам эга. Бу эса турли инфекцион касалликларнинг олдини олишга ёрдам беради.
🌱Узум данагидан олинган ёғ организмни тўйинмаган ёғ кислотаси, энзим, хлорофилл, калий, натрий ва темир билан озиқлантиради.
🌱Бу ёғ одамларни инсульт, инфаркт, тромбоз ва купероз касалликларидан халос бўлишига ёрдам беради.
🌱Ушбу ажойиб восита яллиғланган ғудда, ҳуснбузур, кесилган ва куйган жой, битиши қийин бўлган яраларни даволашда ҳам қўлланилади.
🌱ҚОРА УЗУМ САРАТОНГА ДАВО
🌱Узум пўсти ва данагида ресвератрол миқдори кўплиги сабабли унда саратонга қарши кураша олиш қуввати бор.
🌱Яллиғланишга қарши курашиш хусусияти туфайли кўкрак саратони, йўғон ва тўғри ичаклардаги саратон хасталикларида фойдаси катта.

Узмнинг уругларини ювиб, қуритиб ва кофемайдалагичда майдаланади. Қуруқ шиша идишга солинади. 200 г қайноқ сувда 1 0ш қошиғини дамлаб кунига 3 махал ичилади. 3 0й ичилиб, 2 ой дам олинади. Хавфли ва хавфсиз усмаларни даволайди. Узум уруғларини хам увол қилманг.
ҚУРУҚ ЙЎТАЛГА ТАБИИЙ ДАВО
Қуруқ йўталга халқ тобабатида қуйидаги тавсияларни ҳавола қиламиз.
🌱 Қуруқ йўтални ҳайдаш учун лимон ва асал кучидан фойдалансангиз бўлади.
Бунинг учун стаканга битта лимон суви эзилади. Унга 1 чойқошиқ асал қўшиб аралаштирилади. Тайёр бўлган малҳам 1 чойқошиқдан тез-тез, бир кунда 6 маҳал қабул қилинади.
Фақат ҳар қабул қилишдан олдин шифобахш воситани аралаштиришни унутманг.
Агар қуруқ йўтал анча босилганини ҳис қилсангиз, унда унинг миқдорини камайтиришни бошланг.
Дейлик, малҳамни бир кунда 3 маҳал қабул қилсангиз бўлади. Бундай қўлланма катталар ва болаларга бирдек ёрдам беради.
🌱Турпни қирғичдан чиқариб, сувини дока орқали сузиб олинг. Уни асал билан аралаштириб, кечқурун ухлашдан олдин ва овқат олдидан 2 ош қошиқдан истеъмол қилинг.
🌱 Сабзи шарбатини чиқариб, уни тенг миқдорда сут билан аралаштиринг. Ичимликни кун давомида 5—6 марта қабул қилинг.
🌱 Бир бош саримсоқ пиёз ва оддий пиёзни майда тўғраб, сутда қайнатинг, сўнг асал қўшинг. Қайнатмани қуруқ йўтал қийнаганда ҳар соатда 1 ош қошиқдан истеъмол қилиш зарур.

Бронхит қийнаганда...
Карам баргини сиқиб, сувига озгина шакар аралаштириб ичилади.
Бу шарбатнинг тайёрланиши қуйидагича:
➖ ярим пиёла карам сувига ярим чой қошиқ шакар солинади.
Карам сувини кунига 2-3 маҳал, овқатдан кейин ярим пиёла миқдорида ичилади.
Бу усул тинкани қуритувчи йўтални даволашга яхши ёрдам беради.
Муолажа 7 кун давомида мунтазам олиб борилади.

Мева қоқиси: саратон, гижжалар ва ортиқча вазндан ҳимоя
Мева қоқиларнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида кўп эшитганмиз. Ҳақиқатан ҳам, улар халқ табобатида жуда кўп асрлардан бери қўлланади. Бугун уларнинг ҳар бири ҳақида алоҳида маълумот берамиз.
Анжир қоқиси – витаминлар захираси!
У камқонлик, юракнинг тез уриши, бронхиал астма, кўкрак оғриғи, ўпка пардаси яллиғланиши билан оғриган беморларга тавсия этилади. Анжир қоқисини сутда қайнатиб, ичилса грипп, кўк йўтал, пневмония, бронхитда шифодир. Бундан ташқари, анжир қоқиси қалқонсимон без фаолиятини яхшилайди, гижжаларни йўқотади. Терини керакли витаминлар билан таъминлаб, саратон ҳужайралари ривожланишининг олдини олади. Ундан тайёрланган компот эса иштаҳани очиб, овқат ҳазмини яхшилайди.
Витаминлар: В1, В2, В3, В6, РР.
Минерал моддалар: темир, калий, магний, кальций ва бошқалар.
Майиз – стоматитнинг давоси
Иммунитетни мустаҳкамлашда майизга тенг келадигани йўқ. Узум қоқиси юрак қон-томир касалликлари, асаб фаолияти бузилишлари, камқонлик ва оғиз бўшлиғи бактерияларига қарши курашишда ёрдам беради. Сизни стоматит қийнаяптими, муолажа тугагач, майиз ейишга одатланинг.
Мавсумий хасталикларга чап беришда организм қувватини ошириш даркор. Бунда сизга қуйидаги рецепт асқотади: тенг миқдорда майиз ва ёнғоқни гўштқиймалагичдан ўтказиб, озроқ асал билан аралаштирасиз. Аралашма 1 ош қошиқдан нонушта маҳали истеъмол қилинса, иммунитет кўтарилади. Йўтал, тумов, томоқ оғриғи безовта қилганида майиздан тайёрланган дамлама яхши ёрдам беради. Бунинг учун 1 стакан қайноқ сувга 100 грамм майизни солиб, 10 дақиқа дамлаб қўясиз. Дамламага 1 ош қошиқ пиёз сувини қўшиб, ярим стакандан ичилади.
Майиз асаб тизимини мустаҳкамлаб, остеохондроз ва остеопороз, буйрак касалликлари безовта қилганда ҳам истеъмол қилинса фойдалидир. Ёдда тутинг: ўн икки бармоқли ичак яраси ҳамда қандли диабетда майиз тавсия этилмайди.
Витаминлар: В1, В2, В5, РР.
Минерал моддалар: фосфор, натрий, кальций, магний, темир, калий. 100 грамм майиз таркибида 860 мг. калий бор.

🌿ГИЖЖАЛАРГА ҚАРШИ ТАБИИЙ ВОСИТАЛАР
Шакар ёки асал билан аралаштирилган сабзи шарбатини оч қоринга кунига 1-2 ош қошиқдан ичиш керак.
3 ош қошиқ сабзининг бўтқасини бир стакан сутга қайнатиб, бир ош қошиқдан кунига 3-4 маҳал ичиш лозим.
Оч қоринга ошқовоқ уруғини (50-100 гр.) истеъмол қилиб, бир соатдан кейин бир стакан сутда қайнатилган кичик бир бош саримсоқ пиёзли тоамни оз-оздан хўплаб ичиш керак.
1 сатакан қайнатилган сутга 2-3 та саримсойпиёзни майдалаб солиб, тонггача устини ёпиб қолдириш керак. Эрталаб юз-қўлларни ювиб, шу тиндирмани ичиш яхши фойда беради.
Таомларда лимон, қовоқ, саримсоқ бўлиши кони фойда.

Картошка оғриққа, шамоллашга қарши даво
Картошкани “иккинчи нон” дейишади. Бу сабзавотнинг кўпгина касалликларга шифо эканини эшитиб келардим. Яқинда бир дугонам бош оғриғи, буйрак оғриғида картошкадан фойдаланиш ҳақида сўзлаб берди. Уларни сизлар билан ҳам ўртоқлашмоқчиман.
● Тез-тез бош оғриғи безовта қилганда, бир дона хом картошка арчилиб, қирғичдан чиқарилади. Сўнг 2 стакан қайнатилган сувга солиниб, 4-5 дақиқа қайнатилади. Қайнаб чиққач, дока ёрдамида сузиб олинади ва шу сувдан ҳар нонушта олдидан ярим стакандан ичилади. Муолажа ҳар 3 кунда бир марта бир ой мобайнида бажарилади.
● Буйрак шамоллаганда ёки буйракда тош йиғилганда ҳам дармон ўрнида картошка асқатади. Бунинг учун ўртача катталикдаги 5-6 дона картошка пўстлоғи билан сувда қайнатилади. Эзилиб пишгач, пўстлоғи билан яхшилаб мижиғланади ва бўтқа ҳолатига келтирилади. Тайёр бўтқага 1 ош қошиқ ичимлик содаси солиб, яна аралаштирилади. Ҳосил бўлган малҳамни оғриётган буйрак устига ёйиш керак. Устидан целлофан ва сочиқ ўралади.
40 дақиқадан сўнг картошкали малҳамни аста-секин олиб, терини илиқ сувда чайиш лозим. Бу муолажани 2-3 марта такрорланг. Муолажадан сўнг қорин соҳасини доим иссиқ тутишни унутманг.
● Куйишдан жароҳат олганда ҳам картошка билан биринчи ёрдам кўрсатиш мумкин. Агар тананинг бирор жойи куйиб қолганда, очиқ яра ҳосил бўлмаган бўлса, тезда 1 дона картошкани пўстлоғидан арчиб, қирғичдан чиқаринг. Сўнг терининг куйган қисмига қўйиб, мато билан ўранг. Картошка илиб қолгач, уни бошқасига алмаштиринг. Шу тариқа бир неча марта такрорланг. Натижада оғриқ ва ачишишлар кетиб, куйган тери аста-секин тузала бошлайди.

🍏🍎 Олма қоқиси – организмни тозалайди
Олма қоқиси глюкозага ниҳоятда бойдир. У ўзида фойдалилик хусусиятларини сақлаб қолиб, микроэлементларга тўйинган бўлади. Таркибидаги пектин моддаси организмни токсинлардан тозалайди. Агар қабзиятдан азият чекаётган бўлсангиз, олма қоқисидан яхшисини тополмайсиз.
Олма қоқисини гўштқиймалагичдан ўтказиб, қайнатинг ва таъбга кўра шакар солиб, дамланг. Тайёр дамламага асал қўшиб ичилса, қабзиятдан халос этади. Бундан ташқари, ушбу дамлама ошқозон фаолиятини ҳам яхшилайди.
Қандли диабет билан хасталанган ва ортиқча вазнли кишиларга олма қоқиси тавсия этилмайди.
Витаминлар: В, С, РР.
Минераллар: калий, кальций, темир, фосфор.
Қовун қоқиси – бўлажак оналар учун
Мазкур қоқи таркибида барча минерал ва витаминлар тўлиқ сақланиб қолади. У иммунитетни кўтариб, организмни қувватлантиради, анемиядан халос этади. Қовун қоқиси мунтазам истеъмол қилинса, юрак-қон томир тизими фаолияти яхшиланади. Пешоб йўлидаги тошлар парчаланиб, суяклар мустаҳкамланади.
Қовун қоқиси ҳомиладор аёлларга ҳам фойдалидир. Чунки унинг таркибидаги фолий кислотаси уйқусизлик, руҳий зўриқишни бартараф этиш ва асабларни тинчлантиришда ижобий таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, соч ва тирноқларни мустаҳкамлашда,организмни ёшартиришда ҳам қовун қоқисига тенг келадигани йўқ.
Витамин: С дармондориси
Минераллар: хлор, натрий, калий, фолий.

УЙҚУ СИФАТИНИ ЯХШИЛОВЧИ ТАВСИЯЛАР
1 ошқошиқ жамбил (душица) 1 стакан қайноқ сувда дамланади. Термосга солиб, бир соат давомида тиндирилади. Кунига икки маҳал ичиб турилади.
1 ошқошиқ ялпиз (мята) 1 стакан қайноқ сувда дамланади. 15 дақиқа тиндирилади. Шу дамлама уйқудан олдин ичилса, уйқу сифатини яхшилайди.

БЕҲИ СЕПКИЛДА ЁРДАМ БЕРАДИ
Пишиб етилган беҳи майда қирғичдан чиқарилиб, асал билан аралаштирилади. Бу аралашма юздаги сепкил тошган жойларга суртилса, тезда йўқотади.

🌱МАЙИЗ МИЯГА ДАМ БЕРАДИ
🌱Майиз жуда калорияга бой маҳсулот бўлиб, ундан камқонлик, қувватсизлик, иммунитет пасайиши ва асаблар таранглашувида фойдаланилади.
🌱Янги узилган узумга нисбатан майизнинг шифобахшлиги янада кучлироқ бўлади.
🌱Оқ узум майизи асаб толаларини мустаҳкамлаб, ичакларни токсин ва инфекциялардан тозаласа, қора узум майизи эса асаби таранглар учун энг фойдали дармондори, яъни асабни тинчлантириб, чарчоқни олади.
🌱Қора узум шарбати ҳомиладор аёлларнинг қувватини оширади ва танадаги қон айланишини яхшилайди. Иммунитетни кўтарувчи бу восита туғилажак боланинг юрак фаолиятини ҳам тўғри шакллантиради. Бунинг учун янги узилган узумдан истеъмол қилиш янада фойдалироқ.

Нафас қисишининг оддий даволари
🌱 Арпани қайнатиб, ҳар куни тўрт маҳал ичиб турган бемор шифо топади.
🌱 Қўй сути ва турп суви билан ғарғара қилиб турган бемор дарддан халос бўлади.
🌱 Товуқ тухумининг сариғи чала пишириб ейилса, фойда қилади.
🌱 Пиёз ва ялпиз суви тез-тез ичиб турилса, фойда қилади.
🌱Турпнинг уруғини сувда қайнатиб ичиш ҳам ёрдам беради.
🌱Ҳар куни пешинда бир пиёла ўрикдан тайёрланган шарбат ичиб туриш мақсадга мувофиқ.

🌱Зира – йўталга қарши ажойиб восита
🌱Адирларда, тоғ ён бағирларида учрайдиган зира ўсимлигининг уруғи деярли барча хонадонда бор. Ундан асосан турли таомлар тайёрлашда ҳид ва таъм берувчи зиравор сифатида фойдаланамиз. Шунингдек, халқ табобатида ҳам у кўплаб касалликларга қарши тинчлантирувчи восита сифатида буюрилади. Зира танни тетиклаштириб, кайфиятни кўтариш хусусиятига эга. Тиббиётда ошқозон ости бези ва меъда касалликларини даволашда ҳамда пешоб ҳайдовчи дори сифатида қўлланилади.
🌱Ибн Сино фикрича, зирада қиздирувчи куч бўлиб, елларни ҳайдайди ва тарқатади. Нафас олиш қийинлашганда сув билан аралаштириб ичилса ёрдам беради.
🌱Шунингдек, ошқозон гастрити, сариқ касаллигида, иштаҳасизликда, сурункали уйқусизликда, қувватни оширишда, организмни турли хил шлаклардан тозалашда зиранинг фойдаси катта. Туйилган зира зайтун ёғи билан аралаштириб белга боғланса, талоқда пайдо бўлган шишни қайтаради.
🌱Замонавий тиббиётда зирани мунтазам истеъмол қилиш орқали қорин дам бўлишини, ошқозон-ичак йўлларидаги енгил хасталикларни, юрак касалликлари ва эмизикли болаларда овқат ҳазм қилиш жараёни бузилишининг олдини олиш мумкин.
🌱Ҳар куни зирадан тайёрланган чой ичиб юрган ёш оналарда кўкрак сути камайиб кетиши кузатилмайди.
🌱Зира – йўталга қарши энг яхши восита ҳамдир. Бунда идишга 1 ош қошиқда янчилган зира солинади ва устидан 1 стакан қайнаб турган сувни қуйиб, усти ёпилади. Сўнг тиндирилади.
🌱Докадан ўтказилган дамлама бир суткада 6 мартагача 2-3 ош қошиғидан ичилади. Ёш болаларга асал ёки шакар қўшиб, сутка давомида 1 чой қошиқдан 3-4 маҳал ичирилади.
🌱Таркибида эфир мойи бўлгани учун уни истеъмол қилишда эҳтиёткор бўлиш лозим.

🌱ЛИМОН — ҚОН БОСИМИНИ ТУШИРАДИ, ЎСМАЛАР ЎСИШИНИ ТЎХТАТАДИ
Халқ табобатида лимон қон босими кўтарилганда, ошқозон-ичак касалликларида ва яна бир қатор касалликларни даволашда кенг қўлланлиади. Лимоннинг ҳиди асабларни тинчлантириш хусусиятига эгадир. Гулини ҳидлаш эса ҳомиладор аёллардаги токсикознинг енгил кечишида ёрдам беради. Лимоннинг бошқа фойдали хусусиятлари билан қуйида танишишингиз мумкин.
Лимоннинг сиқиб олинган суви:
рангни тоза қилиб, сепкилни кетказади;
тери касалликларидан темираткига суртилса даво бўлади;
кўзнинг сариқлигини кетказади;
гипертонияда қон босимини мўътадиллаштиради;
гепатит (сариқ касаллиги) да ёрдам беради;
меъдани тоза қилади.
Лимон шарбати:
иштаҳани очади;
безгак билан оғриган беморларнинг ҳароратини туширишда ёрдам беради;
ошқозон-ичак касалликларида, ҳазмни яхшилаш учун ичилади;
организмда минерал тузларнинг алмашинуви бузилганида даво бўлади;
ангина, фарингит, грипп ва нафас йўлларининг шамоллашида ишлатилади;
лимон шарбатини уч-тўрт қошиқ наҳорда истеъмол қилиш организмдаги ўсмалар ўсишини тўҳтатиши мумкин.
Барглари:
меъда ва ички аъзоларини кучли қилади;
гипертонияда;
қанд касаллигида даво бўлади.
Гули:
Гулини ҳидланса кайфиятни кўтаради;
Ҳомиладор аёлларда токсикознинг енгил кечишида ёрдам беради.
Лимонг ёғи:
асабнинг бўшашганида ёрдам беради;
фалажга даво бўлади.
Лимон қобиғи:
- қобиғини оғизда тутиб турилса, ҳидни кетказади;
- кийимга қўйилса куя тушишдан сақлайди;
- турли кондитер пишириқлар пиширишда ҳам фойдаланилади;
- лимон қобиғини қуритиб, қуруқ чой идиши ичига солинса, чой дамлаганда ҳушбўй ҳид келиб туради.
Лимон ўсимлигининг барглари, новдалари, мева қобиғидан эфир мойи олиниб, ундан озиқ-овқат, парфюмерия ҳамда фармацевтика соҳасида ишлатилади. Фармацевтика соҳасида лимоннинг эфир мойидан айрим дори-дармонларнинг таъмини яхшилашда фойдаланилади.

🌱ТЕЗ ЧАРЧАШДА
Тез чарчаганда 1 стакан лимон шарбатига, 0,5 стакан
сабзи шарбати, 2 ошқошиқ шакар олинг. Шарбатни
аралаштириб, шакарни қўшинг. 8 соат тиндиринг. Сўнг
0,5 стакандан кунига 3 маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин
қабул қилинг. Бу аралашма сизни тетик ва бақуват қилади

ИСТЕЪМОЛ СОДАСИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Истеъмол содасини деярли ҳар бир хонадон бекаси севиб ишлатади. У нафақат пазандачилик, балки ошхонани тозалаш ишларида ҳам жуда қўл келади. Бугун биз ушбу маҳсулотнинг сиз билмаган яна бир қирраси, яъни унинг шифобахшлик хусусиятларини кашф этмоқчимиз.
☘ Истеъмол содаси йўтални юмшатиб, балғам кўчиришга ёрдам беради. Шифокорлар йўтал бошланганда, 1 стакан қайноқ сутга 1 чой қошиқ истеъмол содаси солиб, яхшилаб аралаштиргандан сўнг уйқу олдидан истеъмол қилишни маслаҳат беришади.
☘ Агар сиз сутни хушламасангиз, содали ингаляциядан фойдаланишингиз мумкин. Бунинг учун 1 л қайнаган сувга 1 ош қошиқ истеъмол содаси солинади ва буғли ваннадан 5-10 дақиқа нафас олинади.
☘ Томоқ оғриғида ҳеч бир маҳсулот истеъмол содаси солинган дамламада оғиз чайишчалик тез таъсир кўрсатмайди. Бу дамламани тайёрлаш учун 2 чой қошиқ сода 1 стакан қайноқ сувда эритилади ва унда кунига 5-6 марта оғиз чайилади.
☘ Бурун битганда ҳам содали эритма яхши ёрдам беради. Агар бурундан сув келаётган бўлса, томизгич ёрдамида эритмадан бир неча томчи томизилади ва бироздан сўнг у тозалаб олинади. Бу жараён кунига 3-4 бор такрорланади.
☘ Истеъмол содаси тиббиётда аритмияга қарши восита сифатида ҳам фойдаланилади. Тўсатдан бошланган юрак хуружини ярим чой қошиқ истеъмол содаси ёрдамида тўхтатиш мумкин.
☘ Истеъмол содаси қон босимида ҳам яхши самара беради. Организмда ортиқча туз ва сув миқдори ортиши гипертонияга сабаб бўлади. Дори билан бир қаторда ярим чой қошиқ истеъмол содасини 1 стакан сувда эритиб ичиш қон босимини меъёрлаштиради.
☘ Бу маҳсулот транспортда кўнгли айнийдиганлар учун ҳам энг керакли воситадир. Фақат ўзингиз билан порошок олишни унутмасангиз бўлгани.
☘ Жиғилдони қайнайдиган кишиларга ҳам содали эритма (1 стакан қайноқ сувга ярим чой қошиқ сода солиб эритилади) яхши ёрдам беради.
☘ Истеъмол содаси оғир тан жароҳатларида, кўп қон йўқотганда, ошқозон бузилишида, ичбуруғда ҳам биринчи тез ёрдамдир. Сабаби организм кўп суюқлик йўқотганда, содали ва тузли эритма шифо бўлади. Бу эритмани тайёрлаш жуда оддий. Бунинг учун 1 литр қайноқ сувга ярим чой қошиқ истеъмол содаси ва 1 чой қошиқ туз солиб эритилади. Беморга ҳар беш дақиқада шу дамламадан 1 ош қошиқдан ичирилади.
☘ Оғиз бўшлиғини содали эритма билан чайиб туриш тиш оғриғини бартараф қилади. Агар тишингиз оғриса, иссиқ содали эритма тайёрланг ва кун давомида у билан оғиз бўшлиғини 5-6 маротаба чайиб туринг. Акс ҳолда, сурункали даво муолажаларига мурожаат қилишингизга тўғри келади.
☘ Истеъмол содаси ажойиб косметик восита ҳамдир. Уни совун кўпигига аралаштириб, юзингизни ҳафтада икки бор ювсангиз, балоғат ёшида тошадиган тошмалардан халос бўласиз. Бундан ташқари, теридаги ўлик ҳужайралардан ҳам осонгина қутуласиз ва қора нуқталар сизни безовта қилмайди.
☘ Бу маҳсулот ёрдамида тишларни оқартириш ҳам мумкин. Бунинг учун пахтани намлаб, истеъмол содасига ботириб оласиз ва тишларни яхшилаб шу пахта билан ишқайсиз. Қарабсизки, натижа биринчи тозаловдан сўнг ҳам яққол намоён бўлади.
☘ Содали эритма ҳашарот чаққанда ҳам яхши ёрдам беради. Бунинг учун эритма тайёрлаб, ундан кунига 3-4 маротаба ҳашарот чаққан жойга суртиб қўйсангиз, ачишиш ва қизаришлар буткул бартараф бўлади. Бундан ташқари, сода яраларга микроб тушишининг ҳам олдини олади.
☘ Иш кунининг сўнггида оёқларингиз оғриб, чарчоқ безовта қилса, содали ванна қабул қилишингиз мумкин. Бунинг учун 5 литр қайноқ сувга 2 ош қошиқ истеъмол содаси солинади ва оёқлар шу сувда 15 дақиқа ванна қилинади.

АНОР ПЎСТИ ГИЖЖАНИ ТУШИРАДИ
Анор пўстлоғи майдаланади ва совуқ сувга солинади. Ярим соат давомида паст оловда қайнатилади.
Дамлама тиндирилади ва кунига уч маротаба 100 мл.дан ичилади.
Даволаниш муддати – 1 ҳафта.

УЗОҚ УМР КЎРИШНИНГ ЯНА БИР СИРИ АНИҚЛАНДИ
Жон Хопкинс университети олимлари ўтказилган тадқиқотлар натижасида оддийгина парҳез билан инсон организмини барча зарарли моддалардан ҳалос этиш ва ўпкаларни “янгидай” ҳолатга келтириш мумкин эканлигини ошкор этдилар.
Хабарда айтилишича, бир неча йил давом этган кашандалик одатидан кейин ҳам ўпкани зарарли моддалардан тозалаш мумкин ва бунинг учун кунига иккита помидор ва бир неча дона олма истеъмол қилиш кифоя.
Олимлар фикрича, бу турдаги парҳез тамаки чекувчи инсон ўпкасини йиғилиб қолган никотиндан тозалайди ва парҳез қатъий равишда амалга оширилганда уни аста-секин организмдан чиқариб юборади.
Помидор ва олма таркибидаги микроэлемент ҳамда бутун бошли витаминлар гуруҳи қонда эриб, томир деворларининг қайта тикланиши ва бунинг натижасида тана аъзоларининг тўғри ишлаши жараёнларида иштирок этади.