#Live

Айни дақиқаларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Дардоқ қишлоғидаги “Найнаво” маҳалласида бўлиб турибди.

Ҳозиргача маҳалладаги 23-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Устозлар томонидан билдирилган фикрлар, мурожаатлар ва таклифлар тинглаб ўтилди. Мактаб фаолияти учун қўшимча ташкилий ишлар ва бошқалар муҳокама қилинди.

Вилоят раҳбари ўқувчиларни ўқитишда устозлар фаолиятини ҳаётий мисоллар остида таҳлил қилиб борди. Жумладан, ушбу мактабда аввалги йилда 13 нафар ўқувчи тамомлаган бўлиб, уларнинг 6 нафари Ўзбекистон олийгоҳларига киришга эришган. Қолган битирувчилар масаласига жиддий қараш, ҳар бир ўқувчи билан алоҳида ишлаш зарурлиги, айниқса, хорижий тилларни ўргатишда фаоллашиш кераклиги борасида тўхталди.

Олий таълимга кириш кўрсаткичларини ошириш учун барча жамоа баробар ҳаракат қилсагина натижа бўлиши ҳам айтиб ўтилди.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятнинг чекка ҳудудларидан бири “Найнаво” маҳалласига келди.

Бир неча кун олдинги мурожаатга асосан йўлни асфальташ ва электр таъминотини яхшилаш ишлари билан танишар экан, аҳоли вакиллари вилоят раҳбарини мамнуният ила ифторлик дастурхонига таклиф этдилар.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

“Найнаво” йўллари асфальтланмоқда.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими “Найнаво”даги ишлар билан танишиш жараёнида жажжи қизалоқнинг чақирувига юзланди.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими ёши улуғ онахон ила суҳбатлашди:

-Сиздек оналар учун жонимни ҳам бераман. Операцияни ҳам, ҳужжатларни ҳам тайёрлатиб бераман. Ҳеч нарсани ўйламанг!

Шуҳратбек Абдураҳмонов масъулларга онахонга барча томонлама кўмаклашишга кўрсатма берди. Мазкур кўрсатмалар эртанги кундан бошлаб тегишли тартибда бажарилиши белгилаб қўйилди.

Маълумот учун: ёши улуғ онахоннинг ёлғиз фарзанди бир неча йилдир ошқозон касаллигидан азият чекиб келади. Оила қўллаб-қувватлашга муҳтож ҳолда экани айтилмоқда.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Айни дақиқаларда тумандаги Тиббиёт техникуми талабалари “Андижон полкаси” садолари остида гимнастрада жараёнини ўтказдилар.

Ўқиш куни олдидан кайфиятлар аъло даражага кўчди.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Айни соатларда Қўрғонтепа туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида (аввалги Қурилиш коллежи) “Андижон полкаси” янграмоқда. Ўқувчилар ва устозларнинг кун бошидаги завқли онларидан қисқа лавҳалар.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
#Live

Қўрғонтепа тумани Педагогика коллежи талабаларидан “Андижон полкаси”нинг 100 йиллиги қарши олинмоқда.

Коллеж талабалари ўзига хос шукуҳият ила мусиқа рақсини ижро этдилар.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Мурувват” уйи меҳнат жамоаси томонидан “Андижон полкаси” рақси бетакрор тарзда ижро этилди.

Барча фаоллар Андижон шукуҳини таратган кўринишларда, севинчли ҳислар ила полкамизнинг 100 йиллигини нишонладилар.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Андижон полкасининг 100 йиллиги” челленджида Қўрғонтепадаги ижтимоий муассасалар вакиллари ва ёшлар супер иштироки ила қатнашмоқдалар.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепа туманидаги Султонобод шаҳарчасида жойлашган “Соҳибқирон” маҳалла аҳолиси openbudget.uz портали орқали бир эмас иккита лойиҳа бўйича ғолиб бўлди.

Маҳалладаги “Саркарда” кўчасини асфальтлаш учун 980 миллион сўм ва маҳалладаги 35-умумтаълим мактабини таъмирлаш учун 800 миллион сўм маблағлар ажратилди.

Маҳалла аҳли бу эзгу натижаларни тантана ила қаршилади.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz