Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепа туманидаги хотин-қизлар иштирокида “Аёллар спартакиадаси” мусобақаси бўлиб ўтди.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
Қўрғонтепа туманининг 2-сектор ҳудуди ҳисобланган Қорасув шаҳрида бугун қатор самарали ишлар амалга оширилгани кузатилди.

Туман прокурори - 2-сектор раҳбари Фарҳодбек Назаров бошчилигидаги қатор масъуллар ва мутасаддилар, хусусан, сектор ҳудудидаги МФЙ раислари, вилоят Кенгаши депутати, ЭКО партиянинг туман Кенгаши ва сектор штаби масъуллари бугунги тадбирларда иштирок этиб бордилар.

19-ДИМИнинг фаол ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан ташкил этилган баҳорий тарздаги тадбир, мутасаддиларда илиқ таасурот қолдирди. Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида фаоллик кўрсатаётган тадбиркорлар ташаббуси билан шаҳарда кўчатлар акциясини ўтказишди.

Туман прокурори ва мутасаддилар томонидан 115 туп манзарали ва 50 туп мевали дарахт кўчатлари экилди. Ушбу кўчатлар келгусида парваришлаб борилишига алоҳида эътибор қаратиб ўтилди.
Бундан ташқари, сектор ҳудудида фаолият юритаётган, 250 тадан ортиқ иш ўрни яратган текстил фабрикасининг иш жараёни ҳам кўздан кечирилди.

Янги очилган китоб дўконида тадбиркор тез кунларда шу жойнинг ўзида бепул ўқиб фойдаланиш учун алоҳида китоблар жавони ташкил қилиниши маълум қилинди.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Чорвадор” маҳалласида 4 миллиард сўм қийматдаги лойиҳа асосида маҳалла гузари қурилиши бошланди.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
#Live

Айни дақиқаларда Қўрғонтепа туманидаги Дардоқ қишлоғида “Биз ажримга қаршимиз!” шиори остида тадбир бўлиб ўтмоқда.

Ушбу тадбир туманимизда ўтказилаётган “Маҳаллалар аа оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги таъминлаш кунлари” муносабати билан ташкил этилган.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
#Live

Айни дақиқаларда Германиянинг Мюнхен шаҳридан биринчи ўқитувчи вилоятимизга етиб келиш арафасида. Туман ҳокими топшириқларига асосан ҳокимлик масъули ва туманимиздаги 5-ўрта таълим мактабининг немис тили ўқитувчиси ҳорижлик мутахассисни қарши олиш учун Андижон аэропортига келдилар.

Эслатиб ўтамиз: Туман раҳбари Элёрбек Набижонов томонидан йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган яна бир лойиҳа, Қўрғонтепа туманидаги таълим соҳасини халқаро тажрибалар асосида ривожлантиришга хизмат қилишни мақсад қилади. Бу ҳақида аввалги хабарларимизда маълум қилиб ўтган эдик.

Туманимизга ҳориждан малакали педагоглар ва мутахассислар таклиф этилиши режалаштирилган.

Унда, Германия давлатидан 5 нафар ўқитувчилар ташриф буюришлари кутилади ва туманимизнинг турли нуқталаридаги 11 та умумтаълим мактабидан 50 нафар ўқитувчилар ҳорижлик мутахассислар бошчилигида малака оширишга жалб этилади.

Каналга уланиш учун:
@wwwkurgantepauz
#Live

Германиялик ўқитувчи Йорг Астер (Joerg Aster) Андижонга етиб келди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Live

Йорг Астер олдиндаги режалари ва мақсадлари ҳақида қисқача маълумот берди.

Ҳорижлик педагог туманимиздаги немис тили ўқитувчилари билан ҳар томонлама (ёзиш, ўқиш, тинглаб тушуниш ва гапириш компетенцияларини ривожлантириш) машғулотларни ўтказиш, шунингдек, ўқувчиларни таълим олиш жараёнлари билан яқиндан танишиш истагида.

-Ўзбекистонга келиш ва ишлаш имконини қўлга киритганимдан мамнунман!, дейди Йорг Астер.