Esdalik.uz - yoshlik ilhomlari
321 members
299 photos
52 videos
1 file
761 links
www.esdalik.uz веб-сайтининг расмий канали.

Murojaat uchun: @esdalikuz_bot
Download Telegram
to view and join the conversation
​​КУЗНИ ЎЙЛА

Ёзни ўйла…
Марис Чаклайс


Кузни ўйла,
Қор кетиши билан кузни ўйла…
Кузни ўйла,
Ғилдираги лойга ботиб қолган аравани
Тортолмаётган отни аямай қамчилаб,
Кузни ўйла.
Бешафқат кузни ўйла,
Усти очилиб қолган болаларингни
Кўрпа билан ўраб қўя туриб,
Кузни ўйла…
Кузни ўйла, ташналикдан
Баҳор ёмғирлари аро лабларинг ёрилиб кетганда,
Саратон офтоби тиғида
Меҳнат қорайтирган болаларнинг
Кўзларига қаролмасдан кузни ўйла.
Икки тол овута олмаётган
Беланчакдаги боланинг бўғилиб йиғлаши,
Кун иссиғида кўксида сути қуриб қолган аёлнинг
Изтироби аро кузни ўйла,
Кузни ўйла, кузни ўйла…

Хуршид ДАВРОН

@wwwesdalikuz🧡
​​Vaqt odatlarimiz, istaklarimiz va tuyg'ularimizni mustahkamlaydi.

📚 Jenni Gerxardt

@wwwesdalikuz💚
Ҳикматли бир қиш куни

Муаллиф: Кейт Шопен (Америка ёзувчиси)
Инглиз тилидан Қандилат Юсупова таржимаси


Поезд роппа-роса бир ярим соатга кечикди. Менга ҳамроҳ бўлиб келган икки-уч нафар йўловчи эрталабки соат олтида бундай изғирин, ачитқи ҳавода келгандан кўра, яна бир оз аввалги жойимизда қолсак дуруст бўлармиди, дея бир-бирларига норози тўнғиллашганларича поезддан туша бошладилар. Бироқ қаршимизда Эмил Сутирнинг иссиққина ошхонаси ўзини кўз-кўз қилиб турарди. Биз Эмилнинг ошхонасида ҳарҳолда бироз исиниб олсак бўларди. Яна овқатланиб ҳам олмасак бўлмайди. Йўлдан очқаб келган биз каби ҳориган йўловчилар учун бу ошхонада чўчқа гўшти ҳам, қайнатилган тухуму қовурилган жўжа ҳам, борингки, денгиз чиғаноғию мазали қаҳваларгача ҳамма-ҳаммаси исталган пайтда муҳайё турарди. Негадир шунга астойдил умид қилиб, ичкарига кирдик.

https://esdalik.uz/2020/11/23/ikmatli-bir-ish-kuni.html
“Дуэл”да рақибларни руҳи билан ҳисоблашиш керак

Дуэл” лойиҳаси кўпгина тадбирлардан фарқли ўлароқ, ўз зиммасидаги вазифани оқламоқда. Навбатдаги беллашувни очиб берган Нодира Афоқованинг ингичка шеърлари-ю, Дилором Эргашеванинг замонавий ғазаллари шеърият оламига қадам қўяётган кўпгина ёшларга дарс бўлди. Айниқса, Нодира опанинг “бепушт оғушлар...”, “бу итлар айшини сурса...” иборалари инсониятга тутилган кўзгу каби янгради.
Кейинги жуфтлик Мажнуна билан Шоҳсанам Нишонова. Тўғриси, уларнинг шеърларида фарқ катта. Аввало, шуни айтишим керакки, бундан кейин рақибларни руҳи билан ҳисоблашиб танлаш керак. Бири тоғдан келиб, бири боғдан келиб турса, одам анча қийналади. Ва даврага чиққан рақиблар бир-бирини тўлдириб кетиши, фақат ўзини эмас томошабинни ҳам тушиниши, аудитория муҳит билан ишлаши керак. Шоҳсанамнинг “кўйлагингни дазмол қилаётган пайт” шеъри Ҳалима Худойбердиеванинг “силаб, кўйлагига урдими дазмол, аёлнинг эркакка садоқати шул” деган байтини ёдга солди. Мажнунада эса “кўнглимда нима бор билмайсан” деган сатр бор. Бу Иқбол Мирзонинг шеъри бўлибди.

Давоми: https://esdalik.uz/2020/11/23/dujelda-raiblarni-rui-bilan-isoblashish-kerak.html
Yomonligi uchun qarsaklar bilan mukofotlangandan ko'ra, yaxshi she'riyat uchun muqaddas bo'lish yaxshiroqdir...

Viktor Gyugo

@wwwesdalikuz💚
​​https://esdalik.uz/2020/11/23/gumon.html

Гумон
Юлдуз Алимова


Роҳатали рўпарасидаги эшик тепасига осилган соатга қараб дақиқа санаб ётарди. Соатнинг аста чикиллаши унинг юрагига ваҳима соларди. Салима соат иккида ишдан чиқиши керак, ўн беш дақиқада уйга етиб келарди. Соат 14 дан 25 дақиқа ўтаяпти. Ундан дарак йўқ. Йўл-йўлакай тўхташ ҳам одати йўқ.  Иши тугаши билан уни интиқ кутаётган турмуш ўртоғи ёнига югуради. 
Роҳатали эшикка термулиб ётиб кўзи тешилай деди.  Ёнгинасида усти ёпиғлик турган термосдан чойдан қуйиб ичди. Азонда дамланган чой ҳали ҳам қайноқ. Тушликда ҳар куни қайноқ овқат ичади. Термосда  турган қиймали маставани очиб кўрди. Қайноқ. Устига тўғралган кўкатнинг хиди димоғига урилди. “Салима келса бирга ичамиз” — ўйлади яна бошини ёстиққа қўяркан. Ҳар бир нуқтаси ёд бўлиб кетган  шифтга қараб ётиб Салимани ўйлади. Унга қийин.  
Har qanday baxtsizlikning ikki yo'li bor: vaqt va sukunat.

📚If qal'asining mahbusi

@wwwesdalikuz💙
Kutish

Aylanib ,aylanib ming tomon bo'ldik,
Yaxshi deganlarga eng yomon bo'ldik,
Sen-u men injitgan bir zamon bo'lsa,
Shu zamon qo'lida olomon bo'ldik,
Aylanib , aylanib ming tomon bo'ldik.

Baxtimiz chirmashib ketdi quyoshga,
Ufq qizargan sari tun keldi qoshga,
Sarak-sarak jonim qoldi taloshda,
Tun davom etadi bizni avrashda,
Baxtimiz chirmashib ketdi quyoshga.

Shamolning yodiga yozaman satr,
Senga yelib borar, quloq tut axir--
Qatida yor uchun atalgan takbir,
Qaytgin , deb shivirlar eng so'nggi sabr,
Shamolning yodiga yozaman satr.

Uzoqsan, ayrosan ko'zim-- betoqat,
Ko'nglim ko'zlarimga qilmaydi shafqat,
Ming tomon sen kelar tomonga --bekat,
Tilimda tilovat, dilimda toqat,
Uzoqsan, ayrosan , ko'zim-- betoqat.

Qo'lingdan yetaklab kelar muhabbat!

Ruxsor

@wwwesdalikuz💚
Не тратьте энергию души на напрасные сожаления, так вы только истреплете душу...

@wwwesdalikuz💙
​​ЎТТИЗИНЧИ НОЯБРЬ

Ноябрь яшайди сўнгги кунини,
Сўнги саёҳатда, сўнги соатлар,
Тун тескари кийиб олар тўнини,
Қўлини чўзганча қолар дарахтлар.

О, майда қушлар ҳам билмагай тиним,
Ҳавода рақс этар, барглар уюми.
Ноябрь.
Ноябрь! Айланмас тилим,
Дунёдан кетмоқлик шунча қийинми?

Кексайган булутлар топар йўлини,
Ўзин тўфонига ўзин этар ғарқ,
Наҳот, хазонларга тўла умрингни,
Ноябрь, бир кунда этасанми тарк?

Хосият РУСТАМОВА

@wwwesdalikuz🧡
Нега бундай бўлди, кўп қувондимми,
Бу белгидан қандай ғофил ўтдим мен?
Қаттиқ ишондимми ёки тондимми,
Муҳтожлик, барисин ўйлаб топган сен!

Онам нигоҳидай қабарган йўллар,
Отам истагидай тилсиз ва мискин.
Сўнгги япроқ каби силкинган қўллар,
Нималар тилаган эдинг мен учун?

Нега бундай бўлди, ҳисоби недан,
Нега бундай хабар айтар бу тилмоч?
Нечун маст одамдай урилди менга
Шомда бойўғлилар қўнган симёғоч?


Ғусса маст қилганлар абадий мастдир!
Кўзларим — ичилмай турган жуфт қадаҳ.
Сеҳргар кечадан кесакдай кундуз,
Бир қулфга бир калит бергинда, Оллоҳ.

Кўнглим дор остида амрни кутиб,
Умиддан, қўрқувдан мангу карахтдир.
Кўнглим — қуригунча ғарибга соя,
Сўнг дор учун устун бўлган дарахтдир.

Хазоннинг ўрнини барг мисол ёриб,
Тиззамни қонатиб тақдирдан сўрдим.
Тонгдан шомга қадар пиёда бориб,
Сўнг ҳолим қолмади... йиғлаб юбордим.

Шодмонқул САЛОМ

@wwwesdalikuz💙
​​Dunyodagi eng besamar ish - bu odam fe‘lini aniq belgilash.

📚Sarmoyador

@wwwesdalikuz💙
Xazonrezgi
🎼 Akbarali Ochilov - Xazonrezgi
@wwwesdalikuz
Jondan o‘tdi muzday havolar,
Sovuq sanchar yer-u samolar,
Lekin sening beg‘ubor raqsing
Yuragimga bo‘ldi davolar.
Yuragimning oshiqqani qor,
Izimga qo‘n,
Oshiqqina qor!

Labimga qo‘n, qoshlarimga qo‘n,
Kipriklarim, yoshlarimga qo‘n,
Bu dunyoning qoraliklari
Qora qilgan boshlarimga qo‘n.
Ruhimga ber hordiqqina, qor,
Yuzimga qo‘n,
Oshiqqina qor!

Senga tashna ming bitta rishtam,
Seni kutar zamin ham qishdan,
Ey, dunyoni oqqa o‘ray deb,
O‘zi erib ketgan farishtam!
Senga mehrim ortiqqina, qor,
O‘zimga qo‘n,
Oshiqqina qor!

Har parchangda mitti yulduz bor,
Har jilvangda nigoh bor, ko‘z bor.
Bu yerlarda menga boqmagan ,
Seni juda sog‘ingan qiz bor.
Unga baxt qil tortiqqina, qor,
Dilimga qo‘n,
Oshiqqina qor!

Erib ketma, kaftlarin tutsa.
So‘zimga ko‘n,
Oshiqqina qor!

Suhrob Ziyo

@wwwesdalikuz💙
​​ Ҳар тил — кўнгилнинг пардасидир. Парда қимирладими, сирлар очилади

Мавлоно Румий

@wwwesdalikuz🧡
* * *

Эртага қийналиб сени топаман,
Сен ҳамон ўйноқи, дилбар, расида.
Бахтлиман, кучлиман, дея чопаман,
Мовий кўзларингнинг доирасида...

Шаҳарга сачрайди севгининг бўйи,
Сўнг қучоқ очади бахтиёр хонанг.
Даданг чиқиб кетар қовоғин уйиб,
Жилмайиб қўяди меҳрибон онанг.

Шавкат Рахмон

@wwwesdalikuz💚