Forwarded from Tomchidagi nur (Tolibjon Baxtiyorovich)
АСЛ БОЙЛИК
Бир камбағал одам Жаноби Ҳаққа нолий бошлабди:
– Эй Яратган Эгам, нега мени бошқа бандаларингдан кам кўрдинг, ризқимни тор қилдинг?!
Бир йўловчи унинг гапини эшитиб қолиб сўрабди:
– Биродар, тинчликми? Нимадан норозисан?! – Аллоҳ менга кўп ризқ ато этмади, тинмай меҳнат қиламан, бироқ ночорликдан чиқиб кетолмаяпман! Йўловчи бир оз ўйланиб тургач дебди: – Майли, сенга беш минг тилла бераман. Эвазига битта кўзингдан воз кечасан! Фақир қаттиқ қўрқиб кетиб, икки қадам орқага чекинибди: – Эсинг жойидами? Қандай қилиб беш минг эвазига кўзимдан воз кечишим мумкин?! Йўловчи савдолашишда давом этибди: – Унда битта қўлингдан воз кеча қол. Ўн минг танга бераман? – Бўлмайди, – жаҳли чиқа бошлабди фақирнинг, – юз минг берсанг ҳам қўлимни бермайман! – Майли, ундай бўлса, шу ўн мингга битта бармоғингни бер! – Нега бармоғимни сотарканман?! Бутун дунѐнинг молига алмашмайман бармоғимни! Унинг бу гапини эшитган йўловчи мақсадга ўтибди: – Эй ношукр банда, унда нега нолияпсан? Аллоҳ сенга қанча бойлик берганини кўрмаяпсанми? Тўрт мучанг соғ, ақл-хушинг жойида. Сен эса фақирликдан нолиб ўтирибсан. Бунинг ўрнига Аллоҳ берган ҳисобсиз неъматларга шукр қилсанг бўлмайдими?!дебди..
@tomchidagi_nur

#Haqiqatga_yaqin
Sizning beg‘ubor tabassumingiz atrofdagi yaqinlaringiz uchun jannat qo‘ng‘irog‘idir...
👉 @world_wave

BUYUK "TANKALAR"
Bizning jamiyat shu qadar rang-barang va serjiloki, unda har narsani topishing, g‘aroyib voqealarga guvohi bo‘lishing mumkin.
Ikki kundan beri ijtimoiy tarmoqlarda aylanayotgan DAN xodimi va haydovchilar o‘rtasidagi muloqot va muloqot jarayonida haydovchining "ulug‘vor tanishi" uni qutqarib qolganligi yana bir bora yuqoridagi fikrimning isbotidir. Ming afsuski, bunday holatlar har qanday sohada har qadamda guvohiga aylanishingiz mumkin. Bu esa o‘sha tizimni yanada yemirilishiga sabab bo‘ladigan omildir. Bizning yosh avlod ongida hozirdanoq shunaqa tushuncha singib borayaptiki, katta tanishing bo‘lsa hamma ishing besh, hamma muammoying hal degan fikrga yetib kelishmoqda va bu holatlarni amalyotda ham ko‘rishmoqda. Bu esa fojea. Yana shu narsa urfga aylanmoqdaki, men falon tashkilotda falon tanishim bor deb maqtab, do‘stlari orasida "obro‘ olishga" urinishlar uchraydi.
Bilaman, xomsut emgan bandamiz. Hammamiz yaqinlarimizga yordam berishni xohlaymiz. Insoniylik jihatdan bo‘lsa respekt. Lekin mansabni suiste'mol qilish bo‘lsa bunisi no‘to‘g‘ri. Bunaqa holat amaldor insonlarning statusini tushiradi.
Yana bir holat faqat va faqat hozirni, amal kursisini emas. Sal bo‘lsa ham kelajak avlodni o‘ylash kerak. To‘g‘ri oxirgi gapim balandparvoz va siyqasi chiqqan sitata bo‘lishi mumkin. De fakto haqiqat. Axir kelajakda bizning yoshlar o'sha amaldorlarni yomon gaplar bilan eslamasligi uchun, tarixda qora dog‘ sifatida ko‘rmasligi uchun, insoniylik sha'ni va g‘ururi uchun ham to‘g‘ri ishlashi kerak.
IMHO vaqt o‘tgan sari ishonamanki, bu holatlar ham bartaraf bo‘ladi. To‘g‘ri yuz foiz bo‘lmasada hozirgidan ancha yaxshi, korrupsiya kamaygan, tanish-bilishchilik insoniylik nuqtai nazaridan o‘tmaydigan, "buyuk tankalar"ga hojat qolmaydigan jamiyatga aylanamiz degan umidim bor...

Forwarded from Alimoff
Айтишларича, олимпиадада олтин медаль олган Акбарали Жўраевнинг кўчасини таъмирлашмоқда экан.
Маҳаллангда бардакми? Қўни қўшниларни болларини спортга қизиқтирориш керак😁
@nurbekalimov
Маҳаллангда бардакми? Қўни қўшниларни болларини спортга қизиқтирориш керак😁
@nurbekalimov
#Haqiqatga_yaqin
Mag'lubiyatni yoqtirmayman. Lekin mag'lubiyat bizni yanada kuchli qiladi...
Kanalga ulanish ixtiyoriy
👉 @world_wave
Mag'lubiyatni yoqtirmayman. Lekin mag'lubiyat bizni yanada kuchli qiladi...
Kanalga ulanish ixtiyoriy
👉 @world_wave
Forwarded from From heart (Sᴀʀᴅᴏʀ Esʜʙᴇᴋᴏᴠ)
#Haqiqatga_yaqin
Yo'qotishni istamasangiz, qadrlashni o‘rganing...
Kanalga ulanish ixtiyoriy
👉 @world_wave
Yo'qotishni istamasangiz, qadrlashni o‘rganing...
Kanalga ulanish ixtiyoriy
👉 @world_wave
Forwarded from Janob Satirik
Ютубга кирасан, бизнес бошлаш ҳақидаги мотивацион видеоларни қидириб кўрасан. Эртаси кундан бошлаб, ютуб алгоритми санга тавсия қиладиган видеолар:
Biznes boshlashdagi 3 xato
Biznes boshlashdagi 5 xato
Biznes boshlashdagi 7 xato
Biznes boshlashdagi 10 xato
Biznes boshlashdagi 20 xato
Biznes boshlashdagi cheksiz xatolar
Biznes boshlashdagi xatoni bartaraf etishdagi xatolar
Biznes boshlashdagi xatolarni sanashdagi xatolar
@janobsatirik

Liderlar tug‘ilmaydi va boshqalar tomonidan yaratilmaydi, balki o‘zlarini o‘zlari kashf etadilar.
Stiven Kovi
Kanalga ulanish ixtiyoriy
👉 @world_wave
Liderlar tug‘ilmaydi va boshqalar tomonidan yaratilmaydi, balki o‘zlarini o‘zlari kashf etadilar.
Stiven Kovi
Kanalga ulanish ixtiyoriy
👉 @world_wave
Forwarded from SAFAR
Шундай замонлар бўлганки
Куни кеча Миллий телеканалда эфирга берилган Обид Асомов ҳақидаги “Инсон қадри”кўрсатувни кўриб шу постни ёзишга қарор қилдим.
Дарҳақиқат Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Ортиқ Отажонов, Бобомурод Ҳамдамов, Обид Асомов, Озода Нурсаидова каби йиллар давомида «запрет»да бўлган элимиз суйган санъаткорларни Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кейин яна катта саҳнада, телевидение кўришни бошладик, радиода уларни эшитяпмиз.
Уларнинг баъзилари тақиққа тушиши сабабларининг ўзи антиқа бўлса, яна бирлари ҳатто ўша сабабини ҳам билишмаган. Хусусан, 2000-йилларнинг ўрталарида хит қўшиқлари билан машҳурликка эришган хонанда Анвар Санаев журналист Феруз Муҳаммадга берган интервьюсида Бухорога «каттакон» амалдорнинг хизматига текинга бормагани учун беш йил давомида «запрет»га тушганини айтиб ўтган.
Актёр Алишер Узоқов ҳам интервьюсида уч ярим йил «запрет»га тушиши сабабини билмаслигини, ўша пайтда ҳам моддий, ҳам руҳий оғир аҳволга тушиб қолганини айтиб ўтди.
Қизиқ томони, бунақа норасмий тақиқ нафақат санъаткорлар, балки журналистлар, олимлар, экспертлар ва фаолларга ҳам қўйилганди.
Ҳозирда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажараётган Диёр Имомхўжаев Лазиз Ҳамидовнинг «Ular» лойиҳасига берган интервьюсида муаллифлигидаги «Соккер клуб» лойиҳасида футболимиз тўғрисида билдирган фикрлари учун ЎзМТРКдан ишдан кетгани ва телевиденияда «запрет»га тушганини, бунинг ортидан амакиси Зафар Имомхўжаев ҳам ишдан олинганини маълум қилган. Орадан бир ой ўтиб буваси – ўзбек спорти журналистикаси фахрийси Ахбор Имомхўжаев ҳам «Ёшлар» телеканалидаги кўрсатувга аввал чақирилиб, кейинчалик норасмий тақиқда эканлиги маълум қилиниб чиқариб юборилганини, бу ҳолат унга қаттиқ алам қилганини ҳикоя қилган.
Шундай қурбонликлар қилинадиган вақтлар ортда қолгани рост бўлсин.

O‘z sohangizda eng zo‘ri bo‘lmasangiz bu hayotda rohatlanib yasholmaysiz...
Kanalga ulanish ixtiyoriy
👉 @world_wave
O‘z sohangizda eng zo‘ri bo‘lmasangiz bu hayotda rohatlanib yasholmaysiz...
Kanalga ulanish ixtiyoriy
👉 @world_wave
Forwarded from SOQQACHI BOLLA
Olimpiada chempionlari taqdirlanishi kerak lekin….
Olimpiada sovrindorlariga 200(bronza uchun 50) ming dollar qo‘shimchasiga qimmat baho avtomashinalar hamda uylar taqdim qilindi. Albatta, olimpia chempionlari(yoki sovrindorlari) munosib taqdirlanishi kerak. Lekin boshqa davlatlar bilan taqqoslaganda, ya’ni daromad darajamizni hisobga olganda, mamlakatimiz taqdim qilayotgan sovg‘alarning hajmi judayam katta.
Agar berilgan sovg‘alarni pul shakliga aylantirsak unda birinchi o‘rinni olganlar uchun taxminan(jami) 350 ming dollar mukofot taqdim qilingan(uchinchi o‘rin uchun esa 150 ming atrofida). Ya’ni sovrindorlar uchun qilingan jami xarajat taxminan 1.4 mln dollarni tashkil etgan(faqat sovrindorlarni taqdirlash uchun).
O‘rtacha o‘zbekistonlik(YAIM bo‘yicha daromadi yiliga 1 700 dollar bo‘lgan odam) birinchi o‘ringa berilgan mukofot pulini(uy va mashina birgalikda) ishlab topishi uchun taxminan 206 yil talab etiladi(uchinchi o‘ringa berilgan sovg‘alarni ishlab topishi uchun esa 88 yil). Ya’ni boshqacha qilib aytganda, o‘rtacha o‘zbekistonlik hech qachon buncha pulni ishlab topolmaydi. Ko‘pchilik o‘ylaydiki, Xaqlaro Olimpiyada Qo‘mitasi, o‘rin olgan sportchilar uchun ma’lum miqdordagi pul mablag‘i taqdim etadi. Lekin aslida unday emas, ya’ni Xalqaro Olimpiada Qo‘mitasi sovrindor sportchilar uchun hech qanday pul ko‘rinishidagi mukofot taqdim qilmaydi. Boshqacha aytganda, sportchilarga berilayotgan pullar byudjetdan beriladi.
Boshqa davlatlar bilan taqqoslab ko‘rsak, masalan AQSHda oltin medal olgan sportchiga beriladigan pul mukofoti(37.5 ming dollar) o‘rtacha AQSHlikning taxminan yarim yillik maoshi hisoblanadi(taqqoslash uchun bizda bu ko‘rsatgich 206 yil). Italiyada olimpiadada birinchi o‘rinni olgan sportchilarga beriladigan pul mukofoti(213 ming dollar) o‘rtacha italiyalikning 6.4 yillik maoshi hisoblanadi. Yaqin qo‘shnimiz Qozog‘istonda olimpiada g‘oliblariga(ma’lumot uchun, bu yil bironta oltin olmagan) 250 ming dollar miqdorida mukofot puli vada qilingan va o‘rtacha Qozog‘istonlik bu pulni ishlab topishi uchun 26 yilga yaqin muddat talab qilinadi(aslida bu ham juda ko‘p).
Sportchilarga beriladigan mukofotlarning hajmi jihatidan olimpiada sovrindorlariga eng ko‘p mukofot taqdim qiluvchi 10 ta mamlakat qatoriga kiramiz. Lekin daromad darajasi bo‘yicha qaraganda eng kambag‘al 40 davlat qatoridamiz. Sport biz uchun judayam qimmat soha.
Yana bir qiziq ma’lumot, sovrindor sportchilarni taqdirlash uchun ajratilgan jami mablag‘lar hajmi bo‘yicha sovrindor sportchilarga eng ko‘p xarajat qilgan davlatlar orasida kuchli 11 davlatdan biri hisoblanamiz. Ya’ni sportchilarni taqdirlash uchun, jami 1.4 mln dollar ishlatilgan, faqatgina 10 davlat sovrindorlarini taqdirlash uchun bundan ko‘proq mablag‘ sarflyagan. Lekin bu davlatlarning deyarli barchasida medallar soni bizga nisbatan karrasiga ko‘proq.
Shunchaki tahlil xalos
#Jek
@Islom_Shermatov

Yerdagi jannati insonlar -- qiz farzandni voyaga yetkazgan otalardir...