Vodiylik aka
1.75K subscribers
347 photos
49 videos
17 files
271 links
Dasturchi, jiddiy, kamgap, oddiy inson.
Download Telegram
Қишлоғимдан меҳмонлар келишди. Ҳар томонлама суҳбат қурдик.
- Деҳқончиликлар қандай,ҳовлиларга нима экаяпсизлар,бу йил ёғингарчиликлар зўр бўлди,десам
-Ҳақиқатдан жуда серобчилик бўлди. Аммо ҳовлиларга ҳеч нарса экмадик,сабаби уйимизда сувни ер остидан маторларда чиқарар эдик.
Оқар сув муаммо. Свет ошиб кетди. Насос билан сув чиқарсак,фалон миллион ураябди. Деҳқончиликдан фойда ўрнига зарар қилаябмиз. Шу боис қишлоқнинг ярмидан кўпи деҳқончиликни тўхтатди. Бизку майли, тадбиркорларни аксари свет пулини тўлай олмасдан, ишлаб чиқаришни тўхтатди. Ҳайронмиз қарор чиқараётганлар қишлоқ аҳолиси,деҳқончилик,сув насос билан чиқадиган тоғ,дашт худудидини ўйламаябди. Айниқса дала даштдаги узумзор,боғзорлар насос билан сув ичади. Энди узумзор,боғзорлар чўлга айланади.
Ҳаммасига ҳам майли қуёш панелларини арзонга олиб келиб халққа сотайлик. Одамлар сотиб олиб тоғларни гулистон қилсин. Тўғри давлат электрдан катта фойда қилар,аммо шу туришда миллиардлаб зарарлар-чи! Чорва ҳам йўқолади. Чунки қудуқлар суви насосда чиқарилиб чорва сугорилади. Улар ҳам йўқ бўлади. Қисқаси ким ушбу таклифни берған бўлса очиқ халқ ва давлат душманидир. Бу услубда ишлаш барча деҳқончилик,гўшт маҳсулотини оширади. Очарчилик,қимматчиликка сабаб бўлади деб ўйлаймиз деди куйиниб.
Ўйлаб кўрсак Паркент тоғлари ва бошқа тоглардаги боғлар,узумзорларга сув насос орқали чиқарилади. Ойида фалон миллион светга пул тўлаган деҳқонлар зарар кўрса деҳқончилик қилмайди. Биз сунъий табиатни бузамиз,қимматчиликни келтириб чиқариб,халқни бош кўтаришига йўл очамиз. Кўза кунда эмас,кунида синади. Кейинги пушмон ўзингга душман. Аввал ечимини ўйлаб сўнг нархни кўтариш керак. Таваккалдан иш қилмаслик лозим. Палохманни отишни билмаганни олдига ва кетига тегади. (Палахмон
қушларни ҳуркитиш учун кессакка ип ўралиб отиладиган асбоб)

#Шермурод Тоғай

@yaxshiilar