Vodiy24 - LIVE
161 subscribers
3.15K photos
2.64K videos
8 files
3.46K links
Vodiy24.uz интернет-сайти
расмий ОАВ, гувоҳнома № 1261

Telegram: t.me/vodiy24official
Facebook: fb.com/vodiy24.uz
Instagram: instagram.com/vodiy24_uz
YouTube: https://youtube.com/channel/UCZ9i-dh_ZVETQWVt6q7F0Fw

Мурожаат учун: @muqtadir_70
Download Telegram
Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурорининг катта ёрдамчиси 2000 АҚШ долларини пора сифатида олаётганда қўлга олингани айтилмоқда.

👉https://t.me/vodiy24_live
Қoзоғистонда бокс бўйича У18 ёш тоифасидаги осиё чепионати бўлиб ўтди.

Чемпионатда Ўзбекистон терма жамоаси жами 22 та медални қўлга киритди. Хусусан, 7 та олтин, 3 та кумуш ва 12 та бронза медални забт этган ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.
Хитойнинг Нанчуан вилоятида булутли шаршара кузатилди

Булутлар баландликдан пастроқ ҳудудларга ўтганда шаршарага ўхшаш манзара ҳосил қилган.
Чилонзор туманида “BYD” автомашина ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини уриб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 266-(“Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мамлакатимиздаги 10 000 тадан ортиқ умумтаълим мактабининг 1 865 тасида таълим 7 тилда, яъни қорақалпоқ, рус, тожик, туркман, қирғиз ва қозоқ тилларида олиб борилмоқда

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ғайратулла Шукуров маълум қилди.
ОАВ Украинада 53,5 минг Россия аскари ҳалок бўлганини тасдиқлади

Украинага ҳужум пайтида Россия Федерациясидан камида 53 586 аскар ҳалок бўлган, деб ҳисоблаб чиқди журналистлар очиқ манбалардан фойдаланган ҳолда.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг дастлабки уч ойида 212,2 млрд сўмлик 52,6 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Кадастр бошқармаси бошлиғига “ҳайфсан” берилди

Батафсил:👉 https://vodiy24.uz/oz/blog/3638
Қозоғистонда Ўзбекистон бизнеси Хитойни ортда қолдириб, учинчи йирик хорижий инвесторга айланди.  Бу ҳақда “Data Hub” хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 4595 та асли Ўзбекистонлик юридик шахс рўйхатга олинган, бу йил бошига нисбатан 706 тага, яъни 18 фоизга кўпдир. Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йил 1 май ҳолатига нисбатан Қозоғистондаги ўзбек ташкилотлари сони бир ярим баробарга ошган.

👉https://t.me/vodiy24_live
Наманганда 63-халқаро гуллар фестивалига старт берилди

40 кун давомида иштирокчилар ноёб гул композициялари ва қизиқарли кўргазмалардан баҳраманд бўлиб, турли кўнгилочар тадбирлар ва танловларда қатнашиш имконига эга бўлади.

👉https://t.me/vodiy24_live
Яшил маконни "ўйин қилган" масъуллар жавобгарликка тортилди

Андижонда аниқланган 19 та ҳолатда 1128 туп дарахт суғорилмайдиган ерларга экилганлиги ҳолати бўйича 6 нафар масъул шахслар, Қашқадарёда 12 та  ҳолатда экилмаган 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилганилиги бўйича Касби, Миршикор, Чироқчи туман ҳокимларининг ўринбосарлари, Китоб ва Чироқчи туман экология бўлим бошлиқлари интизомий ҳамда 2 нафар масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ва вилоят ҳокимлигига  қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди, дейилади Бош прокуратура хабарида.

👉https://t.me/vodiy24_live
Қашқадарёда банк хизматлари маркази раҳбари 304 млн сўмдан ортиқ кредит пулларини ўзлаштириб юборди

У тижорат банки филиали бўлими бош менежери лавозимида ишлаган даврида 12 нафар фуқаро номига кредит расмийлаштириб, ажратилган пулларни ўзлаштириб юборган.

👉https://t.me/vodiy24_live
UzAuto Motors яна шартномаларни очишга тайёрланмоқда экан

Компания тўланмаган шартномалар яна тизимга жойланишини эслатди. Яқин кунларда Gentra ёки ҳатто Cobalt учун шартномалар яна очилиши мумкин.

👉https://t.me/vodiy24_live