Vodiy24 - LIVE
164 subscribers
3.14K photos
2.64K videos
8 files
3.46K links
Vodiy24.uz интернет-сайти
расмий ОАВ, гувоҳнома № 1261

Telegram: t.me/vodiy24official
Facebook: fb.com/vodiy24.uz
Instagram: instagram.com/vodiy24_uz
YouTube: https://youtube.com/channel/UCZ9i-dh_ZVETQWVt6q7F0Fw

Мурожаат учун: @muqtadir_70
Download Telegram
Ўзбекистонда 2024 йилнинг дастлабки уч ойида 212,2 млрд сўмлик 52,6 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона вилояти Кадастр бошқармаси бошлиғига “ҳайфсан” берилди

Батафсил:👉 https://vodiy24.uz/oz/blog/3638
Қозоғистонда Ўзбекистон бизнеси Хитойни ортда қолдириб, учинчи йирик хорижий инвесторга айланди.  Бу ҳақда “Data Hub” хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 май ҳолатига кўра, Қозоғистонда 4595 та асли Ўзбекистонлик юридик шахс рўйхатга олинган, бу йил бошига нисбатан 706 тага, яъни 18 фоизга кўпдир. Қозоғистон Республикаси Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлигининг Миллий статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2023 йил 1 май ҳолатига нисбатан Қозоғистондаги ўзбек ташкилотлари сони бир ярим баробарга ошган.

👉https://t.me/vodiy24_live
Наманганда 63-халқаро гуллар фестивалига старт берилди

40 кун давомида иштирокчилар ноёб гул композициялари ва қизиқарли кўргазмалардан баҳраманд бўлиб, турли кўнгилочар тадбирлар ва танловларда қатнашиш имконига эга бўлади.

👉https://t.me/vodiy24_live
Яшил маконни "ўйин қилган" масъуллар жавобгарликка тортилди

Андижонда аниқланган 19 та ҳолатда 1128 туп дарахт суғорилмайдиган ерларга экилганлиги ҳолати бўйича 6 нафар масъул шахслар, Қашқадарёда 12 та  ҳолатда экилмаган 48 348 туп дарахт қўшиб ёзилганилиги бўйича Касби, Миршикор, Чироқчи туман ҳокимларининг ўринбосарлари, Китоб ва Чироқчи туман экология бўлим бошлиқлари интизомий ҳамда 2 нафар масъул шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди ва вилоят ҳокимлигига  қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимнома киритилди, дейилади Бош прокуратура хабарида.

👉https://t.me/vodiy24_live
Қашқадарёда банк хизматлари маркази раҳбари 304 млн сўмдан ортиқ кредит пулларини ўзлаштириб юборди

У тижорат банки филиали бўлими бош менежери лавозимида ишлаган даврида 12 нафар фуқаро номига кредит расмийлаштириб, ажратилган пулларни ўзлаштириб юборган.

👉https://t.me/vodiy24_live
UzAuto Motors яна шартномаларни очишга тайёрланмоқда экан

Компания тўланмаган шартномалар яна тизимга жойланишини эслатди. Яқин кунларда Gentra ёки ҳатто Cobalt учун шартномалар яна очилиши мумкин.

👉https://t.me/vodiy24_live
Олис ҳудудларга қатнайдиган ўқувчилар учун бепул автобус йўлга қўйилади

Президент фармонига кўра 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида тажриба синов тариқасида умумий ўрта таълим муассасаларига олис ҳудудлардан қатнайдиган ўқувчилар учун аутсорсинг асосида бепул автобуслар йўлга қўйилади

👉https://t.me/vodiy24_live
UzAuto Motors Lacetti ишлаб чиқариш давом этаётганига изоҳ берди

Lacetti учун керак бўладиган эҳтиёт қисмлари ҳали ҳам заводларда мавжуд, бу эса ишлаб чиқаришни давом эттиришга имконият беряпти, дея маълум қилди “Ўзавтосаноат” ахборот хизмати. Компания вакили Lacetti ишлаб чиқариш қачонгача давом этишини аниқ айта олмади, лекин бу бирданига тўхтамаслигини таъкидлади.

👉https://t.me/vodiy24_live
Фермерларга ижара ҳуқуқини сотишга рухсат берувчи қонун лойиҳаси қабул қилинди

Қонунчилик палатасида иккинчи ўқишдан ўтган лойиҳада, қишлоқ хўжалиги майдонларининг иккиламчи ижара бозорини вужудга келтиришдан ташқари, дала четларидаги экин майдонлари ҳам 10 йилгача иккиламчи ижарага берилиши назарда тутилган. Эндиликда ер участкалари онлайн аукцион орқали ижарага берилади.

👉https://t.me/vodiy24_live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада 18 ёшли фуқаро ўзидан 6 ёш катта эркакни пичоқлади

Йўлда турган одам пичоқланганлиги айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 21 май куни 2006 йилда туғилган Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаро С.Т. шаҳарнинг Б.Марғилоний кўчасида Янги боғи МФЙда яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро А.А.ни ўткир тиғли жисм билан ўнг орқа ва юз соҳасига уриб, ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказган.

Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида А.А.нинг ҳаёти сақланиб қолинган.

Фуқаро А.А. ҳодиса жойидан қочиб кетиши натижасида С.Т. жиноий ҳаракатларини охирига етказа олмасдан, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.

Ҳозирда шаҳар прокуратураси томонидан ҳолат юзасидан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи С.Т. ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

👉https://t.me/vodiy24_live
Yunusobod tumanidagi ko‘p qavatli uyning hovli qismi yomg‘ir natijasida yurib bo‘lmaydigan holga keldi

Ushbu tasvirlarda Yunusobod tumani 6-mavzedagi 36-uy hovlisidagi holat aks etgan.

Mahalliy aholining ma’lum qilishicha, har yomg‘ir yog‘gan vaqtda shu holat takrorlanadi.

👉https://t.me/vodiy24_live
Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади

“Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси (Академия) ташкил этилади.

Қуйидагилар 2025/2026 ўқув йилидан Академия ҳузурига ўтказилади:

Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти;

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг тегишли филиаллари.

Спорт соҳасида натижалари юқори бўлган давлатларнинг етакчи олий спорт-таълим ташкилотлари тажрибаси асосида замонавий кадрларни тайёрлаш Академиянинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Академия тизимида давлат муассасаси шаклидаги Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ташкил этилади.

Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини тиббий жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни ташкил қилувчи давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади.

Спортчиларга хорижий тиллар ва Ўзбекистон тарихини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш мақсадида Академия тузилмасида Ахборот-кутубхона марказини ўз ичига олувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази ташкил этилади.

👉https://t.me/vodiy24_live