Видео магистрал
54.7K subscribers
28 photos
305 videos
191 links
Катта видео магистрал канали.

Реклама ва таклифлар - @mgstrlbot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги «Ҳисорак» сув омбори ёрилиб кетдими?
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Самарқандда қўлида боласи бўлган ҳомиладор аёл ва эркакни урган инспектор ишдан олинди

Видеоги ҳолат 9 июнь, 22:00 ларда содир бўлган. Аёл ҳам, эркаклар ҳам воқеа содир бўлган куни Даҳбет кўчасининг автомобиль йўлида жанжаллашгани учун инспектор С. Эшонқулов томонидан тартиббузарликни расмийлаштириш учун туман ИИБ бўлимига олиб келинган бўлган.

Бироқ, расмийлаштириш пайтида инспектор ҳамда видеодаги шахслар ўртасида келишмовчилик юзага келиб, С. Эшонқулов икки кишига (қўлида боласи бор аёл ва эркак) нисбатан қонунга зид равишда куч ишлатиб, урганини кўриш мумкин.

Самарқанд вилоят ИИБ маълумотига кўра, ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, инспектор С. Эшонқулов ички ишлар органлари сафидан ҳайдалган.
«Ҳисорак» сув омбори ҳақида ёлғон хабар тарқатганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Шаҳрисабз туманида яшовчи Д.У., Н.А. ва бошқаларга нисбатан «Кўп миқдорда зарар етказган ҳолда ёлғон ахборот тарқатиш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкентда 11 июнь куни «ЗИЛ» ҳайдовчиси хусусий боғча қаршисидан ҳаракатланиб кетаётган вақтида 3 ёшли болани уриб юборган. Оқибатда бола олган тан жароҳатлари сабаб вафот этган.

Воқеа гувоҳига кўра, болакай акасини кўриб қолиб, тарбиячининг қўлидан чиқиб кетиб, йўлни кесиб ўтишга уринган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 11 июнь куни автокран ҳайдовчиси таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга яқин бориб, машина оғирлиги оқибатида унинг остидаги ернинг ўпирилиши сабаб бир томонлама чуқурга тушиб кетган.

Воқеа оқибатида жабрланганлар йўқ.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон Туркистон, Ақтўбе ва Қўстанай вилоятларидаги ҳудудидаги чигирткалар ҳужуми тарвуз плантацияларини йўқ қилиб ташлади. Тутун ва кимёвий моддалар ҳашаротларни тўхтатишга ҳеч қандай ёрдам бермаётгани айтилмоқда.

Аввалроқ, Қозоғистон ҳукумати Туркистон вилоятида жами 310 минг гектар майдонда чигирткалар тарқалганлиги, Ақтўбе вилоятнинг 12 туманида 281 минг гектар ерга ишлов берилгани ҳамда Қўстанай вилоятининг 5 туманида 29,4 минг гектар майдонда кимёвий тозалаш ишлари олиб борилгани ҳақида маълум қилганди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро, Навоий, Хоразм, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё, Сирдарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида чигирткаларга қарши кураш давом этмоқда.

Чигирткаларга қарши 574,8 минг гектар майдонда кураш режалаштирилган, шу пайтгача 383,3 мингдан ортиқ гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида Lacetti ёниб кетди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар Боткина кўчасидаги трансформаторда 12 июнь куни соат 12:20 да қисқа туташув сабаб ёнғин келиб чиққан.

Авария соат 14:15да бартараф этилиб, хонадонларда электр таъминоти тикланган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижондаги Stimrol чорраҳасида жойлашган spa-salon’да ишлайдиган аёллар бир эркак билан жанжаллашди. Жанжалга нима сабаб бўлгани ҳақида маълумот йўқ 🤷‍♂️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤦🏻‍♂️No comment: коментда видеога ном берамиз
Видео магистрал
🤦🏻‍♂️No comment: коментда видеога ном берамиз
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўйда кортеждаги камида 10 та машина пачоқ.

UPD: Видеодаги ҳолат Қорақолпоғистон Республикаси Халқобод туманида содир бўлган.

Маълумот учун, бундай тартиббузарлик содир этган ҳайдовчилар учун 680 минг сўмдан 1 млн 360 минг сўмгача жарима белгиланиши ёки ҳайдовчилик гувоҳномасини бекор қилиш жазоси қўлланиши мумкин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ўзбекистонда ОТМларга кириш тест синовлари 14-28 июль кунлари ўтказилади — Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг Оҳангарон шох кўчасида сувсизликда қавжираб ётган гуллар.

Маълумот ўрнида эслатиб ўтишимиз шарт, Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов 22 апрель куни гул кўчатлари харид қилиш билан боғлиқ харажатлар учун 7,92 миллиард сўм ажратиш тўғрисидаги қарорни имзолаган. Шу пулдан 2 млрд 720 млн сўм туман ободонлаштириш бўлимлари ўртасида тақсимланиб, хусусан, Оҳангарон шох кўчаси ўтган Яшнобод туманига 150 млн сўм ажратилган.

Бундан ташқари 2023 йил сентябрда Тошкент шаҳри кенгаши депутатлари пойтахтда мавсумий гул экиш учун 12 миллиард сўм ажратиш тўғрисидаги қарор ҳам маъқуллаганди.

Ҳуллас, пуллар ажратилаверади, гуллар экилаверади ва улар сўлиб бўлгандан кейин, яна пул ажратилиб, яна гул экилади…

Видео манбаси.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Катта тезликда келган Damas йўл четида турган юк машинаси тагига кириб кетди. Воқеа гувоҳлари машинаннг тормозлари ишламай қолгани ҳақида ёзишмоқда. Бахтсиз ҳодиса 12 июнь, Тошкент—Гулистон йўлининг Сирдарё тумани Бахт шаҳарчасидан ўтган қисмида содир бўлган.

Ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлгани айтилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФВВ Сергели туманида очиқ майдондаги қуруқ ўт, шох шабба ҳамда 1 дона бузуқ юк машинаси ёнганини маълум қилди. Воқеа жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:43 да етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.