Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
93.2K subscribers
1.08K photos
101 videos
1 file
11.2K links
Давлат фуқаролик хизмати вакант лавозимларининг ягона очиқ портали расмий канали

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Мурожаат учун — @vacancy_argos_bot
Download Telegram
​​#Тайинлов #Очиқ_танлов_асосида

⚡️ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилояти филиали ҳамда Жиззах шаҳар ҳокимлиги томонидан Жиззах шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими учун очиқ танлов ўтказилди.

👉 Меритократия тамойили асосида Шерқўзиева Сурайё Абдуғаффор қизи энг муносиб номзод деб топилди ва Жиззах шаҳар ҳокимининг 2020 йил 5 октябрдаги фармойишига асосан Жиззах шаҳар ҳокими маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Эълон қилинаётган очиқ мустақил танловларни кузатиб боринг 👉@vacancy_argos

Танов натижаларидан хабардор бўлинг 👉 https://t.me/argos_uz
​​#Тайинлов #Очиқ_танлов_асосида

❗️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали ҳамда Нукус шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида эълон қилинган вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов натижаларига кўра, Нукус шаҳар ҳокимлигининг Матбуот хизмати раҳбари лавозимига Даулетбаева Дилшада Дастановна тайинланди.

📌Шунингдек, Нукус шаҳар ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича етакчи мутахассиси лавозимига эълон қилинган танлов натижасига кўра Расбергенов Исламбек Кобейсин ули мазкур лавозимга муносиб кўрилди.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Эълон қилинаётган очиқ мустақил танловларни кузатиб боринг
👉@vacancy_argos

Танов натижаларидан хабардор бўлинг 👉 https://t.me/argos_uz
⚡️ #Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси тизимидаги вакант лавозим учун очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали вилоят Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Шаҳрисабз тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиhttp://vacancy.argos.uz сайтидан рўйхатдан ўтишлари, Қашқадарё вилоятидаги мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 17 октябридан 31 октябригача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: +998 (75) 224-04-80, (90) 720 19 55

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
⚡️ #Қашқадарё вилояти Нишон тумани ҳокимлигидаги вакант лавозим учун очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Нишон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиhttp://vacancy.argos.uz сайтидан рўйхатдан ўтишлари, Қашқадарё вилоятидаги мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 17 октябридан 31 октябригача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: 75-512-11-02, 98-775-06-90

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиvacancy.argos.uz сайтидан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
​​#Тайинлов #Бухоро_вилояти

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали томонидан вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Ғиждувон, Ромитан, Жондор ва Қоракўл туманлари ҳокимликларидаги мавжуд вакант лавозимларга ўтказилган очиқ мустақил танловлар якунига кўра:

Хўжаев Умарали Орзиқул ўғли — Ромитан тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Жамолов Жаҳонгир Исомиддин ўғли — Жондор тумани ҳокимлиги умумий бўлими етакчи мутахассиси лавозимига;

Жалолов Шоҳруҳ Вали ўғли — Ғиждувон тумани ҳокимининг ёрдамчиси лавозимига;

Аслонов Бекзод Исломович — Ғиждувон тумани ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи биринчи тоифали мутахассиси лавозимига;

Садуллаев Озодбек Худаярович — Ғиждувон тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари мажмуаси етакчи мутахассиси лавозимига;

Наврўзов Тўхтамурод Орзижон ўғли — Қоракўл тумани ҳокимлиги Инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича бош мутахассиси лавозимига тайинлаш тўғрисида туман ҳокимининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Каналга уланиш@vacancy_argos
​​​​#Бекобод

Бекобод туман ҳокимлигида янги ўринбосар иш бошлади

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда ҳоким ўринбосари вакант лавозимига бўлган очиқ мустақил танловни сўнги босқичи, суҳбат жараёнини ўтказди.

👨🏻‍💻Ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вакант лавозимига жами 13 нафар номзод ҳужжат топширган бўлиб, суҳбат жараёнига 4 нафар номзод малака талаблари асосида саралаб олинди ҳамда жорий йилнинг 16 октябрь куни вакант бўлган ҳоким ўринбосари лавозимига очиқ мустақил танлов ZOOM платформаси орқали бўлиб ўтди.

🔍Меритократия тамойили асосида ўтказилган танловда Аваз Жумабоев энг муносиб номзод деб топилиб, Бекобод туман ҳокимининг 2020 йил 16 октябрдаги қарорига асосан ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Вакант лавозимлар ҳақидаги эълонлар каналига уланиш: @vacancy_argos

Танлов натижалари: @argos_uz

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати
​​⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва унинг туман бўлимларида мавжуд бўш лавозимларга энг муносиб ва малакали кадрларни жалб этиш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Навоий вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси:
— Бошқарма бошлиғининг иктисодий масалалари буйича ўринбосари;
— Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалиги бўлими бош мутахассиси.

Туман бўлимлари:
— Кармана туман қишлоқ хўжалиги бўлими - Бўлим бошлиғи;
— Конимех туман қишлоқ хўжалиги бўлими - Ходимлар, хужжатлар ва мурожааатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис;
— Қизилтепа туман қишлоқ хўжалиги бўлими - Бош ҳисобчи.

Танловда иштирок этишни истаган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиhttp://vacancy.argos.uz/ орқали рўйхатдан ўтишлари, мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб, ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Аризалар 2020 йилнинг 18 октябридан 2 ноябригача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: (79)532-34-60, (97)797-87-57

Порталнинг расмий канали https://t.me/vacancy_argos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ #Ўзбекистон24 #Янгиликлар #Бухоро

Бухоро вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларини мутахассис кадрлар билан таъминлаш ва уларда мавжуд инсон ресурсларини ривожлантриш бўйича олиб борилаётган ишлар тафсилоти "Ўзбекистон 24" телеканали нигоҳида.

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати

Web site | Telegram | fb.com | Instagram
⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг вакант лавозимлари учун очиқ мустақил танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратида мавжуд бўлган қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб кадрлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва комплаенс – назорат бўлими бошлиғи;

— Яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва комплаенс – назорат бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва комплаенс – назорат бўлими бош мутахассиси;

— Яширин иқтисодиётга қарши курашиш ва комплаенс – назорат бўлими бош мутахассиси;

— Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этишни мувофиқлаштириш ва эълон қилинадиган молиявий ҳисоботлар сифатининг ташқи назорати бўлими бошлиғи;

— Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти департаменти Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этишни мувофиқлаштириш ва эълон қилинадиган молиявий ҳисоботлар сифатининг ташқи назорати бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Молия вазири котибияти Давлат молияси маълумотларини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси;

— Молия вазири котибияти Ахборот таъминоти ва ташкилий-таҳлилий ишлар бўлими бошлиғи;

— Молия вазири котибияти Протокол бўлими бошлиғи;

— Молия вазири котибияти Протокол бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Давлат бюджети департаменти директорининг биринчи ўринбосари;

— Давлат бюджети департаменти Бюджетлараро муносабатлар ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси мониторинги бўлими бошлиғи;

— Давлат бюджети департаменти Бюджетни тузиш ва ғазначилик ижроси, ички аудит ва молиявий назорат услубиёти бошқармаси Давлат бюджетини тузиш жараёнини такомиллаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш департаменти Давлат банклари фаолияти самарадорлигини мувофиқлаштириш бўлими бош мутахассиси;

— Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш департаменти Давлат банклари фаолияти самарадорлигини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси;

— Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш департаменти Давлат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш бўйича лойиҳа офиси бошлиғи;

— Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш департаменти Давлат банкларини трансформация қилиш ва хусусийлаштириш бўйича лойиҳа офиси координатори;

— Давлат иштирокидаги тижорат банкларини ислоҳ қилишни мувофиқлаштириш департаменти Давлат банкларида корпоратив тизимини ривожлантириш бўлими етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталиhttps://vacancy.argos.uz орқали рўйхатдан ўтишлари, Молия вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта вакант лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йил 19 октябрдан 2 ноябргача (шу куни ҳам) давом этади.

Танлов тўғрисида батафсил маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва ходимларни маъмурлаш департаментининг (71) 239-46-70 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
⚡️#Қорақалпоғистон Республикасидаги туман ҳокимликларининг вакант лавозимларига эълон қилинган очиқ танловларда иштирок этинг!

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси филиали Бўзатов, Қораўзак, Тахтакўпир, Хўжайли ва Элликқалъа туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда қуйидаги бўш иш ўринларини малакали ва муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Бўзатов тумани ҳокимлигининг бош юристконсульти;

— Қораўзак тумани ҳокимлигининг бош юристконсульти;

— Тахтакўпир тумани ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо бўлими етакчи мутахассиси;

— Хўжайли тумани ҳокимлигининг бош юристконсульти;

— Элликқалъа тумани ҳокимлигининг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалари бўйича бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Қорақалпоғистон Республикасидаги мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 20 октябридан 3 ноябригача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
⚡️Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг вакант лавозимларига очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда қуйидаги бўш иш ўринларини малакали ва муносиб кадрлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

— Агрологистик марказларни ташкил этиш ва инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

— Агрологистик марказларни ташкил этиш ва инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари;

— Агрологистик марказларни ташкил этиш ва инфратузилмани ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бошқармаси етакчи мутахассиси;

— Стратегик таҳлил, статистика ва рақамлаштириш бошқармаси бош мутахасиси;

— Ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш ва таҳлил бошқармаси бош мутахассиси;

— Ходимлар билан ишлаш бошқармаси бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлигидаги мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2020 йилнинг 20 октябридан 3 ноябригача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мамлакатимизда илк бор истиқболли кадрларни Давлат фуқаролик хизматига меритократия тамойиллари устувор бўлган очиқ мустақил танловлар асосида ишга қабул қилиш амалиёти татбиқ этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизими мисолида.
#20oct #uzbekiston24

Агентлик телеграм каналига уланинг: @argos_uz
⚡️#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали вилоятдаги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Вилоят бўйича Ғазначилик бошқармасида:
— Молиявий ресурсларни бошқариш ва давлат бюджетининг ғазна ижросини жамлама таҳлил қилиш бўлими бошлиғи;
— Ғазначилик операцияларини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи;
— Молиявий мажбуриятларининг ижроси гуруҳи бошлиғи;
— Ходимлар бўйича бош мутахассис;
— Махсус ҳужжатлар билан ишлаш бўйича бош мутахассис.

Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасида:
— Кадрлар ва махсус ишлар бўлими бошлиғи;
— Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва томорқа ерларини ривожлантириш шўъбаси мутахассиси;
— Боёвут тумани ҳокимлиги молия бўлими Ободонлаштириш йўл ва коммунал хўжаликларни ривожлантириш бўйича тадбирларни молиявий таъминлаш шўъбаси бош иқтисодчиси.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Сирдарё вилояти бошқармасида:
— Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Гулистон шаҳар бўлимидаги Пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги шўъбаси бош инспектори;
— Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Сирдарё тумани бўлимидаги бўлим бошлиғи ўринбосари ва Ташкилий-ҳуқуқий гуруҳ бош ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси.

Вилоят Бандлик бош бошқармасида:
— Боёвут тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;
— Оқолтин тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, юқоридаги бошқармаларда мавжуд бўш лавозимни танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2020 йил 21 октябрдан 4 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.:
Вилоят бўйича Ғазначилик бошқармаси: 67-235-03-79;
Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармасида: 67-225-21-76;
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вилоят бошқармаси: 67-235-05-24, 67-235-01-37;
Вилоят бандлик бош бошқармаси: 78-221-10-06.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
⚡️#Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси тизимидаги вакант лавозим учун очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Нуробод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори ўринбосари.

Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси тизимида мавжуд бўш иш ўринга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши лозим.

Ҳужжатлар 2020 йил 21 октябрдан 4 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.: 66-235-70-45

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos
​​#Муҳим_сана

21 октябрь — Ўзбек тили байрами куни

Маълумотларга кўра, дунё миқёсида 50 млндан ортиқ киши ўзбек тилида сўзлашади. Бу Ер юзида ҳар 150 кишидан бири ўзбек тилида гаплашади, деганидир. Бугун ўзбек тили дунё давлатларининг 60 га яқин университети ва 100 дан зиёд мактабида ўрганилмоқда. Жумладан, Япониянинг 8 университетида, Туркиянинг 18, Американинг 8, Германиянинг 4 университетида ўзбек тили ўқитилади.

#Ўзбек тили Хитой Миллатлар марказий университети ва Пекин чет тиллари университетида ўқитилади. ХХРнинг нуфузли ўқув-академик муассасаларидан бири — Шанхай халқаро тадқиқотлар университетида ўзбек тилининг алоҳида кафедраси фаолият кўрсатади ва "Ўзбек тили" ихтисослиги бўйича бакалавр дастури факультатив фан сифатида жорий этилган.

#Байрам_муборак_азизлар

Порталнинг расмий канали https://t.me/vacancy_argos
⚡️Хоразм вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ танловлар эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилояти филиали вилоятдаги тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Хоразм вилоят ҳокимлиги Молия бош бошқармасида:
— Урганч шаҳар молия бўлими Ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжаликларини ривожлантириш бўйича тадбирларни молиявий таъминлаш бўйича бош иқтисодчиси;
— Урганч шаҳар молия бўлими Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими бош иқтисодчиси;
— Урганч шаҳар молия бўлими Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва бюджет ташкилотларини молиявий таъминлаш бўлими 1-тоифали иқтисодчиси;
— Янгиариқ туман молия бўлими Йўл хўжалиги, коммунал, ободонлаштириш соҳаларини ривожлантириш тадбирларини молиялаштириш ва шакллантириш сектори бош иқтисодчиси.

Гурлан тумани ҳокимлигида:
— Гурлан тумани ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия масъул котиби;
— Гурлан тумани ҳокимлиги молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича бош мутахассиси.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Хоразм вилояти бошқармасида:
— Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Тупроққалъа туман бўлими бош юристконсульти.

Хоразм вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармасида:
— Ҳазорасп туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, Хоразм вилоятидаги мавжуд бўш лавозимни танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур. Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида 3 та бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.

Ҳужжатлар 2020 йил 21 октябрдан 4 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Мурожаат учун тел.:
Вилоят ҳокимлиги молия бош бошқармаси: 62-223-11-33, 62-385-68-05
Гурлан тумани ҳокимлиги 62-365-41-12, 62-36543-62;
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вилоят бошқармаси: 62-223-10-26;
Вилоят Қишлоқ хўжалик бошқармаси: 62-228-78-62, 62-228-78-13.

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналига аъзо бўлинг https://t.me/vacancy_argos
Audio
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги #Молия_вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратида мавжуд вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади.

❗️Молия вазирлигининг вакант лавозимлари

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — давлат хизматига очиқ йўл!

Порталнинг расмий канали
https://t.me/vacancy_argos
❗️Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали ҳафта давомида эълон қилинган вакант лавозимларнинг қисқача #дайжести билан танишинг!

▶️ Навоий вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси билан ҳамкорликда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси ва унинг туман бўлимларида;

▶️ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги марказий аппаратида мавжуд бўлган вакант лавозимлар;

▶️ Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов, Қораўзак, Тахтакўпир, Хўжайли ва Элликқалъа туман ҳокимликларидаги вакант лавозимлар;

▶️ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимларига очиқ танловлар;

▶️ Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар;

▶️ Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси тизимидаги вакант лавозимга очиқ танлов;

▶️ Хоразм вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ танловлар;

📌Танловларда иштирок этиб, меритократия тамойиллари асосида муносиб иш ўрни эга бўлинг!

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — давлат хизматига очиқ йўл!

Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

Порталнинг расмий каналига аъзо бўлинг https://t.me/vacancy_argos
Audio
Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали ҳақида биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг vacancy.argos.uz порталида давлат органлари ва ташкилотларининг вакант лавозимларини малакали ва муносиб кадрлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танловлар эълон қилиб борилади.

Танловларда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар бир вақтнинг ўзида битта давлат органининг учтагача бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Инсон омилини камайтириш имкониятини тақдим этувчи махсус платформа орқали вакант лавозимни танланг ва меритократия тамойили асосида муносиб иш ўрнига эга бўлинг!

Батафсил маълумотлар билан порталнинг Телеграм тармоғидаги расмий — @vacancy_argos канали орқали хабардор бўлиб боришингиз мумкин.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — давлат хизматига очиқ йўл!

Порталнинг расмий каналига аъзо бўлинг
https://t.me/vacancy_argos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ОАВ_биз_ҳақимизда

Давлат фуқаролик хизмати самарадорлигини ошириш, давлат органлари ва ташкилотларининг малакали кадрларга бўлган эҳтиёжини қондириш долзарб масала

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — давлат хизматига очиқ йўл!

Порталнинг расмий каналига аъзо бўлингhttps://t.me/vacancy_argos