Uzun tumani hokimligi axborot xizmati
5.66K subscribers
33K photos
4.24K videos
277 files
13.9K links
Мурожаатлар учун саҳифа: @Uzun404bot
Страница для подачи обращений: @Uzun404bot

76-447-35-45 Ishonch telefoni
55-451-10-64 Devonxona bo’limi
55-451-10-65 Axborot xizmati

Web-site: www.uzun.uz
Facebook: fb.com/uzunaxborotxizmat
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди, давлатимиз раҳбари Тошкентга жўнаб кетди.

Рабочий визит Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева в Таджикистон завершился, глава государства вылетел в Ташкент.

#Mirziyoyev #tashrif #Tojikiston #sammit

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Янги йўл" маҳалласида “Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” дастури доирасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда

Айни кунларда "Янги йўл" маҳалласи кўчалари бўйлаб "Ободлик хонадондан бошланади!” шиори остида “Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” дастури доирасидаги кенг қамровли ободонлаштириш ва тозалаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, Узун тумани оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбари С.Гулбоева ҳудуддаги ва қўшни туман (Денов ва Сариосиё) дан келган хотин-қизлар фаоллари ҳамрохлигида маҳалладаги ҳар бир хонадонларда бўлишиб, ўзлари яшаб турган хонадон, кўча ва маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, хонадонларда юксак санитария маданиятини қарор топтиришда ўзаро бирлашиб, аҳил-иноқлик билан ободонлаштириш ва тозалаш тадбирларида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирларини олиб боришмоқда.

Шунингдек, маҳалла отинойлари ҳам ушбу тарғибот-ташвиқот тадбирларида ўз маслаҳатлари билан иштирок этишди.

Telegramm I Facebook I Web-site I Youtube I instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ободлик хонадондан бошланади!” шиори остида “Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” дастури доирасида "Янги йўл" маҳалласидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, якка-ёлғиз кексаларнинг ҳолидан хабар олинди

Бугун "Ободлик хонадондан бошланади!” шиори остида ўтказилаётган тарғибот-ташвиқот тадбири баҳонасида туман хотин-қизлар бўлими бошлиғи С.Гулбоева ва маҳалла раиси билан ҳудуддаги кам таъминланган оилалар, аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари ҳолидан хабар олинди.

Uzun tuman hokimligi Axborot xizmati

Kanalga ulanish: https://t.me/uzun_ax_x
Telegramm I Facebook I Web-site I Youtube
Фаолияти эътироф этилган тадбиркор

Бугун,15-сентябр куни Сариосиё туманидаги Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми биносида тумандаги “Шарғун Бунёдкори” ихтисослаштирилган таъмирлаш қурилиш корхонаси раҳбари Ишонқулов Аъзам Арслонович билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда, тадбиркор ва қурувчи А.Ишонқулов тадбир иштирокчиларига Миллий иқтисодиётимизни барқарор юксалтириш, юртимизда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, тадбиркорлик ривожини янги босқичга кўтариш, мамлакатимизнинг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ошириш, иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини таъмилаш борасида ўз фаолияти давомида амалга оширган ишлари ва яратган ишчи ўринлари тўғрисида батафсил сўзлади.

Камтарона меҳнатлари учун юртбошимиз томонидан “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланганлиги учун Президентимизга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Telegramm I Facebook I Web-site I Youtube I instagram
Учрашувдан сўнг, тадбиркор ва қурувчи А.Ишонқулов томонидан туманнинг Лутфкор маҳалласида қад ростлаётган “Янги Ўзбекистон массиви”да қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар қурилиши ишлари ҳамда Анорзор маҳалласидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Анорзор” кичик саноат зонасида ташкил этилган ротбанд қуруқ қоришмалари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан яқиндан танишилди.

Хусусан, тадбиркор ва қурувчи А.Ишонқулов республикамизда ишлаб чиқарувчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш орқали саноат салоҳиятини ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини ва бу борада самарали чоралар кўраётганини, бундан ташқари, асосий мақсади юқори технологияли ишлаб чиқаришларни кўпайтириш, маҳаллий хомашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва иш ўринлари яратишга қаратилгани таъкидлади.

Telegramm I Facebook I Web-site I Youtube I instagram