"O'zshahar qurilish invest"
448 members
63 photos
24 videos
2 files
26 links
Injiniring kompaniyasining rasmiy telegram kanali. Siz ushbu kanal orqali poytaxtimiz va viloyatlarda qurilayotgan ko'p qavatli arzon uy-joylar haqida ma'lumotga ega bo'lishingiz mumkin! Adminga yozish uchun maxsus bot: @Sh_invest
Download Telegram
to view and join the conversation
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"O'zshahar qurilish invest" IKning Sergeli tumanida joylashgan qurilish shtabida ko'p qavatli arzon uy-joylar qurilishiga bag'ishlangan seminar bo'lib o'tdi.👆Natijalar tahlili maxsus reportajda..👆👆
"Madaniyat va ma'rifat" telekanalida ko'p qavatli arzon uy-joylar haqida reportaj👆👆👆👆👆👆👆👆👆
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Арзон уй-жойлар - оилалар фаровонлиги! "O‘zbekiston" телеканали тақдим этади..👆"Ўзшаҳар қурилиш инвест" ИКнинг жорий йилдаги режалари ҳақида👍👍👍
"O'zbekiston" telekanali, "Assalom, O'zbekiston!" ko'rsatuvini 18-mart dushanba kungi tonggi saot 6:30 va 12:00 sonlarida ko'p qavatli arzon-uyjoylar haqida maxsus reportaj. "O'zshahar qurilish..👆👆
ЭЪЛОН
Ҳурматли фуқаролар 2018 йилда қурилган кўп қаватли арзон тураржойларнинг нархи билан боғлиқ масалалар юзасидан шу йилнинг 10 апрель куни соат 18:00 Сергели туманида жойлашган қурилиш штабида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтади. Унда барча мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирок этади. Йиғилишда уй-жой билан боғлиқ ўзингизни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин! Ушбу йиғилишга фақатгина шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан келишингизни сўраймиз!
Қонун ўз сўзини айтади ёхуд Сергели аҳолисини ранжитган муаммолар илдизи қаерда!?

Ҳозирда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жумладан, фуқароларни уй-жой билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳар биримизни қувонтиради. Ушбу йўналишдаги ишлар айниқса, ёш оилалар, эскирган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож ва бошқа аҳоли тоифалари вакилларига арзон уй-жойлар ажратилишида ўз аксини топмоқда. Аммо, мана шундай эзгу ишлар жараёнида эътиборсизлик туфайли нарх-навони белгилашдаги мавжуд вазият ҳақида фуқароларга тегишли тушунтиришлар берилмаслиги оқбатида аҳоли норозилигига сабаб бўлаётган ҳолатлар учраётгани киши дилини хира қилади.
Шу кунларда пойтахтимизнинг Сергели туманида қурилган кўп қаватли уйларнинг нархлари оширилиши аҳоли вакилларининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Хусусан, "Ўзшаҳарқурилишинвест" ИК МЧЖ томонидан Сергели тумани ҳудудида қурилган кўп қаватли уйлардан имтиёзли кредит асосида сотиб олаётган фуқаролар уйларнинг нархи оширилганидан норози бўлмоқда. Улар турли давлат ташкилотларига мурожаатлар қилиб, ушбу мавзу интернет тармоғи орқали кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Тўғри, аҳолининг эътирозларида жон бор.
Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон Қарорининг 12-бандида 2018 йил режасига киритилган арзон кўп қаватли уйларни тез кунларда қуриб-битказилишини таъминлаш мақсадида 2018 йилнинг 1 апрелига қадар курилиш-монтаж ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан бир вақтда амалга оширишга рухсат берилган. Шундан келиб чиқиб, йил бошига лойиҳа-смета хужжатлари тайёр булмаганлиги, шунингдек, 2017 йил якунланмаганлиги сабабли Давлат бюджетидан 2018 йил қурилиши учун бу даврда маблағ ажратиш имконияти мавжуд бўлмаган. Мазкур қарор талабларидан келиб чиқиб, бошланғич бадал қийматларни аниқлашда 2017 йилда қурилган уйларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертиза хулосалари бўйича
аниқланган нархлардан фойдаланилган. Ҳар бир метр квадрат уй-жой учун вақтинча 2 841 170 сўмдан бошлангич бадални шакллантириш лозимлиги белгиланган. Лойиҳа-смета хужжатлари тўлик ишлаб чикилиб, экспертиза хулосаси билан тасдиклангандан сўнг уй-жойни ҳар бир квадрат метрининг аниқ баҳоси аникланиб, қушимча равишда хокимликларга маълум килинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" ги ПФ-5177-сон Фармонига кўра, валюта курсининг кескин равишда ошиши натижасида, импорт қилинадиган қурилиш материаллари, анжомлари ва конструкциялари, шу жумладан, ёғоч-тахта материаллари ва томга ёпиш учун металл листлар нархи икки ва ундан кўпроқ бараварга ошган. Хусусан, 1 тн профнастил нархи 2017 йилда 3 047,2 минг сўмни ташкил этгани ҳолда, 2018 йилда бу 9 594,0 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 314,8 фоизга, ёғоч маҳсулотлари 2017 йилда 1м3 нархи 878,0 минг сўмни ташкил этгани ҳолда, 2018 йилда 1 805,0 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 205,6 фоизга ошган.
Таъкидлаш жоизки, Сергели туманида қурилиши кўзда тутилган уй-жойларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари "Ташвилдавэкспертиза" томонидан ўрганиб чиқилиб, 2018 йил 30 март куни №58/01-18-сон "Йиғма экспертиза хулосаси" берилган бўлиб, унга кўра, Сергели-2 қурилиш майдонида қурилиши кузда тутилган уйларнинг бир квадрат метрининг нархи 3981697,61 сўмдан 3981741,26 сўмгача, Сергели-3А қурилиш майдонида қурилиши кўзда тутилган уйларнинг бир квадрат метрининг нархи 3762478,74 сўмдан 3782905,15 сўмгача. Сергели-3Б қурилиш майдонида қурилиши кўзда тутилган уйларнинг бир квадрат метрининг нархи 376892057,57 сўмдан 3777350,94 сўмгача, Сергели-5 қурилиш майдонида қурилиши кўзда тутилган уйларнинг бир квадрат метрининг нархи 3524081,12 сўмдан 3524656,80 сўмгача қилиб тасдиқланган бўлиб, бу ҳақда "Ўзшаҳарқурилиш" ИК МЧЖ томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва тегишли банк муассасаларига ўз вақтида маълум қилинган. Мана муаммонинг илдизи қаерга бориб тақалади!
Хўш, энди қайд этилган муаммолар келиб чиқишига ким айбдор!? Англаганингиздек, бу жараёнда на буюртмачи, на
қурилиш ташкилоти на банклар ва на аҳолини айбдор деб кўрсатишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ! Фақатгина, аҳолига ўз вақтида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилмагани оқибатида ушбу муаммо ва тушунмовчилик ҳолатлари келиб чиққан.
Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, аҳоли вакиллари эътирозларига сабаб бўлаётган уй-жойларнинг нархлари оширилгани бўйича тегишли ташкилотлар масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, масала қонун доирасида ҳал этилади. Қисқа қилиб айтганда, қонун ўз сўзини айтади. Зеро, халқ манфаатлари ҳар нарсадан устундир!
КЎП ҚАВАТЛИ АРЗОН-УЙ ЖОЙЛАР НАРХИНИНГ ЎСИШИГА САБАБ

2017 ва 2018 йилларда қурилиш ишлари механизм ва принциплари ўзгармаган бир хил типдаги лойиҳалар, машина-механизмлар, қурилиш материаллари ҳамда 2017 йил қурилиш ишларида қатнашган пудрат ташкилотлари томонидан амалга оширилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сонли қарорининг 1а иловасидаги дастлабки бахосидан келиб чиқиб, уйнинг 1м2 нархи 2 841 170 сўмни ташкил этиши тўғрисида ҳокимликлар ва банкларга 2017 йил 25 октябрда хатлар билан мурожаат қилинган. Қарорнинг 12-бандида қурилиш ишларини лойиҳа ишлари билан бир вақтда амалга оширишга рухсат берилганлиги сабабли 2018 йил март ойида лойихаларни Давлат экспертиза кўригидан ўтказилиб ижобий хулосалар олингандан сўнг 2018 йил 29 майда уйнинг 1м2 нархи юқоридаги экспертиза хулосасига асосан қайта ҳисобланганлиги тўғрисида ёзма равишда жойлардаги хокимиятлар тегишли банк муассасалари таништирилган. Уй-жойларнинг нархини ўсишига қуйидаги омиллар сабаб бўлган.
Биринчидан, 2017 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5177-сонли фармони қабул қилиниб, унга кўра валюта курсининг эркин бозор нархи ўрнатилди. Бу албатта, мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан импорт қилинадиган қурилиш материаллари нархига хусусан ёғоч-тахта, том ёпиш учун ишлатиладиган металл листлар ва бошқа материалларга таъсир этди. Яъни 1 тн профнастил нархи 2017 йилда 3 047,0 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилда бу 9 594,0 минг сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 314,8% ни, ёғоч-тахта маҳсулотлари 2017 йилда 1 м.куб. нархи 878,0 минг сўмни ташкил этган бўлса 2018 йилда 1 805,0 минг сўмни, ўтган йилга нисбатан 205,6 % ни ташкил этган.
Иккинчидан, Мамлакатимизни эркин рақобат иқтисодиётга тўлиқ ўтказиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сонли қарорига асосан, 2018 йил 1 январидан бошлаб республикамизда ишлаб чиқарилиб кўп қаватли арзон уй-жойлар қурилиши учун имтиёзли нархларда ажратилган цемент ва металл махсулотларини биржа савдолари орқали сотиш тартиби жорий этилганлиги сабабли ушбу махсулотлар нархлари ўзгаришига олиб келди. Хусусан 2017 йилда 1 тн цемент нархи 135,1 минг сўмни, 2018 йилда ушбу нарх 305,8 минг сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 226,3 % ни ташкил этган. 1 тн металл нархи 2017 йилда 1 901,0 минг сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 4 595,0 минг сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 241,7% ни ташкил этган. Бундан ташқари ёқилғи мойлаш маҳсулотлари нархи 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 202% га ошган.
Учинчидан, 2017 йил 1 декабрдан ойлик иш ҳақи миқдорлари ўртача 15% га ошганлиги, ҳамда 2018 йилда 2017 йилга нисбатан газ, электр энергиялар нархларининг ошиши ўз навбатида қурилиш молларининг нархларида ўзгаришга олиб келди. Хусусан 1 дона ғишт нархи 2017 йилда 430 сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 880 сўмни ёки ўтган йилга нисбатан 204,7 % ни, 1 м.куб. шағал ва қум нархи 2017 йилда 31 400 сўмни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 55 000 сўмни, ёки ўтган йилга нисбатан 175,2% ни ташкил этган.
Юқорида келтириб ўтилган ўзгаришлар натижасида 2018 йилда 2017 йилга нисбатан асосий қурилиш моллари нархлари ўртача салкам 185,5% га ошган бўлиб, табиий равишда бу кўрсаткич кўп қаватли арзон уй-жойлар нархлари ўзгаришига таъсир этган. Лекин арзон уй-жойлар қурилишига берилган тегишли солиқ имтиёзлар сабабли, уй-жойларнинг 1 м.кв. нархлари 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 139% дан 141,0 % гача ўсган.
2017 йилга нисбатан 2018 йилда нархларнинг ошганлиги сабабли фуқаролар томонидан дастлабки бадални тўлашни енгиллаштириш мақсадида 2018 йил 18 июлдаги 3863-сонли Президент қарорига кўра кўп қаватли арзон уй-жойлар учун фуқаролар томонидан тўланадиган дастлабки бадал миқдори хонадон нархининг 25% ўрнига 15% этиб белгиланди. Бунинг натижасида юзага келган фарқ фуқаролар аризаларига асосан қайтариб тўлаб берилади.
2018 йилда Тошкент шаҳар ва вилоятларда қурилиши режалаштирилган уй-жойлар нархларини кўриб чиқиш тўғрисида рахбарият ва Қурилиш Вазирлигининг қатор топшириқлари асосида қурилиш жараёнида буютмачининг техник назоратчилари ва мутахассислари, лойиҳа ташкилотининг муаллифлик назорати, ДАҚН ходимлари томонидан ҳамда ахоли талабларидан келиб чиққан холда лойиҳалар қайта кўриб чиқилди. Лойиҳани қайта кўриб чиқиш натижасида қўшимчалар, ўзгартиришлар ва оптималлаштириш ишлари тегишли хулосалар олинган холда амалга оширилди. Ушбу ишлар уй-жойларнинг таннархини тушириш учун бажарилди ва Тошкент шаҳри Сирғали туманида 47 380 млн. сўм маблағ дастлабки тақдим этилган қийматига нисбатан тежаб қолинишига эришилди. Бунинг натижасида уй-жойларнинг 1 м2 нархи олдинги тақдим этилган нархларга нисбатан 150,0 минг сўмдан 300,0 минг сўмгача арзон холда тегишли ташкилотларга тақдим этилди.

Матбуот хизмати
Сергели туманидан арзон турар жойлар олган фуқаролар диққатига!

Ҳурматли фуқаролар! Сергели туманидан 2018 йилда хонадон олган оилаларни ўрганиш ишлари бошланган. Асосан 2, 3А, 3Б-участкалардан турар-жой олган фуқаролар уйда бўлиб туришингизни, ишчи гуруҳ борганида ҳурмат билан муаммоларни тушунтиришингизни сўраймиз. Ҳеч ким яшамаётган ёки ҳали кўчиб келмаган хонадонлар бўйича далолатнома (акт) расмийлаштирилиб, қайта ўрганиб чиқиш учун тегишли ташкилотларга ҳамда ҳудудий комиссияларга тақдим этилади. Ишчи гуруҳ таркибида ҳудуд профилактика инспектори ҳам жалб этилган бўлиб, аҳолини рўйхатдан ўтказиш (хатлов) ишлари ҳам олиб борилади.
#Биласизми
Қонунчиликка мувофиқ, шаҳарларда қурилаётган кўп квартирали арзон уйлар ёш оилалар, эскирган уй-жойларда яшаётганлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотилади.

Арзон уй-жойларга фуқароларни бириктириш қуйидаги мезонлардан бири мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади: ⬇️
👉 ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш;
👉 бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;
👉 кўп болали оила;
👉 она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;
👉 ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
👉 оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;
👉 турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;
👉 таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.
👉Arzon-uy joylar: tahlil, muammo va yechim. Jurnalist surishtiruvi.. "O'zbekiston" telekanali ijodkorlari o'rganadi. Uy egalari so'zlaydi. Efir vaqti bugun 6-may soat 21:40 da
Farg'onada qurilib foydalanishga topshirilayotgan ko'p qavatli arzon uy-joylardan oilalar mamnun, shod!!!
Farg'onada joriy yilda 11 ta ko'p qavatli arzon uy-joylar quriladi👆
Farg'ona viloyatida qurilayotgan ko'p qavatli arzon uy-joylar shahar kurkiga yanada chiroy baxshida etmoqda👆