Uzpharmcontrol
13.8K subscribers
2.1K photos
647 videos
502 files
2.94K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Антибиотикларни қабул қилишда нималарга эътибор бериш керак?

Антибиотикларни қабул қилишнинг асосий қоидалари нималардан иборат? Мавзу юзасидан “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” Ахборот хизмати Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Эльвира Свечниковага савол билан мурожаат қилди.

Антибиотикларни фақат шифокор кўрсатмасига биноан олинг.

Фақатгина шифокор сизга антибиотикларни қабул қилиш керакми ёки йўқлиги бўйича тавсия бера олади.

Ҳеч қачон шифокорингиздан антибиотиклар ёзиб беришини сўраманг!

Агар Сиз талаб қилсангиз, баъзи шифокорлар сизга махсус кўрсатмаларсиз микробларга қарши воситаларини ҳам буюриши мумкин. Шунингдек, сиз дорихонада бирор дори воситасини харид қилаётганингизда фармацевт сизга шунга ўхшаш бошқа дори воситасини тавсия қилиши мумкин. Бу ҳолатда Сиз шифокор билан дори препаратни алмаштириш бўйича келишишингиз ёки шифокор томонидан белгиланган дозани бузмаслик учун фармацевтдан таркиби ва фаол моддаси бўйича маълумотларни аниқлаштиришингиз зарур бўлади.

Даволаш самарали бўлиши учун антибиотикларга сезувчанликни аниқлаш учун бактериал синама топширинг!

Ушбу таҳлил натижалари шифокорга антибактериал дори препаратни тўғри танлашга ёрдам беради.

Дозани тўғри қабул қилинишига ҳар доим этибор қаратинг!

Дори препаратининг дозасини камайтириш барча патоген бактериялар ўлмаслигига олиб келиши мумкин.

Дори препаратни қабул қилиш вақтига қатий риоя қилинг!

Дори препаратнинг қондаги концентрациясини бир меъёрда ушлаб антибиотикни аниқ вақтда қабул қилиш керак. Мисол учун, агар Сизга кунига дори препаратни бир марта ичиш буюрилган бўлса, кейинги дозани 24 соат ўтгач қабул қилиш керак. Агар кунига 2 марта бўлса – ҳар 12 соатдан кейин қабул қилинади.

Антибиотик қабул қилгандан сўнг аҳволингиз яхшиланса ҳам, уни қабул қилишни тўхтатманг!

Юқорида айтиб ўтилгандек, аҳволингиз яхшиланиши бу соғайганлигингизни билдирмайди. Эҳтимол, инфекция заифлашган, аммо бутунлай йўқолмаган бўлиши мумкин.

Таблетка шаклдаги дори препаратларини сув билан ичинг ва кўп миқдорда суюқлик қабул қилинг!

Антибиотикларни сут, сут маҳсулотлари, чой, қаҳва ва шарбатлар билан ичиш тавсия этилмайди. Инфекцияни танадан тезда чиқиб кетиши учун кўп миқдорда сув ичиш тавсия қилинади.

Даволаниш самара бермаётганини сезсангиз, белгиланган қабул санасидан олдин шифокорингизга мурожаат қилинг.

Агар антибиотик қабул қилганингиздан сўнг тўрт кун ичида аҳволингиз яхшиланмаса, шифокорингиз билан маслаҳатлашинг. Шифокор дозани ўзгартириши ёки бошқа дори препаратини буюриши мумкин.

Қабул қилинган антибиотиклар хақидаги маълумотларни ёзиб юринг.

Аваллари қандай дори воситаларини қанча дозада ва қандай касалликларни даволашда қабул қилганингизни, қабул қилганингизда (агар) ножўя таъсир кузатилган бўлса бу бўйича маълумотларни албатта ёзиб боринг.

Антибиотикларнинг яроқлилик муддатини текширишни унутманг.

Яроқлилик муддати ўтган дори препаратларини асло қабул қилманг.

Ҳурматли юртдошлар!

Дори воситаларни қўллаш чоғида унинг ножўя таъсир ҳолатига дуч келсангиз, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказига мурожаат қилинг. Бунинг учун хабарнома картаси шаклини юклаб олишингиз ва тўлдиришингиз керак бўлади.

Wорд шаклида тўлдирилган хабарнома картаси шаклларини қуйидаги электрон почтага - farmakonadzor@ssv.uz ёки 100002, Тошкент ш., Озод кўчаси, К. Умаров тор кўчаси, 16-уй манзилига жўнатинг.

Мурожаат учун: (71) 203-01-01 | 4144

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🆘 Сифатсиз дорилардан эҳтиёт бўлинг!

Яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини қайта қадоқлаб сотувга чиқариш билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг сентябрь ойи давомида Давлат маркази томонидан Германия, Ҳиндистон, Покистон ҳамда Швецария давлатларида ишлаб чиқарилган 15,539 ўрам ва 5 та тўплам, умумий қиймати 1,139,432,000 сўм бўлган фармацевтика маҳсулотлари (тўлиқ рўйхат бу ерда) сертификатлаштириш жараёнида номувофиқлиги аниқланиб қўллаш учун яроқсиз деб топилганди ва сертификатлаштирилиши рад этилган эди.

@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Давлат марказида дори воситаларини рақамли маркировкалаш юзасидан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 октябрь куни “Дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаш Давлат маркази” ДУКда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги 149-сонли Қарори билан босқичма-босқич жорий этилаётган, дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизими ва унинг аҳамиятини тушунтириш мақсадида учрашув ташкил қилинди.

Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими, Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш органи ва Фармакопея қўмитаси ҳамда “CRPT TURON” МЧЖнинг масъул ходимлари иштироки бўлиб ўтган мазкур учрашувда маркировкалаш бўйича бир қатор масалалар юзасидан тушунтириш бериб ўтилди. Хусусан:

— мажбурий рақамли маркировкалашни бошлаш муддатлари;
— дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш тартиб-таомиллари;
— дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тартиби жорий қилинган кундан бошлаб, уларни рақамли маркировкаланмаган ҳолда сертификациядан ўтказишга йўл қўйилмаслиги (юқоридаги қарорнинг 3-банди учинчи ва тўртинчи хатбошида келтирилган ҳолатлар бундан мустасно);
— дори воситалари ва тиббий буюмларнинг норматив ҳужжатларига ўзгартириш киритиш;
— рақамли идентификациялаш воситаси қандай маълумотларни ўз ичига олиши ва уни қўллаш тартиби;
— дори воситасининг истеъмол қадоғига стикерни қўллаш учун қуйилган талаблар;
— дори воситалари ва тиббий буюмларнинг кузатилишини таъминлаш учун зарур бўлган маркировка кодларини тақдим этиш;
— «Asl belgisi» мобил иловасининг ишлаш тартиби ва бошқа мавзулар бўйича
тўлиқ тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔔 Антибиотиклар нима?

Антибиотик (юнонча анти - қарши ва биос – ҳаёт) – баъзи Микроорганизмлар (замбуруғлар, бактериялар), ҳайвон тўқималари ва айрим юксак ўсимликлар ҳаёт фаолияти натижасида ҳосил бўладиган ва турли хил микробларнинг ўсиши ҳамда ривожланишини тўхтатадиган органик моддалардир.

🗄 Антибиотиклар касаллантирувчи (патоген) микроблардаги моддалар алмашинувини бузиб, уларни ўлдиради ёки ўсишини тўхтатади.

🗄 Улар турли микробларга турлича таъсир этади. Масалан, бир антибиотик маълум бир микробга кучли таъсир этгани ҳолда, бошқа микробга кучсиз таъсир қилади ёки бутунлай таъсир қилмайди;

🗄 антибиотикларнинг кўпчилиги фақат микробларни эмас, балки одам, ҳайвон ва ўсимлик организмини (тўқима ва ҳужайраларини) ҳам емиради.

Шу боис тиббиёт, ветеринария ва ўсимлишуносликда унинг фақат зарарли микробларни ўлдирадиган, аммо одам, ҳайвон ва ўсимлик организмини емирмайдиган турларигина ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз, Антибиотикларни қабул қилишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Эльвира Свечникова тавсиялари билан бу ерда танишасиз.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗓 Ўтган ҳафтада Давлат маркази фаолиятида юз берган муҳим воқеалар:

Ўзбекистонда дори воситалари ва тиббий бумларни рақамли маркировкалаш бўйича маълумот берилди

"Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун" мавзусида сайёр қабул ўтказилди

Сертификатлаштиришда номувофиқлиги аниқланган фармацевтика маҳсулотлари тўғрисида маълумот берилди

«Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддаси тўртинчи қисм билан тўлдирилди

Маркировкалаш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Тошкент Евроосиё фармацевтика саммитига яна мезбонлик қилди

Антибиотикларни қабул қилишнинг асосий қоидалари нималардан иборат? Мавзу юзасидан “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” Ахборот хизмати Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Эльвира Свечниковага савол билан мурожаат қилди

Яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини қайта қадоқлаб сотувга чиқариш билан шуғулланувчи шахслар фаолиятига чек қўйилди

Давлат марказида дори воситаларини рақамли маркировкалаш юзасидан учрашув бўлиб ўтди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг тегишли буйруғи билан Темиров Баходирхўжа Баҳромжон ўғли директор ўринбосари лавозимига тайинланди

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан давлат фуқаролик хизматчилари намунавий қоидалари ҳамда одоб-ахлоқ комиссияси тўғрисидаги намунавий низом тасдиқланди.

📂 Низом билан касбий фаолиятга оид, хизмат фаолиятига оид ҳамда хизматдан ташқари одоб-ахлоқ қоидалари тартибга солинади.

📂 Намунавий қоидаларга мувофиқ, давлат фуқаролик хизматчилари меҳнат фаолияти давомида ва ишдан ташқари вақтда хулқ-атворнинг қуйидаги умумий қоидаларига амал қилиши лозим:

🗄 давлат хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган хатти-ҳаракатлардан тийилиш;
🗄 масъулият, касбига садоқат ва ҳалолликни кундалик шиорга айлантириш;
🗄 мураккаб вазифаларни бажаришда ҳамкасбларига кўмаклашиш ва бошқалар. 

❗️Хизмат машинасидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги, ўзининг шахсий машинасидан фойдаланганда эса тартиб-таомилларга амал қилиб ҳайдаши, йўл қоидаларига қатъий риоя қилиши зарур.

Давлат хизматчилари этикасини бузган ходимлар интизомий жазога тортилиши ҳамда огоҳлантирилиши, расмий узрнома келтириши, танбеҳ берилиши мумкин.

Давлат органлари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар жорий йил 25 октябрь санасига қадар ўз фаолияти хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлайди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Фармацевтик лабораториялар техник мутахассислари учун семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 18 октябрь санасида “Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази” ДУКда “Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида муомалада бўлган маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлашнинг долзарб масалалари. ЕОИИ, ЕИ ва Америка фармакопеясининг техник регламентларига мувофиқ ускунадан фойдаланиш бўйича амалий тажриба” мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон бозорида юқори сифатли аналитик ва лаборатория ускуналарини етказиб берувчи етакчи компаниялардан бири "Фортек" хусусий корхонаси билан ҳамкорликда ташкил қилинган ушбу семинарда Клиник тиббиётда аналитик ускуналарни қўллаш бўйича етакчи мутахассис Дмитрий Фармаковский маърузачи сифатида иштирок этиб, "Shimadzu" хроматография ускунасини фармацевтикада фойдаланиш юзасидан маъруза қилди.

Семинарда Ўзбекистон фармацевтика саноатидаги лабораторияларда фаолият олиб борувчи 100га яқин техник мутахассислар, Давлат марказининг Синов маркази лабораториялари ҳамда Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази (DVSIM) вакиллари иштирок этишди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан биргаликда, ЕОИИ, ЕИ ва Америка фармакопеясининг техник регламентларига мувофиқ ускунадан фойдаланишнинг амалий тажрибаси билан яқиндан танишишди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” илмий-амалий фармацевтика журнали - 26 ёшда!

Инсонлар саломатлигига бевосита таъсир кўрсатувчи дори воситаларининг муомаласини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мавжуд ҳуқуқий мезонлар асосида ташкил этиш, бунинг учун соҳага тегишли барча ҳужжатларни тўплаш, уларни фармацевтика ва тиббиёт соҳасидаги мутахассисларга ва жамоатчиликка етказиш мақсадида "Дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" таъсислигида ҳар йили “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” илмий-амалий фармацевтика журнали чоп этиб келинади.

Маълумот учун ушбу журнал оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, илк бор 1996 йилда чоп этилган. 2010 йил 6 август санасида журналга Миллий Савдо палатаси (ҳозирда Савдо-саноат палатаси) томонидан Халқаро стандарт серия рақами ISSN 2181-0311 берилган. Шунингдек, мазкур журнал Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан “Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати”га киритилган.

Таъкидлаш жоиз, ҳар чоракда нашр қилинадиган “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали нафақат бизнинг республикамизда, балки унинг ташқарисида ҳам, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг кенг доирасида қизиқиш билан ўқилади.

Эслатиб ўтамиз, журналнинг электрон версиясини “Дори воситалари, тиббий буюмлари ва тиббий техника экспертизаси ва стандартизацияси Давлат маркази” ДУКнинг расмий веб-сайтидан юклаб олишингиз мумкин.

Дамира Сагатова
Матбаа бўлими бошлиғи


🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​🟢 Жонли эфир

Юртимизда яширин иқтисодиётни кескин қисқартириш, товарларнинг ноқонуний айланмасини олдини олиш, айниқса, фармацевтика, алкоголь ва тамаки маҳсулотлари контрабандасини қисқартириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва шаффоф рақобатни таъминлаш борасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш масаласи муҳокамаси юзасидан айни дамда “O'zLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтмоқда.

Кўрсатувда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимова, Шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси бошлиғи Улуғбек Жуманиёзов шунингдек, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат марказининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мурожаатлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Шоира Назарова ҳамда Рақамли технологияларни жорий этиш ва ахборот хавфсизлиги бошқармаси бош мутахассиси Азизбек Асқаровлар иштирок этишмоқда.

Сессияни жонли эфирда қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" ДУК #onatilimfaxrim флешмобига қўшилди.

Доим қадринг баланд бўлсин, она тилим!

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"​​Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларига чекланган нархларни қайд этиш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 октябр куни Алоқа тарихи музейи мажлислар залида "Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларига чекланган нархларни қайд этиш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Учрашувда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази", Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг ваколатхоналари ассоциацияси ҳамда фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хорижий ва маҳаллий корхоналар вакиллари шунингдек, дори воситаларини импорт қилувчилар ва дистрибьютерлар иштирок этишди.

Учрашув давомида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи хорижий ва маҳаллий корхоналар шунингдек, дори воситаларини импорт қилувчилар ва дистрибьютерлар вакилларининг саволларига мутасаддилар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Шу билан бирга, давра суҳбатида дори воситаларига чекланган нархларни қайд этиш ва қайта қайд этиш жараёнлари ҳамда ушбу жараённи янада такомиллаштириш бўйича таклифлар таҳлилий муҳокама қилинди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ФАРМИ: "Аrtemisia absinthium" ўсимлик хом ашёсидан қуруқ экстракт олиш технологияси ишлаб чиқилди

Ўтказилган тадқиқот иши ва олинган натижалар келажакда аччиқ эрмон ўсимлиги асосида гельминтга қарши дори воситаси олишда фойдаланилади.

Бу ҳақида "Дори воситалари тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" ДУК таъсислигида нашр қилинадиган “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” Илмий-амалий фармацевтика журнали (1/2022)даги “Artemisia absinthium ўсимлик хом ашёсидан қуруқ экстракт олиш технологияси ва сифат таҳлили” номли мақолада батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔬 Давлат маркази: 242 та тиббиёт муассасаларида қиёслаш ва синаш ишлари амалга оширилди

🇺🇿 Мамлакатимизда лабораторияга оид функционал тадқиқотлар сифатини яхшилаш, метрологик таъминотни ривожлантириш, тиббиёт ташкилотларида фойдаланиладиган тиббий техникага техник хизмат кўрсатиш ва уни синовдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш асосида аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш самарадорлигини ва хавфсизлигини ошириш мақсадида "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази"нинг Қиёслаш лабораторияси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, лаборатория мутахассислари томонидан жорий йилнинг 9 ойи мобайнида юртимиздаги 242 та тиббиёт муассасаларида қиёслаш ва синаш ишлари амалга оширилган бўлиб, мазкур муассасалардаги 1754 дона ўлчаш воситалари сифатли ва меъёрий ҳужжатлар талабига жавоб бериши аниқланган.

Шунингдек, ўрганишлар давомида 103 та ўлчаш воситалари сифатсиз ва меъёрий ҳужжатлар талабига жавоб бермаслиги аниқланиб, яроқсиз ва сифатсизлиги аниқланган тиббий ўлчаш воситаларини қайта таъмирлаш ёки ҳисобдан чиқариб қайта ишлатилмаслиги тўғрисида даволаш профилактика муассасалари маъсул ходимларига кўрсатмалар берилди.

📞 Ҳурматли юртдошлар! Давлат рўйхатидан ўтган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг сифатсиз, белгиланган талабларга номувофиқ ишлаб чиқарилган, нуқсонли ҳолатлари юзасидан эътирозингиз бўлса, унда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг телеграм мессенжеридаги @uzpharmagency_bot алоқа ботига ёки (71) 203-27-77 ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔔 Биласизми?

Қандай дори воситаларига маркировка кодлари бепул тақдим қилинади?

Жавоб: Ишлаб чиқарувчининг дори воситаларига белгиланган чекланган сотиш нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг бир фоизидан юқори бўлмаганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан тақдим этиладиган дори воситалари рўйхатига мувофиқ рақамли маркировка кодлари Оператор томонидан бепул тақдим этилади.

Ишлаб чиқарувчи томонидан мазкур дори воситалари улгуржи ёхуд чакана савдода белгиланган чекланган сотиш нархидан юқори бўлган нархда сотилиши ҳолатлари аниқланганда, ушбу ҳолатлар рақамли маркировка қоидаларини бузиш деб ҳисобланади, шунингдек, ушбу маҳсулотларга тақдим этилган маркировка кодлари учун тўловлар Оператор томонидан тўлиқ ундирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб, бирламчи (ички) қадоқларда ишлаб чиқарилган дори воситалари (агар иккиламчи (ташқи) ўрам мавжуд бўлмаса) ва доривор ангро маҳсулотлари мажбурий рақамли маркировкаланади.

🗄 Манба: ВМҚ-149-сон 02.04.2022

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўтган ҳафтада Давлат маркази фаолиятида юз берган муҳим воқеалар:

Давлат фуқаролик хизматчилари одоб-ахлоқининг намунавий қоидалари тасдиқланди

Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш натижалари Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар ҳақида маълумот берилди

Фармацевтик лабораториялар техник мутахассислари учун семинар ўтказилди

“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” илмий-амалий фармацевтика журнали - 26 ёшда!

Давлат маркази мутахассислари “O'zLiDeP PRESS KLUBI”нинг навбатдаги сессиясида иштирок этишди

"Референт нарх шакллантириш тизими доирасида дори воситаларига чекланган нархларни қайд этиш" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

21 октябрь – Ўзбек тили байрами юртимизда кенг нишонланди

Қиёслаш лабораторияси 242 та тиббиёт муассасаларида қиёслаш ва синаш ишлари амалга оширилди

Маркировка кодлари бепул тақдим қилинадиган дори воситалари ҳақида маълум қилинди

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли юртдошлар ва каналимиз кузатувчилари!

Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази" ДУК фаолиятидаги янгиликлардан хабардор бўлишингизда яна-да қулайлик яратиш мақсадида телеграмда "Марказ овози" канали фаолияти йўлга қўйилганлигини маълум қиламиз.

Энди сиз янгиликлар билан нафақат матнли балки аудио форматида ҳам танишишингиз мумкин. Бу учун пастдаги ҳавола орқали каналга обуна бўлинг.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қандай юридик шахслар “Ўзбекистон Республикаси” ва “Ўзбекистон” расмий номларидан, шунингдек улардан ҳосила сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга?

Жавоб: Қуйидаги юридик шахслар ўз номлари ва рамзларида “Ўзбекистон Республикаси” ва «Ўзбекистон» расмий номларидан, шунингдек улардан ҳосила сўзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга:

🗄 Ўзбекистон қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ташкил этиладиган ёки фаолиятини ташкил этиш амалга ошириладиган юридик шахслар, агар уларнинг номлари тегишли ҳужжатларда тўғридан-тўғри назарга тутилган бўлса;

🗄 Ҳукумат қарорига кўра ташкил этиладиган давлат унитар корхоналари ҳамда давлат органлари ва республика аҳамиятига молик ташкилотлар томонидан ташкил этиладиган давлат муассасалари;

🗄 устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган хўжалик жамиятлари;

🗄 юридик шахслар республика аҳамиятига эга бўлган бирлашмалари;

🗄 республика нодавлат нотижорат ташкилотлари, шунингдек номларида бош ташкилотнинг тўлиқ номи кўрсатиладиган уларнинг алоҳида бўлинмалари;

🗄 давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилган мурожаатлари асосида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​"Salvare" корхонаси ўз маҳсулотларини стикерлаш усули орқали рақамли маркировкалашни жорий қилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Дори воситалари ва тиббий буюмларни мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Доривор ўсимликлар асосида дори воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Salvare" МЧЖ корхонаси жорий йилнинг 21 октябрь санасидан, дори воситаларини стикерлаш усули орқали рақамли маркировкалаш тизимини аутсорсинг хизмати асосида, ўз ишлаб чиқариш линиясида йўлга қўйди.

Корхонада жорий қилинган тизимнинг ишлаш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида, "Salvare" МЧЖга ташриф буюрган Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими вакиллари ходимларга стикерлаш усули орқали рақамли маркировкалашда эътибор бериш керак бўлган муҳим омиллар ҳақида тушунтириш ишларини амалга оширишди.

Маълумот учун, истеъмол қадоқларига қўлланиладиган стикер - дори воситаси ёки тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш учун мўлжалланган, шунингдек, истеъмол қадоғига ёки гуруҳланган қадоғига маҳкамланувчи, рақамли идентификациялаш воситаси шикастланмасдан қадоқдан ажратиб олинишига йўл қўйилмайдиган усулда рақамли идентификациялаш воситасини тушириш учун мўлжалланган қўшимча ёрлиқ (ёпиштирма ёрлиқ) ҳисобланади.

Давлат марказининг Дори воситалари ва тиббиёт буюмларини рақамли маркировкалаш бўлими бошлиғи Азиз Абдумаликовнинг таъкидлашича, белгиланган тартибга мувофиқ, рақамли идентификациялаш воситаси бевосита босиб чиқариш йўли билан ёки дори воситаси ва тиббий буюмнинг яроқлилик муддати давомида рақамли идентификациялаш воситалари истеъмолчи қадоқларидан шикастланмасдан ажратиб олинишига йўл қўйилмайдиган усул билан стикер орқали истеъмол қадоқларига қўлланилиши мумкинлиги белгиланган.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаш бекор қилинади

2023 йил 1 январдан бошлаб янги дори воситалари клиник тадқиқотларнинг ижобий натижаси асосида давлат рўйхатидан ўтказилади.

Алоҳида дори воситаларини клиник тадқиқотларсиз давлат рўйхатидан ўтказиш Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади ва жойига чиққан ҳолда ишлаб чиқариш шароитларининг “Зарур ишлаб чиқариш амалиёти – GMP” талабларига мувофиқлиги ўрганилганидан сўнг давлат рўйхатидан ўтказилади.

Шунингдек, рецептсиз бериладиган дори воситаларининг рўйхатини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқлаш тартиби бекор қилинади.

Дори воситаларининг рецепт бўйича ва рецептсиз берилиши уларнинг тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаларда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Дори моддаларини (субстанцияларни) давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган дори воситаларининг рўйхатдан ўтказиш натижаларини тан олишда стандарт намуналарини талаб этиш ҳам бекор қилинади.

Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси орқали молиялаштириладиган республика даражасидаги давлат стационар тиббиёт муассасаларида беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш шифохона орқали амалга оширилади.

💊 Алоҳида ҳолатларда шифохонада беморлар томонидан олиб келинган дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлатишга рухсат бериш тартиби эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Беморларни шифохонанинг ўзида дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш республика даражасидаги шифохоналарда 2023 йил давомида тажриба-синов тариқасида амалга оширилади.

🗄 Манба: ПҚ-411-сон 26.10.2022

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилади

2023 йил 1 июлдан бошлаб референт нархлари қайд этилмаган ёки қайд этилган нархдан юқори бўлган дори воситаларини сертификатлаштириш тақиқланади.

Шунингдек, 2022 йил якунига қадар:

2025 йил 1 январгача бўлган муддатда давлат рўйхатидан ўтказмасдан мажбурий сертификатлаштириш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва киритишга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланади.

🩺 Беморларни даволаш учун талаб этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг тўлиқ шифохона томонидан харид қилинишини инобатга олиб, шифохоналарда дори воситалари ва тиббий буюмлар хариди бўйича мутахассис лавозими жорий этилади.

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан харид қилинган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг кунлик қолдиғи ҳамда нархлари манбалар кесимида шифохоналарнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

🗄 Манба: ПҚ-411-сон 26.10.2022

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM