Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.24K photos
697 videos
502 files
3.13K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Реестр референтных цен 04.08.2023.xlsx
1.4 MB
Референт нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (04.08.2023)

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟩🟩🟩🟩🟩🟩

Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

Қон босимини 6 ой давомида мўътадил ушлаб турувчи препарат ишлаб чиқилди

Самарқанд шаҳрида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими масъулларидан иборат гуруҳ ҳукуматимиз делегацияси таркибида Венгрия пойтахти — Будапешт шаҳрига ташриф буюрди

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон - Туркия тиббиёт форуми бўлиб ўтади

Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак

Этика экспертизаси қандай мақсадларда ўтказилади?

Президент иштирокида Тошкент вилоятида янги саноат, хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди

“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали ҳамкорликка таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Хабибулла Джалилов 70 ёшни қарши олди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон — АҚШ халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтади

Шу йилнинг 8 сентябрь куни Тошкентда ўтказиладиган мазкур форумда тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича Қўшма Штатлар стандартлари асосида илғор ёндашув ва тажрибаларни мамлакатимиз тиббиётига татбиқ этиш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🆘 Психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситалари, тиббий буюмлар, шунингдек, психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли тарзда кескин кураш олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, қўлидаги сумкаси ичида полиэтилен пакетга скотчлаб ўралган 300 дона ҳар бири 2 мг.дан бўлган “Циклодол” номли психотроп дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказ мутахассислари Хитойда малака оширмоқда

Айни кунларда ССВнинг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабароторияси мутахассислари AIBO - Халқаро бизнес ходимлари академияси томонидан ташкил этилган “Ривожланган мамлакатлар учун тиббий тасвирлаш қурилмасини конфигурация қилиш ва бошқариш” мавзусида ўтказилаётган семинарда иштирок этмоқда.

Ушбу семинар 14 августга қадар давом этиб, иштирокчилар ўқув машғулотлари давомида Хитойнинг фармацевтика саноати сиёсати, соҳага йўналтирилган инвестицияларни бошқаришнинг сўнги тенденциялари ва моделлари, янги турдаги дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника шунингдек, ақлли шифохоналарни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш имкониятлари ва шу каби бир қатор муҳим мавзуларда қимматли маълумоларга эга бўлиш билан бирга, уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича тажриба алмашишади.

Бундан ташқари Марказнинг яна 2 нафар мутахассиси ҳам Хитойда малака ошириши режалаштирилган бўлиб, улар жорий йилнинг 11-24 август кунлари AIBO томонидан ташкил этиладиган “Ривожланаётган мамлакатлар учун анъанавий хитой тиббиётига асосланган соғлиқни сақлаш” мавзусидаги ўқув-семинарида иштирок этади.

🇨🇳 Маълумот учун, Халқаро бизнес ходимлари академияси (AIBO) Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлигига бевосита бўйсунувчи таълим муассасаси ҳисобланиб, 1980 йилда ташкил этилган. AIBO’нинг асосий вазифаларидан бири инсон ресурсларини ривожлантириш ва ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш шунингдек, мутахассилар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳисобланади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️‼️‼️

Антибиотикларни қабул қилишдаги муҳим қоидалар

Антибиотиклар қаътий тартиб-қоида асосида қабул қилиниши шарт. Бу дорилар инсонда касаллик чақирувчи микробларга заҳарли таъсир этиб уларни нобуд қилади ва нотўғри қўллаш оқибатида кўплаб ножўя таъсирлар келтириб чиқариши мумкин.

😉Антибиотикларни қаътиян мутахасис кўрсатмасига биноан қўллаш лозим.

😉Айнан белгиланган соатлар пайтида қабул қилиш. Бунинг сабаби бир марта қабул қилинган (масалан амоксисицилин) дори узоғи билан 8 соат давомида таъсир кўрсатади. Микроблар дорига кўникиб чидамли бўлиб қолмаслиги учун уларга доимо 24 соат давомида таъсир кўрсатиш керак. Шунинг учун дорини қабул қилиш вақтини ўтказиб юборманг.

😉3 кун қоидаси. Касалликнинг барча белгилари йўқолгандан кейин 3 кундан кейин дорини истеъмол қилишни тўхтатиш керак. Ундан эртароқ тўхтатиш касалликни сурункали кўринишга ўтиш ёки қайталаш хавфини келтириб чиқариши мумкин.

😉Узоқ муддат антибиотиклар қабул қилиш вақтида ичак микрофлорасини тиклаш ва ҳимоя қилиш учун шифокор маслаҳати билан пробиотикларни қўллаш зарур. Антибиотиклар организимдаги зарарли микроблар билан бирга кўпинча ичакдаги фойдали бактерияларни ҳам нобуд қилади. Ва ҳазм тизимида муаммоларга олиб келади. Шу сабабли пробиотиклар организмга ёрдам беради.

😉Дорини қабул қилиш тартибини овқатдан олдинми, кейинми шунингдек, нима билан ичиш керак шунга ўхшаш кўрсатмаларни мутахассисдан ёки дорининг йўриқномасидан аниқлаштиринг.

😉Даволаш курси вақтида парҳезга амал қилинг. Алкоголь, нордон маҳсулотлар, дудланган ва шўр таомларни истеъмол қилманг.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Реестр референтных цен 08.08.2023.xlsx
1.4 MB
Референт нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (08.08.2023)

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хавотирга ўрин йўқ: "Cold Out" дори воситаси юртимизда давлат рўйхатидан ўтказилмаган.

Ижтимоий тармоқларда ЖССТ томонидан Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган "Cold Out" йўтал ва шамоллашга қарши заҳарли сироп хавфидан огоҳлантириш хабарлари тарқалмоқда.

Ушбу йўталга қарши қўлланилувчи дори воситаси ҳақида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази қуйидагиларни маълум қилади.

ЖССТ маълумотларига кўра, "Cold Out" сиропи “Fourrts Laboratories” (Ҳиндистон) томонидан “Dabilife Pharma” учун ишлаб чиқарилган бўлиб, унинг таркибида токсинлар борлиги қайд этилган.

Шунингдек, Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, мазкур дори воситаси Ироқда ўтказилган алоҳида синовларда сифат талабларига жавоб берамагач, эркин савдодан қайтариб олинган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ҳиндистоннинг “Fourrts Laboratories” томонидан ишлаб чиқарилган мазкур дори воситаси Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилмаганлигини маълум қилиб, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарлар юзасидан юртдошларимиз хавотирга тушмасликларини билдиради.

Маълумот учун, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади.

Таъкидлаш жоиз, 2023 йил февраль ойидан бошлаб, юртимизда ишлаб чиқарилаётган ва мамлакатимизга кириб келаётган сироб шаклдаги дори воситалари таркиби диэтиленгликол (ДЭГ) ва этиленгликол (ЭГ) заҳарли моддалари бўйича чуқур текширилиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бу борада қатъий назорат ўрнатилганлигини эслатиб ўтамиз.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💊 ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз томонидан ишлаб чиқарилган ва юртимизга кириб келаётган фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Марказ лабораториялари фаолиятини янада такомиллаштириш, замонавий стандартлар асосида сифат назоратини амалга ошириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва АҚШ Фармакопея конвенцияси билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Айни кунларда Марказда "GPPQCL - Фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш лабораториялари учун яхши амалиёт" бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти талабларига мувофиқ, Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораториясининг сифат менежменти ва техник имкониятларини баҳолаш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🆘 Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан сифати кафолатланмаган дори воситаларининг яширин айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида, фуқаро Д.М. бошқарувидаги “Volkswagen Crafter” автомашинаси “Қўқон-Тошкент” йўналишида тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва сифати кафолатланмаган “Метрогил 100 мл” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро А.А.нинг яшаш хонадони ва уйида сақланаётган автомашинаси кўздан кечирилганида, жами 25 турдаги жами 36927 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, умумий қиймати 400 648 000 сўмлик 26 турдаги 46 927 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари ашёвий далил тариқасида олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан, божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Самарқандда “ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудлари ўртасида бизнес ҳамкорлиги ҳафталиги" бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда дунё сайқали — гўзал Самарқанд шаҳрида “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти аъзо давлатлари ҳудудлари ўртасида бизнес ҳамкорлиги ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.

ШҲТ мамлакатлари ўртасида электрон тижорат, яшил иқтисодиёт, тиббиёт ва фармацевтика, транспорт ва логистика, рақамли трансформация, сармоявий, саноат кооперацияси ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда янги лойиҳаларини ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Мирзохиджон Қодиров ҳам иштирок этмоқда.

Анжуманнинг "Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика" мавзусидаги сессиясида сўзга чиққан М.Қодиров, Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тартиби ҳақида маълумот бериб, ШҲТга аъзо мамлакатларнинг назорат органлари ўртасида тажриба ва билим алмашиш, шунингдек, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги стандартларини ишлаб чиқиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўз таклифларини билдирди.

Маълумот учун, бугунги кунга қадар Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг фармацевтика ишлаб чиқарувчи корхоналаридан 4076 та дори воситалари, 1019 та тиббий буюм ва 645 та тиббий техника Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, бу мамлакатларимиз ўртасида соҳадаги ҳамкорлик йилдан-йилга ривожланиб бораётганлиги ифодасидир.

Эслатиб ўтамиз, ҳафталик доирасидаги учрашувлар шу йилнинг 11 август санасига қадар давом этади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🟦🟦🟦🟦

Таблеткалар қаерда оғриқ борлигини қандай тушунади?

Организмда оғриқ содир бўлганда, бу жойдаги ҳужайралар простагландинларни - мияга оғриқ сигналларини узатувчи махсус моддаларни ишлаб чиқаришни бошлайди.

😎NSAID'лар.
Нонстероид яллиғланишга қарши дорилар, қонга сингиши билан простагландинларни ишлаб чиқаришда иштирок этадиган ферментларни блокировка қилади. Натижада, "сигнал" бераётган оғриқ молекулаларини ишлаб чиқариш камаяди.

😎Аналгетиклар.

Улар NSAIDларга ўхшаш таъсир кўрсатади, шунингдек, таламусдаги сезувчанлик чегарасини оширади ва антипиретик (иситмани туширувчи) таъсир кўрсатади.

😎Антиспазмодиклар.

Спазм - бу мушакларнинг оғриқли қисқариши, шунинг учун бундай дорилар танага кириши билан мушакларга тез таъсир қилади, унинг ҳаракати ва фаоллигини пасайтиради.

❗️Ёдда тутинг! Ҳеч қайси оғриқ қолдирувчи дори воситаси даволаш хусусиятига эга эмас, улар фақатгина оғриқни "енгиллаштиради". Шунинг учун, оғриқ сабабини аниқлаш мақсадида албатта мутахассисга мурожаат қилиш лозим.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Реестр референтных цен 11.08.2023.xlsx
1.4 MB
Референт нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (11.08.2023)

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ТАЙИНЛОВ

❗️Соғлиқни сақлаш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Президентимизнинг тегишли қарори билан Тошкент тиббиёт академиясининг ректори Алишер Каюмович Шадманов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

А. Шадманов 1962 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1985 йилда Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. 2009-2010 йилларда Андижон давлат тиббиёт институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, 2010-2015 йилларда Андижон давлат тиббиёт институти ректори лавозимларида меҳнат қилган.

2015-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик Палатаси депутати, қўмита раиси бўлган. 2017-2020 йилларда Соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор А. Шадманов 2020 йилдан буён Тошкент тиббиёт академияси ректори вазифасида фаолият кўрсатиб келмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
USAID делегацияси Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида

ССВ ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Мирзохиджон Қодиров, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) делегацияси вакиллари - USAID'нинг Ўзбекистондаги миссияси директори ўринбосари Эдвард Михальски, Соғлиқни сақлашни ривожлантириш бошқармаси директори Черри Гумапас ва бошқарма маслаҳатчиси Чарльз Лерман билан учрашди.

Учрашувда Марказ лабораториялари фаолиятини янада такомиллаштириш, замонавий стандартлар асосида сифат назоратини амалга ошириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва АҚШ Фармакопея конвенцияси ҳамда USAID билан келгусида амалга оширлиши режалаштирилган лойиҳалар бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, АҚШлик мутахассислар Марказ лабораторияларининг сифат менежменти ва техник имкониятлари ҳамда ЖССТнинг қайта малакалаш дастури доирасида баҳолаш-аудитига тайёргарлик бўйича амалга оширилган ишлар билан танишди.

Эслатиб ўтамиз, ЖССТ талабларига мувофиқ, Марказ лабораториялари фаолиятини "GPPQCL" бўйича баҳолашга тайёрлаш учун "USAID PQM +" дастури катта техник маслаҳатчиси Анжела Оливер жалб этилган бўлиб, мазкур ҳамкорлик Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги делегациямизнинг АҚШга сафари доирасида эришилган келишувга мувофиқ амалга оширилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораториялари қайта малакалаш аудитидан муваффақиятли ўтганидан сўнг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг халқаро электрон базасига киритилиб, дори воситаларининг сифат назорати таҳлиллари ва хулосалари жаҳон миқёсида тан олинишига эришилади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🟩🟩🟩🟩🟩🟩

Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

Ўзбекистон АҚШ халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтади

Психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Марказ мутахассислари Хитойда малака оширмоқда

Антибиотикларни қабул қилишдаги муҳим қоидалар

Хавотирга ўрин йўқ: "Cold Out" дори воситаси юртимизда давлат рўйхатидан ўтказилмаган

Айни кунларда Марказда "GPPQCL" бўйича ЖССТ талабларига мувофиқ, Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораториясининг сифат менежменти ва техник имкониятларини баҳолаш жараёнлари бўлиб ўтмоқда

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош бўлди

Самарқандда “ШҲТга аъзо давлатлар ҳудудлари ўртасида бизнес ҳамкорлиги ҳафталиги" бўлиб ўтмоқда

Таблеткалар қаерда оғриқ борлигини қандай тушунади?

Соғлиқни сақлаш вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

USAID делегацияси Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасининг эгаси дори воситасининг, тиббий буюмнинг ва тиббий техниканинг хавфсизлигига, сифатига ҳамда самарадорлигига тааллуқли янги маълумотлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигини хабардор қилиши шарт.

😎Асос: ЎРҚ-399-сон 04.01.2016

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармрейд: Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди
 
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Яккасарой туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.А.нинг ёнидан полиэтилен пакетда жами 204 дона оқ-кўк рангли капсулалар, “Septa Nazal bolalar uchun”, “Нафтимизин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.Д. бошқарувидаги “DAMAS” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда жами 15 дона полиэтилен пакетига ўралган жигаррангли ўткир хидли гашиш моддаси, оқ-қизил рангли капсула ва “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжудлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) ва 276-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
1
✏️✏️✏️✏️

Беморга бериладиган рецептда қандай маълумотлар акс этиши керак?

Рецепт ―
шифокорнинг фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисга дори препаратларини тайёрлаш ва (ёки) бериш ҳамда унинг қўлланилиш усули тўғрисидаги электрон ёки ёзма шаклдаги кўрсатмаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан тасдиқланган низомга мувофиқ:

📝 Рецепт беморга унинг ёши, дори воситасини халқаро патентланмаган номи, экстемпорал усулда тайёрланадиган дори воситалари таркибидаги дори моддаларининг номлари, шунингдек уларнинг дозаси, даврийлиги, қабул қилиш вақти ва давомийлиги, дори воситаларининг озиқ-овқат истеъмолига қараб оқилона қўлланиши (овқатдан олдин, овқатланиш вақтида, овқатдан кейин) кўрсатилган ҳолда иловадаги рецепт бланкаси шаклида берилади.

❗️Бунда, рецептда тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг ҳалқаро патентланмаган номи, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомийлиги ва бошқалар) рецептнинг йиртма корешогида ҳам бир-биридан фарқланмайдиган ҳолатда кўрсатилиши шарт.

Даволанаётган беморга (беморнинг қариндошлари ёки унинг ҳолидан хабар олувчи шахсларга) дори воситаларига рецепт берилганлиги ҳақидаги маълумотлар унинг тиббий ҳисоб ҳужжатларида (касаллик тарихи, амбулатория картаси) қайд этилади.

Эслатиб ўтамиз, дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик белгиланган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1