Uzpharmcontrol
13.6K subscribers
2.24K photos
693 videos
502 files
3.13K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Қон босимини 6 ой давомида мўътадил ушлаб турувчи препарат ишлаб чиқилди

🇺🇸 Олимлар Американинг Alnlaym компанияси томонидан ишлаб чиқилган, юқори қон босимини олти ой давомида пасайтириши мумкин бўлган янги дори – "Zilebesiran"ни муваффақиятли синовдан ўтказдилар.

Ўрганишлар Британиядаги тўртта марказда бир қанча тадқиқотчи олимлар гуруҳи томонидан ўтказилди. Синовда гипертония билан оғриган 107 нафар бемор иштирок этди. NEJM маълумотларига кўра, улардан 80 таси янги дори воситаларини қабул қилган, қолганлари эса плацебо олган.

Таҳлил шуни кўрсатдики, зилебесиранни қабул қилган беморларда босим барқарорлашган ва олти ойгача бўлган муддатда сақланиб қолган. Олимларнинг таъкидлашича, препарат ангиотенсин ишлаб чиқаришни олдини олиш орқали ишлайди. Бу қон томирларини торайтирувчи гормон бўлиб, қон босимини оширади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✏️✏️✏️

Самарқанд шаҳрида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Самарқанд шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Х. ўзи яшаб келаётган кўп қаватли уйнинг 1-йўлагидаги қўшимча хонада яширин цех ташкил қилганлиги аниқланган.

“Бекот Амино” ва “Монасил НЕО” номли дори воситаларининг мувофиқлик сертификатини қалбакилаштириб, гўёки ушбу дори воситалари “R.M.” қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилганлиги тўғрисида полиграфия ёзувларини ёпиштириб, ноқонуний ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан жами 5 мингдан зиёд қалбаки дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.   

🆘 Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шу йил 26-27 июль кунлари Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими масъулларидан иборат гуруҳ ҳукуматимиз делегацияси таркибида Венгрия пойтахти — Будапешт шаҳрига ташриф буюргани ҳақида хабар бергандик.

🇺🇿 🇭🇺 Бу ерда ўтказилган икки давлат ҳукуматлараро комиссиясининг 8-йиғилиши ва унинг доирасида ташкил этилган форум, учрашув ва мулоқотлар ўзаро манфаатли келишувларга бой бўлди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Реестр референтных цен 01.08.2023.xlsx
1.4 MB
Референт нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (01.08.2023)

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📣📣📣

Фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар диққатига!

Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида, Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон - Туркия тиббиёт форуми бўлиб ўтади.

🇹🇷 Унда Туркия томонидан 100 га яқин тиббиёт ва фармацевтика компаниялари иштирок этиши кутилмоқда. Шунингдек, форум доирасида соҳа вакиллари иштирокида B2B, B2G ва G2G учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан, юртимизда фаолият юритаётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва фармацевтика маҳсулотлари улгуржи реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини жорий йилнинг 16-17 август кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ушбу нуфузли анжуманда иштирок этишга таклиф этамиз.

Манзил: “Silk Road by Minyoun” hotel
Мурожаат учун: (99) 399-30-33

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак.

Дорихона филиалининг мудири олий ёки ўрта махсус фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак. Дори воситаларини чакана реализация қилишга фақат фармацевтик маълумотга эга бўлган мутахассисларга рухсат этилади.

😎Асос: ВМҚ-185-сон 06.04.2017

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Этика экспертизаси қандай мақсадларда ўтказилади?

«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, фармакологик воситаларнинг ёки дори воситаларининг клиник тадқиқотларини ўтказишнинг этика жиҳатидан асосланганлиги тўғрисида хулоса бериш мақсадида ўтказилади.

Этика экспертизаси жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Этика қўмитаси томонидан ўтказилади, унинг таркибига тиббиёт, илмий-тадқиқот ташкилотларининг, олий таълим муассасаларининг, оммавий ахборот воситаларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг вакиллари киритилади.

Этика қўмитаси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🌐 Новости мировой фармацевтики

⚫️ Новое устройство проверит кровь на 50 показателей за 20 минут

Компания Vital Biosciences Inc на следующей неделе представит свою новую разработку, которая поможет провести около 50-ти видов лабораторных тестов, используя всего несколько капель крови.

⚫️ FDA одобрило ЛП Balfaxar от Octapharma

Препарат получил одобрение Управления по санитарному надзору за качеством пищевых продуктов и медикаментов США для срочного устранения приобретенного дефицита фактора свертывания крови, вызванного антагонистом витамина К у взрослых пациентов, нуждающихся в срочном хирургическом вмешательстве или инвазивных процедурах.

⚫️ Япония одобрит первую вакцину от COVID-19 местного производства

Специальная экспертная комиссия Министерства здравоохранения, труда и благосостояния Японии одобрила массовый выпуск и коммерческую реализацию первой в стране вакцины от коронавируса производства Daiichi Sankyo Co. Комиссия также продолжила рассмотрение заявки от другого японского производителя лекарств, Shionogi & Co.

⚫️ ЕС одобрил препарат Jardiance от Eli Lilly и Boehringer Ingelheim для лечения хронической болезни почек

Приблизительно 47 миллионов человек в ЕС страдают ХБП, хроническим заболеванием, характеризующимся постепенной потерей функции почек. Препарат Jardiance (empagliflozin, эмпаглифлозин) производства Eli Lilly и Boehringer Ingelheim был одобрен Европейской комиссией (ЕК) в качестве варианта лечения взрослых с этим недугом.

⚫️ Аптечная сеть CVS Health сократит 5000 рабочих мест

Американская аптечная сеть CVS Health сократит 5000 рабочих мест. Об этом пишет газета The Wall Street Journal со ссылкой на служебную записку для персонала компании.

Пресс-служба Центра безопасности фармацевтической продукции

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент иштирокида Тошкент вилоятида янги саноат, хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди

С участием Президента состоялась церемония запуска новых объектов промышленности, обслуживания и социальной сферы в Ташкентской области

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
✏️✏️✏️

“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали ҳамкорликка таклиф этади

Инсон саломатлигига бевосита таъсир этувчи дори воситаларининг муомаласини истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи мавжуд ҳуқуқий мезонлар асосида ташкил этиш, бунинг учун соҳага тегишли барча ҳужжатларни тўплаш, уларни фармацевтика ва тиббиёт соҳасидаги мутахассисларга ва жамоатчиликка етказиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таъсислигида “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” фармацевтика журнали чоп этиб келинади.

Маълумот учун ушбу журнал оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, илк бор 1996 йилда чоп этилган. 2010 йил 6 август санасида журналга Миллий Савдо палатаси (ҳозирда Савдо-саноат палатаси) томонидан Халқаро стандарт серия рақами ISSN 2181-0311 берилган. Шунингдек, мазкур журнал Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан “Диссертациялар асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхати”га киритилган.

Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган ҳурматли тадбиркорлар, соҳа вакиллари ва қадрли мутахассислар ўз фаолиятингиздаги муҳим янгиликлар, илмий ишланмалар, хизматлар ва маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни кенг жамоатчиликка етказиш ниятида бўлсангиз унда “Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали таҳририяти барчангизни ҳамкорликка таклиф этади

Таъкидлаш жоиз, ҳар чоракда нашр қилинадиган мазкур журнал нафақат бизнинг республикамизда, балки унинг ташқарисида ҳам, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида фаолият кўрсатаётган мутахассисларнинг кенг доирасида қизиқиш билан ўқилади.

☎️ Мурожаат учун телефон:
+99871 203-01-01: ички (2360 - 2362)

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
16-17 август кунлари Туркий тилли давлатлар Ташкилоти соғлиқни сақлаш вазирлари Самарқандда учрашади

Бу ерда Туркий дунё тиббиёт Конгресси ҳам ўтказилиши белгиланган. Ўзбекистон — Туркия тиббиёт форуми мазкур муҳим воқеликлар доирасидаги энг эътиборга молик тадбирлардан бири бўлиши кутилмоқда...

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🟦🟦🟦🟦

«Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади.

Қуйидагилар давлат рўйхатидан ўтказилиши керак:

⚫️ дори воситалари;
⚫️ тиббий буюмлар;
⚫️ тиббий техника;
⚫️ Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг янги комбинациялари;
⚫️ илгари Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган, лекин бошқача дори шаклларида, дозаларда ёки бошқа ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари.

Дори воситаларини, тиббий буюмларни ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Рўйхатдан ўтказилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилади.

❗️Таркибида турли дори моддалари бўлган дори воситаларини бир хилдаги савдо номи остида давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Хабибулла Джалилов бугун 70 ёшни қарши олди.

Фармацевтика фанлари доктори, профессор Х. Жалилов Тошкент фармацевтика институти ректори, Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бошлиғи каби қатор масъул лавозимларда фаолият юритган.

Фурсатдан фойдаланиб Х.Жалиловни ушбу муборак ёш билан қутлаб, уларга мустаҳкам соғлик, халқ саломатлиги йўлида олиб бораётган сермазмун ишларида ривож тилаймиз.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Реестр референтных цен 04.08.2023.xlsx
1.4 MB
Референт нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди. (04.08.2023)

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟩🟩🟩🟩🟩🟩

Ўтган ҳафта давомида каналимизда эълон қилинган энг муҳим постлар:

Қон босимини 6 ой давомида мўътадил ушлаб турувчи препарат ишлаб чиқилди

Самарқанд шаҳрида қалбаки дори воситалари ишлаб чиқараётган яширин цех аниқланди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими масъулларидан иборат гуруҳ ҳукуматимиз делегацияси таркибида Венгрия пойтахти — Будапешт шаҳрига ташриф буюрди

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон - Туркия тиббиёт форуми бўлиб ўтади

Дорихона мудири олий фармацевтик маълумотга эга бўлиши керак

Этика экспертизаси қандай мақсадларда ўтказилади?

Президент иштирокида Тошкент вилоятида янги саноат, хизмат кўрсатиш ва ижтимоий соҳа объектларини ишга тушириш маросими бўлиб ўтди

“Ўзбекистон фармацевтик хабарномаси” журнали ҳамкорликка таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Хабибулла Джалилов 70 ёшни қарши олди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон — АҚШ халқаро соғлиқни сақлаш форуми бўлиб ўтади

Шу йилнинг 8 сентябрь куни Тошкентда ўтказиладиган мазкур форумда тиббиётнинг қатор йўналишлари бўйича Қўшма Штатлар стандартлари асосида илғор ёндашув ва тажрибаларни мамлакатимиз тиббиётига татбиқ этиш ҳамда инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🆘 Психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Божхона органлари томонидан сифати кафолатланмаган дори воситалари, тиббий буюмлар, шунингдек, психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли тарзда кескин кураш олиб борилмоқда.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ойбек” чегара божхона пости орқали юртимизга кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона назоратидан ўтказилганда, қўлидаги сумкаси ичида полиэтилен пакетга скотчлаб ўралган 300 дона ҳар бири 2 мг.дан бўлган “Циклодол” номли психотроп дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марказ мутахассислари Хитойда малака оширмоқда

Айни кунларда ССВнинг Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Тиббий буюмлар ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабароторияси мутахассислари AIBO - Халқаро бизнес ходимлари академияси томонидан ташкил этилган “Ривожланган мамлакатлар учун тиббий тасвирлаш қурилмасини конфигурация қилиш ва бошқариш” мавзусида ўтказилаётган семинарда иштирок этмоқда.

Ушбу семинар 14 августга қадар давом этиб, иштирокчилар ўқув машғулотлари давомида Хитойнинг фармацевтика саноати сиёсати, соҳага йўналтирилган инвестицияларни бошқаришнинг сўнги тенденциялари ва моделлари, янги турдаги дори воситалари, тиббий буюм ва тиббий техника шунингдек, ақлли шифохоналарни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш имкониятлари ва шу каби бир қатор муҳим мавзуларда қимматли маълумоларга эга бўлиш билан бирга, уларни амалиётга тадбиқ этиш бўйича тажриба алмашишади.

Бундан ташқари Марказнинг яна 2 нафар мутахассиси ҳам Хитойда малака ошириши режалаштирилган бўлиб, улар жорий йилнинг 11-24 август кунлари AIBO томонидан ташкил этиладиган “Ривожланаётган мамлакатлар учун анъанавий хитой тиббиётига асосланган соғлиқни сақлаш” мавзусидаги ўқув-семинарида иштирок этади.

🇨🇳 Маълумот учун, Халқаро бизнес ходимлари академияси (AIBO) Хитой Халқ Республикаси Савдо вазирлигига бевосита бўйсунувчи таълим муассасаси ҳисобланиб, 1980 йилда ташкил этилган. AIBO’нинг асосий вазифаларидан бири инсон ресурсларини ривожлантириш ва ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш шунингдек, мутахассилар учун малака ошириш курсларини ташкил этиш ҳисобланади.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
‼️‼️‼️

Антибиотикларни қабул қилишдаги муҳим қоидалар

Антибиотиклар қаътий тартиб-қоида асосида қабул қилиниши шарт. Бу дорилар инсонда касаллик чақирувчи микробларга заҳарли таъсир этиб уларни нобуд қилади ва нотўғри қўллаш оқибатида кўплаб ножўя таъсирлар келтириб чиқариши мумкин.

😉Антибиотикларни қаътиян мутахасис кўрсатмасига биноан қўллаш лозим.

😉Айнан белгиланган соатлар пайтида қабул қилиш. Бунинг сабаби бир марта қабул қилинган (масалан амоксисицилин) дори узоғи билан 8 соат давомида таъсир кўрсатади. Микроблар дорига кўникиб чидамли бўлиб қолмаслиги учун уларга доимо 24 соат давомида таъсир кўрсатиш керак. Шунинг учун дорини қабул қилиш вақтини ўтказиб юборманг.

😉3 кун қоидаси. Касалликнинг барча белгилари йўқолгандан кейин 3 кундан кейин дорини истеъмол қилишни тўхтатиш керак. Ундан эртароқ тўхтатиш касалликни сурункали кўринишга ўтиш ёки қайталаш хавфини келтириб чиқариши мумкин.

😉Узоқ муддат антибиотиклар қабул қилиш вақтида ичак микрофлорасини тиклаш ва ҳимоя қилиш учун шифокор маслаҳати билан пробиотикларни қўллаш зарур. Антибиотиклар организимдаги зарарли микроблар билан бирга кўпинча ичакдаги фойдали бактерияларни ҳам нобуд қилади. Ва ҳазм тизимида муаммоларга олиб келади. Шу сабабли пробиотиклар организмга ёрдам беради.

😉Дорини қабул қилиш тартибини овқатдан олдинми, кейинми шунингдек, нима билан ичиш керак шунга ўхшаш кўрсатмаларни мутахассисдан ёки дорининг йўриқномасидан аниқлаштиринг.

😉Даволаш курси вақтида парҳезга амал қилинг. Алкоголь, нордон маҳсулотлар, дудланган ва шўр таомларни истеъмол қилманг.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати  

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM